ru
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Открыть в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 118 444 подписчиков, занимая 277 место в категории Религия и духовность и 434 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 118 444 подписчиков.

Согласно последним данным от 26 июня, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -888, а за последние 24 часа — -345, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 27.49%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 20.52% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 32 616 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 24 343 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 36.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 27 июня, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

118 444
Подписчики
-34524 часа
-8067 дней
-88830 день
Архив постов
Қайнонамнинг қайнонаси қўллайдиган мўжизавий усул! Ҳожионамиз 104 ёшдалар. Ҳар куни ухлашдан олдин киндикларига мой томизиб у
Қайнонамнинг қайнонаси қўллайдиган мўжизавий усул! Ҳожионамиз 104 ёшдалар. Ҳар куни ухлашдан олдин киндикларига мой томизиб ухлайдилар. Буни сабабини билганимда ақлдан озай дедим. Қари билганни пари билмас деганларидек мен ҳам қўллашни бошладим. Ишониш қийин аммо 100 млнга дори ичсаиз ҳам бу усулни олдида капека экан. Мендаги ўзгаришларни кўриб эрим ҳам қўллашни бошладилар) Ҳар куни кечқурун соат 20:45 да 4 томчи... Батафсил ўқиш👇

​​​​​Қуръони каримда зикр қилинган қалблар: ① Соғлом қалб. Бундай қалб Аллоҳ учун холис ва оғишдан холи бўлади. ② Мунийб қалб. Бундай қалб доим тавба билан Аллоҳга қайтади. ③ Хавф қилувчи қалб. У доим Аллоҳ таолодан қўрқиб, хавф қилади. ④ Тақводор қалб. У Аллоҳнинг шиорларини эъзозлайди. ⑤ Тирик қалб. У Аллоҳ таолога иймон келтиради. Унга шукр қилиб, неъматга куфр қилмайди. ⑥ Касал қалб. Унда шак шубҳа ёки мунофиқлик бўлади. ⑦ Кўр қалб. У ҳақни кўрмайди. ⑧ Гуноҳкор қалб. У ҳақ гувоҳликни яширади. ⑨ Такаббур қалб. У одамлардан ўзини устун кўради ва ҳақ билан мужодала қилиб, курашади ⑩ Қўпол қалб. Ундай қалбдан раҳм шафқат тортиб олинган бўлади. ⑪ Қаҳрли қалб. У Аллоҳни танимайди, зикр ҳам қилмайди. ⑫ Ғофил қалб. У ўз вазифаларидан, ҳаётдаги ибодатларидан ғафлатда қолади. Қалбларимизни соғлом ва Ўзингга қайтувчи қалблардан қилгин, Аллоҳим! 🥀 Аллоҳим, номингни пок тил билан, каломингни пок қўл билан эътироф этувчилардан қил бизларни... 📚 Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...

​​Одамларни лаънатлаш, гарчи улар осий ва адашган бўлсалар ҳам, уларни солиҳ инсонга айлантиролмайди, эзгуликка яқинлаштирмайди. Балки ундан узоқлаштириши эҳтимол. Салбий бу муносабатдан кўра, гуноҳкор биродарингга пешвоз чиқиб, уни ёнингга ол ёки ҳаққига дуо қил. Уни шайтонга ўлжа қилиб берма! Шайх Юсуф Қарзовий ҳафизаҳуллоҳ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​СИЗНИ КЕЧИРДИМ. Ҳаётимда учратганларим, Мени ёвга ўхшатганларим, Атайлабда йиғлатганларим, Аллоҳ учун сизни кечирдим. Ҳўп тўкдингиз, кўз ёшларимни, Тобладингиз бардошларимни, Сақламай ҳаргиз тошларимни, Аллоҳ учун сизни кечирдим. Етар ўзимни хорламайман, Юрагимни озорламайман, Айбингизни такрорламайман, Аллоҳ учун сизни кечирдим. Тан олиб яратган буюкни, Авайлаб дил деган куюкни, Тозалаб кўнгилдан бу юкни, Аллоҳ учун сизни кечирдим. Кечирганда қодири эгам, Мен бир банда кечиролмасам, Мард эканда демасангиз ҳам, Аллоҳ учун сизни кечирдим. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Зикр... ТАҲЛИЛ, ТАСБЕҲ, ТАКБИР, ТАҲМИД ва ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати. • Таҳлил - бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш. • Тасбеҳ - бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш. • Такбир - бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш. • Таҳмид - бу “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш. • Истиғфор - бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Москва вилоятидаги мактабда қонли ҳужум 😱 15 ёшли ўсмир мактабдаги синфга пичоқ билан ҳужум қилди. Аввал қўриқчига, кейин эс
Москва вилоятидаги мактабда қонли ҳужум 😱 15 ёшли ўсмир мактабдаги синфга пичоқ билан ҳужум қилди. Аввал қўриқчига, кейин эса 4-синф ўқувчисига ташланган. Оқибатда Қобилжон исмли 10 ёшли бола ҳалок бўлди. Энг даҳшатлиси — ўсмир ҳужумдан олдин ўқувчилардан миллатини сўраган ва у пайтда Қобилжон исмли боланинг охирги айтган сўзи ҳаммани шокка солди яни... 🚷

Зикр... ТАҲЛИЛ, ТАСБЕҲ, ТАКБИР, ТАҲМИД ва ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати. • Таҳлил - бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш. • Тасбеҳ - бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш. • Такбир - бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш. • Таҳмид - бу “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш. • Истиғфор - бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​Хасталикда Айюб алайҳиссаломдек; ҳасратда Ёқуб алайҳиссаломдек; чоҳларда Юсуф алайҳиссаломдек; оташда Иброҳим Халилуллоҳдек; дардлар ютганида, Юнус алайҳиссаломдек; азоблар ичида Исо алайҳиссаломдек сабр қилишга интилаётган бандаларни шу муборак кунда Ҳақ субҳонаҳу ва таоло енгилликлар билан мукофотласин. Синовлар дунёсида инсонийлигини йўқотмай яшаётган инсонларнинг ажр савобларини зиёда қилсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ДИҚҚАТ Савол? Уни пишириб хам бўлмайди. Қовуриб ҳам бўлмайди. Қайнатиб хам бўлмайди. Холодилнилка қўйиб хам бўлмайди. Лекин уни бутун дунё истемол қилади. Хатто сизҳам. Савол? У НИМА🤔 Жавобини Бу Ерда Ўқинг

Ассалому алайкум! Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон! 🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади. Хадис шарҳидан. Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Қуръондан фалонча ёдладим, дема. Тек қўй, одамлар сенда Қуръонни кўришсин. Очга таом, яланғочга кийим бер. Етимга раҳму шафқат, тойилганга эса бағрикенглик қил. Мухтожга ёрдам қил ва хаммага табассум ила боқ. Қуръон ёдлашда қаергача етиб борганинг эмас, Қуръон сенинг қаеринггача етиб боргани муҳим. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Халифа Абдулхамидхон ll-нинг хаж қилганлиги ҳақида Албатта кўринг – Мен Роббимнинг олдига шох эмас, қул бўлиб бордим... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

☝️САДАҚАНИНГ ФОЙДАЛАРИ: 1- Фаришталар молинга барака тилаб дуо қиладилар. 2- У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир. 3- У Алл
☝️САДАҚАНИНГ ФОЙДАЛАРИ: 1- Фаришталар молинга барака тилаб дуо қиладилар. 2- У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир. 3- У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради. 4- У ҳар бир касалликка даво ва шифодир. 5- У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди. 6- У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади. 7- Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади. 8- У қиёмат куни сенинг соябонингдир. 9- У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади. 10- У қалбинг қаттиқлигини юмшатади. 11- Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди. 12- У хато ва гуноҳларингни ўчиради. 13- У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади. Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Ибрат НОЧОРГА ЁРДАМ БЕРИШНИНГ МУКОФОТИ Абдуллоҳ ибн Муборак икки йилда бир ҳаж қилар эди. У шундай ҳикоя қилади: "Ҳаж қиладиган йилим беш юз динор олиб, туя сотиб олиш учун Кўфадаги туя бозорига чиқдим. Бораётиб қарасам, бир аёл ўлган ўрдакнинг патини юлаётган экан. Олдига бориб: — Буни нима қиласиз? — дедим. Аёл: — Ишинг бўлмасин, Аллоҳнинг бандаси, — деди. Бу гапдан бироз шубҳаланиб, ўрдакни нима қилмоқчилигини қайта-қайта сўрайвердим. Ниҳоят, аёл сабабини айтди: — Сиримни очишга мажбур қилдингиз, Абдуллоҳ. Аллоҳ сизга раҳм қилсин. Эрим вафот этди, тўртта қизим билан қолдим. Бугун туз тотмаганимизга тўрт кун бўлади. Шунинг учун бизга ўлимтик ҳалол бўлди. Бу ўрдакни тозалаб, қизларимга олиб бормоқчиман. Ичимда: "Эй Ибн Муборак! Шўринг қурсин, кўзинг қаёқда эди?" дедим. Аёлнинг этагига бор пулларимни тўкиб, "Уйингизга боринг, бу пулларга керакли нарсаларни олинг", дедим. Ўша йили Аллоҳ қалбимдан ҳаж қилиш истагини олиб қўйди. Ҳожилар қайтиб келгач, улар орасидаги қўшниларим ва дўстларим билан кўришмоқчи бўлиб чиқдим. "Аллоҳ ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин" десам, улар ҳам: "Аллоҳ сизнинг ҳам ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин", дейишар эди. Мен ҳайрон бўлиб, "Қандай ҳаж? Ахир Кўфадан чиққаним ҳам йўқ-ку!" десам, улар "Қанақасига, ахир ўзингиз Фалон жойда бизга сув улашдингиз-ку! Фалон жойда баъзи амалларни бажаришга ёрдам ҳам бердингиз", дейишарди. Бу гапни кўпчиликдан эшитдим, аммо уларнинг келишиб олишлари мумкин эмасди. Бунинг сабабини ўйлаб ўйимга етолмай, уйқуга ётдим. Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибман. У зот: "Ажабланма, Абдуллоҳ. Бир ночор аёлга ёрдам берганинг учун Аллоҳдан сенинг суратингда сенинг номингдан ҳаж қиладиган бир фаришта яратишини сўраб дуо қилдим", дедилар. Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, "Солиҳлар гулшани" китобидан •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Бир аъробийга: «Роббингга чиройли дуо қила оласанми?» дейишди. «Ҳа» , деди у. «Қани, дуо қил-чи?» дейишди. Шунда у: «Аллоҳим! Сўрамасак ҳам бизга Ислом неъматини ато қилдинг. Энди сўраганимиз – жаннатдан бизни маҳрум қилма!» деди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Ибрат НОЧОРГА ЁРДАМ БЕРИШНИНГ МУКОФОТИ Абдуллоҳ ибн Муборак икки йилда бир ҳаж қилар эди. У шундай ҳикоя қилади: "Ҳаж қиладиган йилим беш юз динор олиб, туя сотиб олиш учун Кўфадаги туя бозорига чиқдим. Бораётиб қарасам, бир аёл ўлган ўрдакнинг патини юлаётган экан. Олдига бориб: — Буни нима қиласиз? — дедим. Аёл: — Ишинг бўлмасин, Аллоҳнинг бандаси, — деди. Бу гапдан бироз шубҳаланиб, ўрдакни нима қилмоқчилигини қайта-қайта сўрайвердим. Ниҳоят, аёл сабабини айтди: — Сиримни очишга мажбур қилдингиз, Абдуллоҳ. Аллоҳ сизга раҳм қилсин. Эрим вафот этди, тўртта қизим билан қолдим. Бугун туз тотмаганимизга тўрт кун бўлади. Шунинг учун бизга ўлимтик ҳалол бўлди. Бу ўрдакни тозалаб, қизларимга олиб бормоқчиман. Ичимда: "Эй Ибн Муборак! Шўринг қурсин, кўзинг қаёқда эди?" дедим. Аёлнинг этагига бор пулларимни тўкиб, "Уйингизга боринг, бу пулларга керакли нарсаларни олинг", дедим. Ўша йили Аллоҳ қалбимдан ҳаж қилиш истагини олиб қўйди. Ҳожилар қайтиб келгач, улар орасидаги қўшниларим ва дўстларим билан кўришмоқчи бўлиб чиқдим. "Аллоҳ ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин" десам, улар ҳам: "Аллоҳ сизнинг ҳам ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин", дейишар эди. Мен ҳайрон бўлиб, "Қандай ҳаж? Ахир Кўфадан чиққаним ҳам йўқ-ку!" десам, улар "Қанақасига, ахир ўзингиз Фалон жойда бизга сув улашдингиз-ку! Фалон жойда баъзи амалларни бажаришга ёрдам ҳам бердингиз", дейишарди. Бу гапни кўпчиликдан эшитдим, аммо уларнинг келишиб олишлари мумкин эмасди. Бунинг сабабини ўйлаб ўйимга етолмай, уйқуга ётдим. Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибман. У зот: "Ажабланма, Абдуллоҳ. Бир ночор аёлга ёрдам берганинг учун Аллоҳдан сенинг суратингда сенинг номингдан ҳаж қиладиган бир фаришта яратишини сўраб дуо қилдим", дедилар. Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, "Солиҳлар гулшани" китобидан •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! 🎙Толибжон Исроилов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​Ассалому алайкум, азизлар. Бугун фазилатли Жумъа куни: - Дуолар ижобат бўладиган; - Каҳф сурасини ўқиганга икки Жумъа орасида нур бериладиган; - Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва саломлар кўпроқ айтиладиган; - Поклик ва хушбўйликка кўпроқ эътибор бериладиган; - Хурсандчилик изҳор қилинадиган; - Аразлашганлар бир-бирини кечирадиган; - Жумъа намози адо этиладиган; - Қариндошлар ҳолидан хабар олинадиган; - Эҳсону садақалар кўпайтириладиган; - Фарзандларга байрам шукуҳи улашилиб, бугун улуғ кунлиги тушунтириб бориладиган; - Масжидлар мўмин-мусулмонлар билан тўладиган КУНдир. Аллоҳ таоло барчамизга юқорида айтилган амалларни қилиб, улкан ажру савоб олишимизни насиб этсин! Аллох  жумъа  кунини  барчамизга муборак қилсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Аллох йўлида тарқатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA