ru
Feedback

Не попадитесь на канал ботавода! Telemetrio находит и помечает такие каналы 👉 Хотите видеть метку — оформите подписку

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Открыть в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 111 039 подписчиков, занимая 294 место в категории Религия и духовность и 472 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 111 039 подписчиков.

Согласно последним данным от 27 ноября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -2 062, а за последние 24 часа — -211, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 27.22%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 18.05% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 30 249 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 20 056 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 35.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 28 ноября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

111 861
Подписчики
-21124 часа
+1807 дней
-2 06230 дней
Архив постов
​​#ОНАЛАРГА_ТИЛАК Ҳамма онаизор-фарзандининг илк бора жойнамозда Аллоҳга ҳушуъ билан эгилган бўйи-бастини кўрсин... Камолини, қошлари қорайган пайтини, қиз бўлса- юзи ўн тўрт кунлик ойдек бадрия бўлган кунларини ўз кўзлари билан кўрсин... Келин бўлганини, фарзанд қучоқлаганини, "она, энди қадрингизни то ингичка томирим қадар ҳис этдим!" дейдиган кунларига етсин... Ҳар бир она-меҳнатларининг роҳатини кўрсин, ҳар қорин кўтарган кунларини, фарзанд дунёга келтириш заҳматини, бедор тунларининг дилга ёқадиган самарасини кўриш уларга насиб этсин... Дунёдан ҳосилини бировга ташлаган деҳқондек кетишдан ҳар кимни асрасин... Оналар -сиз ўнга кирасизми, йигирмага- тунлар кипригингиз санайдиган, уйқудаги кўзларингизга термуладиган ҳассос қалбли хилқатдир... Тақдир-бу нозик хилқатнинг зиммасига адо бўлмас ташвишлар юкламасин... Ҳар ота- тиззасидан ўғли тушиб, ўз йўлини қураётган лаҳзаларини кўрсин... Иккита нон олиб, эшикдан кириб келар кунларига етказсин Ҳақ таоло... Қизларининг келин бўлиб, бош эгиб турган тўйларини кўрсин... Едиргани-ичиргани, шу фарзандлар учун ҳориб-толганларининг кексайганида ҳар ким ҳузурини кўрсин... Ширин чойнинг энг ширин жойи- охирги қултумда бўлганидек, ҳар ота-онанинг кексалик кунлари умрининг энг ширин йиллари бўлсин! Умму Зайнаб •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16 нояб. 2024, 10:46

#Долзарб #Албатта_кўринг Акбархон тоғамиз ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИНГ оғир асоратларидан (оёқдаги кучли оғриқлар, оғиз қуруши, кўздаги хиралашиш) халос бўлибдилар. Видеода ушбу касалликдан қийналиб юрганлар учун самимий маслаҳатлар бердилар. Видеони ҚАНДЛИ ДИАБЕТдан қийналиб юрган яқинингизга албатта кўрсатинг! Акбархон ака каби Стоп диабет ичаётган инсонлар билан ўзингиз гаплашмоқчи бўлсангиз ушбу гуруҳга қўшилинг: 🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama 🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama Биз билан боғланиш учун: 📲+998(55)503-05-05 Телеграм админ: @diabadminn
16 нояб. 2024, 10:46
17 нояб. 2024, ~10:01

​​#ОНАЛАРГА_ТИЛАК Ҳамма онаизор-фарзандининг илк бора жойнамозда Аллоҳга ҳушуъ билан эгилган бўйи-бастини кўрсин... Камолини, қошлари қорайган пайтини, қиз бўлса- юзи ўн тўрт кунлик ойдек бадрия бўлган кунларини ўз кўзлари билан кўрсин... Келин бўлганини, фарзанд қучоқлаганини, "она, энди қадрингизни то ингичка томирим қадар ҳис этдим!" дейдиган кунларига етсин... Ҳар бир она-меҳнатларининг роҳатини кўрсин, ҳар қорин кўтарган кунларини, фарзанд дунёга келтириш заҳматини, бедор тунларининг дилга ёқадиган самарасини кўриш уларга насиб этсин... Дунёдан ҳосилини бировга ташлаган деҳқондек кетишдан ҳар кимни асрасин... Оналар -сиз ўнга кирасизми, йигирмага- тунлар кипригингиз санайдиган, уйқудаги кўзларингизга термуладиган ҳассос қалбли хилқатдир... Тақдир-бу нозик хилқатнинг зиммасига адо бўлмас ташвишлар юкламасин... Ҳар ота- тиззасидан ўғли тушиб, ўз йўлини қураётган лаҳзаларини кўрсин... Иккита нон олиб, эшикдан кириб келар кунларига етказсин Ҳақ таоло... Қизларининг келин бўлиб, бош эгиб турган тўйларини кўрсин... Едиргани-ичиргани, шу фарзандлар учун ҳориб-толганларининг кексайганида ҳар ким ҳузурини кўрсин... Ширин чойнинг энг ширин жойи- охирги қултумда бўлганидек, ҳар ота-онанинг кексалик кунлари умрининг энг ширин йиллари бўлсин! Умму Зайнаб •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16 нояб. 2024, 10:45
16 нояб. 2024, ~10:46

#Долзарб #Албатта_кўринг Акбархон тоғамиз ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИНГ оғир асоратларидан (оёқдаги кучли оғриқлар, оғиз қуруши, кўздаги хиралашиш) халос бўлибдилар. Видеода ушбу касалликдан қийналиб юрганлар учун самимий маслаҳатлар бердилар. Видеони ҚАНДЛИ ДИАБЕТдан қийналиб юрган яқинингизга албатта кўрсатинг! Акбархон ака каби Стоп диабет ичаётган инсонлар билан ўзингиз гаплашмоқчи бўлсангиз ушбу гуруҳга қўшилинг: 🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama 🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama Биз билан боғланиш учун: 📲+998(55)503-05-05 Телеграм админ: @diabadminn
16 нояб. 2024, 10:15
16 нояб. 2024, ~10:46

УЧ ЎҒИЛ... 🎙Шерзод Карим 📖 Telegram.me/ibratli - Хаётий воқеалар
16 нояб. 2024, 09:50

ОНА Она бедаво дардга йўлиқди. Давонинг нархи баланд эди… Онанинг беш фарзанди бор эди. Икки ўғил ва уч қиз. Улар уйли, жойли бўлиб, бир-бирига суяниб яшашарди. Чунки уларнинг ҳам фарзандлари бўлиб, рўзғорларини амаллаб тебратишарди. Оталари икки йил бурун қазо қилган эди… Фарзандлар ўзаро маслаҳатлашиб қўлларидан келганча оналарига мадад бўлиш, бирор-бир ёрдам бериш учун йиғилдилар. Она уларнинг ҳол-аҳволини кўриб, дардини достон қилмади. «Дўхтирлар ташхис қўйишда янглишибди, – деди. Сўнг секин шивирлади: – Мен соғман, болаларим, ҳеч нарсани ўйламанглар, ташвиш чекманглар». Болалар аста бошларини кўтариб, бир-бирларига қараб, «хайрият» дегандай енгил нафас олдилар. Она улуғ, болалар эса ҳали бола эди. Она, шўрлик ва меҳрибон она бир ҳафтадан сўнг вафот этди. Доно ва оқила она дардини ўзи билан олиб кетди. Абдуқаюм ЙЎЛДОШЕВ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16 нояб. 2024, 09:47

❗️Аввал расмни кўриб, кейин матнни ўқинг! 🧐 Агар расмда ҚАРИЯ КАМПИРНИ КЎРГАН бўлсангиз, унда сиз аллақачон пенсияга чиқиб и
❗️Аввал расмни кўриб, кейин матнни ўқинг! 🧐 Агар расмда ҚАРИЯ КАМПИРНИ КЎРГАН бўлсангиз, унда сиз аллақачон пенсияга чиқиб ишдан бўшаб дам оладиган вақтингиз келибди Зеҳнингизни бир текшириб кўришни айни вақти ⏰ 🤯 Расмда аслида нима яширинганини кўриб, ҳушингиздан кетиб қолишингиз ҳеч гап эмас!👇🏻 Аслида бу расмда...
16 нояб. 2024, 09:37
17 нояб. 2024, ~10:01

НАФАҚАГА ЧИҚСАНГ БИЛАРСАН •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16 нояб. 2024, 09:01

📝ОТА Мустафо мерганнинг хотини ўлиб қолди. Юраги бир санчди-ю, хайрлашишга ҳам улгуролмади. Мустафонинг боши қотди. 55 ёш қари десанг, қарияммас, ёш десанг ёшаммас. Ўғилларини уйлантирган, қизларини чиқарган. Юрди, юрди, охири зерикди, ўттиздан ошиб, қирққа етмаган бир бева чиққанди, болаларининг ҳай ҳайлашига қарамай, шартта уйланиб олди. Уйланиб тўғри қилган экан, ҳаёти жонланиб кетди. Юзига қон югурди, эгни бут, қорни тўқ, танаси яйради. Кунда кунора янги хотин билан етаклашиб бозорга боради, сархил мевалардан олади, келиннинг кўнгли тусаган кўйлакларни олиб беради, қизиқ қизиқ хангомалар айтиб, чақчақлашади, жони борича уриниб, ёш хотинининг кўнглини овлашга тиришади. Аммо... Катта қизи у йўқлигида келиб, роса жанжал кўтарибди, нега онамни кўйлакларини кийдинг деб, юмдалабди, ерга ётқизиб урибди, устидаги кийимларини йиртиб ташлабди. Мустафо аввалига ишонмади. Бу ҳол кўп бор такрорланди. Қизи охири Мустафонинг ўзига рўбарў бўлди: - Нега онам билан бирор маротаба бозорга етаклашиб бормагансиз? Нега онамни узукларини бу мегажин тақиб юрибди? Онамдан қолган сирғаларни нега бу қулоғига осиб, ҳаммага кўз кўз қилади? Нега бунга ҳар куни битта янги кўйлак олиб берасиз? Уйимиздан кетсин бу ....? Агар кетмаса мен ўзим бўғиб ўлдираман! - Қизим, мен бахтли яшаётганимдан, сен бахтли эмасмисан? Ҳамманг уй уйингга кетасан, мен овқатсиз қолиб кетдим, ҳеч биринг мени ўйламадинг, устим кир, пайпоғим сасиган, ўзим ювдим, ўзим чой қўйдим. Биласан, онангни бир умр бошимда кўтариб юрдим, лекин тақдир экан, айрилиб қолдим, бу аёлга эрмакка уйланганим йўқ, ҳали яшашга мажбур эканим учун, уйландим. Мени ҳурмат қилсанг, уни ҳурмат қил, мени овунтириб юргани учун унга раҳмат айт, яқинда фарзандли бўламиз, бу уйни шу ўгай онангга хатлаб бераман, агар бу хонадондан оёғингни узилишини истамасанг, ўгай онанг билан муросангни тўғрилаб ол. Агар юзимга оёқ қўядиган бўлсанг, шундай дуоибад қиламан, ҳечқачон ўнгланмайсан. Сен ҳам, укаларинг ҳам, хору-зор, чала ўлик ҳолатда ўлиб кетасанлар. Мени бекорга Мустафо мерган дейишмайди, мени дуоибадим албатта нишонга тегади... Қиз муросага кўнмади. Мустафо мерган йўқлигида укалари билан келиб, ўгай онани то қорнидаги боласи тушгунча юмалатиб тепди. Мустафо мерган ўн кун шифохона остонасида ётди. Болаларининг қилмиши учун ўн кун қон йиғлади. Соқоллари ўсиб, чўпдай озиб кетди. Болаларининг бирортасига қайрилиб қарамади. Хотини шу шу ўнгланмади. Яна бир йилга яқин яшади. Рангги сап сариқ бўлиб бу ёруғ оламни тарк этди. Мустафо тобут ортидан ялангоёқ, ялангбош, кийимининг тугмалари қадалмаган афтода ҳолатда бўзлаб борди. Биринчи хотини ўлганда, жимгина кўз ёш тўккан бўлса, бу хотини ўлганда ўкириб фарёд чекди. Унинг доду-фарёдига бутун қишлоқ аҳли йиғлади. Болалари кийгазган чопонни лойга улоқтирди. Кўкрагига муштлаб, юзини тимдалайверганидан, аъзойи бадани маматалоқ бўлиб кетди. Шундан сўнг, Мустафо мерган кўп яшамади. Қабристонга оёқяланг қатнай қатнай қабр тепасида ўлиб қолди. Эрталаб қабрни қучоқлаб тарашадай қотиб ётган ҳолатда топишди. Орадан йиллар ўтди. Одамлар бу воқеаларни аллақачон унутиб юборишган бўларди. Аммо бу воқеаларни бот бот эсга солиб турадиган нарса шуки, Мустафонинг ўлимидан сўнг, кўп ўтмай, катта қизи бир қўл, бир оёғи шол бўлиб, ўн беш йил фалаж ётди. Мустафо айтганидай ўлимни орзу қила қила Ҳаққа жон омонатини топширди. Худо ҳам унинг жонини ўн беш йил олмади. Қиз, ўн беш йил ит азобида яшади. Икки уканинг ҳам хотини ўлиб, ўн беш йил, ҳеч ким қиз бермади. Муҳаммад Исмоил •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16 нояб. 2024, 08:18

​​#ибрат Шунчаки ёдингизда сақланг! Ҳеч нарсага кафолат йўқ... • Севганинг бир кун — бегонага айланиши мумкин. • Дўстинг — душманга айланиши мумкин. • Душманинг — дўстга айланиши мумкин. • Ёмон кўрган кишинг — яхши кўрганингга айланиши мумкин. • Яхши гапирган — ёмон гапириши мумкин. • Мақтаган — ёмонлаши мумкин. Хуллас ҳамма нарса бўлиши мумкин.... Фақат ота - онангиз ва туғишган жигарларингни муносабати ҳеч қачон ўзгармайди... Ҳар қандай ҳолатда хам улар барибир сени чин юракларидан яхши кўришади. Яқинларингизни қадрланг ва улардан меҳрингизни дариғ тутманг. ㅤㅤㅤㅤ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16 нояб. 2024, 05:25

#Саволни_жинниси Буни жавобини фақатгина 1 фоиз одамлар буни жавобини топа олишади ҳолос Бир аёл 1969 да туғилиб 1969 да вафот этди лекин, у вафот этганида 25 ёшда эди бу қандай бўлиши мумкин😳 Жавобни билиш 👇
16 нояб. 2024, 05:10
17 нояб. 2024, ~07:51

ИШҚНИ ОНАЛАРДАН ЎРГАНИШ КЕРАК... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16 нояб. 2024, 00:31

📖 ДУНЁДАГИ ЭНГ МЕҲРИБОН ГЎЗАЛИМ УЧУН Бир гўзални туғилган кунига совға олмоқчи бўлиб Андижон бозорларини кездим. Битта иккита қимматбахо совғалар учради лекин кўнглим тўлмади. Тошкентга йўл олдим.  Тошкентнинг энг қимматли « Долcэ & Габбана » бутикдан битта сапог сотиб олдим. Яна айланиб юриб олтин суви юритилган ва атрофига айлана қиммат бахо тошлар терилган, рақамлари тиниқ ёзилган қўл соатини сотиб олдим.  Уни ёнига яна туркияда ишлов берилган медальёни бор тилла трос олдим.  Ҳақиқий оригинал теридан ишланган Гуccи сумкасини ҳам ҳарид қилдим!  Бозорнинг энг қиммат рўмоли дубайдан келтирилган тоза ипакли рўмол олдим.  Флешка дўконидан энг сўнги, «олмаси тишланган» брендли мобил телефон олдим. Уйга қайтар эканман тезроқ етиб ул гўзални нигохини кўришга ошиқардим. Аммо ҳали гул ва тўрт олишим кераклиги боис янги бозорда Магнат шринликлар дўконига кириб буюртма қилиб қўйган тўртимни олаётганимда ёнимдаги одамлар тўртни кўриб хайратдан қотиб қолишганди.  Кимдур тўрт олдида суратга тушиб олишга рухсат сўрарди.  Ва нихоят гул дўконига кирдим!  Энг аъло даражада териб олинган 60 та қизил лола гул сотиб олдим! Энди мани инжиқ маликам шунақасини яхши кўрса нима ҳам қилардим. Совғаларни гўзалимга топширдим.  Буларнинг ичида менга энг ёққани тўрт бўлди. Уни уч киши дамасга юклаб олиб келишган, юклаш ва туширишга ўзим ёрдам бердим. Тўртнинг устига «60 ЁШИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН ОНАЖОНИМ» деб ёзилган эди. Қиссадан хисса шуки - бундай қиммат бахо совғаларга фақат ва фақат Оналар ҳақли, севган қизингиз эмас!  Шундай экан, оналарига битта узук олиб бермаган ўғиллар уятдан ерга қарасин.  Қиссадан хисса шуки - Меҳрни шу тариқа исботлаш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Барча оналарга хурмат ва эҳтиром ила Админ 📖 Telegram.me/IBRATLI -Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар .
16 нояб. 2024, 00:00

БАХТ  НИМА? Бахт, у нима? Оллоҳдан ҳар тонг, Яна бир кун тиланмоқликми, Ва чўлғониб қуёш нурига, "Омонлик!", деб беланмоқликми? Бахт, у нима? Дастурхонингда, Қўлинг куйиб ушатилган нон. Ёки қушлар ҳадиксиз учган, Бизга насиб этилган осмон! Бахт, у нима? Бола эмизган, Оналарнинг сийнасида сут, Ёки ёмғир билан сийлаган, Қиз сочидек қоп-қора булут! Бахт, у нима? Балки момонинг, Набирасин белаган бешик. Фаришталар ризқ келтирсин деб, Тонг саҳарда очилган эшик. Нима у бахт? Хонадонингда, Қирқ кун келин қилган таъзими? Ўттиз, эллик, саксон ёшингда, Дўстларингла қурган базимми? Бахт, нима у? Беминнат, ҳалол, Битта қошиқ ошинг ичганинг. Соғиндим деб, ҳар замонда бир, Онажонинг келиб қучганинг! Бахт, у нима? Энг сўнги дамда, Калимага келолган тилинг, Ва ўғлингнинг елкаларида, Босиб ўтган охирги йўлинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 нояб. 2024, 23:01

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган қадрдоним,      АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Тонгги дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
15 нояб. 2024, 20:30

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,             Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..  Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик.. Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Ўзи паноҳида асрасин..!! Бугунги  шанба  кунингиз файзли ва барокатли ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 нояб. 2024, 19:30

Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин! Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз. Аллоҳ барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз! ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 нояб. 2024, 11:02

​​БАЛКИ БУ НАЖОТИНГДИР... ...Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсани келтирмадингми" деб сўраб қолдилар. Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт. Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур... ....Отанг сенга мурожаат қилиб: "уғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур. ....Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур. ....Кўчада бир ишчини қуёшда, иссиқда холдан тойиб ишлаётганини кўрдинг. Унга тезда муздек сув олиб бер. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур. ....Қушлар учиб келадиган ерга озгина донми ёки гуруч сепиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур. ....Одамлар юрадиган йўлакда керакмас қоғозми, сув идишлариними, ширинликлар қоғозиними ёки шунга ўхшаш нарсаларни ташлаб кетишганини кўриб қолдинг. Сен уялмасдан, эринмасдан шуларни олиб махсус идишга солиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур. ....Сени биров хақорат қилиб, ёмон гапларни сенга қарата айтди. "Оғирроқ бўл". Сени Аллоҳ кечирсин деб айт. Эҳтимол бу сенга нажотдур. ....Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур. ....Ўсмирларни гуноҳ иш қилаётганини кўриб қолдинг. Шу заҳоти уларни тўхтатиб насиҳат қил.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур. ....Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур. ....Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134 оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур. ....Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур... ....Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар: ~ Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди. ....Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт. Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга кириганингни кўрасан. Бу мавзуни сизлар учун илиндим. Эҳтимол бу бизнинг нажотимиздур. Сиз ҳам бошқалар билан улашинг. Эҳтимол бу Сизнинг нажотингиздир! Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 нояб. 2024, 10:42

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу айтдилар: ☝️ “Бахил етти нарсанинг биридан холи эмас: ▪️1. Вафотидан сўнг Аллоҳ буюрмаган нарсаларга сарф этувчи киши молу дунёсига меросхўр бўлади. ▪️2. Ёки Аллоҳ таолонинг амри билан унинг ўзини хўрлаб, моли тортиб олинади ë мусодара қилинади. ▪️3. Ёки шаҳвати сабабли зое кетадиган жойларга молини сарф қилади. ▪️4. Ёки хароб ерга иморат солиш фикри туғилиб, шу орқали молини совуради. ▪️5. Ёки молининг чўкиб кетиши, ёниши, ўғирланиши каби кулфатлардан бири етади. ▪️6. Ёки сурункали касалликка чалиниб, уни даволашга молларини сарф қилади. ▪️7. Ёки мол-дунёсини бирор жойга ўзи яшириб, сўнг уни топа олмайди”. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 нояб. 2024, 09:46

Бу жуда қизиқ. Сизни нимангиз чиройли экан. Пастаги туғилган ойингиз устига босинг сизга нима чиқар экан. 🥰 Январь 🎼 Июль 💔 Февраль 😇 Август 👀 Март 😁 Сентябрь ❤️ Апрель 😌 Октиябрь 😹 Май 😊 Ноябрь 🫶🏻 Июнь 👩🏻‍🦳 Декабрь 👍
15 нояб. 2024, 09:36
17 нояб. 2024, ~07:51