ru
Feedback

Не попадитесь на канал ботавода! Telemetrio находит и помечает такие каналы 👉 Хотите видеть метку — оформите подписку

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Открыть в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 111 039 подписчиков, занимая 294 место в категории Религия и духовность и 472 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 111 039 подписчиков.

Согласно последним данным от 26 ноября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -2 103, а за последние 24 часа — -417, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 27.76%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 17.86% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 30 906 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 19 885 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 36.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 28 ноября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

111 140
Подписчики
-41724 часа
+1657 дней
-2 10330 дней
Архив постов
Ассаламу алейкум ва рохматуллохи ва баракатуҳ Омонмисиз, қадрдон! Кунингиз хайр ва барокатларга тўла бўлсин! Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!    Фарзандларимизни умриларига, ризқларига, касбу-корларига Аллоҳ барокатлар берсин! Орқамизда қолиб, хайрлари ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!   Роббим, ота- оналаримизни, биродар ва яқинларимизни, жамиики мусулмонларни Ўз паноҳингда асра, ўтганларни мағфират айла! Роббим, ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айла! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 дек. 2024, 20:01

Ҳар зулматнинг ортида нур, ҳар туннинг ортида тонг ва ҳар бир сабрнинг ортида хурсандчилик бордир. Умидингиз сўнмасин, қадрдо
Ҳар зулматнинг ортида нур, ҳар туннинг ортида тонг ва ҳар бир сабрнинг ортида хурсандчилик бордир. Умидингиз сўнмасин, қадрдон, Аллоҳ сизни бахт ёритган тонгларга етказсин! Аллоҳга омонатсиз, яхши дам олинг... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 дек. 2024, 11:02

СИЗ  РАНЖИМАНГ... ​​Бу дунёнинг ишларидан ранжиб, ўзингизни қийнаманг. У Сизни илк бор қандай кутиб олганини эсланг. Қандай кутиб олган эди, хўш? Бир даста гул биланми? Бир даста пул биланми?.. Асло! Қўлида кесар жиҳоз билан кутиб олган эди Сизни у. Онангизнинг қорнида қонингизга қон, жонингизга жон, мадорингизга мадор бўлиб, тириклигингизни таъминлаб турган киндигингизни кесиб ташлашдан бошлаган эди ишни. Кузатишдан олдин эса жон риштангизни кесади. Унинг қонунияти шундай... Сиз ранжиманг... Сиз яшанг. Дилфуза Комил •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 дек. 2024, 10:31

Адо бўлаётир танда бардошим, Заҳматлар ортидан бир чимдим бахт бер. Тугади кўздаги охирги ёшим, Йиғлаб бўлганларга кулишга ва
Адо бўлаётир танда бардошим, Заҳматлар ортидан бир чимдим бахт бер. Тугади кўздаги охирги ёшим, Йиғлаб бўлганларга кулишга вақт бер! Жуда кўп қоқилдим чоҳингга ҳаёт, Йиқилмаслик учун шижоат - шаҳд бер. Дардларнинг достони бўлиб кетди ёд, Йиғлаб тўйганларга, кулишга вақт бер! Юрак куч тополмас гоҳо уришга, Мадорсиз дилимга ўзинг бир аҳд бер. Менинг ҳам ҳаққим бор бахтли бўлишга, Йиғлаб бўлганларга, кулишга вақт бер! Ўлмасбек Самарқандий. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 дек. 2024, 10:12

❕БОЙМИЗ ДЕБ ЮР ОНАСИ 🎙Санжар Шодиев ✍Шухрат Шон 🥀 "Ҳаёт тўфонлари қанчалар тўзғитмасин, сен инсонларга холингни яхши кўрсатавер... Бошқаларнинг сенга раҳми келганидан кўра дардингни яширганинг анча гўзалроқдир!" •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! 👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 дек. 2024, 09:01

ТАҚДИРИНГИЗГА РОЗИ  БЎЛИНГ Чунки яхши ўйлаб кўрсангиз, нима бўлган бўлса ҳам, ҳаммаси яхшиликка бўлган. М а с а л а н: 🔘Қийин кунлар берилди – сабр қилишни ўргандингиз... 🔘Дард келди – ҳамдардликни ўргандингиз... 🔘Ситамлар келди - бардошингиз тарбияланди... 🔘Ёмонлар атрофингизда бисёр бўлди, имонингиз чархланди... 🔘Тошбағирларга рўбарў бўлиб - меҳр беришни ўргандингиз... 🔘Касал бўлиб - соғлиқни қадрини билдингиз... 🔘Мусофир бўлиб - юртингизни ва яқинларингизни соғинишни ўргандингиз... 🔘Ёшликда уқимай - улғайгач илмни қадрини ўргандингиз... ❗️Фақат сиздан илтимос: Етим бўлмасдан ота - онани, қарилик келишидан олдин ёшликни, касал бўлишдан олдин соғликни қадрлашни ва умр тугамасдан ҳар лаҳзангизни қадрига эртароқ етишга харакат қилинг!!! Чунки буларни қадрини билганингизда кеч бӯлади... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 дек. 2024, 08:02

Дарвешдан сўрадилар: — Бойлик нимадир? Дарвеш жавоб қилди: — Сени севган оиланг, дуогўй ота-онанг, ҳолинг сўрайдиган фарзанд, уч-тўрт қадрдон дўст, бошингни пана қиладиган том, ризқингни топишингга васила бўлаётган ишинг, уйга олиб келадиган нонинг, сиҳату соғлигинг бўлса, сен ҳаммадан бадавлатсан! Чунки бу неъматларнинг барчаси бир вақттнинг ўзида бир инсонда бўлиши жуда камёб хол... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 дек. 2024, 07:10

#Ривоят         БАХТ  МАНЗИЛИ Оқшом чўка бошлади. Мусофир қишлоқдаги энг кўримсиз уйнинг эшигини қоқиб, бир кеча тунашга жой сўради. Уй эгаси ҳижолат бўлиб, келинг меҳмон, хуш кўрдик. Сизни яхши меҳмон қила олмасак,  хафа бўлмайсиз, боримизни баҳам кўрамиз дебди.У уйда оддий деҳқон, хотини ва икки фарзанди яшарди. Мусофир остона ҳатлаб кирди, уй бир хонадан иборат, кичкина дарчаси бор эди. Хона четида эскигина сандиқ, унинг устида эски, аммо озода кўрпа-тўшак йиғилган, ўртада кичкина хонтахта бор, устида дастурхонда нон, чой, қанд ва ўрик бор эди. Ўша оқшом мезбонлар меҳмон билан уйидаги бор нарсаларини баҳам кўришиб, у билан гўзал суҳбат қуришди. Суҳбат давомида меҳмон уй эгаларидан, "Сиз бахтлимисиз? ",  деб сўради. Уй эгалари: — Бахтлимиз, - деб жавоб беришди. Мусофир эса ҳайрон бўлиб,  " "Кичкина бир кулбада яшасангиз, устингиз юпун, мол- давлатингиз ҳам йўқ, шу аҳволда ҳам бахтлимиз дейсиз",  деса, уй эгаси унга жавобан, "Меҳмон, сиз бахтни чиройли қасрда ёки бойликда деб ўйлайсизми? Менинг бахтим эса оилам, оқила рафиқам, фарзандларим борлигида. Бахт мен учун соғлик, тинчлик, хотиржамлик, фарзандларимнинг кулиб турган кўзларидир. Мен бахтни шунақа тушунаман", дебди. ~ Сизнинг бахт ҳақидаги фикрингиз менга жуда ёқди, мен сиз билан  қоламан, мен ўз манзилимни топдим, - дебди мусофир. Унинг бу сўзидан уй эгалари ҳайрон бўлганини кўриб, мусофир ўзининг асл қиёфасини кўрсатибди. У мусофир инсон қиёфасида кириб келган БАХТ экан. Саодат Қурбонова. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 дек. 2024, 06:40

Бу жуда қизиқ. Сизни нимангиз чиройли экан. Пастаги туғилган ойингиз устига босинг сизга нима чиқар экан. 🥰 Январь 🎼 Июль 💔 Февраль 😇 Август 👀 Март 😁 Сентябрь ❤️ Апрель 😌 Октиябрь 😹 Май 😊 Ноябрь 🫶🏻 Июнь 👩🏻‍🦳 Декабрь 👍
18 дек. 2024, 06:31
19 дек. 2024, ~08:27

#Тафаккур_қилинг ТУРКЛАР ҲАҚИДА Мулоҳаза учун мавзу •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 дек. 2024, 06:15

Бу жуда қизиқ. Сизни нимангиз чиройли экан. Пастаги туғилган ойингиз устига босинг сизга нима чиқар экан. 🥰 Январь 🎼 Июль 💔 Февраль 😇 Август 👀 Март 😁 Сентябрь ❤️ Апрель 😌 Октиябрь 😹 Май 😊 Ноябрь 🫶🏻 Июнь 👩🏻‍🦳 Декабрь 👍
18 дек. 2024, 06:10
18 дек. 2024, ~06:11

#Тафаккур_қилинг ТУРКЛАР ҲАҚИДА Мулоҳаза учун мавзу •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 дек. 2024, 06:10
18 дек. 2024, ~06:13

Бир эркак аёлини хиёнат устида ушлаб олибди ва уйини ташлаб, бош олиб поездда кетаётса бир аёл билан хамроҳ бўлибди. У аёл эс
Бир эркак аёлини хиёнат устида ушлаб олибди ва уйини ташлаб, бош олиб поездда кетаётса бир аёл билан хамроҳ бўлибди. У аёл эса аксинча-эрини хиёнати учун уйини ташлаб чиққан экан. Кечгача бир-бирига тасалли бериб хасратлашибдилар ва аёл бир таклиф киритибди: — Келинг уларни иккисидан хам қасос оламиз!! - деса, Эркак хайрон бўлиб: — Кандай килиб?? - деса, Аёл: —Бирга буламиз! Шунда иккимиз ҳам ўч олган бўламиз - дебди... Бундан эркак хам хурсанд бўлиб дарров "қасос" олишибди... Хуллас бир кеча аёл билан "қасос" олиб чиқишибди... Тонгга яқин эркак холдан тойиб ётса, Аёл... Давомини ўқинг, кулгудан думалаб қоласиз...🤣👇
18 дек. 2024, 05:45
18 дек. 2024, ~05:46

– Маҳрга бирор нарсанг борми, Эй Алий? – Йўқ, Ё Росулуллоҳ (Соллалоҳу алайҳи васаллам) *** – Тўй қилишга пулинг борми Эй Алий? – Йўқ Ё Росулуллоҳ (Соллалоҳу алайҳи васаллам). Росулуллоҳ Соллалоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотимани Алийга никоҳлаб бердилар... Замонимизга қаранг... Уйи ремонтсиз болага қизини беришмаяпти... Алий Родияллоҳу анҳу совутларини Усмон ибн Аффонга сотиб, маҳрга пул бердилар. Саҳобийлардан бири тўй куни қўй олиб келиб сўйди ва тўй ўтди... Замонимизга яна қаранг... Тўйларимизга бир назар ташланг, бирам «соддаки»... Кошки, илм ила бахслашсак! Кошки, тақвода мусобақалашсак! Йўқ. Биз тўй қилишда тенгсизмиз. Биз ғийбатда кучлимиз. Мансабпарастликда ғайратлимиз.. “ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 дек. 2024, 05:45

Ҳозир сизни кўзингизни текшириб кўрамиз. Расм ичида қандай сон яширилган... Буни 1% одам топа олади. Бу сон жуда машхур. Топс
Ҳозир сизни кўзингизни текшириб кўрамиз. Расм ичида қандай сон яширилган... Буни 1% одам топа олади. Бу сон жуда машхур. Топсангиз ҳаттоки ўзингиз ҳам ҳурсанд бўласиз👇🤔
18 дек. 2024, 05:40
19 дек. 2024, ~08:27

МЕН ҚАЙТАМАН, ОНА... Оиласи учун оғир меҳнатга бел боғлаган ватандошларимизнинг топгани орзу хавасларга сарф бўлмоқда... қарзларни тўлаш учун улар яна йўлга чиқадилар... #Тафаккур_қилинг •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 дек. 2024, 05:01

Repost from N/a
Видеосообщение00:25
18 дек. 2024, 04:32
19 дек. 2024, ~08:27

МЕН ҚАЙТАМАН, ОНА... Оиласи учун оғир меҳнатга бел боғлаган ватандошларимизнинг топгани орзу хавасларга сарф бўлмоқда... қарзларни тўлаш учун улар яна йўлга чиқадилар... #Тафаккур_қилинг •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 дек. 2024, 04:30
18 дек. 2024, ~04:32

​​​​📝 ОНАМ Россияга кетишимни эшитган онам қаршилик қила бошладилар. Билиб юрибман, нима қилсалар ҳам, ишламасам ҳам ёнларида бўлишим керак. Дадам ўта қаттиққўл одам. "Ишласин, талтайтириб юбординг. Бу ерда бири икки бўлмайди. Четга чиқиб пул топиб келсин, ана ҳаммани боласи чет элда!" Онам отамга гап қайтармайди, аммо ичидан эзилади. Аслида, ўзимнинг ҳам бегона, совуқ юртларга боришга кўзим учиб тургани йўқ. Аммо дадамнинг ҳар кунги тергашларидан безиб кетдим. Ўқишга киролмагач, машина тузатадиган устага шогирд тушдим. Ҳунарлик бўлдим. Қани энди асбоб-ускуналарим бўлса-ю ўзим устахона очсам, аммо унга пул керак... Ҳужжатларимни тўғирлаб юрган куним онам бир гап айтиб қолдилар. —Ўғлим, бугун совчиликка бораман. Довдираб қолдим. Ҳаяжонланиб давом этдилар —Дугонам Фазилатни қизини кўргансан. Бўй-басти келишган, оппоқ пахтадек қиз. —Дадам-чи, олдиларидан ўтдингизми? —Шунинг учун даданг ихлос қилган оилани қизини топдим-да. Дадангни ўзим кўндираман. Уйда ортиқча пулимиз йўқлигини билардим. Хаёлимдан ўтганини дарров сездилар —Пулни ўйлама! Тўй қилганга Аллоҳим ўзи етказади. Кейин кўнгиллари бузилдими, кўзлари намланди, ўзларини бироз тўхтатиб яна аввалгидек кўтаринкилик, орзумандлик билан давом этдилар —Ана Карима холанг юз минг билан тўй бошлаганман, қолганини худойим ўзи етказган дечпди. Ман Аллоҳга таваккал қилдим, болам, - дедилар. Мен нима дейишимни билмасдим, қишлоғимиз йигитлари билан келишиб қўйганмиз. Арзонроқ бўлиши учун.Россияга Қозоғистон орқали кетмоқчи эдик. Хуллас, ўша куни онам бечора катта холамнинг кўйлагини, кичик холамнинг оёқ кийимини кийиб, оналаридан қолган бисотлари— билакузугу, оғирлигидан бўйниларида осилиб қоладиган тилла занжирларини тақиб совчиликка кетдилар Негадир сал хомушроқ қайтиб келдилар. Дадамнинг —Айтим сенга, бу бекорчига ҳеч ким қиз бермайди, деб, яна баланд дорга осилганингга ўлайми? Бўлди, юрт қатори ишлаб келсин! Онам титраб турган пастки лабини тишлаб, ерга қараганча индамай ўтирар эдилар. Эртаси куни тонг саҳардан қаёққадир кетдилар. Тушга яқинлашганда қўлларида бир даста пул билан қайтиб келдилар. —Тур болам, ўзингга устахона очиб бераман. Бозорга борамиз, нима керак бўлса олиб бераман. Мустақил иш бошлайсан, тиллаларимни ҳаммасини сотдим. Турақол! — дедилар. Онам яна ўзларининг ишчан ҳолатларига қайтган эдилар. Маълум бўлишича, кеча совчиликка борган жойлари иш жойимни сўраган экан. Мен эса отам айтгандек бир бетайинман! Ўша пул баракали бўлди. Керакли нарсаларни харид қилиб уйдан машина тузатадиган устахона очдим. Устозим иши оғирроқ, ёки эгаси инжиқроқ машиналарни менга жўната бошлади. Ойим эса ҳар сафар ҳали у холамнинг, ҳали бу холамнинг кўйлагини кийиб совчиликка қатнар эдилар... Тақдир экан, биринчи очган эшикларига қайтиб бориб, розилик олиб келдилар. Ўша куни кичик холам билан совчиликка борган онам —Гулбаҳор холанг бошқача-да, йўлдан икки кило мева билан олтита патир олиб берди, биратўласи нон ушатиб қайтдик,—дедилар. Тўй яқинлашган сари дадамнинг ҳам кайфияти кўтарилиб, ойимга кўмаклаша бошладилар. Қариндош-уруғлар қарашиб, бир чиройли, файзли тўй бўлди... Мен чет элга кетмадим. Сабаби, энди фарзанд кутаётган рафиқам, эшигимиз тагида навбат кутиб турадиган машиналарни таъмирлашдек севимли ишим бор эди... Ҳикоям чўзилиб кетди-а? Энди эса асосий гапга ўтаман. Мени онам зир югуриб, чора топиб олиб қолганидан хабардорсиз. Шерикларим кетган автобус Қозоғистон чўлларида ҳалокатга учраб ёниб кетди... Совчиликка кийиб бориш учун либоси бўлмаса-да, қалбида Яратганга бўлган буюк ишончи бўлган жон фидо оналар фарзандларнинг чин бахти, қайсидир маънода қўриқловчи фариштаси ҳамдир... Феруза Салходжаева •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! 👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 дек. 2024, 04:00

МУСОФИРДА ЮРГАНЛАРГА САБР БЕРСИН 🎙Раъно Ярашева •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 дек. 2024, 03:31