ru
Feedback

Не попадитесь на канал ботавода! Telemetrio находит и помечает такие каналы 👉 Хотите видеть метку — оформите подписку

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Открыть в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 111 039 подписчиков, занимая 294 место в категории Религия и духовность и 472 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 111 039 подписчиков.

Согласно последним данным от 27 ноября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -2 062, а за последние 24 часа — -211, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 27.22%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 18.05% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 30 249 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 20 056 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 35.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 28 ноября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

111 861
Подписчики
-21124 часа
+1807 дней
-2 06230 дней
Архив постов
​​*ОМАДНИНГ САККИЗ САБАБИ.* Ҳар биримиз ўз мақсадларимизга эришишга қодирмиз. Шундай экан нима учун ҳаммамиз муваффақиятга эриша олмаймиз? Бунинг сири – ўзимизда баъзи одатларни шакллантиришдан иборатдир, шундай қилсангиз омад ва муваффақият калитига эришасиз! Саккиз қадамли йўл Ҳаётнинг ҳар жабҳаси: у ҳоҳ ҳаёт, ҳоҳ иш ва ёки мансаб бўлсин одатларимиз келажагимизни яратишда асосий вазифани бажаради. Қуйида келтирилаётган саккиз хил одат сизни муваффақият сари етаклайди… *Сабрли бўлинг* Нимагадир эришмоқчи экансиз, иштиёққа эга бўлишингиз даркор. Иштиёқлилик мақсадларингизга етишишингизда сизга куч баҳш этади ва унга эришишингизга ёрдам беради. Бажараётган ишингизни яхши кўришингиз – муваффақиятга эришиш калитидир. Кучингизни реал баҳоланг! Айтишларича, инсон кучи ва имкониятини бошқаларга қараганда яхши билади. Шундай экан, сиздан бошқа ким ҳам истакларингиздан хабардор бўлмоғи керак? Энг яхши бажара оладиган ишингизни аниқланг ва уни бажаринг, муваффақият сизнинг ортингиздан ўзи қувади. Қаттиқ ишланг!.. Ҳеч нарсага осонликча эришилмайди. Астойдил меҳнат, давомийлик, ўзини бажараётган ишга баҳш этиш – муваффақиятингизнинг асосий қисмларидандир. Астойдил меҳнат ва ютуқларга эришиш учун кетказилган вақт унумдорлик билан фойдаланилган ҳисобланади ва келажакда бунга яраша ютуқ билан тақдирланасиз. Шунинг учун кутаётган натижангизни қилаётган меҳнатингиз билан таққослай билишингиз лозим. Ўзгаларга устозлик қилинг! Муваффақиятингизга оид билимларингизни бошқалар билан баҳам кўринг. Ўзингизнинг билимингизни бошқаларга ҳам ўргатинг. Ўзгаларга ёрдам бериш жуда муҳим. Бизнесингизда сиз билан биргаликда фаолият юритувчи инсонларга муваффақиятингиз ҳақида берилган маълумот унумдорликни оширишга ёрдам беради. Мақсадларни фаоллик билан белгилаб олинг! Мақсадларингизни белгилаб олмас экансиз, буюк натижаларга қандай қилиб эришасиз? Қадриятлар ва иштиёқингиз баланд бўлган йўналишларга қараб мақсадларингизни белгилаб олинг. Ундан кейин мақсадингизга эришиш қўлингизда бўлади. Муваффақиятга эришишда аниқ режа белгилаб олиш. Қандай қилиб асосий мақсадингизга эришишингиз мумкин? Мақсадингизни қадамларга бўлиб тақсимлаб чиқинг. Аниқ муддат белгилаб олинг! Муваффақиятга эришишнинг аниқ муддатини белгилаб олмасангиз, уни амалга ошиш вақтини қандай белгилайсиз? Ҳаққоний бўлиш бу ерда муҳим ҳисобланади. Муваффақиятга эришиш жараёни қанча вақт олади? Барча жараёнларни амалга ошириш учун ўзингизга етарлича вақт беринг. Устувор мақсадларни белгилаб олинг! Мақсадларингиз орасида устуворларини белгилаш жуда муҳим. Бир неча вазифаларни бажаришингиз керак бўлганида, қай бирини биринчи якунлаш кераклигини аниқлаш зарур. Вазифалар орасидан биринчи бўлиб долзарбларини бажаринг. Уни бажариб бўлгач, муваффақиятингизга эришиш учун янада яқинлашасиз. Дастлаб энг мураккаб ишни бажариш ҳам жуда муҳим. Кун давомида ғайратингиз камайиб бориши аниқ. Қийин ишни кун охирига қолдирсангиз, у бажарилмай қолиб кетиши мумкин. Таваккалчиликка қўл уринг! Таваккалчиликсиз ютуқ мавжуд эмас. Муваффақиятли бўлиш таваккалчиликка қўл уриш демакдир. Аммо ҳамма таваккалчиликлар ҳам ижобий натижага олиб бормайди. Унга қўл урар экансиз, муҳим бўлган ўрганиш жараёнида керакли малакага эга бўласиз. Демак, муваффақиятга эришиш ҳам маълум одат ва кўникмаларни талаб этар экан. Ўйлаймизки, юқорида келтирилган саккиз хил одат бахт ва омадга эришишингизда сизга ёрдам беради.
04 нояб. 2024, 07:32

Сиқилсангиз ушбу сатрларни ўқинг. Қулга бало келмас, Ҳақ ёзмагунча! Ҳақ бало ёзмас, Қул йўлдан озмагунча! Ҳақ қулдан интиқом, Қул ила олур! Дину ирфон билмаган, Буни Қулдан (деб) билур... Мавлоно Жалолиддин Румий 🍂 Қадарда бўлмаса бошингизга балолар келмасди. Бир ташвиш келдими, Аллоҳдан деб билинг ва шунга кўнинг. Зеро, Яратган бандасидан интиқомни бандаси ила олур... 🍂 Аллоҳ барчани офияти, қувончли кунлари билан сийласин... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
04 нояб. 2024, 06:16

Тез кунда бой бадавлат бўлиб кетишни истайсизми? Бошида ишонмагандим, кейин Аллоҳга таваккал деб шу ишни қилдим, ғойибдан мўъ
Тез кунда бой бадавлат бўлиб кетишни истайсизми? Бошида ишонмагандим, кейин Аллоҳга таваккал деб шу ишни қилдим, ғойибдан мўъжиза юз берди. Кўзларимга ишонмадим тез орада жуда бой бўлиб кетдим Аллоҳга шукр. Кечаси шу ишни қиласиз, Бу шунақа ишки...😳👇
04 нояб. 2024, 06:06
05 нояб. 2024, ~15:56

СУКУТДА ҲАМ ҲИКМАТ БОР Зафар вақтидаги сукут – ишончдир. Ғазаб вақтида сукут – қувватдир. Иш вақтида сукут – ижодкорликдир. Ё
СУКУТДА ҲАМ ҲИКМАТ БОР Зафар вақтидаги сукут – ишончдир. Ғазаб вақтида сукут – қувватдир. Иш вақтида сукут – ижодкорликдир. Ёмонлик вақтида сукут – ҳикматдир. Мазах вақтида сукут – олижанобликдир. Фитна вақтида сукут- ғалабадир. Насиҳат вақтида сукут – адабдир. Қайғу вақтида сукут – шикоятинг фақат Аллоҳга эканидир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
04 нояб. 2024, 05:12

104 ёшли қайнонамнинг қайнонаси қўллайдиган томчи усули! Ҳожионамиз ҳар куни ухлашдан олдин киндикларига мой томизиб ухлайдил
104 ёшли қайнонамнинг қайнонаси қўллайдиган томчи усули! Ҳожионамиз ҳар куни ухлашдан олдин киндикларига мой томизиб ухлайдилар. Буни сабабини эримдан сўраб билганимда ақлдан озай дедим. Нимага шу пайтгача биз эр-хотин қўлламаганмиз деб урушиб бердим. Қари билганни пари билмас деганларидек мен ҳам қўллашни бошладим. Ишониш қийин аммо 100 млнга дори ичсаиз ҳам бу усулни олдида капека экан. Биздаги ўзгаришларни кўриб қўшни эр-хотин ҳам қўллашни бошлабди. Ҳар куни кечқурун соат 20:30 да 4 томчи... Давоми буерда👇
04 нояб. 2024, 05:02
05 нояб. 2024, ~15:56

​​СЕВИМЛИ БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ? УНДА... – Бошқаларни тинглашни ўрганинг, суҳбатдошингизнинг гапириш эркинлигини чекламанг; – Камтар бўлинг. Чунки камтарлик севимли бўлишнинг энг таъсирли йўлидир; – Ҳадеб мақтов эшитиш истагингизни бир четга суриб, руҳлантиришни, бировларни мақташни ҳам ўрганинг, худбин бўлманг; – Доим хушчақчақ ҳолда юриш қийин. Бу тушунарли. Лекин қўлингиздан келганича ғам-ташвишларингизни яшира билинг; – Танқидни тўғри қабул қилишни ўрганинг; – Очиқ юз, ширин сўз кўнгиллар калитидир; – Ҳамиша аввал салом беринг, сўнг ҳол-аҳвол сўранг; – Қариндош-уруғлар билан борди-келди қилинг, қўни-қўшни, таниш-билишлар билан яхши муносабатда бўлинг. "Ҳадис ва ҳаёт" китобидан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈• Яқинларингизга узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
04 нояб. 2024, 02:32

Умр йўлдошимга ризқ эшиклари ўз-ўзидан очилиб кетди. Воқеа соҳибаси сўзлайди: - Бундан чамамда уч йил аввал энг азиз бўлган дугонамдан ҳол-аҳвол сўраб келай деб, келин бўлиб тушган уйига бордим... Уйи кичикроқ эди, ҳамда умр йўлдошининг қариндошлари билан бирга яшар экан. Шундан сўнг борди келдимиз узилди, лекин доим бир биримиз билан қўнғироқлашиб ҳол-аҳвол сўраб, янгиликларимиз билан бўлишиб турар эдик. Умр йўлдошининг ишлари юришиб кетганидан хабарим бор эди. Шу орада яна бир бор дугонамни кўриб келишимга қулай фурсат туғилди, лекин бу сафар янги уйига меҳмонга чақирди. Манзили пойтахтнинг энг шинам туманларидан бирида экан. Янги уйига секин аста кириб борар эканман, кетма-кет: - Ма шаа Аллоҳ табарокаллоҳ, Ма шаа Аллоҳ табарокаллоҳ деган сўзларимни қайта-қайта такрорлаб уйга кирдим. Очиғини айтсам, бу шинам уйни кўриб жуда ҳам ҳайратда қолдим. Уй ичидаги мебелларни айтмайсизми, дабдабали, энг сўнгги моделлар бўлиб, уларни фақатгина қурби етадиганларгина сотиб олиши мумкин. Мен бу гапларимни дугонамга ҳасад қилиб айтмаяпман, аслида уларнинг олдинги моддий аҳволлари анчагина оғир эди. Қандай қилиб бунга эришишган экан. ... Бироз суҳбатлашиб бўлганимиздан сўнг, уни чин барака билан ДУО қилганимдан кейин, ундан қандай қилиб моддий томондан бундай катта ўзгариш содир бўлганлиги ҳақида қизиқиб сўрадим. У менга деди: - СубҳанАллоҳ, ростини айтсам мен ҳам ҳозиргина шу ҳақида сенга айтиб бермоқчи бўлиб турган эдим. Ҳикоямиз шундан бошланди: мен ва умр йўлдошим бундан икки йил аввал ётоқхонадаги тошойнамизга пул йиғадиган кичкина сандиқча қўйишга қарор қилдик. Ҳар куни эрта тонгда туриб намоз ўқиб бўлганимиздан сўнг биринчи қиладиган ишимиз сандиқчамизга топган маблағимизни минг, беш, ўн минг солиш эди. Хуллас, ҳар куни сандиқчамизга пул соладиган бўлдик. Шундан сўнг умр йўлдошим ҳар хафта сандиқчани очиб, ундаги тўпланган маблағларни санамай ўнг чўнтакларига солиб қўярдилар. Сўнгра ҳар ЖУМА намозидан кейин уларни садақа қилиб юборар эдилар. Дугонам яна шундай деди: - Бу насиҳатни умр йўлдошим интернетдан топган эдилар. Аллоҳга қасамки, бу ишни бошлаган кунимизданоқ биз тинчлик ва омонликда яшаяпмиз. Умр йўлдошимга ризқ келадиган барча эшиклар ўз-ўзидан очилиб кетди. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтганидек, "Аллоҳга яхши қарз берадиган ким бор?! Бас, токи У Зот унга берганини кўп марта кўпайтириб берса... Ва ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) тор қилур ва кенг қилур. Ва Унгагина қайтарилурсиз..." Хайр-садақа қилиш билан инсоннинг моли камайиб қолмайди. Балки бойлигига барака киради. Ҳадиси шарифда бундай дейилади: "Ҳар куни тонгда инсонлар уйқудан уйғонганда ер юзига икки фаришта тушади. Улардан бири: "Аллоҳ инфоқ-эҳсон қилган инсоннинг молини тўлдир", деса, иккинчиси: "Аллоҳ, бахил одамнинг молига талофат етказ" деб дуо қилади. Мана кўриб турганингдек, Аллоҳга қасамки, бундай бўлиб кетишимиз хаттоки ҳаёлимга ҳам келмаган эди, лекин Аллоҳ бераман деса, ҳайратга солиб бераверар экан. Атосини ҳеч қандай чегараси бўлмас экан. Аллоҳга беадад ҳамдлар ва шукрлар бўлсин... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈• Яқинларингизга узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
04 нояб. 2024, 00:28

#Хайрли_кун Ҳар ишда ушбу икки "калит"ни лозим тутинг: 1. Яхши ният; 2. Яхши сўз. Биринчиси: РИЗҚ эшикларининг калитидир. Икк
#Хайрли_кун Ҳар ишда ушбу икки "калит"ни лозим тутинг: 1. Яхши ният; 2. Яхши сўз. Биринчиси: РИЗҚ эшикларининг калитидир. Иккинчиси: ҚАЛБ эшикларининг калитидир. Яхши ният ва яхши сўзлиларга КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 нояб. 2024, 23:01

🆘#Диққат 💛 ҚОН-БОСИМНИ 7 КУНДА ЙЎҚ ҚИЛИШ СИРИ! Ёш – яшаш учун тўсқинлик эмас! Aкадемик узоқ умр кўриш ва ажойиб саломатлик
🆘#Диққат 💛 ҚОН-БОСИМНИ 7 КУНДА ЙЎҚ ҚИЛИШ СИРИ! Ёш – яшаш учун тўсқинлик эмас!  Aкадемик узоқ умр кўриш ва ажойиб саломатлик сирлари билан ўртоқлашди Aкадемик aйтишича, узоқ умр кўриш сири қон томирларида экан. Агар улар... Батафсил малумот:👇 https://kshop2.biz/1uVubR/ ⁉️Охиргача ўқинг (Батафсил кўриш учун юқоридаги хавола устига босинг)
03 нояб. 2024, 22:59
04 нояб. 2024, ~23:35

Дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган Қадрдонларим  🍁  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва файз-барака ҳамроҳ бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 нояб. 2024, 21:01

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг, Азизлар! Барчага хафтанинг илк куни – душанба тонги муборак бўлсин! Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!! Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!! Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ! Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!! Аллоҳ ҳар хонадонда файзу - барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик - тотувликни бардавом қилсин! Янги кунга "Бисмиллаҳ!"... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 нояб. 2024, 20:16

Айтишларича, Оққушлар жуфтидан айрилса, қолган умрини тоқ ўтказаркан... Кеч хайрли бўлсин, қадрдон... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 нояб. 2024, 09:20

Лайлаклар ҳеч қачон кекса лайлакларга ҳужум қилмас экан. Патлари қалин қарға ўзидан заиф бўлган қарғани совуқдан ҳимоялар эка
Лайлаклар ҳеч қачон кекса лайлакларга ҳужум қилмас экан. Патлари қалин қарға ўзидан заиф бўлган қарғани совуқдан ҳимоялар экан. Филлар қанчалик кучли бўлмасин, бирор душман ҳужумига учраса, аввало тўдадаги кекса, кучсиз ва ярадор филларни хавфсиз жойга олиб ўтишар экан... Ажабланарлиси нима, биласизми? Ажабланарлиси, улар яхши ва ёмонни ажратолмайди. Уларда мана бу иш савоб, буниси эса гуноҳ бўлади, деган тушунча йўқ. Улар бу ишларни бирор мукофот учун ёки эътироф эшитиш учун бажармайди. Улар ҳеч қачон "ҳайвонгарчилик қилдим", деб бир-бирига мақтанишмайди...     Мен... Мен жониворларни жуда-жуда ҳурмат қиламан... Байрам АЛИ «Мен билган очун»дан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 нояб. 2024, 09:01

НАСИХАТ БУ МУХАББАТ ИЗХОРИДИР Сизга насиҳат қилсам, мени ўзингиз учун намуна қилиб олманг. Чунки сизга мендан кўра афзал бўлишингиз учун насиҳат қиламан. Шоядки Аллоҳ таоло сизга унинг сабабидан ирода ва қувват берса-да, Ўзининг ҳузуридан мен топмаган бир мартабага мушарраф қилса. Насиҳат бу сиздан афзаллигимни англатмайди, насиҳат бу маҳаббат изҳоридир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀
03 нояб. 2024, 08:30

Мен ўқиган энг гўзал нуқталар: – Ортиқча мулойимлик заифликдир. – Ортиқча кулги енгилтакликдир. – Ортиқча роҳатланиш танбалликдир. – Мол-дунёни ортиқча сарфлаш исрофдир. – Ортиқча эҳтиёткорлик васвасадир. – Энг қийин cўз комилликдир. – Энг гўзал сўз «Ас-Салом»дир. – Ўч ва қасоснинг афзали кечиришдир. – Энг улкан хазина фазилатдир. – Энг қаттиқ азоб виждон азобидир. – Энг гўзал севги эр-хотиннинг севгисидир. – Доимий муҳаббат онага муҳаббатдир. – Бугунги кунингдан ибрат ол. – Ўтган кунингдан тажриба ол. 🕊 Аллоҳ Сизга шундай қадар ёзсинки, дунё ва охиратда севинтирсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA .⠀
03 нояб. 2024, 08:02

БЕГИМ, СИЗДАН ХАФА БЎЛДИМ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
03 нояб. 2024, 06:45

ХИКМАТЛИ ДУНЁ Эр қўпол тарзда аёлига: - Оғайниларим билан бирга тушлик қилгани бораман. Сенга бирон нима керакми? - деди. Аёл: - Яхши, лекин эртароқ қайтинг. Уйимиз зимистон бўлиб ўтирмайлик, - деди. Эр унинг бу гапидан ҳайрон қолиб: - Сенга ким айтди чироқ ўчишини? - деди. Аёл: - Мен айтябман... Уйдан чиқишингиз билан, ҳамма жой қоронғидек бўлиб қолaди... уйимиз хам, дилимиз хам. Сиз уйга келишингиз билан яна ҳамма жой ёришгандек бўлади, - деди. Аёлнинг гапидан кайфияти кўтарилган эр уйдан чиқиши билан яна уйга қайтишни завқ билан кута бошлади... Дарҳақиқат «Сўзда сеҳр бор», деб бежиз айтишмаган... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
03 нояб. 2024, 06:25

Бутун оила бир кечада ғойиб бўлди, полициячи ўша тунги кузатув камераларини кўриб ҳушидан кетди. 😱 16 декабр куни Саратов ви
Бутун оила бир кечада ғойиб бўлди, полициячи ўша тунги кузатув камераларини кўриб ҳушидан кетди. 😱 16 декабр куни Саратов вилоятида тўрт кишилик бутун оила бир кечада ғойиб бўлди. Улар хусусий уйда яшашган ва йўқотиш фақат бир ҳафта ўтгач аниқланган. Оила бошлиғининг укаси акаси билан боғланишга уриниб кўрмагач, полицияга қўнғироқ қилган. Полиция кириш эшигини бузиб кирганида, бедарак йўқолганларнинг қариндоши зудлик билан ҳовлини тасвирга олган видеокузатув камераси тасвирларини кўришни таклиф қилган. Ўша мудҳиш кечанинг ёзувига етиб келишганда, улар шокда эдилар, жабрланувчининг акаси қусди, полициячи ёш лейтенант эса ҳушидан кетди. Видеода улар шу нарсани кўрганди...
03 нояб. 2024, 06:15
04 нояб. 2024, ~06:08

МЕНИ ЭРИМ ЮРИБ КЕТТИ... 🎙Марҳабо Каримова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
03 нояб. 2024, 05:40

КУНДОШГА ҲАСАД Кунларнинг бирида Ҳарамда масжидда намоз ўқиётганимда узоқ намоз ўқиб, тинмай дуо қилиб йиғлаётган ёши катта аёлга кўзим тушди. Унинг бу ҳоли мени ажаблантирди. Журъат қилиб ёнига бордим ва ундан қандай дарди борлигини - у нима сабабдан бундай илтижо қилаётганини сўрадим. У ҳеч нарса демади. Мен қайта - қайта сўрадим. Ҳалиги аёл ахири жавоб берди: - Эҳ болам, нимасини айтай? Мен бир гуноҳкор, нобоб аёлман. Катта гуноҳ қилганман.  Турмушга чиққанимдан сўнг, анча йилгача тирноққа зор бўлдим. Айб менда экан. Эрим фарзандлик бўлишга қодир бўла туриб, мен сабаб зурриётсиз ўтишига мени виждоним йўл қўймади. Чунки у, жуда яхши, сабрли инсон эди. Айб мендалигини билса ҳам, ҳечам юзимга солмасди. Мен ўйлай - ўйлай бир қарорга келдим. Мендан ажрашмай туриб, фарзанд туғишга қодир аёлга уйланиши кераклиги ҳақидаги фикримни билдирдим. У кўнмади. Мен мажбурладим. Ҳатто муносиб сингил бўлиши учун ўзим шундай аёлни излашга тушдим. Топилди ҳам. Улар никоҳдан ўтишди. Лекин... энди мендаги олдинги шижоат қолмаган, қўзларимни парда қоплаган, қалбим ҳасаддан ўртанар эди. Бир жойда ўтира олмай, оёғи куйган товуқдек питирлай бошладим. Қани эди, ўша пайтда таҳорат олиб, намоз ўқисам эди - ю Роббимга яқинлашиб бу дунё ҳасратларидан қутилсам. Йўқ, у пайт бу нарсалар хаёлимга келмасди. Нима қилиб бўлса ҳам, уларнинг бахтларига чанг солгим, ораларини бузгим келарди. Мен ёниб кулга айланар, вақт ҳам ўтиб борар эди. Орадан бир йил ўтиб, у аёл ўғил фарзанд кўрди. Энди эрим уларга яна яқин бўлди. Улардан ажралмай қолди. Бу иши табиий. Ахир шунча йил фарзанд ҳидини туйиш орзусида яшаганди. У улар билан қувонса ҳам, менинг ҳам қўлларимни қўйиб юбормаган, менга ҳам меҳрибон, мурувватли, бахтига шерик қилган эди. Унинг қувониши мени баттар асабларимни бузар, мендан эмас, бошқадан фарзанд неъмати берилганига чидай олмай қолдим. Шундай оғир синовлар билан кунлар ўтарди. Кунларнинг бирида эрим у хотини билан сафарга чиқадиган бўлиб қолди. Болани менда қолдиришди. Чунки, эримнинг мендан бошқа боласини топширишга ишончли инсони йўқ эди. У болага ҳар қараганимда рашк олови мени ёндирар, аламимга чидолмас эдим. Нимага эрим мен билан эмас, у билан сафарга кетди? Мени унингчалик севмайди - да, дердим, ўзимга ўзим. У хотиннинг ҳам мен каби куйишини, ёнишини истадим. Қишнинг совуқ кунлари эди. Танчада ёниб турган кўмирни олиб, у гўдакнинг қўлларига бердим. Унинг жажжи қўлчалари ёниб оқиб туша бошлади. Дарров хушимни йиғиб уни докторга олиб бордим. Мен қилган ишимдан афсуслансам ҳам, гудакнинг айби йўқлигини билсам ҳам, кундошимдан ўч олганимдан хурсанд эдим. Лекин... бир машъум хабар эшитдим. Эрим ва унинг хотини чет элда автоҳалокатга учраб, уша заҳоти жон таслим қилишибди. Даҳшатга тушдим. Бола менга қолди. Қилган ёмонлигим, зарарим ўзимга қолди. Мен уни боқиб тарбияладим. У ўз онаси эмаслигимни билса ҳам, мени "онам" дейди. Жуда ҳурмат қилади. Лекин унинг қўлига доим қараганимда қилган жирканч ишим эсимга келади. Унга бу ҳақида айтолмайман. Лекин... Роббимга нима деб, жавоб бераман? Гуноҳим кечириладими? Мени виждон азоби, бир дақиқага бўлсин, тарк этмайди. Якинларингизга  узатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 нояб. 2024, 05:09