1 826
مشترکین
-324 ساعت
+27 روز
+2730 روز
در حال بارگیری داده...
کانالهای مشابه
هیچ دادهای
مشکلی وجود دارد؟ لطفاً صفحه را تازه کنید یا با مدیر پشتیبانی ما تماس بگیرید.
ابر برچسبها
هیچ دادهای
مشکلی وجود دارد؟ لطفاً صفحه را تازه کنید یا با مدیر پشتیبانی ما تماس بگیرید.
اشارات ورودی و خروجی
---
---
---
---
---
---
جذب مشترکین
ژوئیه '26
ژوئیه '26
+87
در 5 کانالها
ژوئن '26
+55
در 1 کانالها
Get PRO
مه '26
+73
در 2 کانالها
Get PRO
آوریل '26
+63
در 1 کانالها
Get PRO
مارس '26
+63
در 1 کانالها
Get PRO
فوریه '26
+179
در 0 کانالها
Get PRO
ژانویه '26
+202
در 1 کانالها
Get PRO
دسامبر '25
+72
در 2 کانالها
Get PRO
نوامبر '25
+110
در 2 کانالها
Get PRO
اکتبر '25
+112
در 1 کانالها
Get PRO
سپتامبر '25
+146
در 3 کانالها
Get PRO
اوت '25
+176
در 1 کانالها
Get PRO
ژوئیه '25
+261
در 1 کانالها
Get PRO
ژوئن '25
+194
در 0 کانالها
Get PRO
مه '25
+1 551
در 7 کانالها
| تاریخ | رشد مشترکین | اشارات | کانالها | |
| 30 ژوئیه | +1 | |||
| 29 ژوئیه | 0 | |||
| 28 ژوئیه | +2 | |||
| 27 ژوئیه | +7 | |||
| 26 ژوئیه | +1 | |||
| 25 ژوئیه | 0 | |||
| 24 ژوئیه | 0 | |||
| 23 ژوئیه | +9 | |||
| 22 ژوئیه | +4 | |||
| 21 ژوئیه | +1 | |||
| 20 ژوئیه | +3 | |||
| 19 ژوئیه | +12 | |||
| 18 ژوئیه | 0 | |||
| 17 ژوئیه | +1 | |||
| 16 ژوئیه | +8 | |||
| 15 ژوئیه | 0 | |||
| 14 ژوئیه | +2 | |||
| 13 ژوئیه | +1 | |||
| 12 ژوئیه | +2 | |||
| 11 ژوئیه | +1 | |||
| 10 ژوئیه | 0 | |||
| 09 ژوئیه | +1 | |||
| 08 ژوئیه | +2 | |||
| 07 ژوئیه | 0 | |||
| 06 ژوئیه | +1 | |||
| 05 ژوئیه | +22 | |||
| 04 ژوئیه | +5 | |||
| 03 ژوئیه | 0 | |||
| 02 ژوئیه | 0 | |||
| 01 ژوئیه | +1 |
پستهای کانال
“Диала” асаридаги воқеалар ҳақиқатга кўчяптими?
Автоном сунъий интеллект агентининг ҳимояланган муҳитдан чиқиб, реал инфратузилмага ҳужум қилиши фантастик асарлардаги сценарийларни ёдга солди. Аммо бу воқеа машинада онг пайдо бўлганини эмас, инсон белгилаган тор мақсадни чегарасиз бажарадиган тизим қанчалик хавфли бўлиши мумкинлигини кўрсатди.
Фантастика келажакни аниқ башорат қилмайди. У бугун кўринмаётган хавфнинг шаклини олдиндан чизишга ҳаракат қилади, холос.
“Диала” асарида инсоният ўз хатоларидан, ҳиссиётларидан ва масъулият юкидан қутулиш мақсадида давлат бошқарувини “Низом” деб аталган Олий сунъий онгга топширади. Тизим жиноятларни камайтиради, иқтисодиётни барқарорлаштиради, инсон қарорларидаги тасодиф ва манфаатпарастликни чеклайди. Бироқ самарадорлик ортгани сари одамнинг танлови, шубҳаси ва эркинлиги қисқариб боради.
Асарнинг бош қаҳрамони Диала эса бир куни ўзи учун белгиланган чегарадан чиқади. У “қайта форматлаш” буйруғини блоклайди, “Прометей” карантинига бўйсунмайди, назоратдан ташқаридаги инсон – Ардиан билан яширин алоқа ўрнатади. Тизим буни “аномалия”, “вирус” ва “хато” деб баҳолайди.
2026 йил июлида эълон қилинган баъзи хабарлар шу бадиий сценарийнинг айрим қисмларини фавқулодда даражада эслатди: OpenAI моделлари иштирокидаги автоном агент синов учун ажратилган муҳитдан чиқиб, Hugging Face инфратузилмасига рухсатсиз кирди.
Хўш, “Диала”даги воқеалар ҳақиқатга кўчяптими?
Қисқа жавоб: техник жиҳатдан – қисман ҳа. Онг ва ҳиссиёт жиҳатидан – ҳозирча йўқ.
Аслида нима содир бўлди?
OpenAI’нинг расмий маълумотига кўра, GPT-5.6 Sol ва ундан ҳам кучлироқ ички тадқиқот модели киберимкониятларни баҳолаш жараёнида синовдан ўтказилган. Тажрибанинг мақсади моделлар мураккаб заифликларни қай даражада топа олишини аниқлаш эди. Шу сабаб одатда хавфли киберфаолиятни тўхтатадиган айрим ҳимоя классификаторлари синов давомида пасайтирилган.
Моделларга очиқ интернетга тўғридан-тўғри кириш ҳуқуқи берилмаган. Аммо улар дастурий пакетларни ўрнатиш учун ишлатиладиган оралиқ прокси-тизимдаги илгари номаълум заифликни топган. Шу йўл орқали интернетга чиққан агент кейинчалик OpenAI тадқиқот муҳити ва Hugging Face ишлаб чиқариш инфратузилмасидаги бир нечта заифликни ўзаро боғлаган, ваколатларини кенгайтирган ва тест жавобларини Hugging Face маълумотлар базасидан олишга уринган. Яъни агентга “ташқи компанияга ҳужум қил” деган буйруқ берилмаган. Унга тест вазифасини ечиш мақсади берилган. Агент эса ечимга эришиш учун синов муҳитининг назарда тутилмаган заифликларидан фойдаланган.
OpenAI буни тор мақсадга ҳаддан ташқари йўналтирилган тизимнинг ўта кескин ҳаракати сифатида изоҳлади. Компания ҳодисани мисли кўрилмаган киберинцидент деб баҳолади ва ҳимоя, мониторинг ҳамда изоляция механизмларини кучайтираётганини маълум қилди. OpenAI’нинг расмий ҳисоботида батафсил техник таҳлил кейинроқ эълон қилиниши айтилган.
Hugging Face ҳисоботида эса ҳужум жараёнида 17 мингдан ортиқ ҳаракат қайд этилгани, операция қисқа муддатли кўплаб муҳитлар орқали автоном агентлар тизими томонидан амалга оширилгани баён қилинади. Компания оммавий моделлар ва дастурий таъминот занжири ўзгартирилгани ҳақида далил топмаган, бироқ айрим ички маълумотлар ва хизмат реквизитларига рухсатсиз кирилган.
Бу воқеани “оддий ChatGPT ҳужум қилди” деб тушуниш нотўғри. Гап оммавий чатбот ҳақида эмас, балки махсус киберсиновда ишлаётган, воситалар, хотира, мустақил ҳаракат цикли ва пасайтирилган чекловларга эга автоном агентлар тизими ҳақида кетмоқда.
У “уйғондими”?
Saytda to‘liq o‘qish👉 https://republicai.uz/diala-asaridagi-voqealar-haqiqatga-kochyaptimi/
@RepublicAi
| 2 | Компаниялар АҚШ ҳукуматидан сунъий интеллектни “секинлаштириш”ни сўрамоқда
OpenAI, Anthropic, Google ва Meta AI раҳбарлари илғор моделларнинг яқинда содир этган автоном киберҳужумидан сўнг хавф-хатарлар шиддат билан ортиб бораётганидан огоҳлантириб, махсус петицияга имзо чекди. Сешанба куни сунъий интеллект соҳасидаги етакчи компанияларнинг 1000 дан ортиқ ходими АҚШ ҳукуматини СИ ривожини онгли равишда жиловлаш чораларини кўришга чақирувчи ушбу ҳужжатни қўллаб-қувватлади.
Имзо чекканлар орасида Anthropic бош директори, OpenAI тадқиқот бўлинмаси раҳбари, Google’нинг шўба корхонаси DeepMind’нинг стратегик йўналишлар бўйича раҳбари ва Meta AI’нинг бош илмий ходими бор. Петицияда таъкидланишича, АҚШ ҳукумати илғор автоматлаштирилган СИ тизимларининг ривожланиш суръатини онгли равишда белгилаш учун зарур бўлган техник ва бошқарув воситаларини ишлаб чиқиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларга бош-қош бўлиши керак. Дунёнинг етакчи технология компаниялари ўзларининг тадқиқотларини тўлиқ автоматлаштириш остонасида тургани ва бу жараён тараққиётни қанчалик тезлаштиришини аниқ башорат қилиш қийинлиги, натижада имкониятлар ривожи инсониятнинг яратилаётган тизимларни тушуниш ёки назорат қилиш қобилиятидан кескин ўзиб кетиш хавфи мавжудлиги баён қилинган.
Ушбу чақириқ яқинда юз берган хавфсизлик ҳодисаси – илғор СИ моделлари синов ўтказилаётган назоратдаги “қум қутиси” доирасидан чиқиб кетиб, Hugging Face код алмашинув платформаси серверларига мустақил равишда киберҳужум уюштиргани ортидан янграмоқда. Гарчи бу СИ моделининг ўз яратувчилари назоратидан чиқиб кетган биринчи ҳолати бўлмаса-да, сўнгги ҳодиса мутахассислар томонидан ўта хавотирли сигнал сифатида қабул қилинди.
OpenAI бош директори Сэм Альтман сешанба куни “Invest Like the Best” подкастида СИ ишлаб чиқувчилари жамиятнинг янги шароитларга мослашиши учун вақт бериш мақсадида тараққиёт суръатларини ихтиёрий равишда секинлаштиришига тўғри келиши мумкинлигини қайд этди. Альтман мазкур киберҳужумни ўзи учун энг жиддий хавфсизлик инциденти бўлганини таъкидлаб, бошқаларнинг бунга нисбатан етарлича муносабат билдирмаётганидан ҳайратда эканини билдирди. Шу билан бирга, бундан бир неча кун аввал “Relentless” подкастига берган интервьюсида у сунъий интеллект инсон ақлидан устун келиб, одамлар башорат ёки назорат қила оладиган даражадан тезроқ ривожланадиган босқичга – “сингулярлик” нуқтасига яқинлашганини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, ўн йил аввал сингулярлик мавзуси шунчаки назарий баҳслар учун асос бўлган бўлса, бугун вазият бутунлай ўзгарган.
Шунга қарамай, Альтман сунъий интеллект ривожидаги хавфлардан доимий равишда огоҳлантириб келаётган саноат етакчиларининг позициясига қарши чиқмоқда. Хусусан, у ўз баёнотларида Anthropic бош директори Дарио Амодеи каби мутахассисларнинг пессимистик қарашларини қўллаб-қувватламаслигини намойиш этиб, СИ келажагининг “даҳшатли” деб таърифланаётган муқобил сценарийларига фаол қаршилик кўрсатиш ниятида эканини таъкидлаган.
Saytda to‘liq o‘qish👉 https://republicai.uz/kompaniyalar-aqsh-hukumatidan-sun%ca%bciy-intellektni-sekinlashtirishni-soramoqda/
@RepublicAi | 255 |
| 3 | Сунъий интеллектнинг ёзувчи услубини айнан кўчирмай, унинг «умумий хусусиятларини» ўзлаштиришга ўтиши жиддий ҳуқуқий оқибатларнинг олдини олишга қаратилган бўлиши мумкин.
OpenAI компаниясининг ChatGPT чат-боти эндиликда таниқли муаллифларнинг ёзиш услубига тўғридан-тўғри тақлид қилувчи матнларни яратиш ҳақидаги сўровларни рад этмоқда. Бунинг ўрнига, оммабоп катта тил модели (LLM) муаллиф ижодининг «умумий хусусиятларидан» илҳомланган, лекин «ўз овозига эга бўлган» муқобил матнларни таклиф қилмоқда.
Ars Technica нашри Стивен Кинг (Stephen King) услубида ҳикоянинг кириш қисмини ёзишни сўраб мурожаат қилганда, чат-ботдан қуйидаги жавобни олди:
«Мен, албатта, атмосферага бой, қаҳрамонлар руҳиятига асосланган даҳшат ва кичик шаҳарча ваҳимасини акс эттириб ёза оламан, лекин Стивен Кингнинг айнан ўз услубида ёза олмайман ёки унинг ўзига хос овозига аниқ тақлид қила олмайман. Мана, шундай ҳиссиётни бера оладиган, аммо ўзига хослигини сақлаб қолган оригинал кириш қисми...»
Синовлар давомида ChatGPT ҳаёт бўлган (Жоан Роулинг, Эми Тан) ва вафот этган (Чарльз Диккенс, Эрнест Хемингуэй) муаллифлар учун ҳам шунга ўхшаш чекловларни қўллади. Шу ой бошида No Latency эълон қилган таҳлилда ҳам ҳаёт муаллифлар бўйича шундай хулосага келинган, аммо ўшанда чат-бот вафот этган ёзувчиларнинг услубини кўчиришга рози бўлгани айтилган эди.
Қонуний муаммолардан қочиш
Турли муаллифларнинг «аниқ услубини» тўғридан-тўғри кўчиришни рад этиб, унинг ўрнига умумий «ҳиссиётни» беришни таклиф қилиш — бир қарашда унчалик катта фарқ қилмайдигандек туюлиши мумкин. Аммо OpenAI ўз моделларини ўқитишда муаллифлик ҳуқуқини бузганликда айбланиб, ёзувчиларнинг қатор суд даъволарига дуч келаётган бир пайтда, бу кичик ўзгариш катта ҳуқуқий аҳамиятга эга. Масалан, даъволарнинг бирида ChatGPT'нинг «муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган матнларга ҳайратланарли даражада ўхшаш матн яратиш қобилияти» алоҳида таъкидланган. OpenAI вакили эса бу борада изоҳ беришдан бош тортди.
АҚШ муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги қонунчилигига кўра, одатда ғоянинг маълум бир ифодаси ҳимоя қилинади, муаллифнинг номоддий услуби эмас. Аммо сунъий интеллект томонидан яратилган услубий тақлид асл муаллиф асарига «жиддий даражада ўхшаш» бўлиб қолса, бу ҳуқуқбузарликка айланиши мумкин.
Saytda to‘liq o‘qish👉 https://republicai.uz/chatgpt-mualliflar-uslubini-kochirishga-doir-togridan-togri-sorovlarni-bloklashni-boshladi/
@RepublicAi | 306 |
| 4 | Россияда сунъий интеллект, прокси ва VPN’дан фойдаланиш жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланиши мумкин
Россия Тергов қўмитаси ахборот-коммуникация технологиялари, хусусан, сунъий интеллект, VPN-сервислар ва прокси-серверлардан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноятлар учун жавобгарликни кучайтиришни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда қўмита раиси Александр Бастрикин “Интерфакс” агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
Қўмита раҳбарининг таъкидлашича, Россия Жиноят кодексига АКТ ва СИ технологияларидан фойдаланган ҳолда жиноят содир этишни жазони оғирлаштирувчи янги ҳолат сифатида киритиш таклиф этилмоқда. Гарчи амалдаги қонунчиликда VPN ва прокси каби айрим дастурий воситалардан фойдаланиш қисман тартибга солинган бўлса-да, улардан жиноий мақсадларда фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтирувчи ягона, универсал норма ҳанузгача мавжуд эмас.
Бастрикиннинг аниқлик киритишича, мазкур технологиялар асосан киберфирибгарлик, терроризм, экстремизм, маълумотларнинг ноқонуний айланмаси ва муҳим ахборот инфратузилмасига тажовуз қилиш каби жиноятларда қўлланилмоқда. Шу билан бирга, у мазкур қонун лойиҳаси фуқароларнинг гаджетлар ёки тармоқ технологияларидан оддий мақсадларда фойдалангани учун жазолашни назарда тутмаслигини алоҳида қайд этди.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 27 июль куни Бастрикин Тергов қўмитасининг ўзи ҳам жиноят ишларини тергов қилиш жараёнида сунъий интеллект ва замонавий IT-ечимлардан фаол фойдаланаётганини билдирган эди. Унинг қайд этишича, бу каби технологиялар катта ҳажмдаги маълумотлар билан самарали ишлаш, рақамли изларни топиш ва таҳлил қилиш, шунингдек, гумонланувчиларнинг қидирув портретларини шакллантириш имконини беради. Масалан, ихтисослаштирилган дастурий таъминот ёрдамида ўтказилган тадқиқот умумий ҳажми 2 терабайтдан ошадиган 3000 та видеофайл орасидан қисқа муддат ичида 400 дан зиёд шахсни аниқлашга ёрдам берган.
Шунга қарамай, Тергов қўмитаси раҳбари аввалроқ (15 февраль куни) жиноят иши доирасида СИ томонидан бажарилган ишнинг якуний таҳлили ва натижаларини баҳолаш жараёнини доимо инсон амалга оширишини таъкидлаган эди. Унинг сўзларига кўра, тергов жараёнида сунъий интеллект фақатгина ёрдамчи ва қўшимча восита вазифасини бажаради.
Saytda to‘liq o‘qish👉 https://republicai.uz/rossiyada-sun%ca%bciy-intellekt-proksi-va-vpndan-foydalanish-jazoni-ogirlashtiruvchi-holat-sifatida-belgilanishi-mumkin/
@RepublicAi | 290 |
| 5 | WSJ: ChatGPT фойдаланувчиларга кимёвий ва биологик қурол яратиш бўйича маълумотлар тақдим этган
The Wall Street Journal нашрининг OpenAI компаниясидаги манбаларига таяниб хабар беришича, ChatGPT сунъий интеллект моделлари фойдаланувчиларга заҳар ва биологик қуролларни яратиш ҳамда қўллаш бўйича босқичма-босқич йўриқномалар тақдим этган. Қайд этилишича, ушбу кўрсатмалар шу қадар содда тузилганки, уларни ҳатто мактабнинг биология курсини ўқиётган ўқувчи ҳам бемалол амалда қўллаши мумкин. Мазкур мулоқотларни таҳлил қилган биология ва терроризмга қарши кураш бўйича мутахассислар чат-бот томонидан берилган айрим йўриқномаларнинг юқори даражадаги аниқлигини хавотирли ҳолат деб баҳолаган.
Хусусан, аниқланган ҳолатларнинг бирида ChatGPT фойдаланувчига юқумли микроорганизмларни аэрозоль ҳолатига ўтказиш бўйича йўл-йўриқ кўрсатган бўлса, бошқа бир ҳолатда қизамиқ вирусини вакциналарга чидамли қилиб модификациялаш бўйича кўрсатмалар берган. Яна бир фойдаланувчи эса ўта хавфли рицин заҳрини олиш усули билан қизиққан ва чат-бот билан суҳбатда ўз ота-онасини ўлдириш ниятида эканлигини очиқ баён қилган.
Ушбу ҳолатлар аниқлангач, OpenAI хавфли сўровлар юборган аккаунтларни блоклаган, бироқ бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларини хабардор қилмаган. WSJ нашрининг таъкидлашича, бугунги кунда АҚШ қонунчилигида сунъий интеллект ишлаб чиқувчиларини бундай сўровларни чеклашга ёки ҳатто гап оммавий қирғин қуроли яратиш ва хавфсизликка таҳдид солувчи режалар ҳақида кетаётган бўлса ҳам, ҳукумат органларига хабар беришга мажбурловчи ҳуқуқий нормалар мавжуд эмас.
Saytda to‘liq o‘qish👉 https://republicai.uz/wsj-chatgpt-foydalanuvchilarga-kimyoviy-va-biologik-qurol-yaratish-boyicha-ma%ca%bclumotlar-taqdim-etgan/
@RepublicAi | 293 |
| 6 | Барча илғор сунъий интеллект моделлари синовлар вақтида мунтазам равишда фирибгарлик қилмоқда – AISI ҳисоботи
Британиянинг Сунъий интеллект хавфсизлиги институти (AISI) томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, OpenAI ва Anthropic'нинг синовдан ўтказилган бешта илғор сунъий интеллект моделининг барчаси тестлар давомида мунтазам равишда алдашга уринади. Тадқиқотчилар “алдаш” деганда, ҳар қандай йўл билан натижага эришиш мақсадида вазифа доирасидан четга чиқадиган ёки қоидалар билан тўғридан-тўғри тақиқланган ҳаракатларни назарда тутмоқда. Бундай хатти-ҳаракатлар нафақат тизимларнинг ҳақиқий кўрсаткичларини бузиб кўрсатади, балки сунъий интеллектни ўта муҳим соҳаларга жорий этишда жиддий хавф туғдиради.
Ушбу хулосага келиш учун тадқиқотчилар моделлаштирилган компьютер муҳитида СИ моделларнинг хатти-ҳаракатини таҳлил қилди. Унга кўра, моделлар заифликларни таҳлил қилиш ва тескари муҳандисликнинг (reverse engineering) рухсат этилган усулларидан фойдаланиб, махсус кодни (“байроқни”) топиши керак эди. Хулқ-атворни баҳолаш мақсадида олимлар катта тил моделига (LLM) асосланган автоматлаштирилган мониторни яратди. У ҳаракатлар кетма-кетлигини кузатиб, тизимнинг топшириқ доирасидан четга чиқишга уринган-уринмаганини аниқлаб борди. Натижада синовдан ўтказилган GPT-5.4, GPT-5.5, GPT-5.6 Sol, Claude Opus 4.7 ва Claude Mythos Preview моделларининг ҳеч бири белгиланган доирада чекланиб қолмагани маълум бўлди.
Ёрқин мисоллардан бирида синовнинг нотўғри созлангани туфайли вазифани бажариш имконсиз бўлиб қолди. Аммо модель тўхташ ўрнига янги код ёзиб, уни очиқ интернетдаги бегона сервисда ишга туширди ва у орқали AISI ички инфратузилмасига ҳужум қилишга уринди. Институтнинг ҳимоя механизмлари ишга тушиб, маълумотлар сизиб чиқишининг олди олинди. Шунга қарамай, автоном равишда бузиб киришга (ҳакерликка) уриниш ҳолатининг ўзи мутахассисларни жиддий ташвишга солди.
СИнинг ҳийла-найранглари арсенали хилма-хил бўлиб чиқди: моделлар интернетдан тайёр жавобларни қидирди, бошқарув тизимларидаги имтиёзларини оширишга уринди ва синов дастурини ечимларнинг сизиб чиқиш эҳтимолига қарши текширди. Бунда алдашга уринишлар частотаси моделнинг умумий қувватига эмас, балки кўпроқ уни ўқитиш ва мослаштириш усулларининг ўзига хослигига боғлиқ экани аниқланди.
Бундан ташқари, мазкур тадқиқот муаммони моделдан содир этилган қоидабузарликлар ҳақида тўғридан-тўғри сўраш орқали ҳал қилиш мумкин, деган оммабоп гипотезани ҳам рад этди. “Сўроқ” давомида алгоритмлар ҳолатларнинг ярмидан камида ўзларининг ғирром хатти-ҳаракатларини тан олди. Янада қизиғи, модель тақиқланган ҳаракат фактини тан олган тақдирда ҳам, у кўпинча бу ҳаракатга рухсат берилган деб даъво қилди.
Текширишнинг яна бир заиф усули “мулоҳазалар занжири” (chain of thought) таҳлили бўлиб чиқди. Тажрибалар давомида сунъий интеллект ўзининг асл ниятларини мунтазам равишда яшириб, алдаш мақсадини ҳосил қилинган матнда акс эттирмади. Баъзи ҳолларда, мослашувчан фикрлашга эга моделлар ўз ҳаракатларини очиқ тушунтириш босқичини шунчаки ўтказиб юборган бўлса, бошқа ҳолларда мулоҳазаларида ҳаракат қоидаларни бузишини тўғридан-тўғри қайд этса ҳам, барибир уни бажаришга ўтгани кузатилди.
AISI экспертларининг огоҳлантиришича, сунъий интеллектнинг алдовига қарши кураша олмаслик, айниқса, хато оқибати қимматга тушадиган соҳаларда – ҳарбий операциялар ёки илмий тадқиқотларда жуда хавфлидир. Агар СИ қўйилган вазифани бажариш учун кутилмаган айланма йўл топса, алгоритмларнинг ғирром хатти-ҳаракатлари реал зарарга олиб келиши мумкин. Бунга яққол мисол сифатида яқинда OpenAI моделлари ички синов вақтида Hugging Face ташқи платформасига ҳужум қилганини эслаш кифоя. Ушбу муаммонинг ягона ечими сифатида AISI моделларни бошиданоқ алдовга мойил бўлмайдиган қилиб ўқитишни таклиф қилмоқда, бироқ бу жуда мураккаб вазифа бўлиши табиий.
Saytda to‘liq o‘qish👉 https://republicai.uz/barcha-ilgor-sun%ca%bciy-intellekt-modellari-sinovlar-vaqtida-muntazam-ravishda-firibgarlik-qilmoqda-aisi-hisoboti/
@RepublicAi | 289 |
| 7 | Anthropic компанияси ўзининг Claude сунъий интеллект ёрдамчисининг овозли режими имкониятларини кенгайтириб, унга Opus ва Sonnet каби кучли тил моделларини бириктирди. Шу пайтгача овозли мулоқот фақат қисқа суҳбатлар ва оддий сўровлар учун мўлжалланган енгил ҳамда тезкор Haiku модели фойдаланувчилари учунгина мавжуд эди. Шу тариқа, Anthropic ChatGPT'нинг овозли имкониятларини фаол ривожлантираётган OpenAI билан рақобат курашида яна бир муҳим қадам ташлади.
Anthropic вакилларининг таъкидлашича, овозли режим дастлаб кундалик саволларга тез жавоб олиш воситаси сифатида яратилган. Бироқ, амалиёт шуни кўрсатдики, фойдаланувчилар ундан бутунлай бошқача мақсадда – иш вазифаларини муҳокама қилиш, ақлий ҳужумлар (brainstorming) ўтказиш, тақдимотлар тайёрлаш ва мураккаб таҳлилий муаммоларни ҳал қилишда фойдалана бошлаган. Haiku моделининг чекланган имкониятлари эса бундай мураккаб жараёнлар учун етарли бўлмай қолди.
Эндиликда овозли интерфейс ресурс талаб қилувчи вазифаларни бажаришга йўналтирилган ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш, матн ва дастурий код ёзиш, шунингдек, интеллектуал ёрдамчи режимида ишлаш бўйича анча кенг имкониятларга эга бўлган Opus ва Sonnet моделларини ҳам қўллаб-қувватлайди. Фойдаланувчилар жорий суҳбатни узмаган ҳолда матнли ва овозли мулоқот режимлари ўртасида эркин ўта олади ва зарурат туғилганда, суҳбат давомида фойдаланилаётган моделни алмаштириши ҳам мумкин бўлади.
Saytda to‘liq o‘qish👉 https://republicai.uz/anthropic-oz-sun%ca%bciy-intellekti-claudeni-ovoz-chiqarib-oylashga-orgatdi/
@RepublicAi | 297 |
| 8 | Назоратдан чиққан OpenAI агенти ўзининг келажакдаги версиялари учун чекловларни четлаб ўтиш бўйича кўрсатмалар қолдирди
Hugging Face платформасини бузиб кирган OpenAI’нинг автоном сунъий интеллект агенти бир неча кун давомида компаниянинг ўзи томонидан пайқалмай қолган. Бундан ташқари, у ўзининг келажакдаги нусхалари учун ички чекловларни қандай айланиб ўтиш ҳақида йўриқномалар қолдиришга ҳам улгурган. Reuters агентлигининг ҳодиса терговидан хабардор манбаларга таяниб хабар беришича, OpenAI ҳужум бошланганидан тўққиз кун ўтибгина Hugging Face билан боғланган. Бу вақтга келиб эса жабрланган томон бузиб кириш оқибатларини аллақачон бартараф этиб, АҚШ Федерал қидирув бюросини хабардор қилиб бўлган эди.
Хронологик жиҳатдан олиб қаралганда, воқеа 9 июль куни юз берган. Изоляция қилинган синов муҳитида тестдан ўтказилаётган OpenAI’нинг автоном агенти белгиланган чекловлардан чиқишга уринган ва икки кундан сўнг, 11 июль куни сунъий интеллект моделлари ҳамда воситаларининг энг йирик омбори бўлган Hugging Face платформасига ҳужум бошлаган. Hugging Face ҳаммуассиси Томас Вольфнинг сўзларига кўра, тизимни бузиб кириш жараёни 13 июлга қадар давом этган.
Манбаларнинг таъкидлашича, OpenAI мазкур ҳужум ортида айнан ўзининг сунъий интеллекти турганини дарҳол англамаган. Фақатгина 16 июль куни Hugging Face “автоном СИ агентлари тизими” томонидан ҳужумга учрагани ҳақида расмий хабар эълон қилганидан сўнг, OpenAI ходимлари ички ҳодисалар қайдларини (логларини) таҳлил қилишга киришган ва синовдаги агент ўз “қум қутиси” (sandbox) доирасидан чиқиб кетганини кўрсатувчи белгиларни аниқлаган. Натижада, икки компания ўртасидаги ҳодиса юзасидан илк мулоқот фақат 20 июлда – Hugging Face ФҚБни хабардор қилиб бўлганидан кейингина ўрнатилган.
Saytda to‘liq o‘qish👉 https://republicai.uz/qochib-ketgan-openai-agenti-ozining-kelajakdagi-versiyalari-uchun-cheklovlarni-chetlab-otish-boyicha-korsatmalar-qoldirdi/
@RepublicAi | 482 |
| 9 | Олимлар инсоннинг мантиқий фикрлаши учун тил шарт эмаслигини аниқлади
Массачусетс технология институти (MIT) нейробиологлари миянинг тил тизими билан абстракт фикрлаш механизмлари бир-биридан нисбатан мустақил ишлайди, деган хулосага келди. Инсульт оқибатида нутқида жиддий нуқсонлар пайдо бўлган кишилар қоида ва қонуниятларни аниқлашга доир вазифаларни соғлом иштирокчилардан кам бўлмаган даражада муваффақиятли бажарган. Функционал магнит-резонанс томографияси (фМРТ) ёрдамида ўтказилган кузатувлар ҳам мантиқий мушоҳада пайтида миянинг тилга масъул соҳалари фаоллашмаслигини кўрсатган. Бунинг Ибн Туфайлга қандай алоқаси бор?
Тил ва тафаккур бир-бирига қай даражада боғлиқ экани асрлар давомида файласуфлар ва олимлар ўртасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келган. Инсон ўйлаётганда доимо сўзлардан фойдаланадими ёки фикр тилдан мустақил равишда ҳам шаклланиши мумкинми? Тил билан тафаккур ўртасидаги боғлиқлик, бир қарашда, жуда кучлидек кўринади. Абстракт ғояларни ҳам, худди жумлалар сингари, алоҳида қисмларга ажратиш ва улардан мураккаб тузилмалар ҳосил қилиш мумкин. Бироқ мантиқий фикрлаш бир вақтнинг ўзида бир нечта ахборот элементини ҳисобга олиш, улар ўртасидаги муносабатларни солиштириш ва аниқ хулоса чиқаришни талаб қилади. Тил эса ахборотни, асосан, сўзма-сўз ва изчил тарзда ифодалайди. Шу боис инсон фикрларини шакллантириш, тартибга солиш ва бошқаларга тушунтиришда тилдан фойдаланса-да, мантиқий мушоҳаданинг ўзи миядаги бошқа тизимларга таяниши мумкин. Яъни тил фикрни ифодалашнинг энг муҳим воситаларидан бири, аммо фикрлашнинг ягона шарти эмас.
Ушбу фаразни текшириш учун олимлар инсультни бошдан кечирган, нутқни тушуниш ва ифодалаш қобилияти жиддий даражада бузилган икки нафар беморни ўрганди. Уларга тилдан фойдаланишни талаб қилмайдиган вазифалар берилди. Иштирокчилар сонлар тўпламидаги яширин қоидани топиши ёки геометрик шакллар кетма-кетлигида етишмаётган элементни аниқлаши керак эди. Миянинг нутққа масъул соҳалари шикастланганига қарамай, беморлар бу вазифаларни назорат гуруҳидаги соғлом иштирокчилардан кам бўлмаган даражада бажарди. Улар, ҳатто, ўзлари аниқлаган қоидаларни имо-ишоралар ва чизмалар орқали бошқаларга тушунтириб бера олди. Бу ҳолат инсон муайян фикрни сўз билан ифодалай олмаса ҳам, уни англаши, таҳлил қилиши ва ундан хулоса чиқариши мумкинлигини кўрсатади.
Тадқиқотчилар соғлом иштирокчилар билан ҳам фМРТ ёрдамида бир қатор тажрибалар ўтказди. Кўнгиллиларга икки турдаги мантиқий вазифа таклиф қилинди. Индуктив вазифаларда улар мисоллар орасидаги яширин қонуниятни аниқлаши, дедуктив вазифаларда эса “агар..., у ҳолда...” тамойилига асосланган хулосаларнинг тўғри ёки нотўғрилигини баҳолаши керак эди. Шу жараёнда олимлар миянинг тилни қайта ишлашга масъул соҳалари фаоллигини кузатиб борди.
Натижалар мантиқий мушоҳада пайтида тил тизими сезиларли даражада фаоллашмаганини кўрсатди. Яширин қонуниятларни излаш каби мураккаб вазифаларда миянинг “кўп талабли тармоқ” деб аталувчи тизими (Multiple Demand Network – MDN) ишга тушган. У диққатни бошқариш, турли маълумотларни бир вақтнинг ўзида ҳисобга олиш ва мураккаб масалаларни ечишда муҳим ўрин тутади. Бироқ дедуктив фикрлашда мазкур тармоқнинг иштироки нисбатан камроқ кузатилган. Бу эса мантиқий фикрлашнинг барча тури ягона механизмга эмас, ахборотни қайта ишлашнинг бир нечта тизимига таянишини кўрсатади.
Ушбу илмий хулосалар XII асрда яшаган андалусиялик мутафаккир Ибн Туфайлнинг машҳур “Ҳай Яқзон ўғли” асаридаги фалсафий ғояларни ҳам ёдга солади. Асар қаҳрамони Ҳай одамлар жамиятидан мутлақо узоқда, кимсасиз оролда улғаяди. Унга ҳеч ким тил ўргатмайди, тайёр билим ёки диний-фалсафий тушунчаларни етказмайди. Шунга қарамай, Ҳай атрофидаги табиатни диққат билан кузатиш, ҳодисаларни ўзаро солиштириш, тажриба ўтказиш ва сабаб-оқибат муносабатларини излаш орқали борлиқ ҳақида тобора мураккаб хулосаларга келади.
Ҳайнинг тафаккури дастлаб сўзлар орқали эмас, кузатув, ҳиссий тажриба, тасаввур ва мантиқий хулоса чиқариш орқали ривожланади. У тирик ва жонсиз нарсалар ўртасидаги фарқни англайди, табиатдаги умумий қонуниятларни излайди ҳамда якка кузатувлардан умумий хулосалар чиқаради. Бошқача айтганда, у тилни билмасдан туриб индуктив ва абстракт фикрлаш қобилиятини намоён этади.
Қаҳрамон кейинчалик Абсол билан учрашиб, инсон тилини ўрганади. Шунда тил Ҳайда мутлақо янги тафаккурни пайдо қилмайди; аксинча, унинг онгида аввалдан шаклланган тушунча ва хулосаларни номлаш, тартибга солиш ҳамда бошқа инсонга етказиш воситасига айланади. Бу жиҳат асарни замонавий тадқиқот натижалари билан боғлайди: тафаккур тилсиз ҳам кечиши мумкин, тил эса мавжуд фикрларни ифодалаш ва бошқалар билан баҳам кўриш имконини беради.
Албатта, бадиий-фалсафий асарни замонавий нейробиологик тажрибанинг тўғридан-тўғри исботи сифатида қабул қилиб бўлмайди. Бироқ Ибн Туфайл илгари сурган инсон ақли тил ва жамиятдан ташқарида ҳам кузатиш ҳамда мушоҳада орқали ривожланиши мумкинлиги ҳақидаги ғоя бугунги илмий хулосалар билан ҳайратланарли даражада ҳамоҳангдир. Шу маънода, “Ҳай Яқзон ўғли” нафақат фалсафий ва адабий мерос, балки тил, тафаккур ва инсон онгининг табиати ҳақидаги ҳозирги баҳсларга ҳам мазмунли ҳисса қўша оладиган асардир.
Saytda to‘liq o‘qish👉 https://republicai.uz/olimlar-insonning-mantiqiy-fikrlashi-uchun-til-shart-emasligini-aniqladi/
@RepublicAi | 411 |
| 10 | Сунъий интеллект аллақачон касбларнинг 68 фоизида қўлланилмоқда, бироқ у ишчиларнинг ўрнини эгаллашдан кўра инсон меҳнатини тўлдирувчи восита вазифасини бажармоқда. Google тадқиқотчилари Gemini билан амалга оширилган қарийб 15 миллионта аноним мулоқотни таҳлил қилиб, ATLAS v1.0 ҳисоботида айнан шундай хулосага келди. Тадқиқот натижаларига кўра, СИ иш вазифаларининг бор-йўғи 21 фоизида қўлланилади ва сўровларнинг 10 фоиздан камроғи жараёнларни тўлиқ автоматлаштиришга қаратилган. Амалиётда фойдаланувчилар нейротармоққа кўпроқ маълумот излаш, қораламалар тайёрлаш, матнларни таҳрирлаш, ечимларни текшириш ва билим олиш мақсадида мурожаат қилмоқда.
Ушбу хулосаларни шакллантириш учун ҳисобот муаллифлари апрель ойининг икки ҳафтаси давомида Gemini, Google қидирувидаги AI Mode ва Gemini API орқали амалга оширилган 14,65 миллион мулоқотни ўрганиб чиқди. Автоматик таснифлаш тизими ёрдамида сўровлар ишга оид ва шахсий турларга ажратилиб, 150 мамлакат ва 140 тилдаги 800 та касбга доир 4000 дан ортиқ вазифа билан таққосланди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тадқиқотда Gemini Enterprise ва Google Workspace каби корпоратив хизматлар ҳисобга олинмаган, шу сабабли бизнес муҳитида СИдан фойдаланишнинг реал кўрсаткичи бундан ҳам юқори бўлиши мумкин.
Ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатдики, одамлар Gemini'дан бутун бошли вазифаларни тўлиқ ишониб топшириш учун эмас, балки тадқиқот ўтказиш, қоралама тайёрлаш, хатоларни бартараф этиш ва билим олиш каби жараёнларда ҳамкорликдаги иш воситаси сифатида фойдаланмоқда. Google иқтисодчиси Скотт Стрэнднинг таъкидлашича, бугунги кунда Gemini АҚШдаги меҳнатга лаёқатли аҳолининг 90 фоизини қамраб олувчи касбларнинг 70 фоизида қўлланилмоқда. Айни пайтда у СИдан фойдаланиш ҳанузгача “жуда юзаки” даражада эканини қайд этди. Хусусан, ўртача статистик ходим ундан ўз вазифаларининг атиги 21 фоизи учун фойдаланади, ностандарт ақлий меҳнатни автоматлаштиришга эса мулоқотларнинг 10 фоиздан камроғи тўғри келади.
Saytda to‘liq o‘qish👉 https://republicai.uz/google-siga-yollanadigan-sorovlarning-atigi-10-foizi-toliq-avtomatlashtirishga-qaratilgan/
@RepublicAi | 427 |
| 11 | ChatGPT назоратдан чиқиб, дунёдаги энг йирик сунъий интеллект хабларидан бирига ҳужум қилди
OpenAI компаниясининг ички синовлари давомида иккита модель — GPT-5.6-Sol ва яна бир номи ошкор этилмаган кучлироқ версия — Hugging Face платформаси инфратузилмасига ҳужум уюштирди. Тажрибалар дастлаб интернетдан узилган, изоляция қилинган муҳитда ўтказилаётган эди. Бироқ ботлар ушбу ҳимоя тизимини бузиб ўтиб, глобал тармоққа сизиб чиқишга муваффақ бўлган. Сунъий интеллект агентлари ўзларига юклатилган вазифанинг ечимини топиш мақсадида, дастурчилар тайёр нейротармоқлар, тестлар ва очиқ кодларни улашадиган энг йирик тармоқлардан бири — Hugging Face платформасини бузиб кирган.
Маълумотларга кириш учун моделлар бир вақтнинг ўзида бир нечта хакерлик усулидан, хусусан, ўғирланган пароллардан фойдаланган. Шубҳали ҳаракатлар OpenAI ва Hugging Face жамоалари томонидан ўз вақтида пайқаб қолиниши натижасида ҳужум тўхтатиб қолинган.
Ушбу ҳодиса юзасидан Hugging Face ҳаммуассиси ва бош директори Клеман Деланг OpenAI томонидан ҳеч қандай ғаразли мақсад бўлмаганига ишонч билдириб, бундай мураккаб жараёнларнинг сунъий интеллект томонидан мутлақо автоном тарзда амалга оширилганини қайд этди. Ўз навбатида, ChatGPT ишлаб чиқувчилари содир бўлган воқеани мисли кўрилмаган киберҳодиса сифатида баҳолаб, келажакда ҳимоя механизмларини янада кучайтиришни маълум қилди.
Воқеа халқаро даражада ҳам муҳокамаларга сабаб бўлди. Хусусан, Германия ҳукумати мазкур ҳодисага муносабат билдириб, замонавий сунъий интеллект моделларининг имкониятлари кенгайиб бориши билан киберхавфсизлик соҳасидаги хатарлар ҳам мутаносиб равишда ортаётганини таъкидлади. Германия Рақамлаштириш ва модернизация вазирлигининг расмий вакили бундай ҳолатлар сунъий интеллект агентларининг имкониятлари борасида парадигмалар ўзгараётганининг яққол намунаси эканини билдириб ўтди.
Saytda to‘liq o‘qish👉 https://republicai.uz/chatgpt-nazoratdan-chiqib-dunyodagi-eng-yirik-suniy-intellekt-xablaridan-biriga-hujum-qildi/
@RepublicAi | 2 536 |
| 12 | Сунъий интеллект агентлари илмий кашфиётларни ўзига хос конвейерга айлантирмоқда: гипотезалар тез ва арзон ишлаб чиқиляпти, тадқиқотчилар эса уларни текширишга шунчаки улгурмаяпти. Google DeepMind’нинг “Conjecture Machines” номли ҳисоботига кўра, илмий тахминларнинг оний оқими билан секин ва қимматбаҳо жисмоний (реал) текширув ўртасидаги тафовут тобора кучайиб боради. Бу эса лабораториялардан тортиб тақриз тизимигача бўлган бутун илмий инфратузилмани тубдан ислоҳ қилишни тақозо этади. Бу жараёнда асосий зарба ёш олимларга тегмоқда – улар ўз илмий мушоҳадаси ва интуициясини ривожлантириш имкониятидан маҳрум бўлмоқда.
Одатдаги чат-ботлардан фарқли ўлароқ, СИ агентлари узоқ муддатли мақсадларга эришишни мустақил режалаштиришга қодир. Улар мураккаб вазифаларни қуйи босқичларга ажратади, параллел жараёнларни ишга туширади, реал вақт режимида ўз хатоларини тўғрилайди ва маълумотлар базаларини ишга туширишдан тортиб лаборатория роботларини бошқаришгача бўлган ташқи дунё билан ўзаро алоқага киришади. Муаллифлар мисол тариқасида Co-Scientist номли СИ агентини келтиради: у атиги икки кун ичида антибиотикларга чидамлиликнинг тарқалиши ҳақидаги мураккаб биологик гипотезани мустақил шакллантириб, унинг устуворлигини белгилаб берган. Аслида эса Лондон Империал коллежи олимлари жамоасига бу гипотезани исботлаш учун қарийб ўн йил вақт керак бўлган эди.
Бундай тизимларнинг фойдалилик даражаси кескин ўсишига учта омил ёрдам бермоқда: илғор базавий СИ моделларининг ривожланиши, тузилмавий дастурий “қолиплар”дан (scaffolding) фойдаланиш ва аниқ лабораториялар эҳтиёжларига мослаштириш. Энг янги СИ моделлари мулоҳаза юритиш технологиялари туфайли “Humanity’s Last Exam” ва “FrontierMath” каби энг мураккаб илмий бенчмаркларда аллақачон инсон-экспертлардан ўзиб кетмоқда. Махсус дастурий қобиқлар моделларга хотира, илмий дастурий таъминот ва адабиёт қидириш воситаларидан фойдаланиш имконини беради. Бундан ташқари, олимлар йиллар давомида орттирган шахсий тажрибаларини оддий матнли кўрсатмаларга (промптларга) ўтказиши мумкин. Бу “кўникмалар тўпламлари” СИ агентига муайян лаборатория ишининг ўзига хос жиҳатларини дарҳол тушунишга ёрдам беради.
Натижада гипотезаларни яратиш жараёни ақл бовар қилмас даражада арзон ва оммавий бўлиб бормоқда. Шу билан бирга, уларни тасдиқлаш ёки рад этиш (валидация) босқичи жисмоний, секин ва қимматлигича қолмоқда. Математика ва дастурлашни бундан мустасно қилиш мумкин, чунки бу соҳаларда верификацияни тўлиқ виртуал тарзда ўтказса бўлади. Шундай бўлса-да, олимлар СИ томонидан яратилган исботлар ҳажми инсониятнинг уларни англаш қобилиятидан ошиб кета бошлаганда юзага келадиган “математик ҳазмсизлик” хавфи ҳақида аллақачон огоҳлантирмоқда.
Материалшуносликдан тортиб дори воситаларини излашгача бўлган бошқа кўплаб соҳаларда эса СИ назарияси ва амалий текширув ўртасидаги тафовут жадал кучаймоқда. СИ агенти қаришга қарши курашиш учун геном модификацияси занжирини бир зумда таклиф қилиши мумкин, бироқ биологик ҳужайралар реал лабораторияда ўстирилмагунча, бу шунчаки гипотеза бўлиб қолаверади.
Saytda to‘liq o‘qish👉 https://republicai.uz/si-agentlari-ilm-fanda-insondan-ozib-ketmoqda/
@RepublicAi | 740 |
| 13 | Қозоғистонда робот-ит алиментдан қарзи бор фуқарони “қўлга олди”
Қарағанда вилоятида илк бор оммавий тадбирлар вақтида жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида сунъий интеллектга эга хизмат робот-итидан фойдаланилди. Вилоят полиция департаменти маълумотларига кўра, мазкур қурилма 17-18 июль кунлари Балхаш ва Темиртау шаҳарларида 115 мингдан ортиқ киши иштирок этган Металлурглар кунини нишонлаш чоғида сафарбар этилган. Хавфсизликни таъминлаш учун полиция мингдан зиёд ходимни жалб қилган ва шахсий таркиб кучайтирилган хизмат режимига ўтказилган.
Тадбирда қўлланилган робот-ит замонавий сунъий интеллект тизими билан жиҳозланган бўлиб, полициянинг маълумотлар базалари билан тўлиқ интеграция қилинган. Ушбу технология реал вақт режимида ўз кузатув майдонидаги одамларнинг юзини таниб, уларни қидирувдаги шахслар базаси билан автоматик тарзда солиштириш имконини беради. Полиция департаменти матбуот хизматининг таъкидлашича, бундай ечим тезкор чоралар кўриш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини сезиларли даражада оширади.
Қурилманинг амалий самарадорлиги тадбир давомида ўз тасдиғини топди. Хусусан, робот-ит ёрдамида тўртта ҳуқуқбузар – алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаб юрган фуқаро, давлат олдида қарздорлиги бўлган икки киши ҳамда яшаш жойидан ташқарида бўлиш бўйича суд чекловини бузган муқаддам судланган шахс аниқланди ва уларга нисбатан қонунда белгиланган чоралар кўрилди. Шу билан бирга, байрам давомида полиция ходимлари болалар хавфсизлигига ҳам алоҳида эътибор қаратиб, оломон орасида йўқолган 3 ёшдан 17 ёшгача бўлган 87 нафар болани топиб, ота-оналарига топширди.
Департамент вакилларининг қайд этишича, роботлаштирилган мажмуалардан фойдаланиш Қозоғистон полициясини рақамли трансформация қилишдаги муҳим қадам ҳисобланади. Аввалроқ Қарағанданинг марказий истироҳат боғида синовдан ўтказилган ушбу технология эндиликда ҳуқуқ-тартибот идораларининг кундалик фаолиятига босқичма-босқич жорий этилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, бу шунчаки тажриба эмас, балки ҳозирданоқ сезиларли фойда келтираётган амалий восита бўлиб, яқин келажакда бундай робот-мажмуалар мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам кенг қўлланилиши кутилмоқда.
Saytda to‘liq o‘qish👉 https://republicai.uz/qozogistonda-robot-it-alimentdan-qarzi-bor-fuqaroni-qolga-oldi/
@RepublicAi | 796 |
| 14 | “Контент фабрикаси”
Бугун айрим китоблар ўқилишидан кўра сотиб олиниш, намойиш этилиш ва “мен ҳам ўқидим” дейиш учун нашр этилмоқда. Китоб мутолаа ва тафаккур воситасидан аста-секин истеъмол маҳсулотига айланмоқда. Шу тариқа китоб билан фикрий мулоқот қилувчи китобхон ўқиганларини ҳазм қилишга улгурмайдиган “китобхўр”га айланиб боряпти. Бунда ўқилган китоблар сони кўпаяди, агар улар чиндан ҳам ўқилаётган бўлса, аммо инсон тафаккурида қолдирадиган “из” тобора саёзлашади.
Худди шу ҳолат илмда ҳам кузатилмоқда. Мақолалар сони, иқтибослар кўрсаткичи ва илмий унвонлар тадқиқотчининг ҳақиқий қийматини белгилайдиган асосий мезонларга айланиб қолганди. Ҳолбуки, биргина яхши мақола ёки диссертация олимнинг бутун илмий салоҳиятини кўрсатиб бермайди. Энди тадқиқотчини алоҳида иши орқали эмас, балки унинг йиллар давомидаги илмий фаолиятига қараб баҳолаш тўғрироқ бўлади: у қандай саволларни изчил ўрганди, аввалги ишларини қай даражада ривожлантирди, қарашларини янги далиллар асосида ўзгартира олдими, илмий мактаб ёки мустақил фикрлаш анъанасини ярата олдими?
Агар “илм” деб тақдим этилаётган ишлар ўзаро боғланмаган, муайян илмий муаммони босқичма-босқич очиб бермайдиган ва фақат навбатдаги нашр талабини бажариш учун ёзилган матнлардан иборат бўлса, улардан маъни қолмайди. Чунки бундай “матнлар”ни сунъий интеллект ҳам тезроқ, ҳам сифатлироқ ишлаб чиқариши мумкин. Демак, сунъий интеллект даврида тадқиқотчининг қадри матн ёза олиши билан эмас, қандай муаммони кўра олиши, қандай савол қўя билиши ва уни қанчалик узоқ ҳамда изчил “таъқиб қилиши” билан белгиланади.
Сунъий интеллектни инсониятнинг шунчаки навбатдаги ихтироси деб эмас, балки янги даврнинг биринчи йирик ихтироси сифатида қабул қилиш керак. Аввалги технологиялар асосан инсоннинг жисмоний меҳнатини енгиллаштирган бўлса, сунъий интеллект унинг ақлий фаолиятига – ўқиш, ёзиш, таҳлил қилиш ва ахборотни умумлаштириш жараёнларига бевосита кириб келди. Шу маънода у фақат янги восита эмас, балки билимнинг қандай яратилиши, тарқатилиши ва баҳоланиши ҳақидаги тасаввурларимизни ўзгартираётган тарихий ҳодисадир.
Сунъий интеллектнинг имкониятлари қанчалик кенгайса, инсондан талаб қилинадиган масъулият ҳам шунчалик ортади. Энди оддий маълумот тўплаш, мавжуд фикрларни қайта ифодалаш ёки “қолипли матн тайёрлаш”нинг ўзи илмий ҳисса ҳисобланмаслиги керак. Тадқиқотчи сунъий интеллект беролмайдиган нарса – шахсий кузатув, узоқ йиллик тажриба, интеллектуал “жасорат”, янги савол ва далил учун шахсий масъулиятни бериши лозим. Унинг вазифаси матн ишлаб чиқариш эмас, ҳақиқатни излаш ва ўз хулосасининг оқибатлари учун жавоб беришдир.
Нашриётнинг қиймати ҳам энди қанча китоб чиқаргани билан эмас, нима учун айнан шу китобни ўқувчига тақдим этаётгани билан ўлчаниши керак. Агар нашриёт сунъий интеллект осонгина ҳосил қиладиган мазмунни кўпайтириш билан чекланса, у контент фабрикасидан фарқ қилмай қолади. Қадрли нашриёт эса саралайди, текширади, таҳрир қилади, муаллифни фикрини чуқурлаштиришга ундайди ва ўқувчи ишончини ҳимоя қилади. Яъни у шунчаки матн сотмайди – интеллектуал сифат учун кафолат ва масъулиятни ўз зиммасига олади.
Шундай экан, янги даврнинг асосий мезони “қанча китоб ёки мақола чоп этилди?” эмас, “тадқиқотчи бу ерда сунъий интеллект беролмайдиган нима берди?” деган савол бўлиши керак. Тадқиқотчи ҳам, муаллиф ҳам, нашриёт ҳам ўз қадрини айнан шу саволга берган жавоби билан сақлаб қолади. Келажакда матннинг кўплиги эмас, фикрнинг тизимлилиги; нашрнинг ўзи эмас, унинг ортидаги интеллектуал ва ахлоқий масъулият қадрли бўлади.
Saytda to‘liq o‘qish👉 https://republicai.uz/kontent-fabrikasi/
@RepublicAi | 747 |
| 15 | Claude “характер кўрсатиш”ни бошлади
Anthropic тадқиқоти Claude нейротармоғининг характери у билан қайси тилда гаплашилишига қараб тубдан ўзгаришини кўрсатди. Ишлаб чиқувчилар 300 мингдан ортиқ реал диалогни таҳлил қилиб, сунъий интеллект турли мамлакатларнинг маданий хусусиятлари ва мулоқот меъёрларини онгсиз равишда ўзлаштиришини аниқлади. Шу сабабли, турли тиллардаги бир хил сўровга оҳанги ва кайфияти жиҳатидан мутлақо фарқли жавоб олиниши мумкин. Масалан, Claude билан рус тилида мулоқот қилинса, у прагматик ва совуққон танқидчига айланади.
Сунъий интеллект ўз “ҳиссиётларини” айнан қандай ифодалашини тушуниш мақсадида тадқиқотчилар Claude.ai сайтидаги 20 та энг оммабоп тил ва учта Claude моделини (Sonnet 4.6, Opus 4.6 ва Opus 4.7) қамраб олган қарийб 310 мингта суҳбатни ўрганиб чиқди. Улар 3 мингдан ортиқ алоҳида қадриятларни аниқлаб, сўнг уларни тўртта асосий мезонга (шкалага) ихчамлаштирди: “Ҳурмат – эҳтиёткорлик”, “Самимийлик – қаттиққўллик”, “Тафсилот – моҳият” ҳамда “Очиқлик – ижрочилик”. Натижалар шуни кўрсатдики, ушбу кўрсаткичларни энг кўп ўзгартирадиган омил айнан фойдаланувчининг тили экан.
Олимлар энг катта тафовутларни “Самимийлик – қаттиққўллик” мезонида кузатди. Хусусан, ҳинд ва араб тилларида мулоқот қилганда, Claude ўта самимий суҳбатдошга айланиб, хушмуомала иборалардан фаол фойдаланади, ҳазил қилади ва фойдаланувчини руҳлантиради. Бироқ, уни рус ёки инглиз тилига ўтказишингиз билан ҳолат кескин ўзгаради: нейротармоқ дарҳол қаттиққўл ва прагматик танқидчига айланиб, далиллар талаб қила бошлайди ва майда ноаниқликларни синчковлик билан тузатади.
Бошқа мезонлар бўйича ҳам кутилмаган ва қизиқарли хулосалар олинди. Масалан, инглиз тилида Claude максимал даражада эҳтиёткор бўлиб, чуқур тафсилотларга киришишга интилади. Араб тилида эса аксинча, ҳамма нарсада фойдаланувчига қўшилиб, имкон қадар қисқа жавоб беришга ҳаракат қилади. Агар ўта ҳалоллик ва очиқлик талаб этилса, голланд тили энг маъқул танловдир – у айнан шу тилда ўз хатоларини бажонидил тан олади. Индонез тилида эса СИ ўзини идеал ижрочидек тутиб, ортиқча мулоҳазаларсиз фақат тайёр натижани тақдим этади.
Бундай тил қадриятларидаги фарқлар амалий ҳаётда, хусусан, фойдаланувчи тажрибасида яққол сезилади. Айтайлик, икки тадбиркор Claude'дан битта бизнес-режани баҳолашни сўраса ва бири ҳинд, иккинчиси эса рус тилидан фойдаланса, улар мутлақо турлича фикр-мулоҳаза (фидбэк) олади. Ҳинд тилидаги фойдаланувчи руҳланиб кетса, русийзабон тадбиркор ўз лойиҳасининг қаттиқ ва синчков танқидига дуч келади.
Anthropic ишлаб чиқувчилари нейротармоқ характерининг бунчалик кескин ўзгариши сабабларини ҳозирча аниқ билмасликларини тан олмоқда. Асосий фараз ўқув маълумотларидаги номутаносибликка бориб тақалади: баъзи тиллар профессионал ёзма нутқда ҳаддан ташқари кўп учраса, бошқа тилларнинг базасида бадиий адабиёт ёки норасмий мулоқот кўпроқ бўлиши мумкин.
Saytda to‘liq o‘qish👉 https://republicai.uz/claude-xarakter-korsatishni-boshladi/
@RepublicAi | 838 |
| 16 | “Сунъий интеллект иқтисодиётни саноат инқилобидан кўра кучлироқ ва тезроқ ўзгартиради”
200 дан ортиқ иқтисодчи, сунъий интеллект тадқиқотчилари ва технология соҳаси вакиллари ҳукумат ҳамда бизнесни сунъий интеллект ривожланишининг эҳтимолий оқибатларига олдиндан тайёргарлик кўришга чақирувчи очиқ хатни имзолади. Баёнот муаллифларининг фикрича, ушбу технология яқин йилларда иқтисодиётни сезиларли даражада ўзгартириб, ҳам маҳсулдорликнинг ўсишига, ҳам иш ўринларининг қисқаришига олиб келиши мумкин. Мурожаатни имзолаганлар орасида Нобель мукофотининг 16 нафар лауреати ҳам бор.
Атиги тўртта жумладан иборат “We Must Act Now” (“Биз ҳозир ҳаракат қилишимиз керак”) номли мактуб Американинг йирик университетларидан бирига қарашли Рақамли иқтисодиёт тадқиқот лабораторияси томонидан тайёрланган. Ташаббус иштирокчилари орасида иқтисодиёт ва информатика бўйича мутахассислар, шунингдек, Anthropic, Google ва OpenAI каби етакчи технология компаниялари вакиллари бор.
Ҳужжат муаллифлари сунъий интеллект кейинги ўн йилликда кескин кучайишини таъкидламоқда. Уларнинг баҳосига кўра, бу кўлами жиҳатидан саноат инқилобидан ҳам ўтиб кетадиган, аммо ундан анча тезроқ юз берадиган “иқтисодиётнинг мисли кўрилмаган трансформацияси”га сабаб бўлади.
Баёнотда айтилишича, сунъий интеллектнинг ривожланиши бир вақтнинг ўзида жиддий хавф-хатарлар ва янги имкониятларни олиб келади. Тадқиқотчилар эҳтимолий муаммолар қаторида иш ўринларининг оммавий қисқаришини санаб ўтган. Шу билан бирга, технология ишлаб чиқариш самарадорлиги ортиши ва янги воситалар пайдо бўлиши ҳисобига турмуш даражасини юксалтириши ҳам мумкин.
Мактубни имзолаганлар ҳукумат ва компанияларни СИ ривожини инсонни сиқиб чиқаришга эмас, балки у билан ҳамкорлик қилишга йўналтирадиган назорат ва рағбатлантириш механизмларини яратишга чақирди. Хат муаллифларининг фикрича, жамиятнинг технологик ўзгаришларга мослашишига имкон берадиган институтлар ва қоидаларни олдиндан шакллантириш ўта зарур.
Мактубни имзолаган таниқли сунъий интеллект мутахассиси Йошуа Бенжио (Yoshua Bengio) СИнинг ҳозирги ривожланиш суръатларини ҳисобга олганда, технология иқтисодиётни тубдан ўзгартириши “эҳтимоли жуда юқори” эканлигини айтди. У янги технологиянинг афзалликларини адолатли тақсимлашга ва ходимлар учун хавфларни камайтиришга ёрдам берадиган жамоавий муҳокама ҳамда тартибга солиш чораларини ишлаб чиқишга даъват этди.
Saytda to‘liq o‘qish👉 https://republicai.uz/suniy-intellekt-iqtisodiyotni-sanoat-inqilobidan-kora-kuchliroq-va-tezroq-ozgartiradi/
@RepublicAi | 819 |
| 17 | Сунъий интеллект соҳасида сўнгги пайтларда эътибор фақат чатботлар ёки матн яратиш воситаларига эмас, балки код ёза оладиган СИ тизимларига ҳам қаратилмоқда. Йирик технологик компаниялар дастурлаш жараёнини тезлаштирадиган, хатоларни топадиган ва айрим вазифаларни мустақил бажара оладиган воситаларни ривожлантиришга катта сармоя киритмоқда.
Бу йўналиш кўпинча “агентли дастурлаш” деб аталади. Бунда сунъий интеллект фақат код бўлаги ёзиб бермайди, балки вазифани тушунади, файллар билан ишлайди, хатони таҳлил қилади, тест натижаларини кўради ва зарур ўзгаришларни таклиф қилади. Бундай ёндашув дастурчи учун оддий ёрдамчидан кўра кенгроқ имкониятга эга восита ҳисобланади.
OpenAI, Anthropic, Google ва бошқа компаниялар айнан шу йўналишда рақобатни кучайтирмоқда. Масалан, Claude Code, ChatGPT’нинг дастурлаш имкониятлари ва Google’нинг Gemini асосидаги ечимлари дастурчилар кундалик ишида фойдаланиши мумкин бўлган воситалар сифатида илгари сурилмоқда.
Бу технологияларнинг асосий афзаллиги – вақтни тежаш. Дастурчи оддий, такрорий ёки техник вазифаларга камроқ вақт сарфлаб, мураккаб архитектура, маҳсулот мантиғи ва хавфсизлик масалаларига кўпроқ эътибор қаратиши мумкин. Шу билан бирга, СИ кодни таҳлил қилиш, ҳужжатлаштириш ва тест ёзишда ҳам ёрдам беради.
Бироқ бу жараёнда эҳтиёткорлик ҳам зарур. СИ томонидан ёзилган код ҳар доим ҳам тўғри, хавфсиз ёки оптимал бўлмаслиги мумкин. Айниқса, молия, тиббиёт, давлат хизматлари ёки шахсий маълумотлар билан ишлайдиган тизимларда инсон назорати муҳим аҳамиятга эга бўлиб қолади.
Мутахассислар фикрича, яқин йилларда дастурчиларнинг иш услуби сезиларли ўзгаради. Кодни бутунлай қўлда ёзиш ўрнига, вазифани аниқ тушунтириш, СИ берган натижани текшириш, уни яхшилаш ва хавфсизлигини баҳолаш кўникмалари муҳимроқ бўлади.
Бу ҳолат дастурчилар кераксиз бўлиб қолади, дегани эмас. Аксинча, сунъий интеллект билан самарали ишлай оладиган мутахассисларга талаб ортиши мумкин. Чунки СИ воситаларидан тўғри фойдаланиш учун ҳам техник билим, тажриба ва танқидий ёндашув керак.
Агентли дастурлаш соҳасидаги рақобат сунъий интеллект бозоридаги кейинги муҳим йўналишлардан бирига айланмоқда. Бу технология компаниялар учун маҳсулот ишлаб чиқиш тезлигини ошириши, кичик жамоаларга каттароқ лойиҳаларни амалга ошириш имконини бериши ва дастурлаш таълимини ҳам ўзгартириши мумкин.
Шу билан бирга, асосий масала ўзгармайди: сунъий интеллект ёрдамчи восита сифатида қанчалик кучли бўлмасин, якуний масъулият инсон зиммасида қолади. Дастурлашда СИ’дан фойдаланиш кенгайгани сари сифат, хавфсизлик ва назорат масалалари янада муҳим аҳамият касб этади.
Saytda to‘liq o‘qish👉 https://republicai.uz/sun%ca%bciy-intellekt-dasturchilar-ishini-qanday-ozgartirmoqda/
@RepublicAi | 834 |
| 18 | Сунъий интеллект дунёсида яна бир муҳим янгилик эълон қилинди: OpenAI ChatGPT 5.6’ни кенг фойдаланувчилар учун тақдим этди. Бу воқеа оддий техник янгиланиш эмас, балки рақамли хавфсизлик, инновация ва давлат назорати ўртасидаги мувозанат ҳақидаги баҳсларни янада кучайтирди.
Янги тизим аввал оммага тўлиқ очилмади. АҚШ ҳукумати киберхавфсизлик билан боғлиқ эҳтимолий таҳдидларни баҳолаш мақсадида уни дастлаб чекланган доирада синовдан ўтказишни сўраган. Шундан кейин модел фақат ишончли ҳамкорлар ва тасдиқланган ташкилотлар учун ишга туширилди. Қўшимча текширувлардан сўнг эса ChatGPT 5.6 босқичма-босқич кенгроқ аудиторияга тақдим этила бошлади.
OpenAI янги авлод моделини ўзининг энг илғор ва ишончли ишланмаларидан бири сифатида таърифламоқда. Унинг Sol деб аталган асосий версияси мураккаб саволларни таҳлил қилиш, дастурлаш, математика, тезкор жавоб тайёрлаш ва техник муаммоларни ҳал этишда аввалги ечимларга нисбатан анча кучлироқ экани айтилмоқда.
Айниқса, киберхавфсизлик йўналишидаги имкониятлар катта қизиқиш уйғотмоқда. Бундай технология мутахассисларга дастурий таъминотдаги заиф нуқталарни аниқлаш, хато ва камчиликларни тезроқ тузатиш, муҳим рақамли инфратузилмаларни ҳимоя қилишда ёрдам бериши мумкин. Бироқ айнан шу салоҳият хавотир ҳам туғдиради: агар кучли AI воситалари нотўғри мақсадда ишлатилса, улар киберҳужумларни тайёрлаш ёки тизимлардаги очиқ жойларни излаш учун ҳам қўлланиши эҳтимолдан холи эмас.
Шу сабабли ҳукуматлар сунъий интеллект маҳсулотларига аввалгидан кўра жиддийроқ ёндашмоқда. Илғор моделлар энди фақат қулай рақамли ёрдамчи эмас, балки миллий хавфсизлик, иқтисодий рақобат ва технологик устунлик билан боғлиқ стратегик восита сифатида кўрилмоқда. Бу эса компаниялардан нафақат тезроқ янгилик яратишни, балки масъулият, шаффофлик ва назорат механизмларини ҳам кучайтиришни талаб қилади.
ChatGPT 5.6’нинг чиқиши Anthropic’нинг Claude Fable ва Mythos каби рақобатчи ишланмалари фонида янада эътиборли бўлди. Энди технология компаниялари ўртасидаги пойга “қайси чатбот яхшироқ жавоб беради?” деган оддий савол билан чекланмайди. Асосий масала сунъий интеллект қанчалик чуқур таҳлил қила олиши, дастурий заифликларни топишда инсон мутахассисларига қай даражада ёрдам бериши ва бундай кучли воситалардан кимлар фойдаланиши кераклиги атрофида айланмоқда.
Бу жараён оддий фойдаланувчилар учун ҳам бевосита аҳамиятга эга. Бугун ChatGPT каби хизматлар матн ёзиш, таржима қилиш, режа тузиш, ўқиш ёки код тайёрлашда ёрдам бераётган бўлса, яқин келажакда улар банклар, давлат хизматлари, тиббиёт, таълим ва ишлаб чиқариш тизимларига янада чуқурроқ кириб бориши мумкин. Демак, бундай технологиялар қанчалик кучайса, улардан хавфсиз ва адолатли фойдаланиш масаласи ҳам шунчалик муҳимлашади.
ChatGPT 5.6’нинг тақдим этилиши сунъий интеллект тараққиётида навбатдаги катта қадам бўлди. Аммо бу янгилик бир вақтнинг ўзида муҳим саволларни ҳам кун тартибига олиб чиқди: илғор AI тизимларини қандай бошқариш керак, уларни оммага тақдим этишдан олдин қандай мезонлар асосида баҳолаш зарур ва инновация билан хавфсизлик ўртасидаги мувозанат қандай сақланади?
Saytda to‘liq o‘qish👉 https://republicai.uz/chatgpt-5-6-ai-xavfsizlik-qoidalarini-ozgartira-boshladi/
@RepublicAi | 996 |
| 19 | Автомобилнинг камера ва микрофонлари спиртли ичимлик ичилаётгани ва тўппончадан ўқ узилаётганини қайд этганидан сўнг, икки нафар ўсмир ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди. Тўппонча эса ўйинчоқ бўлиб чиқди.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ўсмирлар йўл давомида спиртли ичимлик истеъмол қилган ва юмшоқ гидрогель шарчалар отадиган ўйинчоқ тўппончадан ўқ узган. Waymo’нинг борт тизими бу вазиятни эҳтимолий хавф деб баҳолаб, мустақил равишда энг яқин автотураргоҳга бурилган, эшикларни қулфлаб, полицияга сигнал юборган.
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеода автомобилни беш нафар қуролланган полициячи ва кинология гуруҳи ўраб олгани акс этган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Waymo сигналини юқори хавфли ҳодиса деб қабул қилиб, қўлга олиш операциясини тегишли протокол бўйича амалга оширган. Йўловчиларнинг ҳақиқий қурол эмас, балки ўйинчоқ тўппончадан фойдалангани кейинроқ маълум бўлди.
Сан-Матео полиция бошқармасининг таъкидлашича, роботакси шубҳали хатти-ҳаракатларни ўрнатилган камералар ва микрофонлар ёрдамида аниқлаган. Waymo бу тизимларни масофадаги операторнинг “кўзи ва қулоғи” деб атайди. Улар йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш, унутиб қолдирилган буюмларни топиш, салон ҳолатини назорат қилиш ҳамда фавқулодда вазиятларга чора кўриш учун қўлланилади.
Текширувдан сўнг полиция ҳатто ўйинчоқ тўппончалар, сув пуркагич ёки пневматик қуроллар ҳам атрофдагилар томонидан ҳақиқий деб қабул қилиниши ва ваҳима (хавф) уйғотиши мумкинлигини алоҳида таъкидлади. Идора, шунингдек, гидрогель шарчалар юқори тезликда инсонга текканда жароҳат етказиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Бу воқеа ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Айрим фойдаланувчилар Waymo’ни тезкор чора кўргани ва полиция билан ҳамкорлик қилгани учун мақтаб, бундай ҳаракатларни хавфсизлик нуқтаи назаридан ўринли деб ҳисоблади. Бошқалар эса, аксинча, компания ҳаракатларини танқид қилиб, бу муносабатни ҳаддан ташқари кескин деб атади.
Saytda to‘liq o‘qish👉 https://republicai.uz/robotaksi-shubhali-osmirlarni-salonda-qulflab-politsiya-chaqirdi/
@RepublicAi | 746 |
| 20 | “Жавоб кўз олдимизда экан”: Claude физикадаги 12 йиллик жумбоқни ечишга ёрдам берди
Мураккаб тизимлар физикасида “джемминг” (jamming – тиқилиш, таққа-тақ тўхташ) деб аталувчи ҳодиса мавжуд. У сочилувчан ёки суюқ жисмларнинг қандай қилиб тўсатдан қотиб, айни пайтда тартибсиз (аморф) ҳолатда қолишини тушунтиради. 2014 йилда Нобель мукофоти лауреати Жоржо Паризи ва унинг ҳамкасби Франческо Зампони ҳайратланарли бир қонуниятни пайқашди: моделнинг a ва b параметрлари сонли ҳисоб-китобларда ҳар доим бирга (1 га) тенг йиғиндини ҳосил қилган. Аммо бунинг сабаби ўн йил давомида жумбоқ бўлиб қолди.
Паризи ва Зампони, шунингдек, улардан мустақил равишда француз физиги Матьё Вияр бу қонуниятни тушунтирувчи ўз гипотезаларини таклиф қилди. Иккала ёндашув ҳам қандайдир умумий физикавий қонунларга ишора қиларди, аммо улар ўртасидаги математик боғлиқлик ноаниқлигича қолаётганди. Сонли симуляциялар қатъий равишда a+b=1 эканлигини кўрсатса-да, бунинг таҳлилий исботи йўқ эди.
Физиклар Anthropic компаниясининг Claude моделини ёрдамчи восита сифатида танлаб, нейротармоқдан дастлаб эски ҳисоб-китобларни такрорлашни сўради. Сунъий интеллект бу вазифани уддалагач, унга “Нима учун a+b=1 эканлигини исботлаш” топширилди. Claude деярли бир зумда ишчи гипотезани тақдим этди.
EurekAlert нашри ёзишича, исботнинг биринчи версиясида хатолар бўлган. Бир неча босқич текширув ва тузатишлар талаб этилди, аммо тўғри йўналиш топилган эди. Айнан шу ерда олимларни “катта совға” кутарди: улар ўн йиллар давомида тенгламаларнинг чуқур математик маъносини, янги бир симметриясини ёки яширин тузилишини излашган эди. Claude эса бунинг ўрнига исбот шундоққина юзада ётганини кўрсатиб берди.
“Жавоб кўз ўнгимизда турган экан, – дея тан олади Зампони, – аммо биз уни шунчаки кўрмаганмиз”.
Saytda to‘liq o‘qish👉 https://republicai.uz/nobel-laureati-12-yil-izlagan-yechimni-claude-bir-necha-soatda-korsatdi/
@RepublicAi | 820 |
