ru
Feedback
ISLOM OVOZI

ISLOM OVOZI

Открыть в Telegram

Ислом Овози - Обидхон қори асарлари Алоқа учун : @islomovoziislomovozi

Больше
855
Подписчики
+624 часа
+37 дней
-530 день
Архив постов
БУГУН КЕЧҚУРУН ИНШОАЛЛОҲ САҲАРЛИК ҚИЛАМИЗ ТОСУО – МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 9-КУНИ РЎЗА ТУТИШ УЧУН Бугун сешанбадан чоршанбага ўтар кеча 1448 ҳижрий сана муҳаррам ойининг тўққизинчи куни - Тосуога ўтар кеча бўлади (2026 милодий йил 24-июн чоршанба). Эртага чоршанбадан пайшанбага ўтар кеча муҳаррам ойининг ўнинчи куни – Ошурога ўтар кеча бўлади (2026 милодий йил 25-июн пайшанба). Маълумки, Ошуро ва Тосуо кунларида рўза тутиш суннат, бир йиллик гуноҳларимиз кечириб юборилишига сабаб бўлади, буюк ажру савоблар ёзилади. Бу борада саҳиҳ ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг башоратлари собит бўлган. Ошуро кунида Мусо алайҳиссалом ва у кишига иймон келтирган мўминларга Аллоҳ таоло нажот бериб, Фиръавн ва унинг аскарларини денгизга ғарқ қилиб юборган. Барча нарсага Қодир Раббимиз Аллоҳ таолодан ҳозирги замондаги золиму ваҳший кофирларни ҳам ҳалок қилиб, мазлум биродарларимизга, мазлума опа-сингилларимизга ва мазлум болажонларга ҳам нажоту нусрат ато этишини илтижо қилиб сўраймиз.

Repost from N/a
"Қадарни (бало-ю мусибатларни) фақат дуо қайтара олади..." деган мазмунда башорат берилган ҳадиси шарифга изоҳ Шайх Обидхон қори АҚИДА илми бўйича ўтган дарсларидан 1 дақиқалик қисқа лавҳа -Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин, ҳақ йўлда собитқадам қилсин-   Ислом Овози Бир дақиқа - Устоздан дурдона канали

0214_riyozus_solihin_316_317_1447_4_17.mp310.67 MB

Repost from N/a
Узоқ ва баракали умр кўриш сабабларидан бири зикр қилинган ҳадиси шарифга изоҳ   Шайх Обидхон қори АҚИДА илми бўйича ўтган дарсларидан 1 дақиқалик қисқа лавҳа -Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин, ҳақ йўлда собитқадам қилсин-   Ислом Овози Бир дақиқа - Устоздан дурдона канали

34_namoz_qissalari_1448_1_1.mp316.86 MB

Муҳаррам ҳилоли кўринди 1448 ҳижрий сана бошланди

Repost from N/a
Ўлимни ҳам сабабини ҳам Аллоҳ яратган   Шайх Обидхон қори ақида илми бўйича ўтган дарсларидан 1 дақиқалик қисқа лавҳа -Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин, ҳақ йўлда собитқадам қилсин-   Ислом Овози саҳифаси t.me/Ustozdan_durdona

014_fotiha_tafsir_ibn_kasir1447_8__6.mp320.11 MB

Repost from N/a
АЖАЛ ЛАҲЗАСИ Оли Имрон сураси 145-оят Юнус сураси 49-оят   Шайх Обидхон қори ақида илми бўйича ўтган дарсларидан қисқа лавҳа -Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин, ҳақ йўлда собитқадам қилсин-   t.me/Ustozdan_durdona

Бир биродаримиз шундай юборибдилар

0213_riyozus_solihin_313_315_1447_4_17.mp333.79 MB

Repost from N/a
Биз яшаб турган мана бу коинот яралишидан 50 минг йил олдин оламда қандай ўзгариш рўй берган?   Шайх Обидхон қори ақида илми бўйича ўтган дарсларидан 1 дақиқалик қисқа лавҳа -Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин, ҳақ йўлда собитқадам қилсин-   t.me/Ustozdan_durdona

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп-кўп салавотлар айтиб юриш суннат, айниқса жумъа кунлари

33_namoz_qissalari_1447_12_16.mp325.70 MB

bayram_nimaga.mp36.79 MB

Repost from N/a
Ақлий ҳужжатлар ҳам Аллоҳ таоло барча нарсаларни аниқ-тиниқ ўлчов билан яратиб тартиблаб қўйганига далолат қилиб турибди Шайх Обидхон қори ақида илми бўйича ўтган дарсларидан 1 дақиқалик қисқа лавҳа -Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин, ҳақ йўлда собитқадам қилсин-   t.me/Ustozdan_durdona

ЗАКОТ ВА ҲАЖ Ёхуд Ҳаж пулини қўшнига бериб юбориш керакми? Закот бериш ҳам ҳаж қилиш ҳам БУЮК ИСЛОМ динимизнинг бешта энг катта фарз амалларидан, бир-бирига қарама-қарши эмас, асло. Диндан бехабар кимсалар ёки исламофоблар Аллоҳ учун Байтуллоҳга бориб ҳаж қилиш йўлида минглаган долларларни аямасдан инфоқ қилаётган ҲОЖИЛАРни кўришганда "шуууунча пуллар бизга тегмасдан қаёқларга кетиб қолаяпти-а..." деб кўзларига нималар кўриниб кетаяптикин, билмадим, ҳар хил киноларни ишлаб ҳаж фарзидан мусулмонларни ўзларича чалғитмоқчи бўлишаётган экан. Ҳақиқий мусулмонлар ўзи шундоғам ҳеч қачон муҳтожларни ташлаб қўйишмайди. Ҳажга боришларидан олдин ҳам кейин ҳам доим қўни-қўшнилар ҳолидан хабар олиб, қаерда камбағаллар борикин деб қидириб топиб, садақалар бериб, хайр-эҳсонлар қилиб яшашади доим. Улар ҳаждан янаям сахийроқ бўлиб қайтишади. Аллоҳ таоло уларнинг тирикчилик ишларига ҳам баракаларини кўпайтириб ёғдириб туради. Алҳамду лиллааҳ... (Муҳиддин Обидхон)

ТАВОФ ПАЙТИ АТРОФДАГИЛАРГА ОЗОР БЕРАДИГАН ХАТОЛАР Ҳаж ва умра амалларини бажараётган баъзи биродарларимиз тавоф асносида эътиборсизлик билан ёнларидаги мусулмонларга озор бериб қўйишларига гувоҳ бўламиз. Уларни шундай гуноҳ ишлардан қутқариш ва озорларни камайтириш мақсадида шу мавзуга оид хатолар рўйхатини тузиб боришимиз ва биродарларимизни огоҳлантириб туришимиз лозим деб ўйлайман. Қуйидаги сатрларда ҳозир ёдимга тушганларини ёзиб қўяман. Бу рўйхатни яна анча давом эттириш мумкин. Аллоҳу аълам. 1. Ҳажарул-Асвадни ўпаман деб одамларни итариб, ҳатто устларига чиқиб кетибшлар 2. Оқимга тескари юриб чиқиб кетиш 3. Олдида кетаётган кишининг елкасига қўлини қўйиб олиш 4. Атрофдагиларни итариб-итариб шошиб-пишиб тавоф қилиш 5. Шиппагини (оёқ кийимларини) елкага яқин қилиб кўтариб олиш. (Ёнида кетаётган кишиларга жуда қаттиқ озор беради) 6. Аёлини эҳтиёт қиламан деб қўлларини катта очиб олиб атрофдагиларни узоқроққа ҳайдаш 7. Бир қанча кишилар узун саф бўлволиб (поездга ўхшаб) бир-бирларини ушлаволишиб тавоф қилишлари