Тиббиёт дунёси
Тиббиёт дунёсидан -дунё тиббиётигача бўлган муҳим хабарлар, янгиликлар ва тавсиялар шу ерда! Ҳамкорлик учун: @bmup88
نمایش بیشتر📈 تحلیل کانال تلگرام Тиббиёт дунёси
کانال Тиббиёт дунёси (@tibdunyosi) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 84 899 مشترک است و جایگاه 1 843 را در دسته آموزش و رتبه 793 را در منطقه أوزبكستان دارد.
📊 شاخصهای مخاطب و پویایی
از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 84 899 مشترک جذب کرده است.
بر اساس آخرین دادهها در تاریخ 18 اکتبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر 77 245 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر 1 246 بوده و همچنان دسترسی گستردهای حفظ شده است.
- وضعیت تأیید: تأیید نشده
- نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 18.84% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 10.72% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب میکند.
- دسترسی پستها: هر پست به طور میانگین 15 707 بازدید دریافت میکند. در اولین روز معمولاً 8 941 بازدید جمعآوری میشود.
- واکنشها و تعامل: مخاطبان بهطور فعال حمایت میکنند؛ میانگین واکنش به هر پست 23 است.
📝 توضیح و سیاست محتوایی
نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاههای شخصی توصیف میکند:
“Тиббиёт дунёсидан -дунё тиббиётигача бўлган муҳим хабарлар, янгиликлар ва тавсиялар шу ерда!
Ҳамкорлик учун: @bmup88”
به لطف بهروزرسانیهای پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 19 اکتبر, 2026)، کانال همواره بهروز و دارای دسترسی بالاست. تحلیلها نشان میدهد مخاطبان بهطور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته آموزش تبدیل کردهاند.
در حال بارگذاری دادهها
| تاریخ | رشد مشترکین | اشارات | کانالها | |
| 19 اکتبر | +1 524 | |||
| 18 اکتبر | +1 261 | |||
| 17 اکتبر | +204 | |||
| 16 اکتبر | +994 | |||
| 15 اکتبر | +1 316 | |||
| 14 اکتبر | +941 | |||
| 13 اکتبر | +36 | |||
| 12 اکتبر | +1 256 | |||
| 11 اکتبر | +107 | |||
| 10 اکتبر | +422 | |||
| 09 اکتبر | +8 | |||
| 08 اکتبر | +2 536 | |||
| 07 اکتبر | +2 407 | |||
| 06 اکتبر | +1 245 | |||
| 05 اکتبر | +2 338 | |||
| 04 اکتبر | +11 955 | |||
| 03 اکتبر | +4 383 | |||
| 02 اکتبر | +5 656 | |||
| 01 اکتبر | +1 964 |
| 2 | ❗️Уй шароитида консерва маҳсулотларни истеъмолга яроқли ёки яроқсизлигини текшириш мумкинми?
Батафсил видео орқали билиб олинг.
Яқинларга ҳам юборинг
👉 @TIBBIYOT канали | 2 198 |
| 3 | 💊 Ноябрдан Ўзбекистонда грипп ва вирусли касалликлар кўпайиши кутилмоқда
Ноябр ойидан февралгача Ўзбекистонда грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар билан касалланиш ҳолатлари ортиши прогноз қилинмоқда.
Айниқса, болалар ва 65 ёшдан ошганлар орасида хавф юқори. Касаллик пневмония каби жиддий асоратларга олиб келиши мумкин.
💊 Тиббиёт дунёси канали | 16 326 |
| 4 | ❓Сизда юрак-қон томир касаллиги борми?
❓Реимбурсация дастури орқали юрак-қон томир касалликлари учун аҳолига бериладиган дори воситалари ҳақида биласизми?
⚡️Батафсил видеороликда томоша қилинг. | 3 442 |
| 5 | 💊 Фойдали махсулотлар
Сизга фойдали ва керакли махсулотлар қайси еканлигини биласизми?
💊 Тиббиёт дунёси канали | 7 263 |
| 6 | 🏥 Кенияда Эбола вирусини юқтирганлар сони етти нафарга етди
Кенияда Эболанинг Бундибугио турини юқтириш билан боғлиқ яна тўртта ҳолат тасдиқланди. Шу тариқа, рўйхатга олинган беморларнинг умумий сони етти нафарга етди, деб хабар беради Xinhua.
Кения Соғлиқни сақлаш вазирлиги 17 октябрда хабар беришича, вирусни янгидан юқтирганлар орасида Эбола касаллигидан вафот этган биринчи беморнинг яқин қариндоши ҳамда унга шифохонада тиббий ёрдам кўрсатган уч нафар тиббиёт ходими бор.
Бу ҳақда Кения Соғлиқни сақлаш вазирлигининг соғлиқни сақлаш масалалари бўйича бош директори Патрик Амотнинг баёнотида маълум қилинган, деб хабар берди Kazinform.
Мамлакатда касалликнинг аҳоли орасида тарқалишининг олдини олиш чоралари кучайтирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Кенияда Эбола касаллигидан вафот этган биринчи бемор Конго Демократик Республикасида яшаган ушбу мамлакат фуқароси бўлган. Айни пайтда Конго Демократик Республикасининг шарқий қисмида касалликнинг илгари кузатилмаган даражадаги авж олиши давом этмоқда. | 7 057 |
| 7 | 💊 #Тавсия
🧄Чеснок истеъмол қилиш организмга сиз билмаган фойдаларни
💊 Тиббиёт дунёси канали | 7 982 |
| 8 | #ДИҚҚАТ #ОГОҲЛИК
⚡️СИЧҚОН ТИШЛАБ ОЛИШИ ДАЪВОСИ ЙЎҚ ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИГА САБАБ БЎЛИШИ МУМКИН
Беморни уйида сичқон тишлаб олгач, шифохонага келди! Ўзбошимчалик билан даволаниш мумкин эмас. Қутуриш ўлимга сабаб бўлади- шифокор
ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР! СИЗНИ ҲАР ҚАНДАЙ ҲАЙВОН ТИШЛАБ ОЛСА, ДАРҲОЛ ШИФОХОНАГА МУРОЖААТ ҚИЛИНГ‼️
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун https://t.me/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг | 9 346 |
| 9 | 💊Кечки овқат емасдан озишга ҳаракат қилаётганлар, бу видео сизлар учун!
Вазн ташлаш учун кечки овқатдан бутунлай воз кечиш шартми? Жавобини видеода билиб олинг.
Вазн ташламоқчи бўлган танишларингизга ҳам юбориб қўйинг!
💊 Тиббиёт дунёси канали | 8 600 |
| 10 | 🏥 Боланинг иситмаси кўтарилса, нима қилиш керак?
3 ёшгача бўлган болаларда тана ҳарорати кўтарилганда ота-онанинг тўғри ҳаракат қилиши жуда муҳим. Иситма ҳар доим ҳам хавфли касаллик белгиси эмас, аммо айрим ҳолларда шошилинч тиббий ёрдам талаб этилади.
☑ Биринчи ёрдам қоидалари:
🔹 Тана ҳароратини термометр ёрдамида ўлчанг.
🔹 Болани қалин кийим ва кўрпага ўраб ташламанг.
🔹 Оз-оздан, тез-тез суюқлик бериб туринг.
🔹 Зарур бўлса, боланинг ёши ва вазнига мос равишда иситма туширувчи дори воситасини қўлланг.
🔹 Болани спирт ёки сирка билан артманг.
⚠️ Қачон 103 рақамига қўнғироқ қилиш керак?
❗ Бола нафас олишда қийналса;
❗ Ҳушёрлиги пасайса ёки уйғотиш қийин бўлса;
❗ Талваса кузатилса;
❗ Терисида босганда йўқолмайдиган тошма пайдо бўлса.
Муҳим! 3 ойликкача бўлган чақалоқда тана ҳарорати 38°C ёки ундан юқори бўлса, зудлик билан тиббий кўрикдан ўтказиш зарур.
📌 Эсда тутинг: иситманинг тушиши касаллик хавфи бартараф этилганини англатмайди. Боланинг умумий аҳволини диққат билан кузатинг ва хавфли белгиларни эътиборсиз қолдирманг!
📲 Ушбу маълумотни бошқа ота-оналар билан ҳам улашинг.
Тўғри ва ўз вақтида кўрсатилган ёрдам бола ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.
Республика тез тиббий ёрдам маркази Бухоро филиали Ахборот хизмати
😎Бухоро тиббиёти | 11 677 |
| 11 | ‼️Мактаб ўқувчиларига илк бор инсулт белгиларини аниқлаш ўргатилади
Дастур 1 ноябрдан бошлаб умумтаълим мактабларида босқичма-босқич йўлга қўйилади. Дастлаб Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги еттита, шунингдек, Самарқанд шаҳри, Каттақўрғон ва Иштихон туманларидаги жами олтита мактабда машғулотлар ташкил этилади.
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун https://t.me/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг | 9 049 |
| 12 | ❗️Термометрни синдириб қўйсангиз, қандай йўл тутишингиз даркор
https://t.me/+05YgQSHZVWoxNjYy | 12 966 |
| 13 | بدون متن... | 9 514 |
| 14 | 💊 Наманганда 5,2 млрд сўмлик дорилар сақланаётган яширин омборлар аниқланди
Уч нафар фуқаро бешта хонадонда яширин омбор ташкил қилиб, тегишли сифат сертификатига эга бўлмаган 287 турдаги 46 865 дона дори воситасини сотиш мақсадида сақлаб келгани фош этилди.
💊 Тиббиёт дунёси канали | 9 177 |
| 15 | 💊 Ўзбекистонда қишда грипп ва ОРВИ кўпайиши кутилмоқда
Ноябрь ойидан февралгача Ўзбекистонда грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар билан касалланиш ҳолатлари ортиши прогноз қилинмоқда. Айниқса, болалар ва 65 ёшдан ошганлар орасида хавф юқори.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги пневмония каби асоратлар юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Тиббиёт муассасалари ва тез ёрдам хизматлари беморлар сони ортишига тайёргарлик кўрмоқда.
💊 Тиббиёт дунёси канали | 10 314 |
| 16 | 💊 Ўзбекистонда туғилишлар сони 35 йилда қандай ўзгарди?
Ўзбекистонда жорий йилнинг январь-июнь ойларида 373,4 мингта туғилиш қайд этилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, 1991 йилда мамлакатда 723,4 минг нафар бола туғилган. 2000 йилга келиб бу кўрсаткич 527,6 минг нафарга тушган. Бу 1991 йилдагига нисбатан 27,1 фоизга кам.
Шундан кейин туғилишлар сони яна ўсишни бошлаган. 2000 йилдаги кўрсаткич 2023 йилга келиб 82,3 фоизга ошиб, 962 минг нафарга етган. Бу 1991 йилдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Бироқ сўнгги йилларда туғилишлар сони камайган. Хусусан, 2024 йилда 926,4 минг нафар бола туғилган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 879,6 минг нафарни ташкил этган. Натижада бир йил ичида туғилишлар сони 5,1 фоизга камайган.
2025 йилдаги кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 8,6 фоизга кам. Шунга қарамай, 2025 йилда туғилишлар сони 1991 йилдагига қараганда 21,6 фоизга кўп бўлган.
Ўзбекистонда туғилишлар сони йиллар кесимида:
1991 йил – 723,4 минг нафар;
1995 йил – 678 минг нафар;
2000 йил – 527,6 минг нафар;
2005 йил – 533,5 минг нафар;
2010 йил – 634,8 минг нафар;
2015 йил – 734,1 минг нафар;
2020 йил – 841,8 минг нафар;
2021 йил – 905,2 минг нафар;
2022 йил – 932,2 минг нафар;
2023 йил – 962 минг нафар;
2024 йил – 926,4 минг нафар;
2025 йил – 879,6 минг нафар;
2026 йил январь–июнь – 373,4 минг нафар.
Манба: qalampir.uz
💊 Тиббиёт дунёси канали | 8 093 |
| 17 | 💊 Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 100 йиллиги кенг нишонланди
Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида шифохона ташкил этилганининг 100 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
«Бир асрлик тажриба — келажак авлодлар саломатлиги учун» шиори остида ташкил этилган учрашувда муассасада кўп йиллар давомида халқ саломатлиги йўлида фидокорона меҳнат қилган фахрий шифокорлар, соҳа устозлари ҳамда бугунги кунда самарали фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари иштирок этди.
Тадбир давомида марказда амалга оширилган ислоҳотлар, жорий этилган рақамли технологиялар, беморларни электрон рўйхатга олиш тизими ва замонавий диагностик ускуналар имкониятлари билан танишилди. Фахрий шифокорлар ўзларининг бой касбий тажрибалари, хотиралари ва тавсиялари билан ўртоқлашдилар.
Тантанали маросимда муассасанинг 100 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ фахрий шифокорлар ва тиббиёт ходимларига эсдалик нишонлари топширилди.
Бир асрлик тарихга эга мазкур тиббиёт масканида авлодлар давомийлиги, устоз-шогирд анъаналари ва аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш йўлидаги эзгу ишлар давом этмоқда.
💊 Тиббиёт дунёси канали | 8 912 |
| 18 | 💊Исириқ: тутун касалликни ҳайдайдими?
Хонадонларда исириқ тутатиш жуда кенг тарқалган одат. Кимдир кўз тегишидан сақланиш учун, кимдир ёмон энергияни ҳайдаш учун, яна кимдир микробларни ўлдиради, деб исириқ тутатади. Айниқса, уйда чақалоқ туғилганда ёки кимдир касал бўлиб қолса, исириқ тутатиш одати янада кучаяди.
Аммо бир савол бор: биз исириқ тутатганимизда аслида нима содир бўлади?
Исириқ — Peganum harmala деб аталадиган ўсимлик. Унинг таркибида биологик фаол моддалар, жумладан, гармалин ва гармин каби алкалоидлар мавжуд. Бу моддалар лаборатория шароитида турли биологик таъсирларни намоён қилиши мумкин. Лекин лабораторияда бирор модданинг микробларга қарши фаоллик кўрсатиши уни уй ичида тутатиш орқали ҳавони хавфсиз дезинфекция қилиш мумкинлигини англатмайди.
Айнан шу ерда одамлар кўпинча адашади: бир нарсанинг қандайдир хусусияти борлигини билиб, ундан фойдаланишнинг ҳар қандай усулини фойдали деб ҳисоблашади.
Исириқ тутунининг яна бир жиҳати бор. Ҳар қандай ўсимликни ёқиш жараёнида тутун ва майда заррачалар ҳосил бўлади. Уларни нафас орқали ичга ютиш нафас йўлларини таъсирлантириши мумкин. Айниқса, чақалоқлар, астмаси бор инсонлар ва нафас йўллари сезгир кишилар тутундан кўпроқ зарар кўриши мумкин.
Энг хавфли ҳолатлардан бири — чақалоқ ётган хонада исириқ тутатиш. Боланинг нафас олиш тизими ҳали тўлиқ ривожланмаган бўлади. Хонани исириқ тутуни билан тўлдириш эса болани ҳимоя қилиш эмас, аксинча, уни кераксиз тутун таъсирига дучор қилишдир.
Исириқ ёмон кўздан, бало-қазодан ёки касалликлардан ҳимоя қилишини тасдиқловчи ишончли илмий далиллар мавжуд эмас. Худди шунингдек, уни тутатиш орқали уй ҳавосини дезинфекция қилиш мумкинлиги ҳам ишончли клиник далиллар билан тасдиқланмаган.
Ўсимлик таркибидаги моддаларни илмий ўрганиш билан уни ёқиб, тутунини нафасга олиш бир хил нарса эмас.
Қадимдан келаётган бундай одатларни савол остига қўйиш керак. Бу одатларнинг барчаси ҳам фойдали эмас. Бирор нарсага авлодлар давомида ишониб келингани унинг самарадорлигини исботламайди.
«Буни ота-боболаримиз қилганми?» деган савол ўрнига «Бунинг фойдаси илмий жиҳатдан исботланганми ва зарари йўқми?» деган саволни беришимиз керак.
Чунки баъзан биз ёмонликдан ҳимояланяпмиз, деб ўйлаб, ўзимиз билмаган ҳолда соғлиғимизга зарар етказишимиз мумкин.
💊 Тиббиёт дунёси канали | 19 909 |
| 19 | #қизиқарли
Стоматологиянинг "мўъжиза"ларига қойил қолмасдан иложи йўқ👍
👉 Врачи Узбекистана каналига аъзо бўлинг! | 6 959 |
| 20 | 💊 Ҳамшира ҳамкасбининг тўйига кетиб қолгани оқибатида 19 ёшли бемор вафот этди
Доғистонда ҳамшира ҳамкасбининг тўйига кетиб қолгани оқибатида 19 ёшли беморнинг ўлимига сабаб бўлганликда айбланмоқда. Ҳодиса юзасидан тергов олиб борилмоқда.
Тергов маълумотларига кўра, ўт пуфагидаги тошларни олиб ташлаш бўйича режали операциядан кейин қиз оддий палатага ўтказилган. Бироқ орадан 10–15 дақиқа ўтиб, уни кузатиб туриши керак бўлган ҳамшира шифохона қаршисида ўтаётган ҳамкасбининг тўйига кетган. У кетишидан олдин бошқа ходимдан беморга қараб туришни сўраб, ёзув қолдирган.
Шу пайтда беморнинг аҳволи кескин оғирлашган. Қизнинг онаси ёрдам сўраб шифохона йўлакларида юрган, аммо тиббий назорат ўз вақтида таъминланмаган. Анестезиолог эса бошқа оғир бемор билан банд бўлган.
Шифокорлар беморни қутқаришга ҳаракат қилган бўлса-да, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. Марҳуманинг ортида ҳали бир ёшга ҳам тўлмаган фарзанди қолган.
💊 Тиббиёт дунёси канали | 8 879 |
