ru
Feedback

Не попадитесь на канал ботавода! Telemetrio находит и помечает такие каналы 👉 Хотите видеть метку — оформите подписку

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Открыть в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 111 369 подписчиков, занимая 298 место в категории Религия и духовность и 480 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 111 369 подписчиков.

Согласно последним данным от 25 ноября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -1 933, а за последние 24 часа — -7, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 27.24%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 17.76% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 30 442 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 19 849 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 36.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 26 ноября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

111 348
Подписчики
-724 часа
+3077 дней
-1 93330 дней
Архив постов
ЯХШИМИСИЗ, ЯХШИ ИНСОНИМ? Йироқлашиб кетдингиз бироз, Сизни ўйлаб ўтмоқда оним, Ҳол сўрашлар энди жуда оз, Яхшимисиз яхши инсоним? Кўринмайсиз гуруҳларда  ҳам, Ҳувиллаган каби ҳар ёним. Тўлдирайлик бўлса бирор кам, Яхшимисиз яхши инсоним? Ҳафамисиз кимдан дилда дод, Недир бўлган комил имоним, На ўзингиз на бордир ижод, Яхшимисиз яхши инсоним? Қалбдан ишонч гули сўлмасин, Дил оғритсам оғрийди жоним, Шоир учун ижод ўлмасин, Яхшимисиз яхши инсоним? Оҳири йўқ ўйлайман ўйнинг, Сабаб излаб ўтмоқда оним, Бир он бўлсин кўриниб қўйинг Яхшимисиз яхши инсоним? Қалбим тўрин ҳасратлар олди, Сиз эмасми қувонч бўстоним, Йўқлигингиз сезилиб қолди, Яхшимисиз яхши инсоним? Бегонадай кетманг йўқ бўлиб, Суҳбати зўр меҳрга коним, Соғинябман меҳрга тўлиб, Яхшимисиз яхши инсоним? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 мая 2025, 00:01

#Ассалому_алайкум Инсоннинг ҳар қаерда ризқи бор. Ризқ Аллоҳдан. Бугунги кун ҳам аслида ризқ. Бугун билан қўшиб бериладиган ҳар ким ва ҳар қандай нарса ҳам ризқ... Бугунги ризқимиз яхшилар ва яқин инсонлар даврасида яхши ниятлар ила ёзилган файзли дастурхонларга қўшилган бўлсин дея ният қилганларга КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 мая 2025, 23:09

Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Азизларим,   АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз  хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 мая 2025, 21:02

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон! Аллоҳ ризқингизни зиёда қилсин. Яхши кўриш ҳам ризқ, хурсандчилик ҳам ризқ, дўсингиз ҳам, яқинларингиз ҳам ризқ. Яна қанча ризқлар бор... Аллоҳ Сизга ҳар ризқнинг хайрлисини берсин. Яхши кўрганларингиз ва барча яқинларингиз меҳр-оқибатли бўлсин! Аллоҳ сизни яхшилар ичра яшнатсин! Хайрли дўстлар ардоғида қилсин! Кетганларга, ёнингизда турмаганларга, эшикни сиз учун ёпганларга ачинманг... демак улар хайрлиси эмас... Аллоҳ сизга албатта хайрлисини ато қилади,  Сиз хайрлисини сўрашда бардавом бўлинг... Роббим Сизни ҳар дам, ҳар вақт хайру барокати билан сийласин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 мая 2025, 19:30

🥀 Умр эрталарга боғланган орзу умидлар билан ўтиб бормоқда... Вақтида озгина харакат билан олишингиз мумкин бўлганларга вақтлар ўтиб бошқа имкон бўлмаслиги мумкин... Вақтдан унумли фойдаланинг... 🕊 Қадрдоним, ўтаётган вақтнинг, имконларнинг қадрига етинг ва катта ҳаёт бўсағасида турган ёшлардек сизга ҳам омадли имконлардан унумли фойдаланиш насиб қилсин. Хайрли оқшом... Яхши дам олинг... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 мая 2025, 12:02

Ёдда тутинг! Сиз имтиҳон дунёда яшаяпсиз ва ҳаётингиздаги ҳар бир воқелик - бу ИМТИҲОН. Берилгани ҳам, олингани ҳам, яхшилик
Ёдда тутинг! Сиз имтиҳон дунёда яшаяпсиз ва ҳаётингиздаги ҳар бир воқелик - бу ИМТИҲОН. Берилгани ҳам, олингани ҳам, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам, соғлик ҳам, беморлик ҳам... Имтиҳон саволлари ёқмаятими, натижасидан қониқмаяпсизми... Имтиҳон олувчидан норози бӯлманг, шунчаки, бисотингиздаги илм ва одамийликдан тӯлиқроқ фойдаланинг. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга узатинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 мая 2025, 09:09

ЎЛГАН ЭР 17 ЙИЛ ДEГАНДА ҚАЙТИБ КEЛДИ 😱 Ойгул эшик қўнғироғининг жиринглашидан чўчиб тушди. Бу вақтда ким келиши мумкин? У эҳ
ЎЛГАН ЭР 17 ЙИЛ ДEГАНДА ҚАЙТИБ КEЛДИ 😱 Ойгул эшик қўнғироғининг жиринглашидан чўчиб тушди. Бу вақтда ким келиши мумкин? У эҳтиёткорлик билан эшикни очди-ю, қотиб қолди. — Салом, Ойгул... Аёл нафаси буғилиб, бир қадам орқага тисланди. Бу ким? Нега бунча таниш?.. Юраги дўпиллаб, ҳеч ишонгиси келмасди. Ҳа, бу унинг 17 йил олдин ҳалок бўлган, қабрига бориб йиғлаган, 2 та боласи билан бева қолдирган ўша одам эри эди! Лекин бу қандай содир бўлди? Эрини уйга таклиф қилди. Ўша пайти Ойгулнинг кўзи бир нарсага тушди ва қўрқувдан дод деб юборганини ўзи ҳам билмай қолди! Чунки эри ... Давомини ўқиш учун босинг👇
24 мая 2025, 08:59
25 мая 2025, ~07:03

АЖИБ ВОҚЕА Ўн саккиз йил аввал талаба эдик, битирув босқичларимиздан бири эди. Имтихон яқинлашган сари тайёргарлигимиз кучайиб борди. Дарслар эсдан чиқаверди, ўқийвердик, яна эсдан чиқаверди, биз яна ёдлайвердик. Кун келиб, синов бошланди. Хонада қирқ кишимиз. Ҳамма ўзининг аҳволини ўзи билади. Устоз кириб келиб, саломдан кейин "Ҳаммангиз тайёрмисиз?" дедилар. Зўрға "Ҳа" дедик. Имтихон саволлари хонтахта устига терилди. Беш дақиқалар сукут билан кутдик. У сакийнатдан ҳар ким бўладиганича бўлиб қолди. Чунки, энг қийин, мураккаб дарслардан бири эди, бундан, кимнидир тер, кимларнидир қалтироқ босди. Устоз "Ким учга рози? Ўрнидан турсин!" дедилар. Йигирмага яқин талаба шошилиб турди. "Зачёткангизни бериб, чиқиб кетинг" дедилар. Қутулганига хурсанд бўлиб, шошилиб чиқиб кетишди. Яна бирор дақиқадан кейин "Ким тўртга рози бўлса, бу ёққа келсин" дедилар. Қўрқиб, писиб, ўндан ортиқ бола устоз яқинига борди. "Сиз ҳам зачёткангизни қолдириб, чиқиб кетаверинг" деган гапни эшитиб, елкаларидан тоғ ағдарилди. Қолганлар бир-бирига "Энди ҳақиқийси бошланди. Ишқилиб бешга топширайлик" деди. Мен ҳам хавотир эдим. Баҳо варақаларимиз топшириш сўралди. Йиғиб, олиб бориб бердик. Устоз "Сизлар ҳам чиқаверинг, баҳоингиз беш" дедилар. Ажабо, мен ҳеч қаерда бундай тадбир кўрмагандим. Ҳар ким ўз хохиши билан ўзининг баҳосини қўйганди... Устознинг исмлари Аюбхон домла эди... Салим АЙЮБИЙ Инсон ҳаётдаги ўз ўрнини хам шу тариқа ўзи танлайди... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 мая 2025, 08:01

Буни барча битирувчилар эшитиши шарт! • Биз одатда илм оламиз ва шунинг ўзи етарли деб ҳисоблаймиз. • Ёдингизда бўлсин: билиш етарли эмас! Муҳими - билганларимизни қўллашда. • Хоҳиш етарли эмас. Муҳими - истагимиз томон интилишимизда! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 мая 2025, 07:09

#Кун_ҳикмати - Ирода бобида сувдан ўрнак олишларингизни истайман, -  деди бир куни Суқрот ўз шогирдларига. - Сувнинг иродаси қандай бўлади? - деб сўрашди шогирдлари... - Сувнинг йўлини чапдан тўссалар, ўнгдан оқади, ўнгдан тўссалар, чапдан оқади, кўндалангига тўссалар эса кўкка юксалади, лекин олға бориш истагидан ҳеч қачон кечмайди, -  деб жавоб берди Суқрот. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 мая 2025, 05:12

Телефонингизни охирги тўртта рақамини ёзингчи сизга нима чиқаркин.🫠 Билиш учун пастаги рақамларни босинг👇 👉 1⃣📱2⃣📱3⃣ 👉 4⃣📱5⃣📱6⃣ 👉 7⃣📱8⃣📱9⃣            0⃣ Телефон рақамингиз охирги 4 та рақамини танланг ва охрги рақамларингизга нималар беркитиб қўйлган экан билиб олинг😊‌‌
24 мая 2025, 05:02
25 мая 2025, ~05:09

«МУАЛЛИМ ВА КАЪБАТУЛЛОҲ» ...Бир кун илм берганга Бордир ҳажнинг савоби... ✍ Ўлмасбек Самарқандий. 🎤 Мурод Ражабов. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 мая 2025, 02:30

​​#Устоз_тарбияси Бир болакайни ота онаси "кучли устоз” деб ном олган тренерга спорт билан шуғулланиши учун олиб келишибди. Бу устоз болани спортга тайёрлашни ўрнига фақат вазминликни ўргата бошлабди. Шиоримиз: “Вазминлик! Вазминлик! Ва яна ВАЗМИНЛИК!” дер экан шогирдларига. Ота-оналарнинг жаҳли чиқа бошлабди: – Спортчига вазминлик нимага керак, у шиддатли бўлиши керак эмасми!, - дейишибди ота-оналар бир овоздан. Бу устознинг синалган услуби - рақибнинг жаҳлини чиқариб, шу асосида уни хато қилишга мажбур қилиш экан. Шогирдларини эса жаҳлини чиқариб, вазмин бўлишга мажбур қилар экан. Ёш спортчиларнинг сабри чидамасдан устоздан нега бундай қилаётганини тушунтириб беришини талаб қилишибди. Шунда устоз "Сенинг туғулган кунингга совға олиб келишса, сен уни олмасанг, совға кимда қолади?" - деб сўрабди. - Албатта совға эгасидада, - дейишибди кичик спортчилар. – Ҳаётда ҳам худди шундай, бахиллик, рашк, уришиш, ёмон кўриш, қовоқ солиш, низолашиш ва ҳакозо совғаларни қабул қилмас экансиз, у совға эгасида қолаверади. Яъни рақибингиз жахлингизни чиқарса, вазмин бўлинг-ки, "совға"си ўзида қолсин... ВАЗМИНЛИК. ВАЗМИНЛИК ва яна ВАЗМИНЛИК сизни ғалабага элтади, жаҳлни жиловлай олмаслик - хатога йўл қўйиш, мағлубият демакдир - дебди устоз. Зебунисо Ахмедова 📚Устознинг таълим услубини тушунмай, билиб-билмай ҳукм чиқаришдан сақланинг! 📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
24 мая 2025, 02:00

#Кун_ҳикмати - Ирода бобида сувдан ўрнак олишларингизни истайман, -  деди бир куни Суқрот ўз шогирдларига. - Сувнинг иродаси қандай бўлади? - деб сўрашди шогирдлари... - Сувнинг йўлини чапдан тўссалар, ўнгдан оқади, ўнгдан тўссалар, чапдан оқади, кўндалангига тўссалар эса кўкка юксалади, лекин олға бориш истагидан ҳеч қачон кечмайди, -  деб жавоб берди Суқрот. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 мая 2025, 02:00
24 мая 2025, ~02:01

+4
Устозимиз  К,ахрамон табиб айтган  ТАРПЕДА табиий гиёҳлардан 🌿тайёрланган бўлиб 14 хил гиёҳлар тўплами. 🍃Қонни максимал даражада тозалайди ва суюлтиради 🍃Жигар фаолиятини яҳшилайди. Жигар церроз бўлган инсонларни даволайди. 🍃 Гепатит А. Б.С.Д. Касалликларини даволайди 🍃Жигар катталашиши ва ёғ босишини даволайди 🍃Жигардаги ва хар қандай қурт ва гижжалардан тозалайди 🍃Псориазни кетказади ва даволайди 🍃Хар қандай инсульт касаллигини хам даволайди 🍃Рак касаллиги 🍃Буйрак қуриши кичрайишини буйракдаги ўсимта киста касаллигини даволайди 🍃Сахар касаллигини хам даволайди 🍃От қопида димланиш ва тош бўлса туширади 🍃Юракдаги тромбларни очади ва даволайди 🍃Аёллардаги учраб турадиган хар-хил женский касалликларни хам даволайди Буюртма учун 👇 ☎️ +998-88-088-13-13 ☎️ +998-88-088-13-13
24 мая 2025, 01:59
25 мая 2025, ~03:18

​​ТАРБИЯ Қадимда уч паҳлавон ораларида ким тарбия беришда илғорлигини аниқламоқчи бўлишибди. Учаласи ҳам биттадан шогирдларини чақиришибди. Ҳар бир шогирд ўз устозига тош отиб, бу санъатни қанчалар ўзлаштирганини намойиш этиши керак экан. Биринчи паҳлавон шогирди отган тошларга эпчиллик билан чап берибди. Иккинчи паҳлавон отилган тошларни усталик билан шогирдига қайтарибди. Учинчи паҳлавоннинг шогирди қанча мажбурлашмасин, устозига тош отишдан бош тортибди. Холис ҳакамлар шу учинчи устоз-шогирдни ғолиб деб топишибди. Қолган икки паҳлавон норози бўлишибди: - Ахир, улар тош отиш санъатини кўрсатиб беришмади-ку! - Тўғри, - дебди ҳакам. - Лекин у шогирдини одобли қилиб тарбиялабди, устозига тош отмади... P.S. Албатта маънавий тарбия жисмоний тарбиядан устундир. Шунинг учун ҳам ота-онаси ва устозини эъзозлаган инсон юксалиши муқаррар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 мая 2025, 01:04

УСТОЗ КИМ ?!... ✍Абдунаби Ҳамро; 🎙Салоҳиддин Файзиев Барчамизга таълим берган устозлардан Аллоҳ рози бўлсин. Устозларни йўқланг, Азизлар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 мая 2025, 00:34

УСТОЗГА ЭҲТИРОМ ​​Ривоят қилишларича, кунлардан бирида султон Ҳусайн Бойқаро овга чиқишни ихтиёр этди. Унга ҳазрат Алишер Навоий ҳамроҳ бўлди. Овдан қайтар эканлар, бир қишлоқдан ўтдилар. Кўча четида турган олти-етти ёшлардаги болакай салом берди. Султон Ҳусайн қўлини кўксига қўйиб, алик олдию ўтиб кетаверди. Алишер Навоий эса болани кўриб, отини тўхтатди. Пастга тушиб, бола билан қўшқўллаб кўришди. Кейин тағин отига миниб, йўлда давом этди. Навоийнинг бу иши шаҳаншоҳни ҳайрон қолдирди. - Мавлоно, - деди у Навоийга юзланиб, - Cиз салтанатнинг вазири бўлсангиз, бунинг устига,жаҳонга таниқли шоир бўлсангиз, наинки гўдак бир болага шунчалар мурувват кўрсатурсиз? - Олампаноҳ, -деди Навоий жилмайиб. - Гап шундаки, бир вақтлар шу боланинг отаси маним саводимни чиқазган эрди. Мен устозимнинг етти пушти олдида қарздормен... 🌹Азиз устозлар, умрнинг мактаб аталмиш давонидан Сиз олиб ўтган яна бир «Сўнгги қўнғироқ» муборак бўлсин! Сизнинг берган таълимингизни Навоий ҳазратдек қадрлайдиган маънавиятли инсонлар ҳаёт йўлингизда кўплаб учрасин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 мая 2025, 00:00

⚡️Барча битирувчиларни бугунги байрамлари билан муборакбод этамиз! • Биз одатда илм оламиз ва шунинг ўзи етарли деб ҳисоблаймиз. • Ёдингизда бўлсин: билиш етарли эмас! Муҳими - билганларимизни қўллашда. • Хоҳиш етарли эмас. Муҳими - истагимиз томон интилишимизда! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларни табрикланг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 мая 2025, 23:37

🆘#Диққат ОЛИМЛАР ҲАЙРАТДА! Бу ноёб формула ёрдамида парҳез ва спортсиз ойига 10-15 кило озасиз! 1 ойда 20 кило вазн ташадим,
🆘#Диққат ОЛИМЛАР ҲАЙРАТДА! Бу ноёб формула ёрдамида парҳез ва спортсиз ойига 10-15 кило озасиз! 1 ойда 20 кило вазн ташадим, бунинг учун ҳар куни кечки пайт бу арзончи Махсулотдан ичдим, у ёғни зўр эритаркан, Махсулот хақида эса, батафсил блогимда ёзганман... Батафсил малумот:👇 https://kshop6.site/aJvNSr/ ⁉️Охиргача ўқинг (Махсулотдан уй шароитида қандай фойдаланишни кўриш учун юқоридаги ҳаволани босинг ва блогга ўтинг)
23 мая 2025, 23:35
25 мая 2025, ~03:18