fa
Feedback
Migratsiya agentligi

Migratsiya agentligi

رفتن به کانال در Telegram

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги 🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1 📞1282, 71 202 33 55 🌐www.gov.uz/ru/migration 📥 info@migration.uz 📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi 📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya 📲 @migratsiyaagentligi

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام Migratsiya agentligi

کانال Migratsiya agentligi (@uzmigration) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 86 951 مشترک است و جایگاه 1 739 را در دسته آموزش و رتبه 748 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 86 951 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 25 ژوئن, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -546 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -12 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 55.07% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 35.07% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 47 883 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 30 493 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 106 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги 🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1 📞1282, 71 202 33 55 🌐www.gov.uz/ru/migration 📥 info@migration.uz 📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi 📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya 📲 @migratsiyaagentli...

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 26 ژوئن, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته آموزش تبدیل کرده‌اند.

86 951
مشترکین
-1224 ساعت
+1517 روز
-54630 روز
آرشیو پست ها
📌📌📌📌📌 #live Тошкент халқаро миграция форуми 2026 ўз ишини давом эттирмоқда. 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 @uzmigration

📌📌📌📌📌📌 #live
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамда Миграция буйича халкаро ташкилот (IOM) ҳамкорлигида “Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш” мавзусидаги биринчи Тошкент халқаро миграция форуми ўз ишини бошлади.
📢 Хабарни тарқатинг! 👉 @uzmigration

#расмий_муносабат 📌 Айрим Telegram ва Instagram каналларда АҚШ билан миграция соҳасида бўрттирилган талқинлар тарқалмоқда. ❗
#расмий_муносабат 📌 Айрим Telegram ва Instagram каналларда АҚШ билан миграция соҳасида бўрттирилган талқинлар тарқалмоқда.
❗️Миграция агентлиги хабар беради: — Америкага оммавий ишга юбориш дастури очилгани; — барча фуқаролар учун иш визалари тақдим этилиши; — ойига 8 минг долларлик кафолатланган иш ҳақи белгилангани ҳақида МАЪЛУМОТ БЕРИЛМАГАН.
📎 Ҳамюртларимиздан фақат Миграция агентлигининг расмий манбаларига таяниш сўралади. 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 @uzmigration

🇺🇿🇩🇪 НЕМИС ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ УЧУН ХАЛҚАРО ЛОЙИҲАЛАР БОШЛАНДИ! Миграция агентлиги ҳамда Германия иш берувчи компаниялари ҳ
🇺🇿🇩🇪 НЕМИС ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ УЧУН ХАЛҚАРО ЛОЙИҲАЛАР БОШЛАНДИ! Миграция агентлиги ҳамда Германия иш берувчи компаниялари ҳамкорлигида немис тилини ўқитиш бўйича янги дастурлар ишга туширилмоқда. 📚 Агар B2 ёки C1 даражадаги халқаро сертификатингиз бўлса — расмий ҳамкорликка таклиф этамиз!
🔑 Сизни нималар кутмоқда? ✅ Ўзбекистоннинг 14 та ҳудуддаги 23 та таълим муассасасида Германия стандартлари асосида дарс бериш; ✅ Асосий Иш жойингиздан ажралмаган ҳолда ойига 10 млн сўмгача даромад; ✅ Қулай иш вақти; ✅ Халқаро лойиҳаларда иштирок этиш имконияти.
📌 Талаблар: ▪️ Немис тилидан B2–C1 сертификат; ▪️ Замонавий ўқитиш методикаларини билиш; ▪️ Натижага йўналтирилган таълим бера олиш. 🤝 Германияда ишлашни мақсад қилган юртдошларимизни тайёрлашда сиз ҳам иштирок этинг! 📲 Рўйхатдан ўтиш: https://forms.gle/3sEDBsknygkHWo9c6 📢 Эълонни яқинларингизга ҳам юборинг! 👉 @uzmigration

+9
🇺🇿🇺🇸 АҚШ БИЛАН МИГРАЦИЯ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАРИ 🌍 Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонаси масъулларидан иборат делегация Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро миграцияни кўриб чиқиш форуми (IMRF) доирасида халқаро ҳамкорлар билан билан учрашувлар ўтказди.
Форум очилишида БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш ва ХМТ Бош директори Эми Поуп глобал миграция сиёсатининг асосий йўналишларини баён қилди. 🏛 Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Ўзбекистонда миграция соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, касбий ва тил тайёргарлик тизими ҳамда халқаро ҳамкорлик натижалари ҳақида ахборот берди. Шунингдек, ўз нутқида: миграцияни фақат иқтисодий зарурат эмас, балки инсон капиталига сармоя сифатида баҳоланишини қайд этди. ҲМТ Бош директори ўринбосари Угочи Дэниелс билан мамлакатидан ташқарида ишлаётганлар ҳуқуқларини таъминлаш, ҳамда Тошкентда ўтказиладиган Халқаро Миграция форумни ташкилий масалалари кўриб чиқилди.
🤝 АҚШ БИЛАН АСОСИЙ КЕЛИШУВ ВА ЙЎНАЛИШЛАР 🏥Logan University (тиббиёт университети) билан АҚШ меҳнат бозори учун тиббиёт ходимларини мақсадли тайёрлаш, қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш ва инсон ресурсларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди. 🚛 Missouri Trucking School (ҳайдовчилик мактаби) вакиллари билан 160 соатлик махсус ўқув дастури орқали юк автомобили ҳайдовчиларини АҚШ стандартлари асосида тайёрлаш ва ишга жойлаштириш механизми муҳокама қилинди. 🌾 NCAE (АҚШ қишлоқ хўжалиги иш берувчилари кенгаши) ва Миграция агентлиги ўртасида иш берувчилар иштирокида меҳнат форуми ташкил этиш, мавсумий иш дастурларини кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди. 🧑‍🌾 Head Honchos (мавсумий иш рекрутинг) ташкилоти билан H-2A визаларини расмийлаштириш, Америкада Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кадрлар салоҳиятини тарғиб қилиш, 8–10 ҳафталик тайёрлов дастурларини йўлга қўйишга келишилди. ⚖️ Ballon Stoll (юридик фирма) билан АҚШда O,H-2A, H-2B, H-1B ва E визалари орқали иш имкониятлари ҳамда ушбу малакатда ишлаётган ўзбекистонликлар ҳуқуқий ҳимояси механизмларини кучайтириш тўғрисида мулоқот олиб борилди. 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 @uzmigration

📢 “Workmall xususiy bandlik agentligi" МЧЖнинг фаолияти тугатилди! “Workmall xususiy bandlik agentligi"га Ўзбекистон Республ
📢 “Workmall xususiy bandlik agentligi" МЧЖнинг фаолияти тугатилди! “Workmall xususiy bandlik agentligi"га Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2024 йил 1 январда берилган 215300 сонли лицензия ушбу хусусий бандлик агентлигининг 2026 йил 10 майдаги 2653446-сонли аризасига асосан тугатилди.
❗️“Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, ушбу МЧЖга фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш таъқиқланади.
📌 Ҳурматли фуқаролар! Агар "Workmall xususiy bandlik agentligi" билан боғлиқ мурожаат ёки шикоятларингиз бўлса, уларни жорий йил 30 майга қадар Миграция агентлигига тақдим этишингизни сўраймиз. ☎️ Мурожаат учун: 71 202 33 55 (қисқа рақам 171, 711) 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration

9 май — Хотира ва қадрлаш куни Қаҳрамонлар номи вақт билан ўчмайди — улар жасорати миллат хотирасида абадий муҳрланган. Ҳар бир оила, ҳар бир юракда бу кун — миннатдорлик, ҳурмат ва эҳтиром рамзидир. 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 @uzmigration

🇸🇰 ЮРТДОШЛАРИМИЗ СЛОВАКИЯНИНГ “VOLKSWAGEN” КОМПАНИЯСИДА ИШ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ! 🚘👏 🌍 Хориждаги юқори маошли ва ишончли вакансиялар ҳақида биринчи бўлиб хабардор бўлиш учун Миграция агентлигининг XORIJDAISH.UZ платформасидан фаол фойдаланинг!
🔥 Балки орзуйингиздаги иш имконияти айнан ҳозир сизни кутаётгандир! 📌 Қўлдан бой берманг — бугуннинг ўзида ҳаракатни бошланг ва 🚀 Катта натижалар биринчи қадамдан бошланади!
👉 @uzmigration

+7
🇺🇿🇶🇦 ҚАТАР БИЛАН ЯНГИ КЕЛИШУВ: ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР "QATAR AIRWAYS"ДА ИШЛАЙДИ 💼 Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда мамлакатимизнинг Қатардаги элчихонаси масъуллари Доҳа шаҳрида меҳнат миграциясига оид қатор учрашувлар ўтказди. 🏛 Қатар меҳнат вазири Ali bin Saeed билан мулоқотда ушбу мамлакат меҳнат бозорида талаб юқори соҳаларни (тиббиёт, туризм, авиация, ахборот технологиялари) малакавий талабларини ўрганиш ва Ўзбекистонда мақсадли тайёрлов курсларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. 🤝 Учрашув якунларига кўра: ✔️ Қатар Бандлик ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилади; ✔️ идоралараро ишчи гуруҳ ташкил этилади; ✔️ тиббиёт ходимларини Қатар стандартлари асосида тайёрлаш бўйича махсус таълим дастури йўлга қўйилади. 📝 Қатарнинг давлат бандлик ташкилоти — Jusour раҳбари Abdulhadi Barkan билан ўтказилган музокаралар натижасида: ✔️ Қатарда ишлаш истагидаги ёшлар учун 2026 йил сентябрь ойида Тошкентда Қатарнинг 50 дан ортиқ иш берувчилари иштирокида “Ўзбекистон — Қатар меҳнат форуми” ўтказилади.
✈️ "Qatar Airways" вице-президенти Fathi Atti билан учрашувда: ✔️ жорий йил май–июнь ойларида авиация соҳасида 65 нафар номзод (борт кузатувчиси, муҳандис, аэропорт ходимлари) танлаб олинади ва "Qatar Airways"да юқори маошли ишларга жойлаштирилади; ✔️ келгусида учувчилик, механика, электротехника ва муҳандислик соҳаларида 1 600 нафар олий маълумотли мутахассисни ишга жалб қилиш бўйича лойиҳани амалга оширишга келишилди.
📢 Хабарни тарқатинг! 👉 @uzmigration

🇺🇿🇸🇦 Саудия Арабистони билан ҳамкорлик 💼 Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Саудиядаги элчихона
+6
🇺🇿🇸🇦 Саудия Арабистони билан ҳамкорлик 💼 Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Саудиядаги элчихонаси масъулларидан иборат делегация Саудия Арабистони Подшоҳлигида ҳамюртларимизни қонуний ва тизимли ишга жойлаштириш масалалари бўйича қатор учрашувлар ўтказди. 🏛 Саудия Арабистони Инсон ресурслари ва ижтимоий ривожланиш вазири ўринбосари Ahmad Al-Sharqiy билан бўлиб ўтган мулоқотда меҳнат бозорининг янги стратегияси, хорижий ишчи кучини жалб қилишнинг замонавий механизмлари ҳамда меҳнат визаларини малака даражалари бўйича (бошланғич, ўрта, юқори) ажратиш тизими жорий этилгани маълум қилинди.
🤝 Учрашув якунларига кўра: ✔️ Миграция агентлиги ва Саудия Арабистони Меҳнат вазирлиги ўртасида қўшма ишчи гуруҳ ташкил этилади; ✔️ Ўзбекистонда тиббиёт, қурилиш, туризм ва муҳандислик соҳаларида халқаро стандартлар асосида кадрлар тайёрланади; ✔️ Малака имтиҳонлари ташкил этилади; ✔️ Номзодларни ушбу давлатда ишга жойлаштириш тизими йўлга қўйилади.
📝 Шунингдек, Саудия Арабистонида хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва иш берувчиларни кадрлар билан таъминлашга ихтисослашган KDOT рекрутинг ташкилоти ҳамда йирик иш берувчилар билан юқори талабга эга касблар бўйича мақсадли таълим ва касбий тайёргарлик дастурларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 @uzmigration

🌍 “INTERNATIONAL MIGRATION FORUM 2026” 📅 On May 18–19, 2026, Tashkent will host the International Migration Forum on the topic: “Social and Legal Protection of Labor Migrants and Their Family Members.” Organizers: — Migration Agency under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan — International Organization for Migration 💬 The forum will feature: ▪️ Plenary sessions with international migration experts; ▪️ Panel discussions on labor migration, skills, gender, youth, and climate; ▪️ Direct meetings with employers (B2B, B2G, G2G); ▪️Press conference for representatives of international and local mass media outlets; ▪️ New agreements and partnership opportunities. 👥 Participants include: — Representatives of the UN system and international organizations; — Government and ministry officials; — Employers from Europe and Asia; — Representatives of the mass media; — Civil society representatives and experts. Total: 300+ international participants 🔐 Key message: Safe, orderly, and regular migration is the foundation of sustainable development. 📢 Register now to participate in the forum: https://timf.uz

🌍 "ХАЛҚАРО МИГРАЦИЯ ФОРУМИ 2026" 📅 2026 йил 18–19 май куни Тошкент шаҳрида “Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси” мавзусида Халқаро миграция форуми бўлиб ўтади. Ташкилотчилар: — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ҳузуридаги Миграция агентлиги — Халқаро Миграция ташкилоти 💬 Форум доирасида: ▪️ Халқаро даражадаги Миграция экспертлари иштирокида пленар сессиялар; ▪️ Меҳнат миграцияси, малакалар, гендер, ёшлар ва иқлим мавзуларида панеллар; ▪️ Иш берувчилар билан тўғридан-тўғри учрашувлар (B2B, B2G, G2G); ▪️Халқаро ва маҳаллий ОАВ викаллари учун Матбуот анжумани; ▪️ Янги келишувлар ва ҳамкорлик имкониятлари. 👥 Кимлар қатнашади? — БМТ тизими ва халқаро ташкилотлар; — Ҳукумат ва вазирликлар вакиллари; — Европа ва Осиёдан иш берувчилар; — Фуқаролик жамияти ва экспертлар; — Оммавий ахборот воситалари вакиллари. Жами: 300+ халқаро иштирокчи 🔐 Асосий ғоя: Хавфсиз, тартибли ва қонуний миграция — барқарор тараққиёт асоси. 📢 Форумда иштирок этиш учун ҳозироқ рўйхатдан ўтинг: 🔗https://timf.uz 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 @uzmigration

📣Юртдошларимиз диққатига!
Рўйхатда келтирилган давлатларда вақтинча меҳнат фаолиятингизни олиб боряпсиз, лекин муаммоли вазиятдамисиз? Ўйланиб ўтирманг, биз ёнингиздамиз!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига 24/7 режимида бепул қўнғироқ қилинг, мутахассислар сиз билан боғланишга тайёр! ❗️Ҳуқуқий маслаҳат учун - @huquqiy_yordam_uzbot @uzmigration

🇰🇷 Е-9 ВИЗАСИ УЧУН АМАЛИЙ ИМТИҲОНЛАРДАН МУВАФФАҚИЯТЛИ ЎТИШНИ ИСТАЙСИЗМИ? 💪 Кореяда ишлашни ражалаштирган номзодлар учун жорий йил 6–22 апрель кунлари тест имтиҳонлари бўлиб ўтди. 📢 Тестдан ўтганлар рўйхати HRD Korea томонидан тақдим этилгач, “XORIJDA ISH” каналида эълон қилинади. ⛓️ Энди ҳал қилувчи босқич — амалий имтиҳон! Бу — Кореяда ишлаш орзуйингизга энг яқин қадам. 📌 Миграция агентлиги томонидан барча ҳудудий филиалларда сизлар учун бепул тайёрлов курслари ташкил қилинди, малакали устозлар, аниқ ва самарали дастур бор. 📍Ҳудудий филиаллар маълумотлари 👈 📱 Қўшимча равишда YouTube саҳифамиздаги амалий имтиҳонлар бўйича ўзбек тилидаги видео дарслар орқали мустақил тайёргарликни кучайтиринг, ҳаракат қилинг ва натижага эришинг!
👉 https://www.youtube.com/watch?v=C5PciSvivTs&list=PLzY114w12jvzsS6B2AwYEDFENbhYiGtLX
Яқинларингизга тарқатинг! Сўнгги янгиликлардан XORIJDA ISH канали орқали хабардор бўлиб туринг!

+8
🇨🇿 Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Чехия Бош вазири Андрей Бабиш пойтахтимиздаги Халқаро тиллар ва кўникмалар мактаби билан яқиндан танишди. 🏫 Олий мартабали меҳмон марказнинг замонавий ўқув корпуси, аудиториялари, тил лабораториялари ҳамда таълим жараёнини кўздан кечирди. 🤝 Шунингдек, делегация вакиллари тингловчилар билан халқаро дастурларда иштирок этиш имкониятлари ва келгусида хорижда ишлаш режалари ҳақида суҳбатлашди. ✨ Бош вазир ёшларнинг интилишларини юқори баҳолаб, бундай ташаббуслар уларнинг келажаги учун муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
📌 Маълумот учун: Халқаро тиллар ва кўникмалар мактаби хорижда ишлаш истагидаги номзодларни замонавий талаблар асосида тўлиқ бепул тайёрлаш мақсадида Миграция агентлиги томонидан ташкил этилган. 🏢 Марказда 320 ўринли ўқув биноси, шунингдек, ҳудудлардан келиб таҳсил олаётганлар учун 350 ўринли, барча қулайликларга эга ётоқхона мавжуд.
📢 Хабарни тарқатинг! 👉 @uzmigration

#vakolatxona_faoliyati 📌 Миграция агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси кўмагида Кореяда касалликка учраган ҳамюртимиз Ватанга олиб келинди. 🏭 Сирдарёлик фуқаромиз 2023 йилдан буён Кореянинг Чонан шаҳрида меҳнат фаолиятини (H-2 визаси асосида) олиб борган. Афсуски, соғлиғи кескин ёмонлашиб, “инсульт” ташхиси билан шифохонага ётқизилган. 🏥 Даволовчи мутахассислар хулосасига кўра, беморни махсус тиббий кузатув остида олиб кетиш мумкинлиги белгиланган. 🤝 Музокаралар натижасида клиника тўловлари бўйича енгилликка эришилди. Миграция жамғармаси ҳисобидан бемор ва Ўзбекистондан борган кузатувчи шифокор авиачипталар билан таъминланиб, Сеул–Тошкент йўналиши бўйича юртимизга қайтарилди. 🫶 Юртдошимизга тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз.
⚠️ Эслатма: хорижда ишлаш давомида мураккаб ҳолатларга дуч келсангиз, Миграция агентлигига мурожаат қилинг — сизга зарур ёрдам ва ҳуқуқий кўмак кўрсатилади. 📞 Қисқа рақам: 1282 💬 24/7 @huquqiy_yordam_uzbot
📢 Хабарни тарқатинг! 👉 @uzmigration

+9
🇺🇿🇫🇷 Франция билан ҳамкорлик 💼 Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси масъулларидан иборат делегация Францияда ҳамюртларимизни қонуний ва тизимли ишга жойлаштириш бўйича муҳим учрашувлар ўтказди. 🌱 Қишлоқ хўжалиги соҳаси ✒️ Франция Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари Федерацияси (FNSEA) билан узумзорларда мавсумий ишларга ҳамюртларимизни жалб қилиш бўйича келишувга эришилди. 📌 Жорий йил ёз ойларидан бошлаб пилот лойиҳа доирасида Францияда ишлаш истагини билдирган 50 нафар номзод илк бор ушбу давлатга ишга юборилади. 📝 Францияда кадр танлаш ва бандлигини таъминлашга ихтисослашган ташкилот — “Sélect Recruiting Service” билан номзодларни саралаш ва ишга жойлаштириш бўйича битим имзоланди. 🎓 Таълим ва иш интеграцияси 📚 CFA AC Paris компанияси билан “таълим + иш” форматида ҳамкорлик йўлга қўйилди. 📌 Францияда ресторан соҳасида ўқиш ва ишлаш имкониятини яратиш бўйича дастур ишлаб чиқилади.
🏛 Келишувларни амалга ошириш ва ташкилий-ҳуқуқий масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Франция Республикасининг Ташқи ишлар, Ички ишлар, Таълим вазирликлари мутассаддилари ҳамда “France Travail” давлат бандлик хизмати , CCI Île-de-France — Савдо-саноат палатаси, AP-HP Париж давлат шифохоналари хизмати билан самарали музокаралар ўтказилди.
📢 Хабарни тарқатинг! 👉 @uzmigration

⚖️ 127 МИНГ ДОЛЛАР: АДОЛАТ ТИКЛАНДИ 🇷🇺 Россияда 100 нафардан ортиқ ўзбекистонлик ишчи 4 ой давомида маошсиз ва озиқ-овқат таъминотисиз қолдирилди. Қарздорлик — қарийб 24 МИЛЛИОН РУБЛЬ (324 000 АҚШ доллари). 🛡Айрим ишчиларлар нолегал ҳолатга тушиб қолган. 📞 Ҳамюртларимиз Миграция агентлигига мурожаат қилиб, энг тўғри йўлни танлашди ⚖️ ШУНДАН КЕЙИН ВАЗИЯТ ЎЗГАРДИ Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан адвокатлар жалб этилди ва Бош консулхона томонидан ҳолат юзасидан тегишли органларга НОТА юборилди, дипломиатик каналлар ишга туширилди. Ваколатли органлар томонидан иш берувчиларга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 145.1-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилди;
📊 АНИҚ НАТИЖАЛАР: 💰105 нафар ҳамюртимизга 9 403 000 рубль (≈ 127 000 $) иш хақлари ундириб берилди ⏳ Қарздорликнинг қолган қисми 23 966 000 рубль (≈ 323 000 $) 15 майга қадар тўланиши кутилмоқда. 🚨 БУ ҲАЛИ ҲАММАСИ ЭМАС ✔️ Озиқ-овқат таъминоти қайта тикланди ✔️ Миграция агентлиги томонидан ноқонуний ҳолатга тушганлар Ватанга қайтарилди ва моддий ёрдам ажратиш
🤝 Ушбу ишларда Ўзбекистоннинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари ва Россия Федерациясининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан яқин ҳамкорликда иш олиб борилди. 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 @uzmigration

🇸🇮Словения меҳнат бозори Ўзбекистон учун янги йўналиш бўлишига қарамай аллақачон 30 га яқин ҳамюртимиз Миграция агентлиги орқали ушбу мамлакатда иш бошлади. 👷‍♂️ Улар ҳайдовчилик (CE) ва йўл қурилиши соҳаларида меҳнат фаолиятини олиб боришяпти. 📌Барча жараёнлар — танлов, ҳужжатлаштириш ва жўнатиш — ташкиллаштирилган тартибда амалга оширилган.
🤝 Энг муҳими: 🏠 турар жой 🍽 овқатланиш 🩺 тиббий суғурта 📄 виза ва йўл харажатларини барчасини иш берувчи қоплайди.
🔐 Хорижда қонуний меҳнат — хавфсизлик ва хотиржамлик демак! 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 @uzmigration