Motivation_Sultanovich
Открыть в Telegram
📌 Motivation_Sultanovich — ilhom, intilish va muvaffaqiyat sari birgalikdagi qadam.
БольшеСтрана не указанаКатегория не указана
364
Подписчики
-224 часа
-37 дней
+4730 дней
Архив постов
🌙 Яна бир дам олиш куни ортда қолди...
✨ Олдимизда эса янги ҳафта, янги иш куни ва янги имкониятлар турибди.
🌱 Ҳар бир янги ҳафта — янги мақсадлар, янги орзулар ва янги ютуқлар сари ташланган навбатдаги қадамдир.
🤲 Келгуси ҳафта барчангиз учун: 🍀 Омадли, 💼 Самарали, 📈 Муваффақиятли, 📰 Яхши янгиликларга бой, 🏡 Хонадонингизга файзу барака, ❤️ Қалбингизга хотиржамлик олиб келсин.
⭐ Бошлаган барча ишларингизда Аллоҳнинг баракаси ва мадади ҳамроҳ бўлсин!
🌌 Барчангизга сокин ва осойишта тун, 😴 ширин уйқу ҳамда ☀️ эртанги кунга тетик кайфият тилайман.
🤍 Ҳайрли тун!
🌟 Янги ҳафта барчамиз учун бахт, омад ва унутилмас ютуқларга бой бўлсин!
+1
👨👩👧👦 Оила — ҳаётимиздаги энг катта бойлик! ❤️
Энг ширин суҳбатлар, энг самимий кулгулар ва энг ёқимли дамлар айнан оила даврасида ўтади. Шундай экан, яқинларингиз билан бирга мазали таомлардан баҳраманд бўлиш учун бугуннинг ўзида Max Way Sayram филиалига ташриф буюринг!
🔥 Family Box ҳозир ажойиб акцияда! Бу эса бутун оила учун севимли бургерлар, газаклар ва ичимликлардан янада ҳам манфаатли нархда баҳраманд бўлиш имконияти.
💛 Оилангиз билан мазали лаҳзаларни яратинг, меҳр ва қувончни бир дастурхон атрофида бўлишинг.
📍 Max Way Sayram филиалига ташриф буюринг ва Family Box акциясидан фойдаланишга шошилинг!
Барчага тавсия қиламиз! 🍔🥤👨👩👧👦
🕊️ Хотираларда мангу яшайсиз...
Бугун — онажонимиз Алимова Халима аянинг таваллуд топган кунлари.
1945 йилда дунёга келиб, 2024 йилда бу фоний оламдан боқий дунёга сафар қилдилар. Аммо меҳрингиз, дуоларингиз, тарбиянгиз ва эзгу изларингиз қалбимизда абадий яшайди.
Онажон, ҳар бир эзгу ишимизда, ҳар бир дуомизда, ҳар бир яхши хотирамизда Сиз борсиз. Сизни соғиниб эслаймиз, меҳрингизни қўмсаймиз. Аллоҳ таоло жойларингизни жаннатул фирдавсдан қилсин, қабрларингизни нурга тўлдирсин.
Руҳингиз шод, манзилингиз жаннат бўлсин.
🤲 Фотиҳа ва дуоларингизни аяманг. Аллоҳ барчамизни ота-онамизга муносиб фарзандлардан қилсин.
🌙 Хайрли тун! ✨
Бугунги куннинг барча чарчоғи ортда қолсин, қалбингиз эса хотиржамликка тўлсин. 🤍
Яратган эртанги кунингизни файзли, баракали ва қувончларга бой қилсин. Барча орзу-ниятларингизга етказсин.
Тунингиз осойишта, уйқунгиз ширин, қалбингиз эса доимо нурга тўла бўлсин. 🌙💫
Хайрли тун ва ширин тушлар кўринг! 🌹
📌 Биласизми?
Инсон мияси кунига тахминан 35 000 та қарор қабул қилади. Лекин энг муҳим қарорлардан бири — ҳар куни ўзингизни кечагидан яхшироқ қилишга ҳаракат қилишдир.
🌱 Кичик қадамлар катта натижаларга олиб келади: ✅ Кунига 10 дақиқа китоб ўқинг. ✅ Янги бир нарса ўрганинг. ✅ Соғлиғингиз учун ҳаракат қилинг. ✅ Яқинларингизга яхши сўз айтинг.
Эсингизда бўлсин: Муваффақият бир кунда эмас, балки ҳар куни қилинган тўғри танловлар натижасида келади. 💯
💬 Сиз бугун ўзингиз учун қандай фойдали иш қилдингиз? Изоҳларда ёзинг!
🤝 ИШОНЧ — ЭНГ ҚИММАТ БОЙЛИК
💭 Ишонч сўз билан эмас, амал билан қурилади.
⏳ Уни қозониш учун йиллар керак бўлиши мумкин.
💥 Аммо йўқотиш учун битта ёлғон, битта хиёнат ёки бажарилмаган битта ваъда кифоя.
🏡 Оилада — меҳрни,
🤝 Дўстликда — садоқатни,
💼 Ишда — муваффақиятни айнан ишонч мустаҳкамлайди.
🌱 Ҳаёт бизга бир ҳақиқатни ўргатади:
✨ Ишончни талаб қилиб бўлмайди. Уни фақат муносиб бўлиб қозониш мумкин.
✔️ Ваъда берсангиз — бажаринг.
✔️ Билмасангиз — «билмайман» денг.
✔️ Хато қилсангиз — тан олинг.
Шунда одамлар сизнинг нафақат сўзингизга, балки шахсиятингизга ҳам ишонади.
❤️ Эсда тутинг:
Одамлар сиз айтган ҳар бир сўзни эсламаслиги мумкин. Аммо улар сизга ишонганми ёки йўқми — буни ҳеч қачон унутмайди.
🌙 Хайрли тун, қадрли дўстлар!
Кун давомида биз билан бирга бўлганингиз учун катта раҳмат. 🤍
Тунингиз осойишта, қалбингиз хотиржам, уйқунгиз ширин бўлсин. Эртанги кун сиз учун янги имкониятлар, қувонч ва баракалар олиб келсин.
Яқинларингизни асранг, ўзингизни эҳтиёт қилинг. 🌙✨
Хайрли тун ва ширин тушлар кўринг! 🌟
Бир куни...
Бир куни телефон рақамингиз сақланиб қолади... Лекин унга ҳеч ким қўнғироқ қилмайди.
Расмларингиз галереяларда қолади... Лекин уларга фақат хотира учун қарашади.
Кийимларингизни бошқалар кийиши мумкин... Хонангизда эса бошқа инсон яшайди.
Дунё эса... Сизсиз ҳам худди ҳеч нарса бўлмагандек айланишда давом этади.
Шунда бир савол қолади:
Сиз орқангиздан дуо қиладиган инсон қоладими? Ёки фақат "афсус..." деган сўзми?
Умр жуда қисқа... Кибрга ҳам, нафратга ҳам, адоватга ҳам арзимайди.
Меҳр улашинг. Яхшилик қилинг. Қалбларни оғритманг.
Чунки бир куни... Биз ҳам фақат хотирага айланамиз... 🥀
Бугун кимнидир ҳафа қилган бўлсангиз узр сўранг, хеч бўлмаса 2 та сўз "мени кечиринг" шунчаки хабар жўнатинг.
🧠 Миянгизни нималар билан озиқлантираётганингизга эътибор беринг!
Бугунги кунда қисқа видеоларни бирин-кетин томоша қилиш одатга айланиб қолди. Бу эса мияни доимий равишда тезкор рағбатланишга ўргатади. Натижада диққатни бир жойга жамлаш қийинлашади, китоб ёки узунроқ мақолаларни ўқиш зерикарли туюла бошлайди.
Албатта, ҳар қандай видео зарарли эмас. Аммо мақсадсиз равишда соатлаб лентани айлантириш вақтни ҳам, диққатни ҳам секин-аста "ўғирлайди".
📖 Агар ҳар куни ҳатто 15–20 дақиқа бўлса ҳам, ўзингиз қизиқадиган соҳага оид мақола, китобдан парча ёки таҳлилий постларни ўқисангиз:
✅ фикрлаш қобилиятингиз ривожланади;
✅ хотира ва диққат мустаҳкамланади;
✅ янги билимларга эга бўласиз;
✅ шахсий ва касбий ўсишингиз тезлашади.
Ўзингиздан сўранг:
Мен бугун миямни фойдали маълумот билан бойитдимми ёки уни фақат қисқа видеолар билан банд қилдимми?
Энг яхши инвестиция — бу ўз миянгизга қилинган инвестициядир.
⚠️ Ҳурматли азизларим!
❗️Куни кеча менинг номимдан яна бир марта сохта аккаунт очилиб, турли тизим ташкилотлари раҳбарлари ва ходимларига банк картаси реквизитларини юбориш ҳамда пул сўраш мазмунида хабарлар тарқатилган.
🔎 Афсуски, бу ҳолат шахсан мен билан боғлиқ учинчи марта такрорланмоқда. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, бундай сохта аккаунтлар асосан мен томонимдан ташкил этилган директорлар гуруҳлари аъзоларини нишонга олмоқда.
⚖️ Бу нафақат менинг шахсий обрўйимга, балки давлат хизматчисининг нуфузига путур етказишга қаратилган қабиҳ ҳаракатдир.
🛡 Шу муносабат билан барчангиздан қуйидагиларга амал қилишингизни сўрайман:
🚫 Менинг номимдан келган пул ўтказиш, қарз бериш ёки бошқа молиявий ёрдам ҳақидаги сўровларга ишонманг.
📞 Шубҳали хабар келса, албатта мен билан телефон орқали боғланиб, аниқлаштиринг.
🚨 Сохта аккаунтларни дарҳол блокланг.
👮♂️ Шу билан бирга, қонунчилигимизга мувофиқ жазо муқаррар.
🌞 Ассалому алайкум!
Янги кун бошланди! 😊
Энг қизиғи, будилник: — "Туринг!" дейди. Тана эса: — "Келишиб олайлик... яна 5 дақиқа!" дейди. 😄
Аллоҳ бугунги кунимизни баракали, ризқимиз кенг, ишларимизни енгил қилсин. 🤲
😊 Табассум қилишни унутманг — бепул, лекин кайфиятни қимматбаҳо даражада кўтаради!
Барчага файзли тонг, омадли кун ва чиройли кайфият тилаймиз! 🌸☕
🌙 Тонг отади... Кун ботади...
⏳ Соатлар тўхтамайди. Дақиқалар ортга қайтмайди. Биз эса сезмаган ҳолда умримизнинг яна бир кунини ортда қолдирдик...
Балки бугун кимнидир ранжитгандирмиз...
Балки кимгадир меҳримизни айтишга улгурмагандирмиз...
Балки ота-онамизга қўнғироқ қилишни эртагага қолдиргандирмиз...
Лекин ҳаёт бизга эртагани ваъда қилмаган...
Шунинг учун бу кеча қалбингизни енгил қилинг.
🤲 Кимдан хафа бўлсангиз — кечиринг.
❤️ Кимни яхши кўрсангиз — буни айтишдан тортинманг.
🌹 Ота-онангиз тирик бўлса, уларнинг қадрига етинг.
👨👩👧👦 Оилангизни бағрингизга босинг.
Чунки бир кун келиб... Энг катта армонларимиз айтилмаган сўзлар ва ўтказилмаган вақтлар бўлиб қолмасин...
🌙 Азизларим, бугунги кун учун Аллоҳга шукр қилайлик.
🤲 Аллоҳ барчамизни Ўз паноҳида асрасин. Уйларимиздан тинчлик, қалбларимиздан меҳр, ҳаётимиздан барака аримасин.
Аллоҳимга омонатсиз... Яхши дам олинглар. 🌹💙
🌿 Бир куни ҳаммаси ўтиб кетади...
💼 Мансаб ҳам...
💰 Бойлик ҳам...
🏆 Обрў ҳам...
Лекин 🚪 уйингиз эшигини очганингизда:
👦 "Дадажон келдилар!" деб қучоғингизга отиладиган фарзандингиз,
❤️ Сизни интиқиб кутадиган аёлингизнинг табассуми,
🤲 Ҳар дуосида исмингизни айтадиган ота-онангизнинг оқ фотиҳаси...
✨ Мана шу нарсалар ҳеч қандай бойлик билан ўлчанмайдиган ҳақиқий бахтдир.
💪 Ҳақиқий эркак — фақат пул топадиган инсон эмас.
🛡️ У оиласи учун тиргак,
👨👩👧👦 Фарзандлари учун ибрат,
💞 Аёли учун суянч,
🤍 Ота-онаси учун фахрдир.
😔 Энг ачинарлиси эса — баъзи инсонлар бу неъматларнинг қадрини уларни йўқотгандан кейингина англайдилар...
⏳ Шунинг учун бугун кеч эмас...
🤗 Ота-онангизни қучоқланг.
❤️ Аёлингизга уни яхши кўришингизни айтинг.
🎈 Фарзандларингиз билан кўпроқ вақт ўтказинг.
🌹 Чунки эртага кеч бўлиши мумкин...
🤲 Аллоҳ ҳеч биримизни ота-онамиз, аёлимиз ва фарзандларимиз меҳридан маҳрум қилмасин. Хонадонларимизга тинчлик, меҳр-оқибат, барака ва бахт ато этсин. Омин! 🌙
😇Билармидингиз?
Узумнинг инсон танаси ва соғлиги учун фойдали томонларини. Узумнинг ўзидан ҳам данаги фойдали.
Тўйиб, тўйиб узум еймиз!
🌱 Жазо — қадрсизлик асосига қурилган тарбия усулидир.
Кўпчилик тарбияни жазо билан бошлайди. Аммо ҳақиқий тарбия қўрқувдан эмас, қадрдан бошланади.
⚖️ Жазодан қўрққан инсон — хатосини яширишни ўрганади.
🤝 Қадр топган инсон эса — хатосини тан олишни ва тузатишни ўрганади.
🚫 Қўрқув вақтинчалик итоат келтиради.
❤️ Меҳр ва ҳурмат эса умрбод масъулиятни шакллантиради.
👨👩👧 Фарзандингизнинг хатосини тузатинг, аммо унинг қалбини синдирманг.
🌿 Чунки синган қалб тарбияланмайди — у фақат ўзини яширишни ўрганади.
✨ Унутманг:
Инсонни жазо эмас, ўз қадрини ҳис қилиш ўзгартиради.💭 Тарбиянинг энг кучли қуроли — меҳр, ҳурмат ва шахсга берилган қадрдир. Сиз фарзандингизга қандай тарбия берасиз? Изоҳларда қолдиринг🙏
Аллоҳ барча ҳаёт бўлган ота-оналаримизни соғ-саломат асрасин, уларнинг қадрига етишни барчамизга насиб қилсин. Оламдан ўтганларининг жойларини жаннатлардан қилсин.
Чунки бир кун келиб, "Яна бир марта бағрингизга босай..." деган орзу дунёдаги барча бойликдан ҳам қимматга айланади... 🤍
"Онангизнинг овозини эшита олаётган экансиз, демак сиз ҳали ҳам дунёдаги энг бой инсонлардан бирисиз." 🤍
🤲 Бугунги куним, эришган ҳар бир ютуғим ва ҳаётимдаги барча неъматлар учун аввало Аллоҳимга беҳисоб шукур қиламан.
🌸 Бу даражага етишимда энг катта сабабчилардан бири — раҳматли онажоним.
У киши менга ҳаёт сабоқларини ўргатди, тарбия берди, меҳр, сабр ва ҳалолликни сингдирди. Бугун менда бор эзгу фазилатларнинг асосида онамнинг меҳнати ва дуолари мужассам.
🕊️ Бугун Телеграм тарихимда онажонимни хотирладим. Шу билан бирга, сиз азизлар билан ҳам мени ким тарбиялагани, бугунги кунимга етиб келишимга кимнинг меҳнати ва дуолари сабаб бўлганини бўлишгим келди.
💔 Онажонингиз ҳаётми?.. Демак, сиз мендан ҳам бахтлироқсиз...
❓Ота-онангизга охирги марта қачон: ❤️ «Сизни яхши кўраман», деб айтдингиз?
🙏 Агар ҳали айтмаган бўлсангиз, буни эртагага қолдирманг. Боринг, бағрингизга босинг, меҳрингизни билдиринг. Чунки вақт ҳеч кимни кутмайди...
🍽 Тушлик эълон қилинди!
Эътибор, ошқозондан расмий хабар келди:
"Ишлашда давом этиш учун ёқилғи керак!" 😄
Компьютер ҳам қувватсиз ишламайди, инсон-ку ундан ҳам ақлли. Шунинг учун тушликни ўтказиб юборманг.
🍛 Мазали овқатланинг, ☕ Бир пиёла чой ёки қаҳва билан кайфиятни кўтаринг, 💪 Кейин эса яна янги куч билан мақсадлар сари ҳаракатни давом эттиринг.
Энг муҳими, паловдан кейин "5 дақиқа дам оламан" деб 2 соатга ғойиб бўлиб қолманг. 😅
Барчангизга ёқимли иштаҳа, кайфият ва баракали тушлик тилаймиз! 🌿
🧠 Кўпчилик билмайдиган 5 та қизиқарли факт
1️⃣ Асал хеч қачон бузилмайди.
Тўғри сақланган табиий асал йиллар, ҳатто асрлар давомида истеъмол қилишга яроқли бўлиб қолиши мумкин.
2️⃣ Банан — резавор мева, қулупнай эса ботаник нуқтаи назардан ҳақиқий резавор эмас. 🍌🍓
3️⃣ Инсон мияси уйқу пайтида ҳам фаол ишлайди. 😴
У бу вақтда кун давомида олинган маълумотларни қайта ишлаб, хотирани мустаҳкамлайди.
4️⃣ Қалам билан ёзиш маълумотни яхшироқ эслаб қолишга ёрдам бериши мумкин. ✍️
Чунки ёзиш жараёни мияни фаолроқ ишлашга ундайди.
5️⃣ Сув иссиқ бўлганда баъзи ҳолатларда совуқ сувга нисбатан тезроқ музлаши мумкин. ❄️
Бу ҳодиса Мпемба эффекти деб аталади ва унинг сабаблари ҳали ҳам тўлиқ тушунтирилмаган.
💬 Қайси факт сиз учун энг қизиқ бўлди?
👇 Изоҳларда рақамини ёзинг: 1, 2, 3, 4 ёки 5.
