Ilm nuri
Открыть в Telegram
📚 Ilm — qalb ziyosi. 🌿 Qur’on | Hadis | Savol-javob | Nasihat 🤍 Foydali ilmni birga o‘rganamiz.
БольшеСтрана не указанаКатегория не указана
156
Подписчики
Нет данных24 часа
-77 дней
-1830 дней
Архив постов
156
بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатух
Шу кунни яхшилик, дуо ва самимият билан безанг.
Унутманг, эзгулик ҳақида гапириш осон,
амалда кўрсатиш эса фақат юраги покларга насиб этади.
Хайрли тонг ва нурли ҳаёт тилайман сизга
156
بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатух
Янги кун — Аллоҳнинг туҳфаси.
Кечаги хатолар ортда қолди,
Бугун эса соф саҳифа — унга нимани битиш сизнинг ихтиёрингизда.
156
* أَحَبُّ الْكَلاَمِ إِلَى اللهِ تَعَالَى أَرْبَعٌ: سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ للهِ، وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ، لاَ يَضُرُّكَ بِأَيِّهِنَّ بَدَأْتَ. (رواه أَحمد عن سمرة بن جندب)
Аллоҳ таолога маҳбуб калом тўрттадир: «Субҳаналлоҳи» (Аллоҳни поклаб ёд этаман), «Алҳамдулиллаҳ» (Аллоҳга мақтовлар бўлсин), «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ), «Аллоҳу акбар» (Аллоҳ буюкдир). Буларнинг қайси биридан бошласанг ҳам, зарари йўқ.
Самура ибн Жундуб (розияллоҳу анҳу)дан. Аҳмад ривояти.🪶
156
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«“Ё Расулаллоҳ! Мен сизга салавот айтишни кўпайтирмоқчиман. Қанча салавот айтайин?" десам, у зот: "Хоҳлаганингча", дедилар. Мен: “Тўртдан бир қисмидами?" дедим. У зот: "Хоҳласанг, бунга зиёда қилгин. Ўзинг учун яхши бўлади”, дедилар. Мен: "Ярмидами?" десам, у зот: "Хоҳласанг, бунга зиёда қилгин. Ўзинг учун яхши бўлади”, дедилар. Мен: "Ундоқ бўлса, мен (кечанинг) ҳаммасида сизга салавот айтайми?" дедим.
У зот: "Ундай бўлса, ғамларинг аритилиб, гуноҳларинг кечирилади",
дедилар» (Имом Термизий ривояти).
📚 Далоилул Ҳайрот
🪶 Абу Абдуллоҳ сулаймон ал жазулий
156
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу дедилар: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Жумa куни ўн икки соат бўлиб, ушбу (соатлар)да мусулмон банда Аллоҳдан бирор нарса сўраса, албатта унга уни (сўраганини) беради. Уни асрдан кейинги охирги соатда изланглар.» (Абу Довуд (1048), Насаий (1389), Албоний «Саҳиҳ Аби Дауд»да ва Нававий «Мажмуъ» (4/471)да саҳиҳ санадилар).
156
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу дедилар: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Жума куни ўн икки соат бўлиб, ушбу (соатлар)да мусулмон банда Аллоҳдан бирор нарса сўраса, албатта унга уни (сўраганини) беради. Уни асрдан кейинги охирги соатда изланглар.» (Абу Довуд (1048), Насаий (1389), Албоний «Саҳиҳ Аби Дауд»да ва Нававий «Мажмуъ» (4/471)да саҳиҳ санадилар).
156
Одам боласи ерга тушган пайтданоқ эртанги кунга умид билан яшайди.
Умид — унинг нафаси, тириклигининг мазмуни.
Шу боис қалбида Ишқ олови ҳамиша бир бурчакда ёниб туради.
Орзу-умидсиз инсоннинг кўзларини кўрганмисиз?..
Унинг назари — сўниқ шамдек, юрагининг ичида ғам қора булутдек айланиб юради.
Сизнинг кўзларингиз ҳеч қачон шундай бўлмасин.
Доим порлаб турсин, доим нур сочсин…
156
Агар қалбингиз нимагадир тортилаётган бўлса,
қаршилик қилманг.
Чунки айнан у — қалб, сизга нималар кераклигини яхши билади.
🍂
Қалб — Яратганнинг бизга берган энг тоза йўлбошчиси. Унинг овозини эшита олган инсон ҳеч қачон адашмайди.
Ақл ҳисоблайди, нафс хоҳлайди, аммо қалб ҳис қилади. Шунинг учун ҳаётда тинглаш керак бўлган энг муҳими — қалб овозидир.
156
Repost from N/a
Men ku oʻsha joyda turipman, mendan
ketgan ketsin, qolgan esa qolsin
Isbot oʻziblan
Di___
156
Agar to‘g‘ri yo‘lni bilmasang, (nafs)ning istagiga qarshi harakat qilaver. Chunki to‘g‘ri yo‘l unga qarama-qarshi yo‘ldir.
156
#Дуо
Ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида ўқиладиган дуо
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:
حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ
«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар.
Ибн Сунний ривоятлари.
156
Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракатуҳ
🌥ХАЙРЛИ ТОНГ!🌥
Душанба тонги муборак бўлсин мехрибонларим
Бугунги бошланган кунингизни Aллоҳ таоло савобли амалларга тўла қилсин.🤲
