ru
Feedback

Не попадитесь на канал ботавода! Telemetrio находит и помечает такие каналы 👉 Хотите видеть метку — оформите подписку

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Открыть в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 111 774 подписчиков, занимая 297 место в категории Религия и духовность и 477 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 111 774 подписчиков.

Согласно последним данным от 24 ноября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -2 222, а за последние 24 часа — 1 468, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 26.97%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 17.90% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 30 145 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 20 005 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 35.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 25 ноября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

111 762
Подписчики
+1 46824 часа
+677 дней
-2 22230 дней
Архив постов
​​НАЖОТ БЕРУВЧИ 7 КАЛИМА! Ким ушбу 7 калимани ёдласа, у одам Аллоҳнинг наздида улуғ бўлади. Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиради, агарчи денгизнинг кўпигидек бўлса ҳам. Тоатнинг ҳаловатини топади, ҳаёти ҳам, мамоти ҳам яхши ҳолда бўлади. 🍀Ҳар ишни «БИСМИЛЛАҲ» билан бошласа! 🍀Ҳар нарсани қилиб бўлгандан кейин «АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ» деса! 🍀Агар тилига озми кўпми лағв келса ёки ёмон амал қилса, ўшандан кейин «АСТАҒФИРУЛЛОҲ» деса! 🍀Агар бу ишни эртага қиламан деса, кетидан «ИН ШАА АЛЛОҲ» сўзини айтса! 🍀Агар унга ёмон иш рўбарў бўлса, «ЛА ҲАВЛА ВА ҚУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАҲИЛ АЛИЙЙИЛ АЪЗИМ» деса! 🍀Ўзига ва молига кўпми ёки камми бир мусибат етса, «ИННА ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА ИЛАЙҲИ РОЖИЪУН» деса! 🍀Ва кеча-ю кундуз тилидан «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» калимаси тушмаса! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга эслатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 окт. 2025, 22:30

#Жума_муборак                                                          Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларга ахли оилангиз билан ибодатга боришингизни Аллоҳдан сўрадим! Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдонларим! 🌹Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад ﷺ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 окт. 2025, 22:03
02 окт. 2025, ~22:48

Эрталабдан кечгача ўқилиши лозим бўлган дуолар тўплами: 1. Уйғонишда дуо: ٱلْـحَمْدُ لِلّٰهِ ٱلَّذِى أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ ٱلنُّشُورُ Ўқилиши: Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин-нушур. Маьноси: "Бизларни ўлимдан сўнг яна тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва Унга қайтишимиз бор." 2. Тахоратдан кейин дуо: أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلٰهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ Ўқилиши: Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулух. Маьноси: "Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Уннинг шериги йўқ. Ва Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг қули ва элчисидир." 3. Кийим кийганда дуо: ٱلْـحَمْدُ لِلّٰهِ ٱلَّذِى كَسَانِى هَٰذَا وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّى وَلَا قُوَّةٍ Ўқилиши: Алҳамду лиллаҳиллазий касаний ҳаза ва розақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қуввата. Маьноси: "Аллоҳга ҳамд бўлсин, У менга бу кийимни кийгизди ва мендан куч-қудратсиз Уни Ўзи берди." 4. Ҳожатхонага кириш дуоси: ٱللّٰهُمَّ إِنِّى أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْخُبُثِ وَالْخَبَائِثِ Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика мина-лхубси вал-хабаис. Маьноси: "Аллоҳим, ёмонликлар ва ёмон жинларни эркак аълидан Сендан паноҳ тилайман." 5. Ҳожатхонадан чиқиш дуоси: غُفْرَانَكَ Ўқилиши: Ғуфронак. Маьноси: "Сенинг мағфиратингни сўрайман, Эй Аллоҳ!" 6. Илм ўрганишда дуо: رَبِّ زِدْنِي عِلْمًا وَفَهْمًا وَأَلْحِقْنِي بِالصَّالِحِينَ Ўқилиши: Рабби зидний илман ва фаҳман ва алҳиқний бис-солихийн. Маьноси: "Парвардигорим, менга илм ва фаҳм оширгин ва мени солиҳлар жамосига қўшгин." 7. Қийинчилик пайтида дуо: حَسْبُنَا اللّٰهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ Ўқилиши: Ҳасбуна-ллоҳу ва ниъмал-вакил. Маьноси: "Биз учун Аллоҳ кифоя қилади. У қандай ҳам гўзал вакил!" 8. Ишга чиқиш ёки сафарга, уйдан кўчага отлангандаги дуо: بِسْمِ اللّٰهِ تَوَكَّلْتُ عَلَى اللّٰهِ وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللّٰهِ Ўқилиши : Бисмиллаҳи таваккалту ала-ллоҳ, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ. Маъноси: "Аллоҳнинг номи билан чиқдим. Аллоҳга таваккул қилдим. Ҳеч қандай куч-қудрат Аллоҳсиз йўқ." 9. Таомдан кейин шукр дуоси: ٱلْـحَمْدُ لِلّٰهِ ٱلَّذِى أَطْعَمَنَا وَسَقَانَا وَجَعَلَنَا مِنَ ٱلْمُسْلِمِينَ Ўқилиши : Алҳамду лиллаҳиллазий атъамана ва сақанав ва жаъалана мина-лмуслимийн. Маьноси: "Бизларни едирган, ичирган ва мусулмон қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин." 10. Кечқурун фарзандлар учун дуо: رَبِّ هَبْ لِي مِن لَّدُنكَ ذُرِّيَّةً طَيِّبَةً ۖ إِنَّكَ سَمِيعُ الدُّعَاءِ Ўқилиши: Робби ҳаб ли мил ладунка зурриййатан тоййибатан, иннака самий'уд-дуъа. Маьноси: "Парвардигорим, менга Ўз ҳузурингдан покиза фарзандлар ато этгин. Албатта Сен дуоларни эшитувчидирсан." 11. Уйқуга ётиш дуоси: بِاسْمِكَ اللّٰهُمَّ أَحْيَا وَأَمُوتُ Ўқилиши: Бисмика Аллоҳумма аҳйа ва амут. Маьноси: "Эй Аллоҳим, Сенинг номинг билан тириламан ва Сенинг номинг билан ўламан." 12 Қарздан қутилиш дуоси: اللهم اكفني بحلالك عن حرامك، وأغنني بفضلك عمن سواك Аллоҳуммакфини биҳалалика аън ҳаромик, ва ағнини бифадлика амман сивак. Таржимаси: "Эй Аллоҳим! Ҳалол нарсаларинг билан мени ҳаромлардан сақла ва ўз фазлинг билан мени Сендан бошқа барча нарсалардан беҳожат қил." Ҳар қадамда зикр: Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар — 33 марта. Астағфируллоҳ — гуноҳлар учун мағфират сўраб.
"Ҳар кунингизни дуо билан безанг, нур билан яшанг ва Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!"
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 окт. 2025, 21:59

#Кучли_дуо ШУ ДУОНИ ЁДЛАБ ОЛИНГ ва доимо айтиб юринг • Юзингиз нурли ва чиройли кўринади • Мартабангиз янада улуғ бўлади •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 окт. 2025, 21:29

Эр аёлини севиб қолиши учун УЧ ДУО 🤲🏼 Ҳар бир аёл борки эри уни севишлигини хохлайди. Эр хотинини севиб қолиши учун бирор д
Эр аёлини севиб             қолиши учун               УЧ ДУО 🤲🏼 Ҳар бир аёл борки эри уни севишлигини хохлайди. Эр хотинини севиб қолиши учун бирор дуо 🤲🏼 борми? ЖАВОБ: Ҳа бундай дуо бор...
02 окт. 2025, 21:19
03 окт. 2025, ~22:58

Я Роббим, тилларда достон марҳаматингни, раҳматингни, авфингни ҳаққимизга тилаймиз. Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил, хайрга карвон қил. Жумадан жумагача офиятда, саломат қилиб қўйган Роббимга чексиз шукрларимиз бўлсин.! Бу Жума мағфиратимизга сабаб, жаннатимизга васила бўлсин.! Амин. Жума муборак аҳли ислом... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 окт. 2025, 21:09

Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим! Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор... Дуоси мустажоблар бор... Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор... Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор... ДУО ҚИЛИНГ: Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар... Шифосини кутаётганлар... Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар... Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин... Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг! Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг! Фаришталар хар дуонгизда "Сенга ҳам бўлсин" деб айтади... Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади... Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 окт. 2025, 20:40

#Хайрли_тонг Дуолар ижобати бериладиган кун Жума ахли қадрдонларим  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу кунинг файзу барокати сизларга бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларни табрикланг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 окт. 2025, 20:20

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин! Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин. Аллоҳ оқибатларимизни меҳрли, охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин. Умрингизнинг ҳар бир куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин. ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Аллох йўлида улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 окт. 2025, 20:01

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни тонгда бомдод намозидан олдин: "Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ" (Аллоҳга истиғфор айтаман. Тирик ва қаййум сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ), деб уч марта айтса, гуноҳи агар денгиз кўпигича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло кечириб юборади", дедилар. Ибн Сунний ривоятлари ЖУМА  МУБОРАК  БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Дўст ва яқинларга эслатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 окт. 2025, 12:04

Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралигида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг! Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 окт. 2025, 11:41

Абдуллоҳ ибн Миҳсон Хотмий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Сизлардан кимки оиласи тинч, тани-жони соғ ва бир кунлик егулиги бор бўлгани ҳолда тонг оттирса, гўёки унга дунё тўлалигича берилибди". (Бухорий ривояти) Аллох барчамизни тонгга саломат етказсин! Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
02 окт. 2025, 11:26

Тўрт нарса меҳрни пайдо қилади: 1. Севги тўла кулги. 2. Яхшилик қилиш. 3. Самимийлик. 4. Кўмаклашиш. Қуйидаги тўрт нарса қаҳрамонлик белгисидир: 1. Мардлик. 2. Дилозорлик қилмаслик. 3. Яхшиликни мукофатлаш. 4. Хатосига жазолашни кечиктирмаслик. Тўрт нарса 4 нарса туфайли қўлдан кетади: 1. Ризқ - ношукурлик қилсанг. 2. Қувват - ҳасад қилсанг. 3. Фурсат - қадрига етмасанг. 4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади. Тўрт нарса соғлом фикрлаш белгиси саналади: 1. Эртани кўра олиш. 2. Сир сақлашни билиш. 3. Охиригача курашиш. 4. Маслаҳатлашиб иш кўриш. Тўрт нарса сизни тўрт неъматга етказади: 1. Сабр - орзуларингизга. 2. Ғайрат - омадга. 3. Ибодат - тақвога. 4. Қаноат - муҳтожлик кўрмасликка. Аз - Замахшарий. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 окт. 2025, 10:30

Repost from texnomart
🙌 Xayirli Juma xaridlarini siz bilan bo'lishamiz! Faqatgina 1 kun 3-oktabr! Texnikalarni 0-0-3 aksiyasida halol muddatli to'
+9
🙌 Xayirli Juma xaridlarini siz bilan bo'lishamiz! Faqatgina 1 kun 3-oktabr! Texnikalarni 0-0-3 aksiyasida halol muddatli to'lovga xarid qiling. 0% - ustama 0% - oldindan to'lov 3 oyga o'z narxini bo'lib to'lang! __ 🙌 Делимся с вами пятничной распродажей! Только 1 день — 3 октября! Покупайте технику по акции 0-0-3 в рассрочку без переплат: 0% — переплата 0% — первоначальный взнос 3 месяца — оплачивайте частями по своей цене!
➡️ Buyurtma bering 71-209-99-44 | texnomart.uz 👇Подписывайтесь: @texnomart
02 окт. 2025, 10:30
10 окт. 2025, ~01:54

Оиладаги аразни кетказадиган йигирмата жумла: 1. Тўғри айтдингиз; 2. Ҳўп бўлади; 3. Сизни (сени) яхши кўраман; (ёки Севаман) 4. Сизни (сени) жуда яхши тушуниб турибман; 5. Қўлларинг дард кўрмасин; 6. Ягонам; (эркам) 7. Кечир; (рози бўл) 8. Сен барибир бошқачасан; 9. Инша Аллоҳ яхшиликка; 10. Сен Аллоҳимнинг менга ҳадиясисан; 11. Муаммо йўқ; 12. Раҳмат, жоним; 13. Сенга жаҳл қилмадим; 14. Сени дуо қиламан; 15. Сен топган пул сеники, мен топган ҳам сеники; 16. Буни сен қилмайсан, биламан; 17. Сен борлигинг бахтимиз; 18. Қуръонимга қараб қўй; 19. Аллоҳ сендан рози бўлсин; 20. Зўр чиқибди, ярашибди... • Сиз яна қўшишингиз мумкин. Муҳими жумлаларни ўрнида ишлатиб оилангизни мустаҳкамланг ва турмушингиз фароғатли бўлсин! (Ҳаким Муслиҳ) •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 окт. 2025, 08:44

​​Эридан кўп шикоят қиладиган бир танишимни кўчада учратиб қолдим. Мени кўриши биланоқ доимгидек яна арзи-ҳолини бошлади. Унга айтдим: Уйингда ўтирибсан, ҳализамон болаларинг мактаб-боғчаларидан қайтишади. Овқат қилишинг керак. Аксига олиб музлатгичда гўшт ҳам, тухум ҳам қолмаган. Ҳаво совуқ. Болаларнинг эса қорни оч. Тўрт-беш соатни амаллаб ўтказдиларинг. Энди совуқ ва очлик азоб беришни бошлади. Камига электр ҳам ўчиб қолган. Кичигинг қорни очиб, йиғини қўйиб юборди. Пластигингда эса пул тугаганига анча бўлди. Нима қилишни билмай кўчага чиқдинг. Ўзига тўқроқ қўшнингдан 50 минг сўм қарз сўраш учун. Юзингни суви етти томиб кирдинг қўшниникига. Рад жавобини оларкан, ер ёрилса-ю, кириб кетиш фикри ҳам ўтди бирров хаёлингдан. Шу пайт кўчанинг бошида яшайдиган бошқа бир қўшнининг қораси кўринди. Болаларинг кўплигини, совуқ кунда қийналиб қолганингни юз ифодангдан пайқадими, сен билан сўрашди-да, уйига кириб кетди. Сен ҳам минг изтироб билан, қуруқ қўл билан уйингга қайтдинг. Орадан 10 дақиқача вақт ўтиб, эшик тақиллади. Очиб қарасанг, ҳалиги қўшни аёл. Қўлида бетига иккита нон ёпилган бир лаган палов ва пластик карточка. "Ассалому алайкум қўшни, мени сизникига эрим жўнатдилар, совуқнинг кунида болалар билан қийналиб қолган кўринасиз, мана буни олинг, камингизга ишлатарсиз" деди-да, олмайман дейишингга ҳам қарамай, беш юз минг сўм солинган пластикни ташлаб чиқиб кетди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, улар бошқа жойга кўчиб кетишди. Бир йилдан кейин у аёл ва унинг эрини, уларнинг сенга қилган яхшилигини эсингдан чиқарасанми? - Йўқ- деди, танишим. - Ўн йилдан кейинчи? - Йўқ, уларнинг қилган яхшилигини умримнинг охиригача унутмайман! - Қўшнингни бир лаган ошини унутмайсан, лекин эрингнинг сени ва болаларингни тўйдиришини сендан олган қарзини қайтаргани каби қабул қиласан. Хато-камчиликлари бўлса ҳам, таъминотларингни қилиши уни севишингга, ҳурматини жойига қўйишингга етарли эмасми? Нега улар кўзингга кўринмайди? У жим бўлиб қолди... Ҳа, биз бошқалар яхшилик қилса, улардан миннатдор бўламиз, лекин эримизнинг бизга қилганларини у буни қилишга мажбур деб биламиз. Қилади-да, вазифаси-да деймиз. Қадрига етмаймиз... Неъматнинг қадрига етишимиз, аҳамиятини ҳис қилишимиз учун ундан мосуво бўлишимиз шартми? Сиз нима деб ўйлайсиз? 📖 Telegram.me/IBRATLI - хикоя ва хаётий воқеалар
02 окт. 2025, 08:43
02 окт. 2025, ~08:44

ЭНГ ЁМОН АЁЛ Улуғлардан биридан «Энг ёмон аёл» ҳақида сўралди. У зот шундай жавоб берди: - Тез - тез ўзини касалликка соладиг
ЭНГ ЁМОН АЁЛ Улуғлардан биридан «Энг ёмон аёл» ҳақида сўралди. У зот шундай жавоб берди: -  Тез - тез ўзини касалликка соладиган; -  Сабабсиз йиғлайдиган; -  Ажабланмаса ҳам куладиган; -  Кўчага очиқ кийиниб, ясанадиган; -  Уйда эса, бир аҳвол бўлиб юрадиган; -  Гаплари қўпол; -  Овози қаттиқ; -  Яхшиликни билмайдиган; -  Ёмонликни йўядиган; -  Машаққатга сабр қилмайдиган; -  Эрига қарши бошқаларни қўллайдиган; -  Эрини қувватламайдиган; -  Эри кирса, чиқиб кетадиган; -  Чиқиб кетса, кирадиган; -  Яқинлашса, қочадиган; -  Эрининг оиласига беписанд; -  Ғазабланса, ёмон сўзлар қўллайдиган; -  Боласини оч қолдирадиган; -  Фарзларни зоъе қиладиган; -  Роббисини ғазаблантирадиган; -  Эрини надомат қилдирадиган; -  Ўзи золим бўлиб туриб, шикоят қиладиган; -  Кўрмаган нарсасига ҳам, гувоҳлик берадиган; -  Тили заҳар ва узун; -  Уйи бетартиб, файзсиз; -  Кўз ёши ёлғон; -  Сеҳргар – жодугарга қатнайдиган аёлдир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 окт. 2025, 07:17

Хамир қилганда фақат совуқ сувга қилинг. Сабабини билсангиз, ақлдан озишингиз аниқ‼️ Эрим оламдан ўтгандан кейин нонвойхонага
Хамир қилганда фақат совуқ сувга қилинг. Сабабини билсангиз, ақлдан озишингиз аниқ‼️ Эрим оламдан ўтгандан кейин нонвойхонага ишга кирдим. Бир куни иссиқ сувга хамир қилиб нонвойга оборсам, хамиримни юзимга отиб, музлатгичда турган совуқ сувни олиб, ҳамир қила кетди. Бу нима қилганингиз, десам, жаҳл билан: “Шукр қил, вақтида билиб қолганимга”, деб сабабини айтиб берди. Жавобидан шокка тушиб қолдим. Дарҳол уйга телефон қилиб, ҳаммани огоҳлантирдим. Нонвой устозимнинг айтишича, хамирни совуқ сувга қилганда…👇
02 окт. 2025, 07:07
03 окт. 2025, ~07:08

​​“Бахтдан барокат истасангиз ўзаро меҳр мухаббатли бўлинг! Аллоҳ ҳар бир хонадоннинг ризқи баракотини эр-хотиннинг ўзаро меҳр-муҳаббати орасига яширган” дея марҳамат қилганлар Пайғамбар алайҳиссалом. Меҳр-муҳаббат нақадар бўлса, баракоти ҳам шу қадар… •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 окт. 2025, 03:04

​​“Бахтдан барокат истасангиз ўзаро меҳр мухаббатли бўлинг! Аллоҳ ҳар бир хонадоннинг ризқи баракотини эр-хотиннинг ўзаро меҳр-муҳаббати орасига яширган” дея марҳамат қилганлар Пайғамбар алайҳиссалом. Меҳр-муҳаббат нақадар бўлса, баракоти ҳам шу қадар… •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 окт. 2025, 02:05
02 окт. 2025, ~02:06