ru
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Открыть в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 118 751 подписчиков, занимая 276 место в категории Религия и духовность и 430 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 118 751 подписчиков.

Согласно последним данным от 14 июля, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -686, а за последние 24 часа — -509, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 29.55%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 18.77% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 35 068 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 22 269 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 39.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 15 июля, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

118 751
Подписчики
-50924 часа
-927 дней
-68630 день
Архив постов
Яхши кўриш бошқаю, меҳр бериш бошқа экан.     Меҳрнинг изҳорида гап кўп экан. Яратган бирон инсонга нисбатан юрагингизга туйғу жойласа, билингки, уни улашиш керак. Меҳр улашилганда кўпаядиган, яширилганда сўнадиган неъматдир.     Отамисиз, фарзандингизга меҳр беринг, талтайиб кетади деманг, меҳр бузмайди болани, эътиборсизлик ва кибр бузади.     Жуфтингизга меҳр беринг, талтаяди деманг, меҳрсизликдан қуриб ёки бошқалардан меҳр тиланиб юргандан кўра, жуфти ҳалолининг меҳридан қувониб яшнасин.     Фарзандмисиз, ота-онангизга меҳрингизни изҳор қилинг, кўп-кўп изҳор қилинг, шундоғам биладилар деманг, билиш кўнгилга таскин бермайди, эшитиш кўриш таскин беради. Шундай қилингки, улар меҳрингизни доим эшитиб, кўриб, ҳис қилиб яшасинлар. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ҲАЁТ ИМКОНИЯТДИР —ундан ақл билан фойдаланиб қолинг.. ҲАЁТ ГЎЗАЛЛИКДИР — ундан бахра олмоғингиз лозим.. ҲАЁТ ЎТА ТОТЛИДИР —ун
ҲАЁТ ИМКОНИЯТДИР —ундан ақл билан фойдаланиб қолинг.. ҲАЁТ ГЎЗАЛЛИКДИР — ундан бахра олмоғингиз лозим.. ҲАЁТ ЎТА ТОТЛИДИР —уни мехр билан татиб кўрмоғингиз керак.. ҲАЁТ ОРЗУДИР —уни амалга ошириш ўз ихтиёрингизда.. ҲАЁТ ЧОРЛОВДИР — унга жавоб бера олинг.. ҲАЁТ ҚАРЗДИР —уни тўғри тўлай билинг.. ҲАЁТ ЎЙИНДИР —уни ҳалол ўйнашингиз ўта муҳим.. ҲАЁТ СОҒЛИҚДИР — уни асраб авайланг.. ҲАЁТ БОЙЛИКДИР —уни эхтиётланг.. ҲАЁТ МУҲАББАТДИР —уни қалбан севмоғингиз керак.. ҲАЁТ ЎТА СИРЛИДИР —уни ечимини изланг ва албатта топасиз.. ҲАЁТ КУРАШДИР —сабр билан курашинг.. ҲАЁТ ЧЎҚҚИДИР —уни забт этмоққа бел боғланг.. ҲАЁТ АЧЧИҚ ҚАЛАМПИРДИР — уни тотли қилиш ўз қўлларингизда.. ҲАЁТ САРГУЗАШТДИР — унда адашиб қолманг.. ҲАЁТ ТУШКУНЛИКДИР —ундан чиқа билинг.. ҲАЁТ БАХТДИР — уни қозонмоқ учун сизда куч етарли.. БУ ҲАЁТДА ЯШАЙ БИЛИНГ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​Асло кўнглингизга тушмасин бир гард, Кузда ҳам гуллаган боғман, деб айтинг. Бироз қийнаса ҳам танингизни дард, Мен касал эмасман, соғман, деб айтинг. Яхшилар сўзини ёмонга йўйманг, Ташвишлар олдида қайғурманг, куйманг, Қадрингизга арзон баҳолар қўйманг, Қирда юрсангиз ҳам тоғман, деб айтинг. Ҳаётнинг завқини тотинг, улгуринг, Нафратни изламанг, муҳаббат кўринг, Майли қирққа киринг, элликка киринг, Ёримнинг ишқида доғман, деб айтинг. Майли ярим йўлда синсин тақангиз, Кир бўлса парво ҳам қилманг ёқангиз, Гарчи тугаса ҳам сўнгги чақангиз, Шаънингиз улуғлаб шоҳман, деб айтинг. Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77 Ассалому алайкум, Янги кун муборак бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Бу тест сизнинг характерингизни 92% аниқлик билан айтиб беради. Расмда биринчи нимани кўрдингиз? Жавобни танланг👇
Бу тест сизнинг характерингизни 92% аниқлик билан айтиб беради. Расмда биринчи нимани кўрдингиз? Жавобни танланг👇

Гўзал  дуои  саломлари  ила тонгларга  файз   бахш  этган  Азизларим,  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Шанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Қуёшнинг шуъласи ерни ёритар, Бир оғиз ширин сўз дилни ёритар. Севинч ёшартирар, қайғу қаритар, Доим кулиб юринг, сизга ярашар! Шанба тонги муборак бўлсин Азизлар!!! Бошланган яна бир мунаввар тонг барчамизга муборак бўлсин, дойимо дилингиз шод, виждонингиз пок, иймонингиз бут бўлсин! Аллоҳ барча эзгу ниятларингизга ижобат берсин! Яқинларингизга меҳр ила хуш кайфият улашинг... Кунингиз файзу барокатли бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган... Агар бугун ҳеч кимга яхшиликнинг йўлини тўсмаган бўлсангиз, демак Аллоҳ таоло сизга атаган ризқига ҳам албатта тўсиқсиз эга бўласиз... Барчамизга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин... ХАЙРЛИ ТУН! АЛЛОХГА ОМОНАТСИЗ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#ибрат_вақти 17 нарса қабр азобидан нажот беради: 1. Ота-онага яхшилик қилиш. 2. Намоз. 3. Рамазон рўзаси. 4. Ҳаж ва умра. 5.
#ибрат_вақти 17 нарса қабр азобидан нажот беради: 1. Ота-онага яхшилик қилиш. 2. Намоз. 3. Рамазон рўзаси. 4. Ҳаж ва умра. 5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш. 6. Аллоҳ таолодан қўрқиш. 7. Аллоҳдан умидвор бўлиш. 8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш. 9. Доимо таҳоратли юриш. 10. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш. 11. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш. 12. Қариндош-уруғчилик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм). 13. Ҳусни хулқ. 14. Гўдаклигида вафот этган фарзанд. 15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш. 16. «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни кўп айтиш. 17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

АГАР ВАФОТ ЭТСАМ Агар вафот этсам, Аллоҳ насиб қилса, мусулмонлар лозим бўлган ишларни қилишади: • кийимларимни ечиб олишади; • жасадимни ювишади; • кафанга ўрашади; • тобутга солишади; • масжидда ёки уйимда менга жаноза ўқишади; • қабристонга олиб боришади; • қабрга қўйишади; • баъзи одамлар уйидан, баъзилари ишхонасидан жанозамни ўқиб, дафн қилиш учун келишади; • мени дафн қилиб бўлишгач, бир неча кишилар "Мулк" сурасини тиловат қилишади, қолганлар уни тинглашади. Баъзи ҳиммат қилганлар "Ясин" сурасини ҳам тиловат қиладилар. • дуолар қилингач, ҳамма тарқалишни бошлайди. Аллоҳ насиб этса, уйимда қолдирадиган кишиларим ва нарсаларим: • ота-онам, ака-укаларим, синглим, аҳли оилам, фарзандларим, жиянларим, қариндошларим, дўсту биродарларим; • уй, машина ва уларнинг калитлари; • китобларим; • кийимларим, дўппиларим, поябзалларим; • пулларим. Вафот этганимдан сўнг дунё келган жойидан давом этаверади. • Ўтирган курсимга бошқа киши ўтириб, ишни давом эттиради. • Молу давлатим меросхўрларим орасида тақсимланади. Ўзим эса ўша молу давлатлар учун ҳисоб бераётган бўламан. • Вафот этганимда энг аввал исмимни тарк этишади. • Мени ювмоқчи бўлишганда, исмимни айтишмайди, балки, "Жасад қаерда?" дейишади. • Кафанга ўралган ҳолда тобутда ётар эканман, менга намоз ўқимоқчи бўлганларида, "Жанозани олиб келинглар" дейишади. • Қабристонга олиб бориб, дафн этаётганларида, "Маййитни узатинглар, тобутни тортиб олинглар" дейишади. • Шундай экан, мен насабимга, фалончиларнинг зурриёти эканимга, мансабимга, обрўйимга алданиб қолмаслигим керак. Вафотимдан кейин мен учун маҳзун бўладиганлар уч хил бўлади: 1. Мени юзаки танийдиганлар "Бечора вафот этибди-да" дейишади. 2. Дўсту биродарлар бир неча соатдан то бир неча кунгача маҳзун бўладилар, эслаб, дуо қиладилар. Сўнг одатий ҳаётларини яшашда давом этадилар ва юзларида кулгу кўрина бошлайди. 3. Уйимдаги маҳзунлик бир йилгача чўзилиб, кейин исмим хотиралар қутисига ташланади. Шу билан одамлар орасидаги ҳикоям ниҳоясига етади. Охират остонасидаги ҳақиқий ҳаёт бошланади. Бу қабр ҳаёти. • Қабримда чиройим ҳам, молим ҳам, фарзандларим ҳам, оила аъзоларим ҳам, ака-укаларим ҳам, "домла", "қори ака" деб юрган дўстларим ҳам, уй-жойларим ҳам, дафнда иштирок этганлар ҳам қолмайди. • Қабримда мен билан фақат амалим қолади. Саволлар бошланади: — Роббинг ким? — Роббим Аллоҳ! — Дининг нима? — Диним Ислом! — Мана бу одам ҳақида нима дейсан? — Бу киши Аллоҳ таолонинг рисолатини биз умматларига етказган, омонатни адо этган севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар! Аллоҳ таолонинг фазли билан қабримда менга ёрдам берадиган нарсалар: • ўқиган фарз намозларим; • тутган фарз рўзаларим; • берган закотларим; • қилган ҳажим; • нафл ибодатларим; • махфий садақаларим; • етимнинг бошини силаганим; • ота-онамга қилган хизматларим; • бошқа солиҳ амалларим. Дунёга қайтиб, бир марта сажда қилиш, бир марта тасбеҳ айтиш орзусида ётган миллиардлаб қабрларда ётганлар бор. Биродарлар, бугун бизда имконимиз бор, ҳали жонимиз танамизда. Бандалик вазифаларимизни ўз ўрнида, вақтида, ихлос билан адо этайлик! Зулм қилганларимиздан узр сўрайлик, қазо намозларимизни ўқиб, қазо рўзаларимизни тутиб, одамлардан олган қарзларимизни тўлайлик! Роббимиз барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ДУО ЮБОР БИЗЛАРГА... У дунёдаги оталар нидоси: "Намоз ўқиб, дуо юбор бизларга..." 🎙Хайрулла Хамидов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ВАФОТ ЭТГАН ОТА-ОНАСИГА ҲАДЯЛАР ЖЎНАТИБ ТУРГАН СУВЧИ Ривоят қилишларича, бир шаҳарда сувчи яшаган экан. Тоату ибодати, одобу ахлоқи билан одамлар орасида ном чиқарган бу одам ҳар пайшанба кечаси топган пулларидан ўтиб кетган ота-онасининг руҳларига садақа қилиб турар экан. Шу билан бирга ҳар намозида уларнинг руҳларига дуои хайрлар қилишни ҳам канда қилмас экан. Бу вазифаларини ҳеч қачон бузмасликка аҳд берибди. Бу ишидан ҳам ўзи, ҳам ота-онасининг руҳлари шод бўлганидан мамнун юрган сувчи бир куни ноқулай аҳволга тушиб қолибди. Кунлардан бир кун ҳар қанча ҳаракат қилса ҳам ҳеч иши юришмабди, жума кечасига келиб, садақа қилиш учун бирор тийини қолмабди. Натижада чуқур ғамга ботиб, Аллоҳга ич-ичидан ниёзда бўлибди. Ваъда берган назрини нима бўлишини, уни қандай адо этишни билиш учун олимнинг ёнига борибди. – Мен ҳар пайшанба кечаси топган пулларимдан вафот этиб кетган ота-онамнинг руҳларига ҳадялар жўнатиб туришга назр қилган эдим. Бу сафарга келиб мен пул топа олмадим. Энди бу аҳдимни адо қилиш учун нима қилсам дуруст бўлади? - деб олимдан сўрабди. – Кўп қайғурмагин болам. Ниятинг хайрли экан, Аллоҳ ҳам сенга тўғри йўлни кўрсатади, иншоаллоҳ, дебди. Кейин йигитга қараб: “Ҳозир пишиқчилик пайти. Кўча-кўйдаги қовун, тарвузларнинг пўчоқларини йиғиб, от ва эшакларга, мол-қўйларга олиб бориб бергин" дебди. Йигит олимнинг даргоҳидан кўнгли таскин топгандек, бироқ бу ишининг ота-онасига нима фойдаси борлигини умуман тушунмаган ҳолда чиқиб кетибди. Лекин олимнинг айтганларини қилишга қарор қилибди. Кун келиб жума кечаси бўлибди. Кундалик ишларини бажариб, тоат-у ибодатларини адо қилиб, дам олиш учун ётибди. Ўша кеча тушига ота-онаси кирибди: – Эй ўғлим! Ҳар жума кечаси бизга ҳадялар юбориб, икромлар қилиб турардинг. Лекин анчадан буён қовун-тарвузларни хоҳлаб турган эдик. Аллоҳ сендан рози бўлсин! Бу кеча бизга қовун ва тарвуз икром қилдилар. Сен ҳайвонларга қовун-тарвузларнинг пўчоғини берибсан, Аллоҳ бизга Жаннатининг қовун ва тарвузларидан икром қилди, – деб айтибдилар. «Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума» китобидан •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ХАЖ ИБОДАТИ ФАРЗЛАРИ (Видео қўлланма) Айни кунларда муборак ўлкада Хаж ибодатлари адо этилмоқда. Ўзингиздан ўзгага яхшиликни соғинсангиз, сизга ҳам яхшилик келади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «То ўзига яхши кўрган нарсани дўсти учун ҳам яхши кўрмагунча бирортангиз (комил) мўмин бўлолмайсиз!» дедилар! 🤲 Келаси мавсумда сизу- бизга ва барча мусулмон ахлига Хаж ибодати насиб қилсин... Амин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яхши ният ила тарқатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Диққат_савол 👩 Қизнинг исми 5 ҳарфли. 1-ҳарф олиб ташланса, мева ҳосил бўлади. 2-ҳарф олиб ташланса, спорт тури чиқади. 3-ҳ
#Диққат_савол 👩 Қизнинг исми 5 ҳарфли. 1-ҳарф олиб ташланса, мева ҳосил бўлади. 2-ҳарф олиб ташланса, спорт тури чиқади. 3-ҳарф олиб ташланса, инсон учун энг керакли нарса қолади. 4-ҳарф олиб ташланса, ҳайвонларга ёқмайдиган нарса ҳосил бўлади. Савол: Қизнинг исми нима? Жавоби👇

Одамларга ёмонлик қилишдан тийилиш ҳам садақадир Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш ҳам садақадир. Икки кишининг орасини и
Одамларга ёмонлик қилишдан тийилиш ҳам садақадир Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш ҳам садақадир. Икки кишининг орасини ислоҳ этиш ҳам садақадир. Мулойим сўз ҳам садақадир. Йўлдан азият берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам садақадир. Садақа фақат моддий нарсаларда эмас... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Даҳшат 😱 25 ёшли аёлни операсия қилиниб, унинг ичидан 4 килограммлик ушбу нарсани олиб ташлашди. Яқинда қўшни бир қизни тоб
#Даҳшат 😱 25 ёшли аёлни операсия қилиниб, унинг ичидан 4 килограммлик ушбу нарсани олиб ташлашди. Яқинда қўшни бир қизни тоби қочиб оператсия қилишибди. Айтишларича аввалига ҳомила деб тахмин қилинган бу нарса аслида умуман бошқа нарса бўлиб чиққан. Шифокорлар бу нарсани нима эканлигини тушуна олишмаган. Ниҳоят орадан 7 ой ўтиб бу нарса нима эканлигини қўшни қизнинг ўзи айтиб берди. Қизни сўзларини эшитиб шокка тушиб қолдим. Буни барча аёллар билиб олиши шарт. Айтишича қорнида 1 йил кўтариб юрган бу нарса... 👇 Батафсил

САВОЛ – ЖАВОБЛАР •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​​#муножаат ​​АЛЛОҲ, МЕНИ ҲАЖГА ЧАҚИР Мен бир ожиз бандаман, Битта мискин, битта фақир. Ва ле орзум- осмондаман , Аллоҳ, мени Ҳажга чақир... Меҳнатдадир кунда бошим, Гоҳи малол ютар ошим, Ёлвораман, кўзда ёшим, Аллоҳ, мени Ҳажга чақир ... Орзуимни гулга ўрай, Байтуллоҳинг бир бор кўрай, Сендан бошқа кимдан сўрай, Аллоҳ, мени Ҳажга чақир... Бажармоқ-чун фарзларимни , Узмоқ учун қарзларимни , Айтмоқ учун арзларимни, Аллоҳ, мени Ҳажга чақир ... Ҳаж-ибодат ! Қани қилсам, Ўзимни чин муслим билсам, Минг розиман анда ўлсам, Аллоҳ, мени Ҳажга чақир... Аллоҳ! Мени мукофотла! Ҳожилар исмида ёдла , Қанча кутай қаноат-ла , Аллоҳ, мени Ҳажга чақир... Бахтнинг таъмини тотгани, Зам-замни кафтда тутгани, Ва шайтонга тош отгани, Аллоҳ, мени Ҳажга чақир... Айтай десам сўзим бисъёр, Орзуим ҳам якка такрор, Ҳолим бўлмасидан абгор, Аллоҳ, мени Хажга чақир ... Мен бир ожиз бандаман, Битта мискин, битта фақир. Ва ле орзум - осмондаман, Аллоҳ, мени Ҳажга чақир ... Хазонрезги •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг 👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

🕋 Ҳаж мавсуми бошланди! 📍Юртдошларимиз Мадинада! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

⚡️ Хонадонларни максимал чегирма нархларда харид қилинг. — 1 хоналик уйлар 14 200$ дан бошлаб — 2 хоналик уйлар 19 400$ дан б
⚡️ Хонадонларни максимал чегирма нархларда харид қилинг. — 1 хоналик уйлар 14 200$ дан бошлаб — 2 хоналик уйлар 19 400$ дан бошлаб 👉 Уйларни кўриш

#Жума_муборак Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларга ахли оилангиз билан ибодатга боришингизни Аллоҳдан сўрадим! Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон! 🌹Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад ﷺ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA