ru
Feedback

Не попадитесь на канал ботавода! Telemetrio находит и помечает такие каналы 👉 Хотите видеть метку — оформите подписку

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Открыть в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 111 039 подписчиков, занимая 294 место в категории Религия и духовность и 472 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 111 039 подписчиков.

Согласно последним данным от 27 ноября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -2 062, а за последние 24 часа — -211, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 27.22%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 18.05% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 30 249 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 20 056 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 35.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 28 ноября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

111 861
Подписчики
-21124 часа
+1807 дней
-2 06230 дней
Архив постов
​​#Ҳикоя ҚЎШНИ МУҲТОЖ БЎЛМАСИН Бола эдик. Биз кўчиб келган қишлоқ қўриқ ерда барпо қилинган, ҳали қўрғонлар йўқ, уйлар девор уриб тўсилмаган эди. Ўша йили қиш қаттиқ келди, яйдоқ ҳовлимиз четига бир машина кўмир тўктирдик. Бир кўмирки, ҳавасга ёқасиз. Дона-дона, ловуллаб ёнгани билан чўғи саҳаргача бузилмай туради. Олапар лақабли жуда ҳушёр итимиз бўлиб, одамни тишламас, аммо ҳовлига бегона кирса, акиллаб дунёни бузарди. Бир куни оқшомда қаттиқ ҳурди, акам ташқарига чиқиб кетди. Бироздан кейин қовоғи уюлиб кириб келди. Нима гаплигини сўраган онамга: – Қўшнимиз Ҳайит хола экан, – деди. – Қўлида эски қоп, товуғимни излаб чиқдим, дейди. Тунов куни ҳам кўриб қолувдим, шунақа баҳона қилди. Дадам билан онам бир-бирига маъноли қараб қўйишди. – Биламан, кўмир ўғирлагани чиққан! – дедим мен дадиллашиб. Чунки уюмнинг қўшни томони ҳар куни ўйилиб қолаётганини анчадан бери сезиб юрардик. – Ўзингдан каттага билиб-билмай маломат қилма, – пўписа қилди онам. – Рост айтяпти, – гапга қўшилди опам. – Уларникида умуман кўмир йўқ, шунинг учун ҳам... Дадам вазмин томоқ қирди, ҳаммамиз унга юзландик. – Уларда кўмир йўқ дегин? Унда яхшилаб эшитволинглар. Бугундан бошлаб кечаси итни бўшатмаймиз. Ким қўшнининг кирганини пайқаб қолса, тезда билдирмай изига қайтсин. То оладиганини олиб кетмагунча чиқмай туринглар, изза бўлмасин. Онам индамай бош ирғаб тасдиқлади. Бизнинг ҳайронлигимиз юзимизда зоҳир эди шекилли, дадам қўшимча қилди: – Қўшнинг совуқда дийдираб ўтирса, сенга иссиқ уй татийдими? Қўли юпқалик қилгандирки, кўмир ололмагандир. Муҳтожлик ёмон... Неваралари майда, ёрдам бериш керак. Шу-шу Ҳайит холанинг кириб-чиқишларига кўз юмиб юравердик. Онам ора-сира ҳеч нарсани билмайдигандай, уларникига пақирни тўлдириб кўмир опчиқадиган бўлди. Қишдан ҳамма омон чиқди. Кўмир ҳаммага етди. Ўшандан бери қанча сувлар оқиб ўтди. Ўша одамлар энди йўқ. Ҳайит холанинг “майда” неваралари аллақачон шаҳарда катта одам бўлиб кетишган. Лекин, қачон йўллари тушса, ота уйимизни бир йўқлаб ўтишади. Бувилари васият қилган экан... Гулчеҳра Арслонова Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 дек. 2024, 00:15

Саҳобалар ҳар куни эрталаб ризқ учун уйдан чиқишар экан, аёллари "Бизга ҳаром луқма олиб келманг. Биз жаҳаннамда азобланганда
Саҳобалар ҳар куни эрталаб ризқ учун уйдан чиқишар экан, аёллари "Бизга ҳаром луқма олиб келманг. Биз жаҳаннамда азоблангандан кўра оч қолишни афзал кўрамиз!" деган эканлар. Қанийди, ҳар биримизнинг уйимиздан чиқишимизда аҳли аёлимиз, онамиз шундай деса!!! Қанийди, ҳар бир вазир, ҳар ҳоким, ҳар бир раҳбарнинг аёли, онаси шундай деса!!! Балки, бугунгидек хор бўлмасмидик... Балки, халқнинг ҳаққи бунчалик таланмас эдими... Балки, бир-биримизнинг ҳаққимизни ейишдан ҳазар қилган бўлар эдикми... Эрингиз ва ўғлингизга Аллоҳнинг ажри ва азобини эслатувчи бўлинг, муҳтарама аёллар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 дек. 2024, 23:00

#Кун_табриги 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун 🎙Толибжон Исроилов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 дек. 2024, 22:08

07 дек. 2024, 20:40

Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! Бугун 8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун! Юртимизга фаровонлик, барча юртдошларимизга омад, соғлик ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизни табрикланг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 дек. 2024, 20:30
07 дек. 2024, ~20:41

Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ! Ҳайрли тонг, қадрдон! Аллоҳ ушбу тонгда қилган барча орзу-ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз рўёбига етказсин! Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин! Бу куннинг файзи ва барокати ҳамрохингиз бўлсин, қадрдон! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 дек. 2024, 19:31

Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган..... Барчамизга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин... ХАЙРЛИ ТУН! АЛЛОХГА ОМОНАТСИЗ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 дек. 2024, 11:01

07 дек. 2024, 10:45

#Тафаккур Ўтган умр ва лаҳзалар учун ачинманг, уларнинг ҳар бири сизнинг бугунги кундаги донишмандлигингизга сабаб бўлган. Энг гўзал ва хуш лаҳзалар умрнинг бекорга ўтмаганидан, қайғули дамлар эса умрнинг ҳикмат ва сабоқларга тўла бўлганидан далолатдир. Ҳар не бўлганда ҳам Аллоҳга ҳамд айтишни канда қилманг... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 дек. 2024, 09:39

АФСУСКИ ОРАМИЗДА ШУНДАЙ ИНСОНЛАР ХАМ БОР ВИДEОНИ ОХИРИГАЧА КЎРИНГ😳 АКТЁР ХАҚИДА ФИКРИНГИЗ ЎЗГАРАДИ ДАВОМИ ШУ ЕРДА 👈
07 дек. 2024, 09:29
24 янв. 2025, ~20:46

БОЛАЖОНИМ, КЕЧИР МЕНИ, ЙЎҚЧИЛИК ҚУРСИН... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 дек. 2024, 08:31

БИР СОАТДА УЛҒАЙГАН БОЛА Ўн уч ёшларда эдим. Ўрта мактабга борардим. Отамнинг вафотига икки йил бўлганди. Қашшоқлашиб қолгандик. Онам тикувчилик қиларди, аранг кунимизни кўрардик. Катта уйнинг икки хонасида яшардик. Китобларим етарли эмас эди. Мактаб портфелим ҳам йўқ эди ҳатто. Байрам яқин эди. Онам амал-тақал қилиб менга бир пойабзал олди. Шим ва кўйлак тикди. Эрталаб барвақт уйғониб, кийиндим. Бир кун олдиндан келишгандик, мен икки ўртоғим билан бирга сайлгоҳига бормоқчи эдик. Отли арғимчоқларга, ижара велосипедларга миниб сайр қиламиз, дегандик. Пахта қандчидан ширинлик олиб емоқчи эдик.  Кинога ҳам тушадиган эдик. Онамдан пул сўрадим. - Пулимиз йўқ, болажоним,-деди онам маюсланиб. Мен хархаша қила бошладим. Ўртоқларим ҳам ҳали замон чақириб келишади. Уларга нима дейман? Пулимиз йўқлиги учун сайлга боролмаслигимни қандай айтаман? Аламдан устимдаги кийимларни ечиб деворга қаратиб ота бошладим. Онам ғамгин нигоҳларини менга тикиб, узоқ термулиб ўтирди. Жавондан сумкасини олиб, пул қидирди. Излаб излаб бир лира тополди. Бояқиш онамнинг фақатгина бир лираси қолганди, бор-йўқ пули шу эди. Бисотидаги бир лирани менга узатди. - Қани, кийина қолгин, болам, бир лира етадими? У кезларда бир лира катта пул эди. Тўрт тарафга ирғитган кийимларим ва пойабзалимни олдим. Яна кийиндим. Пулни чўнтагимга қўйиб, ўртоқларимни кута бошладим. Ниҳоят улар келишди. Бироз ўтиришди. Онам уларга қанд бердилар, икковини ҳам бошини силади. - Энди бора қолинглар, мазза қилиб ўйнаб келинглар, - деб бизни кузатиб қўйди. Кўчага чиқдик. Жуда хурсанд эдим, қувончдан юрагим ҳаприқиб кетаётганди. Бурилишдан катта кўчага қайрилаётганда, уйимиз томонга кўзим тушди. Онам балкондан оёқ учида туриб, менга жилмайиб қўл силтаётганди. Бирданига ичимдан бўғиқ ўкирик келиб, томоғим ачишди. Кўзларимга  ёш тўлди. Бўғилиб қолдим. Йиғлаганимни билдирмасликка уриниб, ўртоқларимга "Мен бормайман" дедим. Сабабини тушунишмади. Бир ўртоғим: - Ҳа, билдим, пулинг йўқлиги учун бормайсан! - деди масхараомуз. Чўнтагимдан бир лирани чиқариб кўрсатдим: - Мана, пулим бор! Улар ўша ерда мени қолдириб кетишди. Кўчаларда сарсари кездим. Ҳеч кимга билдирмасдан, тўйиб-тўйиб йиғладим. Кўз ёшларимни сидирдим, қўлимдан келгунича қувноқ кўринишга уриниб, уйга қайтдим. Онам: - Нега қайтдинг? - дея сўради. "Боргим келмади" дедим ва чўнтагимдан бир лирани чиқариб, онамга узатдим. Онагинам ҳайрон бўлди. Пулни қўлимдан олиб, стол устига қўйди. Сўнг мени қучиб, кўксига босди. Ҳўнграб-ҳўнграб йиғлай бошлади. Мен энди йиғламасдим. Ташқарида тўйиб-тўйиб йиғлаб олгандим. Онамнинг юзларидан ўпдим. Кўз ёш тўкмаслигини айтдим. Индамади. Узоқ ўйга толди. Мен энди ғамгин эмасдим. Сайлгоҳга бориш мендай кап-катта болага, ўрта мактаб ўқувчисига ярашмасди. Мен бирданига улғайиб қолгандим... Жавдат Андай Таржимон: Умида Адизова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 дек. 2024, 07:34

– Биласизми нега инсонларнинг армони кўп? – Чунки инсонлар тушунишдан кўра, айиблашни, кечиришдан кўра ғурурни, боришдан кўра кутишни, курашишдан кўра, воз кечишни маъқул кўрадилар... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 дек. 2024, 06:50

Агар одамларнинг сенга муносабати ўзгарсин десанг, аввал ўзингнинг ўзингга муносабатингни ўзгартир. Ўзинг ўзингни чин қалбдан севишни ўрганмагунингча, сени ҳеч ким сева олмайди. Лекин бунга эришганингдан кейин ҳам одамлар сенга қарши отадиган барча тошу тиканлардан миннатдор бўлишинг керак. Зеро, бу сенинг яқин орада атиргуллар ичига тушмоғингдан нишонадур. Шамс Табризий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 дек. 2024, 06:21

Қиз ўзининг янги квартирасида селфига тушди ва уни оилавий группага ташлади. Буни кўришлари билан ота-онаси дархол квартирада
Қиз ўзининг янги квартирасида селфига тушди ва уни оилавий группага ташлади. Буни кўришлари билан ота-онаси дархол квартирадан чиқиб кетишни талаб қилишди. Қиз айтилганидек кечиктирмасдан у ердан чиқиб кетди ва шавқатсиз бир ўлимдан қутилиб қолди. Оиласидагилар қиз юборган расмда нимани пайқаб қолишган эди? Расмда улар👇
07 дек. 2024, 06:11
08 дек. 2024, ~06:13

КЕРАКСИЗ ҒУРУР Ҳеч қачон мағрур бўлманг, аксинча камтар бўлинг... Ҳақ бўлсангиз ҳам, ғазаблансангиз ҳам, кўп изтироб чеккан б
КЕРАКСИЗ ҒУРУР Ҳеч қачон мағрур бўлманг, аксинча камтар бўлинг... Ҳақ бўлсангиз ҳам, ғазаблансангиз ҳам, кўп изтироб чеккан бўлсангиз ҳам баъзан ўрни-ўрни билан ортга бир қадам ташланг... Чунки баъзида ташлаган ўша камтарона бир қадамингиз ҳаётингизда кўпгина нарсаларни изга тушириш аҳамиятига эга бўлиши мумкин... Чунки баъзан ғурурни бир четга суриб қўйган бир қадамингиз сизни истаган йўлингизга олиб чиқиши мумкин... Унутманг..! Баъзан ғурур ёнғин ичига ўтин билан киришга ўхшайди... Меъёрдан зиёд, ўринсиз ва кераксиз ғурурдан сақланинг... Чунки бундайин ғурур ҳаётни маҳв этади..! Эрдўған Йилдирим •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 дек. 2024, 02:31

​​​​ОТА ОНАГА ЯХШИЛИК ёки ФАРЗАНДЛИК БУРЧЛАРИ. 1. Тану вужудингиз билан ота-она хизматида ҳозиру нозир туринг. 2. Гуноҳ бўлмайдиган ишга буюришса, буйруқларини шу заҳоти сўзсиз бажо келтиринг. 3. Ҳатто ҳажга ёки илм излаб кетаётган бўлсангиз ҳам уларнинг розилигисиз сафарга чиқманг. 4. Бирор ишни бажаришдан қайтаришса (агар бу қайтиш гуноҳ бўлмаса) дарров қайтинг. 5. Уларни кўрганда ўрнингиздан туринг ва ўлтирганларидан кейингина ўлтиринг. 6. Ота-она билан кўчада кетаётганда олдинга ўтиб кетмай бир қадам орқада юринг.(Фақат лой, музгарчиликда ёки қўриқлаш маъносида олдинда ёки ёнда юришга ижозат берилади). 7. Уларнинг номларини айтиб чақирманг, ҳазил-мазаҳ қилманг. 8. Улар ҳузурида қовоқ солманг, ҳўмрайиб қараманг. 9. Чақиришса «лаббай» деб ҳузурларига тез етиб боринг. 10. Улар хизматида бўлганда иш буюришса эринчоқлик билан малол кўрманг. Қуръони каримдаги Аллоҳ таолонинг «раҳимдиллик юзасидан ота онангга камтарлик қанотингни қоқиб тур», мазмунидаги сўзини Ҳишомнинг отаси Урват ибн аз-Зубайр розияллоҳу анҳу: «ота-онанг нимани истаса, ўшани ижро қилишдан имтино қилма», деб тафсир қилган эдилар. ❗️Ҳикмат Ота-онага яхшилик қилиш ҳаётингизни янада яхшилаш учун ажойиб қувватдир. Уларни рози қилсангиз, Аллоҳ ҳам сизга ажр - мукофотини зиёда қилади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 дек. 2024, 00:36

ОНАЛАР ШУНДАЙ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 дек. 2024, 23:00

Биласизми, ҳар биримизнинг бисотимизда жудаям бебаҳо, қийматини пул билан ўлчаб бўлмайдиган, аммо ҳар доим, ҳар куни, ҳатто ҳар лаҳзада бошқаларга ҳеч бир эвазсиз, тўловсиз, беминнат  улашсакда, ҳеч қачон тугамайдиган ва камайиб қолмайдиган бойликларимиз бор. Бу  ЯХШИ  СЎЗ  ва  МЕҲР. Атрофингиздагилардан шу неъматларни дариғ тутманг... Кунингиз ва кўнглингизни яхши сўз ва меҳр безасин! ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 дек. 2024, 21:59

👍👍👍👍👍👍 ✅OILANGIZ va OZINGIZ UCHUN ENG YAXSHISI ❤️ ✅SOF va TABIIY KONI FOYDA XALOL va OZIMIZNING "AJR-SEDANA" ni BUGUNDA
👍👍👍👍👍👍 ✅OILANGIZ va OZINGIZ UCHUN ENG YAXSHISI ❤️ ✅SOF va TABIIY KONI FOYDA XALOL va OZIMIZNING "AJR-SEDANA" ni BUGUNDAN ICHISHNI BOSHLANG KEYIN ALBATTA RAXMAT AYTASIZ 🌿 ✅AJR-SEDANANI UNI ICHGANLARDAN SORANG. ✅OTA-ONANGIZ, FARZANDLARINGIZ va YAQINLARINGIZ UCHUN JUDA ZARUR VITAMINLAR va QUVVAT MANBAYI. ✅MUXTOJ va YETIMLARGA YORDAM BERISH UCHUN BU TIJORATLARNI YOLGA QOYDIK 🌿 ✅SIZ HAM SALOMAT BOLASIZ HAM SAHOVAT QILASIZ ✅BUYIRMA BERISH UCHUN PASTDAGI HAVOLAGA O`TING❗️ 🔻http://ajr-sedana.tilda.ws/shifo3 🔻http://ajr-sedana.tilda.ws/shifo3 🔻http://ajr-sedana.tilda.ws/shifo3
06 дек. 2024, 21:30
07 дек. 2024, ~22:14