Псевдоэксперт.ФУТ⚽️
رفتن به کانال در Telegram
Кўхна Албион🏟️ АПЛ мухлислари учун махсус канал: - Сўнгги янгиликлар 📰 - Тур голлари⚽️ - Сизларни қизиқарли фактлар, маълумотлар билан хабардор қилиш учун канал. • ✍️ Реклама буйича: @bobur_1098 • Донат: https://tirikchilik.uz/psevdoekspertfoot
نمایش بیشتر5 261
مشترکین
-1224 ساعت
+2517 روز
+30030 روز
آرشیو پست ها
5 260
+2
🇪🇸 Чинакам катта дуэл вақти келди. Ушбу истеъдодли дарвозабонларнинг қай бирининг праймини юқорироқ баҳолайсиз?
Де Хея - ❤️ / Давид Райя - 👍
✍️ psevdoekspertfoot
5 260
Гвардиоланинг эмоцияларини соғинганлар учун махсус…
Қаранг, футболдан бироз дам оламан деб кетган бўлса-да, ўйинларни кузатиб, яна қанчалар эмоцияларга берилиб кетяпти. Пеп «Манчестер Сити»ни ростдан ҳам яхши кўриб қолган экан. Клубга бўлган меҳри бошқача!
✍️ psevdoekspertfoot
5 260
🏴 Бу иккиовлон яна биргаликда ишлашни бошлашгани шунчаки тасодиф эмаслигини исботлай бошлашди. Катта трансфер ўзини оқлайдиган кўринади, Эмери Николасни ўз тизимида ўйнатиб янги даражага олиб чиқишга уриниб кўрмоқда. Испаниялик мураббий «Вилляреал» бошчилигидаги дамларда сенегаллик хужумчида етарлича потенциални илғаб билган эканки, яна биргаликда омадли фаолият юритишларига кўзи етди. Бошланиши ёмон эмас 8 учрашувда 5та гол.
✍️ psevdoekspertfoot
5 260
🤕 Рис Джеймс учун бу йил ўз ниҳоясига етди(
«Челси» сардори энди 2026-йилда клуб учун ўйнамайди! Рис машғулот пайтида тиззасидан жароҳат олган ва аллақачон операция қилинган.
Джеймс учун бу фаолиятидаги 27-жароҳат ва тиззалар билан боғлиқ эса 10-жароҳат бўлди.
Ушбу мавсумда ҳимоячи барча турнирларда умумий 6 ўйинда майдонга тушди. Aлонсо жароҳат олган Моисес Кайседони ўрнини босиш учун ундан майдоннинг марказида фойдаланганди.
✍️ psevdoekspertfoot
5 260
🏴 «Челси» АПЛнинг 2026/27 йилги мавсумида атиги 6 та тур ўтказган бўлса-да, учрашувларнинг дастлабки 3 дақиқасида урилган голлар бўйича тарихий рекордни такрорлаш учун яна 2 та гол керак.
✍️ psevdoekspertfoot
5 260
The Telegraph: «Фулҳэм» бош мураббийи Альваро Арбелоанинг жамоадаги ҳолати ёмонлашмоқда. АПЛнинг дастлабки 6 турида ғалаба қозона олмаган мураббий кийиниш хонасида жиддий муаммоларга дуч келган.
• Бир қатор футболчилар янги мураббийнинг машғулот ўтказиш услубини тушунмаяпти.
• Ўйинчилардан дастлабки хавотирли сигналлар ҳали мавсумолди йиғинларидаёқ кела бошлаган.
• Жамоа ичида машғулотлар сифати Марку Силва даврига нисбатан сезиларли даражада пасайган, деган фикр мавжуд.
• Мураббийнинг ҳужумкор ўйин услуби туфайли ҳимоя доимий равишда рақиб ҳужумлари остида қолмоқда.
• «Реал» тарбияланувчилари бўлган Гонсало Гарсия, Сесар Паласиос ва Мануэль Анхельнинг трансферлари жамоа ичида норозилик тўлқинини келтириб чиқарган.
• Тажрибали ҳимоячи Йоаким Андерсеннинг асосий таркибдан четлатилиши ҳам саволлар туғдирган.
✍️ psevdoekspertfoot
5 260
🗣️ Мен кетганимдан сўнг, «Челси» «ПСЖ» билан яккама-якка ўйнашга ҳаракат қилиб кўрди ва мағлубиятга учради.
- бу сўзларни жаноб Мареска август ойида айтиб ўтганди.
Гоҳида бирор нарсани исботламай туриб фикр билдиришга балким шошилмаслик керакдир.
✍️ psevdoekspertfoot
5 260
+2
🏴 Яна озгина ажойиб формада бўлиб турган «Брайтон»га тўҳталиб ўтсак:
• Топ-5 лигалар жамоалари орасида голлари бўйича 3-ўринни эгаллаб турипти (29гол).
• Топ-5 лигалар футболчилари орасида барча мусобақаларни инобатга олганда вазият яратиш бўйича Паскал Гросс Ламин Ямал билан бир ҳилда (40) 1-поғонани эгаллаб тўрипти.
• Премер-Лигадаги голлари сони бўйича ҳам (18та) Ман Сити ва Челси жамоаларини ортда қолдириб биринчи ўринни эгаллаб туришипти.
Fabian Hürzeler on fire 😳🔥
✍️ psevdoekspertfoot
5 260
🏴 «Брайтон» 17:2 ҳисобида кетма-кет бешта ғалабадан иборат бўлган ажойиб серияни намойиш этмоқда! 😳🔥
✍️ psevdoekspertfoot
5 260
🏴 🇫🇷 Луис Энрике: «Maнчестер Сити» бизга жуда ҳам кўп муаммо туғдирди. Эҳтимол, ютқазган жамоани бугун бироз омади ҳам келмагандир."
"Балким «Ман Сити» ўзи яратган вазиятларини аниқ амалга оширса, биз бу ўйинда ютқазишимиз ҳам мумкин эди! Бу жуда чиройли ўйин бўлди. Энцо Марескининг "Манчестер Сити" си ҳақиқатда ажойиб жамоа. Биз бундай ўйинларда ўйнашни яхши кўрамиз, бугун бизга омад ҳам кулиб боқди.”Бир вақтлар ўзидан кучсизроқ бўлсада рақибларни чиройли гап билан аврайдиган Пепга ҳос фикр билдирипти. ✍️ psevdoekspertfoot
5 260
🎙️ Андер Эррера 2019 йилда «Манчестер Юнайтед»дан кетиши ҳақида гапирди:
« “МЮ”да йилнинг энг яхши футболчиси деб топилганимдан кейин раҳбариятнинг ўзи ташаббус кўрсатади, деб ўйлагандим. Агентимга: “Улар қандай шарт таклиф қилишса ҳам, рози бўл. Мен қолишни хоҳлайман, чунки бу ерда ўзимни жуда бахтли ҳис қиляпман”, дердим.
Таътилда бўлганимда ҳам агентимдан қайта-қайта сўрардим: “Хўш, қўнғироқ қилишдими?” У эса: “Йўқ, ҳозирча жимлик”, дерди. Кейинги ҳафта яна сўрардим: “Қўнғироқ қилишдими?” — “Йўқ, Андер, ҳеч ким қўнғироқ қилмади”.
Янги мавсум бошланди, мен майдонга тушиб ўйнашда давом этдим, аммо клуб раҳбариятидан ҳамон дарак йўқ эди.
Мени энг қаттиқ ранжитган нарса — бешинчи мавсум учун шартномамни автоматик тарзда узайтиришларини қуруқгина расмий хат орқали билдиришгани бўлди. Улар ҳатто оддийгина қўнғироқ қилиб: “Андер, сен бизга кераксан”, дейишмади.
Мен бу ерда жуда бахтли эдим, боримни бериб ўйнардим. Аммо улар учун мен керак эмас эдим».
✍️ psevdoekspertfoot
5 260
+2
✍️ Учрашувлар якунланди
🇪🇺 Европа Лигаси:
🏴 Португалиянинг иккинчи дивизионида иштирок этувчи камтарона «Торренсе» Европа Лигасидаги баҳсда 90+3-дақиқада «Сандерленд»дан гол ўтказиб юбориб, дурангни қўлдан чиқарди.
🏴 «Кристал Пэлас» эса «Лион»ни мағлуб эта олмади — учрашув 2:3 ҳисобидаги мағлубият билан якунланди.
🏴 «Борнмут» ўзининг биринчи учркшувида ишончли ғалабага эришиб ўз муҳлисларини хурсанд қилди.
🇪🇺 Конференциялар Лигаси:
🏴 «Брайтон» ҳам ғалабага эришиб бу ўйини билан турнир фаворити деб айтсак ҳато бўлмайди.
✍️ psevdoekspertfoot
5 260
Умуман олганда, «Манчестер Юнайтед»га келаётган нафақат мураббийлар, балки футболчилар ҳам бошқа клубларда кўрсатган даражаси ёки ўз потенциалини намойиш эта олмаяпти.
Раҳбарият қандай йўл тутишидан қатъи назар, ҳозирча вазият ўзгаришига ишониш қийин. Янги футболчилар олиб келинса ҳам, янги мураббий тайинланса ҳам, муаммо ҳал бўлмаётгандек. Гўёки клубдаги муаммоларнинг илдизи анча чуқурроқда.
Биласизми, бу худди эски асфальтдаги чуқурларни қайта-қайта ямашга ўхшайди. Ҳа, маълум вақт йўл текис бўлиб туради. Аммо бир-икки марта қор ёки ёмғир ёғиши билан яна ўша чуқурлар пайдо бўлаверади. Ямашда давом этасиз, лекин бу ишнинг охири кўринмайди. Янги йўл қуриш учун эса на етарли шароит, на имконият бордек ва энг қизиғи бошқа қурилиш компаниясига сотиш ният ҳам йуқ.
✍️ psevdoekspertfoot
5 260
✍️ Бен Жейкобс маълумотига кўра, Испаниянинг «Хетафе» клуби эркин агент мақомидаги Жейдон Санчони ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Борма куясан 😁
✍️ psevdoekspertfoot
5 260
Маркус Рэшфорд «Манчестер Юнайтед»га қайтганидан кейинги статистикаси:
— 8 та ўйин
— 0 та гол
— 0 та голли узатма
Айб Рэшфордами ёки клубда?
✍️ psevdoekspertfoot
5 260
🏆 Тажрибамиз ошиб кетяптими, аввалдан эълон қилиб қўйипмиз, мерсисайд клуби муҳлисларини қутлаймиз. Барколяга давомий бўлишини тилаб қоламиз. 👏
✍️ psevdoekspertfoot
5 260
🇪🇺 Эрлинг Холланддан яна бир рекорд. «Манчестер Сити» хужумчиси Чемпионлар Лигаси доирасида 60та гол уришга эришди, футболчига бунинг учун 60та учрашув кифоя бўлди. Энг яқин таъқибчисига эса бу натижани қайд этиш учун 80та учрашув талаб этилган. Чинакам “Гол машина”си 👊
✍️ psevdoekspertfoot
5 260
🏴 Люис Кумас «Ливерпул» тарихида ЧЛси доирасида гол
ва ассист қайд этган энг ёш (21ёш ва 26кун) футболчига айланди🔝
✍️ psevdoekspertfoot
