ru
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Открыть в Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала ИБРАТЛИ ДУНЁ

Канал ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 118 277 подписчиков, занимая 277 место в категории Религия и духовность и 434 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 118 277 подписчиков.

Согласно последним данным от 26 июня, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -888, а за последние 24 часа — -345, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 27.49%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 20.52% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 32 616 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 24 343 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 36.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 27 июня, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

118 277
Подписчики
-34524 часа
-8067 дней
-88830 день
Архив постов
КЎНГИЛ ИСТАГИ... 🎙Аброр Мухтор Алий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ЭР АЁЛИНИНГ ТОПГАН ПУЛИНИ ОЛИШГА ҲАҚҚИ БОРМИ? Исмим Соҳиба, оилалиман, 2 нафар фарзандим бор. Турмуш ўртоғим менга эҳтиёжларим, касал бўлсам, дори-дармоним учун пул бермайдилар. Болаларимизни эҳтиёжлари учун бериб турадилар, холос. Ўзим ишлайман, ишлаб топган пулингни ҳаммасини менга беришинг керак, чунки Хадича онамиз ҳам ҳамма пулларини Расулимиз алайҳиссаломга берганлар, дейдилар доим. Эътироз билдирсам, менга итоатсизлик қиляпсан, дейдилар.  Яқинда шу масалада жанжаллашиб қолганимиздан кейин пулимни ярмини олиб, ўзимда қолган ярмини рўзғорга ишлатишимга мажбурлаяптилар. Бизнинг вазиятимизга шариатда қандай изоҳ берилади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло оилада эркакни раҳбар этиб тайинлаб, унинг зиммасига қўл остидагиларнинг: аёли ва фарзандларининг нафақасини юклаб қўйган. Аёлнинг топаётган пулида на эрнинг ва на қайнонанинг ҳақи бор, уни зулм қилиб олиб қўйишга мутлақо ҳақи йўқ. Агар ўзи рози бўлиб берса, олиши мумкин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: لا يحل مال امرئ مسلم الا عن طيب نفسه  رواه احمد “Мусулмон кишининг моли бошқага ҳалол эмас, фақатгина ўзи рози бўлиб, кўнглидан чиқариб берсагина, ҳалол бўлади” (Имом Аҳмад ривояти). لا يجوز لاحد ان يتصرف في ملك غيره بلا اذنه او وكالة منه أو ولاية عليه وأن فعل كان ضامناً “Ҳеч ким ўзганинг молини унинг рухсатисиз, вакиллигисиз ёки васийлигисиз тасарруф қила олмайди. Агар шундай қилса, тўлаб беради” (“Шарҳул мажалла” китоби). Хадийжа розияллоҳу анҳо онамиз бутун молу жонини Сарвари олам бўлган турмуш ўртоқларига инъом этганлар, яъни ўз ихтиёрлари билан берганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом тортиб ёки талаб қилиб олиб қўймаганлар. Нафақат Хадийжа онамиз, балки у зотнинг атрофидаги барча саҳобалар у зотни жонларидан ортиқ яхши кўрганлар ва борини беришга шай турганлар. Шариатимиз ҳар бир шахсга молиявий мустақиллик берган. Эр топган пулини ўзи истагандай сарфлаши ва бунга на аёли ва на бошқа одамлар тўсқинлик қилишга ҳақи йўқ бўлгани каби, аёлнинг ҳам шахсий маблағидаги тасарруфи ўз қўлида бўлади. Фақатгина фойда-зарарни билмайдиган ақли заиф тоифаларгина бундан мустасно. Уларнинг тасарруфини валийлари олиб боради. Шунга кўра, аёл кишининг топган маблағини олиб қўйишга, эгалик қилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Аммо юқоридаги гаплардан аёл топганини ҳеч кимга бермаслиги, фақат ўзи ишлатиши керак экан, деган хулоса чиқмайди. Ўз ихтиёри билан эрига, фарзандларига ёки бошқаларга ҳадя қилиши мумкин ва бу учун албатта, ажр олади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг аёллари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: “Эримга садақа қилсам бўладими?” деб сўраган ва у зот алайҳиссалом: “Ҳа”, деб жавоб берганлар. Яъни саҳобия аёллар эрларига садақа, ҳадя қилиб турганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бежизга: “Ўзаро ҳадялашинглар, ўртада муҳаббат пайдо бўлади”, деб айтмаганлар. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, оила эр-хотин ўзаро бир-бирларини тушунишлари, ҳурмат қилишлари ва ўз бурчларини муҳаббат билан адо этишлари лозим. Ана шунда оилавий ҳаёт саодатли давом этади. Валлоҳу аълам. 🌐Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Дунёдаги энг керакли туйғу қайси, биласизми? Ҳа, муҳаббат... Ва яна кўнгилларни тоғ қилувчи бир туйғу борки, унинг номи - ишо
Дунёдаги энг керакли туйғу қайси, биласизми? Ҳа, муҳаббат...  Ва яна кўнгилларни тоғ қилувчи бир туйғу борки, унинг номи - ишонч! Мана шу туйғу инсонни яшашга ундайди, инсонга умид беради, шод қилади. Шу туйғу қанотимизни кенг, истагимизни мўл, мақсадимизни яқин қилади. Шундай экан, Сиз ишонинг... Сиз ҳаммасига лойиқсиз! Ҳаммасини уддалайсиз! Хафа кунлар ортидан ёруғ лаҳзалар келишига ишонинг. Хозирги шу лаҳзалар хам энг бахтиёр лаҳзалар эканига ҳам ишонинг. Сизни ҳаётда нималарга эришишингиз шу ишончингизнинг қанчалик улканлигига боғлиқ. Ишончи улкан қадрдоним, Сизга Аллоҳ мададкор бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​Яхши ниятинг амалингдан кўра кўпроқ хайрли ишга чорлайди. Яхшиси, қалбингда яхши ниятни барпо қил, Аллоҳ амалингни ҳам яхши томонга йўллайди. Қилган ният ва амалингиз дунё ва охиротингизни гўзалликка тўлдирсин! ХАЙРЛИ  КУН,  НИЯТИ  ПОКЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Субҳаналлоҳ Қуръонда шундай бир сура борки, ёдлаган одамни жаннатга киргизмагунча қўймайди Қайси сура эканлигини биласизми? Жавоби 👇🏼

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг, Қадрдон! Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!! Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!! Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Ин Ша Аллоҳ! Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!! Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин! Янги кунга "Бисмиллаҳ!"... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

💁‍♀ Манашу топишмоққа хеч ким жавоб топа олмаяпти. Сиз уриниб кўрингчи! Бир қиздан исминг нима деб сўрашган экан ҳалиги қиз
💁‍♀ Манашу топишмоққа хеч ким жавоб топа олмаяпти. Сиз уриниб кўрингчи! Бир қиздан исминг нима деб сўрашган экан ҳалиги қиз 5, 6, 0, 3 деб жавоб берибди! Мантиқан ўйлаб айтингчи, қизнинг исми нима бўлади? 😄 Бироз ўйланг ва аниқ жавобни кўринг                                             👇

Бир машҳур инсондан сўрашган экан: “Ҳаётингиздан мамнунмисиз?” У эса шундай жавоб берган: “Бир донишманддан шундай сўз эшитган эдим: - Шикоят қилаётган ишингиз – ишсиз инсоннинг орзуси. - Сизни қийнаётган шўх фарзандингиз – фарзандсиз инсоннинг орзуси. - Тор деб ҳисоблаётган уйингиз – уйсиз инсоннинг орзуси. - Кам деб ўйлаган даромадингиз – қарзга ботган инсоннинг орзуси. Оддий деб қараётган соғлиғингиз – оғир дард билан курашаётган инсоннинг орзуси. Тинч ухлашингиз, бемалол овқат ейишингиз – уруш ичида яшаётган инсоннинг орзуси.” Бугун эга бўлган нарсангиз кимлардир учун орзудаги ҳаётдир. Биз кўп нарсадан шикоят қиламиз, лекин бошқалар орзу қиладиган ҳаётни яшаётганимизни унутамиз. Шукр қилинг, қадрланг, яшаётган кунингизнинг қадрига етинг. Чунки эртанги кун бизга нима олиб келишини билмаймиз. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин! Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз. Аллоҳ барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз! ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Эр ва хотин ўртасида шовқин кўтарилмаслиги керак. Низо чиққан тақдирда ҳам улар гўзал хулқлари ва яхши муомалаларини намоён қ
Эр ва хотин ўртасида шовқин кўтарилмаслиги керак. Низо чиққан тақдирда ҳам улар гўзал хулқлари ва яхши муомалаларини намоён қилишлари даркор. Уларнинг бақириши болаларнинг руҳиятига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Қолаверса, эр-хотин орасига совуқчилик тушуради. Ҳикматлардан бирида "Сени ёмон хулққа етаклаган одам сендан ҳам бадхулқ одамдир", дейилган. Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад «Оила — бахт-саодат маскани» Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ДИҚҚАТ САВОЛ!😳 КЎПЛАБ ИНСОНЛАР ҚИЗИҚҚАН САВОЛГА ЖАВОБ ТОПИЛДИ!!! Ўзбекнинг тўйлари палов ошисиз ўтмайди! 50-100 кг ош дамланадиган қозонда чиқадиган иссиқдан қандай қилиб ошпазлар кўз пардасини асрашади? Ушбу жавобни тажрибали ошпазлар билади АММО КЎПЛАР БИЛМАЙДИ!🧐 ⁉️Ушбу саволни жавобини бир эшитинг ҳайрон қоласиз!

УЗИЛИБ КЕТМАСМИ БЎЙНИМ ҚАРЗЛАРДАН Отамнинг гапини бўлдим бехосдан, Онамнинг кўзига қараб қўйдим тик... Шунданми, сўзларим қол
УЗИЛИБ КЕТМАСМИ БЎЙНИМ ҚАРЗЛАРДАН Отамнинг гапини бўлдим бехосдан, Онамнинг кўзига қараб қўйдим тик... Шунданми, сўзларим қолмиш ихлосдан, Шунданми, бахтимнинг бошлари эгик. Бидирлаб акамга гап бермай ўсдим, (Мендан олдин бунёд жигар эди у.) Нордай иниларим йўлини тўсдим, Синглимнинг кўнглини ололмадим, ув! Тағин шу ҳолимда ўзимга мастман, Афсус, афсуслардан фойда йўқ. Афсус... Ҳануз шоир бўлиб шоир эмасман, Одам бўлиб одам эмасман ҳануз. Энди кимга не наф доду арзлардан, Қаҳратонда қолган қушдай қақшайман. Узилиб кетмасми бўйним қарзлардан, Шунча гуноҳ билан қандай яшайман?! Ҳеч бир бандангни надомат ўтида ёндирма, Аллоҳим... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Шу саволга кўпчилик жавоб беролмаябди ХАЖ ИБОДАТИ ҚАЙСИ ОЙДА ҚИЛИНАДИ? Жавоби👇

ШУКРОНА (Кўзи кўр онанинг тилидан) 🎙Наргиза Азизова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

Дарвешдан "Заҳар нима?" дея сўрадилар. Дарвеш жавоб қилди: - Эҳтиёжимиздан ортиқ хамма нарса заҳар бўлади. Ортиқча куч, ортиқча дам олиш, ортиқча ейиш, ортиқча қўрқув, ортиқча хотиржамлик, ортиқча қувноқлик, ортиқча нафрат ва ҳатто ортиқча яхшилик қилиш ҳам... Ҳаётнинг моҳияти - меъёрда. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга хам узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Тест 🍫 Расмдаги шоколадлардан бирини танланг ва ўзингизни ҳаётдаги ишонч даражангизни билиб олинг🤔❓ 👇👇👇
#Тест 🍫 Расмдаги шоколадлардан бирини танланг ва ўзингизни ҳаётдаги ишонч даражангизни билиб олинг🤔❓ 👇👇👇

🗯Бахт нима ўзи!? Аллоҳнинг ҳар бир берган куни, Яшаш имкони - бахт 🗯Тақдирчи у нима? Ҳар куни ўз қўлинг билан ёзиладиган китоб 🗯Ота она уларчи? Сени яшашга ундайдиган талпинувчи мехрибонларинг 🗯Опа сингил ака ука ким? Мисоли эт билан тирноқ улар билан хотиржам бўласан 🗯Дунёчи!? Дунё табассум 🗯Ҳаётчи!? Бахт борлиқ - омад, яҳшилик ва муваффақият Сизда буларнинг деярли  барчаси бор! Демак, Сиз Бахтлисиз! Табассум қилинг! ХАЙРЛИ КУН, БАХТЛИЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга  узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA