ru
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Открыть в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 120 275 подписчиков, занимая 273 место в категории Религия и духовность и 427 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 120 275 подписчиков.

Согласно последним данным от 21 июня, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило 2 613, а за последние 24 часа — 1 252, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 28.80%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 17.17% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 34 625 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 20 646 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 38.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 22 июня, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

120 275
Подписчики
+1 25224 часа
+8807 дней
+2 61330 день
Архив постов
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат... Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик.. Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўзи паноҳида соғ-омон асрасин... Бугунги  якшанба  кунимиз   ҳушхабарларга бой бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

⭕️Қозоғистонлик миллионер ким унинг қизига уйланса, 25 миллион доллар тўлайди Қозоғистондаги энг бой одамлардан бири бўлган у
⭕️Қозоғистонлик миллионер ким унинг қизига уйланса, 25 миллион доллар тўлайди Қозоғистондаги энг бой одамлардан бири бўлган умидсиз ота мана неча йилдирки қизига эр тополмайди. Ворисга уйланган куёв учун, у ҳатто куёвга пул тўлашга тайёр. Аммо ҳеч ким унга уйлана олмади. Чунки унинг қизи...❗️

РАМАЗОНГА ТАЁРГАРЛИК 🎙Икром Шариф Telegram.me/ibratli Асл ибрат макони

ЭЛЧИ Одатда давлат бошлиқлари бошқа бир давлатга ташриф буюришидан аввал уларнинг элчилари боради. Элчилар мезбон давлат ваки
ЭЛЧИ Одатда давлат бошлиқлари бошқа бир давлатга ташриф буюришидан аввал уларнинг элчилари боради. Элчилар мезбон давлат вакилларига давлат раҳбарининг қачон келиши, ташрифининг мақсади, муҳокама қилинадиган масалаларни маълум қилади. Элчиларга қилинган муомалага кўра давлат бошлиқларининг муомаласига баҳо берилади.  Ойларнинг султони Рамазоннинг меҳмон бўлиб келишига саноқли кунлар қолди. Унинг элчиси шаъбон эса бизни оз фурсатда тарк этади. Рамазоннинг элчисини қандай қарши олдик?! Унга ўзи муносиб бўлган ҳурматни кўрсата олдикми, эҳтиром билан кузатишга тайёрмизми?! Ҳали ҳам фурсат бор. Шаъбонни муносиб кузатиб, рамазонни ёруғ юз билан кутиб олайлик, азизлар...     Аллоҳ таоло барчамизни Рамазонга соғ-саломат, иймон бутунликда, эътиқод мусаффолигида, юзимизни ёруғ қилиб етказсин ва уни чиройли ўтказиб, ютуқлар билан чиқишимизга муваффақ қилсин! "Рамазон соғинчи" китобидан •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Яна саволми деманг! Буниси бошқача 📌 Ўзи бир қурувчи, ҳаммага уй қуради. Аммо ўзига қуролмайди... У ким? Группадагилар билса керак, сўраб кўрингчи! Жавоб 👈

​КИТОБ ЎҚИЙВЕРИНГ! Машойихлардан бири ҳикоя қилади: "Бир куни шайхимга: "Устоз, ушбу китобни тўлиқ ўқиб чиқдим, лекин хотирамда ҳеч нарса қолмади", дедим". Шунда устозим бир дона хурмо бериб: "Буни егин" деди ва бироздан сўнг менга: "хурмо еганинг учун катта бўлиб қолдингми?", деди. Мен: "Йўқ", дедим. Устозим: "Лекин бу хурмо сенинг баданингга сингиб, сенинг жасадингда гўшт, суяк, пай, тери, соч ва тирноқларингга озуқага айланмокда", деди. Шунда англаб етдимки, мен ўқиётган китоб ҳам онгимга сингиб, ўзим билмаган ҳолда менинг луғат бойлигимни оширар, ақлимни зиёда қилар, ахлоқимни сайқаллар, ҳамда гапириш услубимни гўзал қилар экан". "Ҳикматлар чашмаси"дан •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга узатинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

+2
14 февраль нафақат Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд куни, бу яна расман халқаро китоб ҳадя қилиш байрами ҳам ҳисобланади ва бу байрам дуненинг 40дан ортиқ мамлакатида кенг нишонланади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

❗️17-ФЕВРАЛЬ БИР ХАТО БУТУН ЙИЛ😱 📌17-Февральдан қизил олов от йилининг энергияси ишга тушади. Кейин эшитмадим деманг. Туғилган санангиз бўйича 17-февральни қандай ўтказишингиз керак?👇 1⃣ 1⃣1⃣ 2⃣1⃣ 2⃣ 1⃣2⃣ 2⃣2⃣ 3⃣ 1⃣3⃣ 2⃣3⃣ 4⃣ 1⃣4⃣ 2⃣4⃣ 5⃣ 1⃣5⃣ 2⃣5⃣ 6⃣ 1⃣6⃣ 2⃣6⃣ 7⃣ 1⃣7⃣ 2⃣7⃣ 8⃣ 1⃣8⃣ 2⃣8⃣ 9⃣ 1⃣9⃣ 2⃣9⃣ 1⃣0⃣ 2⃣0⃣ 3⃣0⃣ 3⃣1⃣ Жавобларини билиш учун тўғилган санангиз устига босинг!

​​​​​​Бугун — 14 февраль Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун 1. Бобурнинг отасиУмаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳокими, онасиҚутлуғ Нигорхоним Мўғулистон хони ва Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи эди. 2. Асл исми — Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо. Довюраклиги ва жасурлиги учун у ёшлигидан «Бобур» («Шер») лақабини олади. 3. Отаси Ахсида бевақт, 39 ёшида фожиали ҳалок бўлгач, оиланинг катта фарзанди, 12 ёшли Бобур валиаҳд сифатида тахтга ўтиради (1494 йил июнь). 4. Бобур Афғонистонда «Боғи Шаҳроро», «Боғи Жаҳоноро», «Ўртабоғ», «Боғи вафо» ва «Боғи Бобур» каби оромгоҳлар ташкил этган. 5. Бобурнинг Ҳумоюн, Комрон, Аскарий, Ҳиндол ва Гулбаданбегим исмли фарзандлари Кобулда туғилган. 6. Бобур 1526 йил апрелда (43 ёшида) Панипатда асосий рақиби, Деҳли султони Иброҳим Лўдийнинг 100 минг кишилик қўшинини 12 минглик аскари билан тор-мор қилади ҳамда Деҳлини эгаллайди. Орадан кўп ўтмай, иккинчи йирик ҳинд саркардаси Рано Санго устидан ҳам зафар қозониб, Шимолий Ҳиндистоннинг Бенгалиягача бўлган қисмини ўзига бўйсундиради. 7. Бобурнинг «Мубаййин» асари маснавий тарзида ёзилган бўлиб, Ислом ҳуқуқшунослиги ва шариат ақидаларига бағишланган. 8. "Бобурнома" воқеалари Андижон, Самарқанд, Хўжанд, Ҳиротдан бошлаб Кобул ва Аграгача бўлган қамровга эга. Унда Ўрта Осиёдан бошлаб Ҳиндистонгача бўлган масофадаги деярли 50 йиллик воқеалар ҳаққоний ифода ва баҳосини топган. 9. Бир неча муддат олдин подшоликни Ҳумоюнга топширган Бобур 47 ёшида ўзи асос солган салтанат пойтахти Аграда вафот этди ва ўша ерда дафн этилди, кейинчалик (1539), васиятига мувофиқ хоки Кобулга келтирилиб, ўзи бунёд эттирган «Боғи Бобур»га қўйилди. 10. Бобур асос солган бобурийлар сулоласи Ҳиндистонда уч ярим асрга яқин ҳукм сурган. 📖 Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...

#ОГОҲЛИК Икки аёл ёлланма совчи бўлиб бир қизни уйига боришади ва оила аъзоларини тўйга кўндиришади. Куёв бола тўйни бошланг қизни кўндирдик. Куёв бола совчиларга келишилган суммани беради. Орадан кун ўтиб қиз загсдан ўтишни айтади лекин куёв шошмасликни айтиб чет элга айланишни таклиф қилади сўнг СОҲТА СОВЧИЛАР... 😔 Давомини кўринг 👇

Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга узатинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

СИЗЛАРНИ  МЕН  ЯХШИ  КЎРАМАН! Эй, ҳиммати булоқ инсоним, Тоғдек дўстим, гулдек жононим. Қалб боғида бўлинг меҳмоним, Сизларни мен яхши кўраман. Умр акси - баҳор дўлида, Сузар толеъ тақдир кўлида. Қадрдоним, Аллоҳ йўлида Сизларни мен яхши кўраман. Бахт ирмоғи инар тилакдан, Нажот боғи унар билакдан, Эй, чин мўмин дўст, чин юракдан Сизларни мен яхши кўраман. Ўзимга не тутгайман наво, Ҳоҳ боқий тож, ҳоҳ фоний ҳаво, Қаддингизга кўргайман раво, Сизларни мен яхши кўраман. Эй, кўкси нур, қалби қуёшим, Қадри само, меҳри талошим, Бирингиз кўз, бирингиз қошим, Сизларни мен яхши кўраман. Мен маҳзун куз, мамнун баҳорман, Шўх қизғалдоқ унган наҳорман, Бахтингиздан чин бахтиёрман, Сизларни мен яхши кўраман. Дил қуши эл ишқида воиз Дарди жўшиб, куйласа жоиз. Сиз яхшисиз, балки шу боис, Сизларни мен яхши кўраман. Сиз дардимга табиб, мардонам Саодатга ҳабиб, остонам, Озорим ҳам бахт билган онам, Сизларни мен яхши кўраман •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈• Яқинларингизга узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Хикмат БИЗНИ УНУТҒОННИ УНУТМОҚ КЕРАК... Заҳириддин Муҳаммад Бобур ❗️ Бугун 14-феврал шох ва шоир бобомиз Захириддин Мухаммад Бобур таваллуд топган кун (1483 - 1530) •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Хикмат БИЗНИ УНУТҒОННИ УНУТМОҚ КЕРАК... Заҳириддин Муҳаммад Бобур ❗️ Бугун 14-феврал шох ва шоир бобомиз Захириддин Мухаммад Бобур таваллуд топган кун (1483 - 1530) •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Кунлардан бир кун ибн Сино Бухородан Хоразмга карвон билан йўлга тушибди. Бундан хабар топган айғоқчилар бу ҳақида хоразмшоҳг
Кунлардан бир кун ибн Сино Бухородан Хоразмга карвон билан йўлга тушибди. Бундан хабар топган айғоқчилар бу ҳақида хоразмшоҳга хабар беришибди. Хоразмшоҳ табибни ёнига чақиртириб, уни синаб кўриш учун қуйидаги саволларни берибди: — Биринчи савол: еяверасан-еяверасан — ҳеч мазасини топмайсан. Бу қанақа таом. Иккинчи савол: даволайверасан-даволайверасан — ҳеч даволаб бўлмайди. Бунақа касал? Шунда ибн Сино шоҳни ҳайратда қолдирадиган қуйидаги жавобни берибди: — Ибн Синонинг ақлли жавоби

​​СЕВИШГАНЛАР КУНИ ЭМИШ! (Ҳазил аралаш чин ёхуд чин аралаш ҳазил.) Эрта тонгда, эшик олдида, Йўлим тўсди ногоҳ аёлим. Бу ҳол бирла бузилиб фикрим, Минг кўчага кетди хаёлим. -Ҳой дадаси, тўхтангчи бир дам, Биласизми, бугун қандай кун?- Гаранг эдим, хаёллар тарқоқ, Кўтаролмай бошимнинг юкин. Гапирмасам “дооод” дегудайин, Нақд бўғзига йиғилган уни. -Ҳа биламан, биламан хотин, Бобур Мирзо туғилган куни... Пирпиради лаблари унинг, Йиғламоқдан берироқ бўлиб. Эшик зулфин бузмоққа тайёр, Турар эди, ўпкаси тўлиб. Кўзларида ўйнарди жаҳл, Лаб учида турар зардаси... -Эй борингейй, дунёда бугун Севишгалар куни, дадаси!... Жим турардим, кўзларим кулиб, Жаврар эди хотин бечора. Борган сайин вазият оғир, Излар эдим чиқмоққа чора. Не дер эдим, қалб ошиқ ахир, Муҳаббатга кўнгил қахрабо. -Ҳа онаси, шунақа байрам, Хурсанд бўлсин Валентин бобо. Сал жилмайди шўрлик аёлим, Юзларида табассум зухур. Деди, ерга термулиб, секин: -Унутмабсиз, Худога шукур! -Унутганим йўқ, меҳрибоним, Ахир кўнгил ишқдан умидвор. Мумкин бўлса, жаноби хотин, Энди сенга бир саволим бор. -Қандоқ савол, айтинг дадаси – Бирам гўзал чимрилди қошлар. Бугун совға олмоқ ишқида, Сарак-сарак ўйнарди бошлар. -Неча кун бор бир йилда хотин? Сал унутдим, эслат азизам. -Уч юз олтмиш беш кун, дадаси, Саноқ илмин биламиз биз ҳам... -Ҳа шундайми, аниқми энди, Шу гапингга ўзинг қози бўл. Сени фақат эрта севаман, Уч юз олтмиш тўрт кун рози бўл! Ғазаб ўти порлади бирдан, Косасидан чиқди кўзлари. Соч тўлғониб, аждаҳо бўлди, Олов бўлиб ёнди юзлари. -Бу нима гап дадаси ахир – Йиғлар эди, бечора ҳиқ-ҳиқ. -Ўн беш йиллик жуфт ҳалолингиз Наҳот бир кун севишга лойиқ?! -Ахир ўзинг айтдингку, жоним, Севишганлар куни деб эрта. Сени эрта жуда кучлироқ, Севмоқ учун бир имкон бер-да. -Розимасман!!! Йўқ! Йўқ...яна йўқ!- Қайнар эди ғазаб зардаси. Деди, ёшли кўзларин сузиб: Мени ҳар кун севинг, дадаси. -Хўп азизам, ҳар кун севаман, Фақат битта шартим бор хотин. -Айтинг майли розиман – деди, Бечоранинг кўзлари ботин. Бир жилмайиб қўйдим-у секин, Очдим чунон қалб номасини: -Бошқа тилга олмайсан сира, Валентин чол ҳангомасини. -Хўп розиман...- маюс тортди у, Тушди дарров оташ қаҳридан. Ул ҳавоий бир кунлик ишқни, Бир лаҳзада ўтди баҳридан. Уйдан чиқдим. Енгил тин олиб, Ечиб бошдан ҳайрат юкини. -Бугун қандай кун эди, хотин, -Бугун Бобур туғилган куни! -Эй яшавор! Ўзинг биттасан, Муҳаббатинг бошга қўяман. Шу гапинг-чун энди мен сени, Уч юз олтмиш беш кун суяман. Ўлмасбек Самарқандий. 📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё ва ҳаётий воқеалар

Меҳрли  дуои  саломлари  ила тонгларга  файз   бахш  этган, Азизларим  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Шанба тонги муборак бўлсин.   Кунингиз файзу барокатли бўлсин!   Кун давомида хуш кайфият Сизларни тарк этмасин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Тавба БИР ИНСОН ВАФОТ ЭТИБДИ, ТАРОЗИГА САВОБЛАРИ ҚЎЙИЛДИ БИТТА КАЛИМА ЕТМАБДИ ВА ҲЕЧ КИМ СУБҲАНАЛЛОҲ СЎЗИНИ БЕРМАБДИ УНГА...Шунда Аллоҳ😢 ОҲИРИГАЧА КЎРИНГ👇

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг, Азизлар! Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!! Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!! Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ! Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!! Аллоҳ ҳар хонадонда файзу - барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик - тотувликни бардавом қилсин! Янги кунга "Бисмиллаҳ!"... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

💵 ҚАРЗ ХАҚИДА CАВОЛ: Ҳозир қарзим бор. Хар ойда қарзимни бўлиб-бўлиб тулайман. Рамазондан олдин қилинган садақаларнинг ажри кўпайтириб берилишини эшитиб эҳсонлар қилмоқчиман. Шундай қилган эхсонларим тўғрими ёки олдин қарзларимни тўлашим керакми? Закот беришимчи? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қарзи бор киши биринчи навбатда қарзини тўлаши керак. Аммо, қарз беришига тўсқинлик қилмайдиган даражада эҳсон қилса ҳам бўлади. Бу ўзини ихтиёридаги иш ҳисобланади. Қарздор кишининг қарзи қўлидаги молидан кўп бўлса, қўлидаги моли ўзиники бўлмай, ҳақдорларники саналади. Ундан закот бермайди. Агар қўлидаги моли қарзидан кўп бўлиб, фаразан қарзини чиқарганидан кейин қолган мол нисобга етса, қолган молидан закот беради. Валлоҳу аълам. ❇️ Манба: Фатво маркази. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA