fa
Feedback
Амирқул Пўлкан

Амирқул Пўлкан

رفتن به کانال در Telegram

Севги – қуёш, деди шоирлар, Севги – қўз ёш, деди шоирлар. Севги – ҳавас, деди шоирлар, Севги – қафас, деди шоирлар. Севги – ёлғон, деди шоирлар, Севги – бўлган деди, шоирлар. Амирқул Пўлкан

نمایش بیشتر
699
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-57 روز
-3730 روز
آرشیو پست ها
* * * Ҳижрон деди: – Ошиқ, сени қийнайман, Оқарадир сочинг тоғлар қоридай. Ошиқ деди: – Йўқ, бунга йўл қўймайман, Висол бордир, ҳали кўнглим ёрилгай. Ҳижрон деди: – Адо бўлгунг қўлимда, Умрим бўйи мен сенга қасд қилурман. Ошиқ деди: – Ишқ чўчимас ўлимдан, Муҳаббат бор, демак ғолиб келурман. 1969 Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

* * * Мангуликка тимсолдек қолар, Туганмасдир тоғлар бардоши. Еру кўкни ларзага солар, Гар қуласа тарвуздек тоши.   Бардошлига кенг эрур фалак, Бесабрлар тамом бўлади... Фарёд қилма менга, эй малак, Мен оҳ урсам ёмон бўлади! 1971 Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

* * * Баҳор ҳавосига ўхшайсан, малак, Олам жаранглайди сен кулган чоғда. Ажиб бир чексизлик касб этар фалак, Булбуллар яллоси бошланар боғда. Баҳор ҳавосига ўхшайсан, малак, Гоҳо аритмайсан кўздан хобимни. Мен мудом ортингдан бўлурман ҳалак, Селдек тоширасан изтиробимни. Баҳор ҳавосига ўхшайсан, малак, Сенга йўғрилгандир унинг нафаси. Изҳори наздимга солмайсан қулоқ, Руҳингни чулғамас қўшиғим саси. Баҳор ҳавосига ўхшайсан, малак, Мангу деб билмайсан менинг ёдимни. Гоҳ менинг бахтимга тилайсан тилак, Унутиб қўясан баъзан отимни. Баҳор ҳавосига ўхшайсан, малак, Ўхшашинг топмадим мен бундан бошқа. Нени ҳам билардинг айни шундан бўлак, Ёзнинг сокинлиги тушмаса бошга. Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

* * * Қовоғингдан гоҳо қор ёғар, Гоҳ куласан: тушунолмайман. Ё парисан ёки афсунгар, Кимлигингни ҳануз билмайман. Гоҳ кўнглимга ташвиш соласан, Ўй босади, хаёлга толсанг. Пари бўлсанг, нега куласан, Не йиғлайсан, афсунгар бўлсанг?! 1977 Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

15 июль – Амирқул Пўлкан туғилган кун * * * Оилада қиз туғилди, Шоир йигит кўнгли шод. Кулбасида ҳаёт кулди, Ҳаётхон, деб қўй
15 июль – Амирқул Пўлкан туғилган кун * * * Оилада қиз туғилди, Шоир йигит кўнгли шод. Кулбасида ҳаёт кулди, Ҳаётхон, деб қўйди от.   Қарашлари бирам ширин, Бирам сулув қиз номи... Онасининг – асари у, Отасининг – илҳоми! 1972 Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

* * *   Аллакимдан баҳс қилар сизга, Гап айтмоққа бермайди имкон. Сўнгра ниқоб кийгизиб сўзга, “Ҳақиқатдан ўқийди” достон. Доғ бор дейди: кўкдаги ойда, Китоблардан келтирар тадбир. Кимларнидир белайди “лойга”, Саводсиз, деб айтар бесабр! Жаврайвериб тегади жонга, Қалбда оғир бир дард туясиз. Ишонмайсиз яхшиям унга, Ёқангизни ушлаб қўясиз... У-чи, кетиб изсиз соясиз, Атай бошлар сизни... “миясиз”. 1975 Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

* * * Севаман де менга, малагим, Ҳисларимни қутқар фироқдан. Севаман де менга, малагим, Умид билан келдим йироқдан. Бир ўпич бер менга, малагим, Севиб қолай яна яхшироқ. Бир ўпич бер менга, малагим, Ёниб қолсин бизнинг ҳам чироқ. Севаман де менга, малагим, Сўзларимни рад этма зинҳор. Севаман де менга, малагим, Ишқимиздан лол қолсин дунё. Севаман де менга, малагим, Алдамасин туйғумни рўё. Севаман де менга, малагим, Ишқимиздан лол қолсин дунё. Севаман де менга, малагим, Қалб куйласин толега тўлиқ. Севаман де менга, малагим, Иккимизни қучсин мангулик. Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

* * * Бир ҳис мени қийноққа солди, Кулолмадим кимдандир кечиб. Гўё қалбим забонсиз қолди, Йиғлолмадим кўнгилни очиб. Нидо қилдим тунлари секин, Ёлғизгина ўртадим бағир. Йиғламоқ ҳам қийиндир, лекин Кулмоқлик ҳам мен учун оғир. 1971 Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

* * * Ўн тўрт кунлик бўлганида ой, Тун қўйнига кирганда фалак, Тингла мени, кўнглимни айтай, Деразангни очиб қўй, малак!..   Йироқларга кетганим чоғда, Қилганида ҳижрон жонҳалак. Рақибларни қолдиргин доғда, Деразангни ёпиб қўй, малак!.. 1976 Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

* * *   Тинчингни буздимми, азизим, Не сабаб қовоғинг солинган? – Қўявер, шунчаки мен ўзим... Севилиб юрагим олинган...   – Сен менга аламли хотира, Ишқингда юрагим тилинган. – Севардим, иложи йўқ сира, Севиб ҳам юрагим олинган. 1967   Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

* * *   Чўққидан лолалар узмоқ истайман, Ёвузлик қасрини бузмоқ истайман, Гоҳ шеърлар лашкарин тизмоқ истайман, Оламни чарх уриб кезар хаёлим.   Яхшини кўраман, гоҳо ёмонни, Отамдек алқайман доим замонни, Кимлардир йўқотса қалбу имонни, Бағримни тош бўлиб эзар хаёлим.   Эзгулик тилайман элимга доим, Бахт сўзи келади тилимга доим. Халқ учун тайёрман ўлимга доим. Қалбимдан қон бўлиб сизар хаёлим.   Ҳар қайда гул очсин, дейман омонлик, Кўнглимга сиғмайди зарра ёмонлик, Дунёда бахт топмас дардсиз, гумонлик, Ёвузлик риштасин узар хаёлим.   Дўст учун энг сўнгги қонимни берсам, Юрт учун шарафим, шонимни берсам, Онажон, сен учун жонимни берсам, Кўзимда суратинг чизар хаёлим.   Ҳеч банда мард демас мақтанган жонни, Мард одам ҳеч қачон ютмас имонни, Сўз билан маҳв этмоқ мумкин жаҳонни, Шеър боғин чўл бўлиб безар хаёлим. 05.07.1982 Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

БАҲОР ВАСФИ       Баҳор жилва қилар!.. Баҳор! Тун қўйнида яшнар фароғат. Булбул қўшиғида ажиб мазмун бор, Гуллар шивирида – пинҳон бир ҳаёт! Фалакда юлдузлар ўчди бирма-бир, Тикилиб қолдим мен унинг изидан. Қаердандир сездирмасдан келиб, Шамол бўса олди гуллар юзидан. Қуёш рашк қилгандек кўзларин очиб, “Э-воҳ!”, деб ўзини тоғдан ташлади. Ногоҳ... Ногоҳон сезиб қолди-ю, Шоир баҳор ҳақидаги – Юзинчи шеърини ёза бошлади. Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

ҚИЗ ҚЎШИҒИ Севгилим сен, севгилим сен, Севганимни билмадинг. Гоҳо тунлар нола қилдим, Чорладим мен, келмадинг. Улфатим – ой , гоҳо – юлдуз, Сўзламайдир сўз билан. Ўтди тунлар, ботди кунлар, Ҳеч ишинг йўқ биз билан. Йўлларимда қанча ошиқ, Бошин эгди... Эгмадим. Мен сени деб, ота-онам Айтганига тегмадим. Севгилим сен, севгилим сен, Севганимни билгин-эй. Гоҳо тунлар нола қилсам, Чорласам мен, келгин-эй!.. Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

ХИРМОН ҲАЙБАТИ (Ўлан)   Далалардан “оқ олтин” Тошиб кетиб боради, Термоқ учун гўзаллар Шошиб кетиб боради. Пахтазорга жон бермиш Чеварларнинг ғайрати. Кундан-кун ошиб борар Хирмонларнинг ҳайбати   Бўй чўзиб хирмонингиз, Баландликка тоғ бўлсин. Измингиздан саҳролар Чаман-чаман боғ бўлсин. Меҳнат шуҳратингиздан Элнинг кўнгли чоғ бўлсин. Сизни туққан оналар Умр бўйи соғ бўлсин. Пахтазорга жон берар Чеварларнинг ғайрати. Кундан-кун ошиб борар Хирмонларнинг ҳайбати.   Осмондаги ойни мен Сизга узиб берайми. Шода-шода юлдуздан Маржон тизиб берайми, Ё субҳидам кўмакка Қошингизга борайми, Далангизни мадҳ этиб, Қўшиқ куйлаб турайми? Пахтазорга жон бермиш Чеварларнинг ғайрати. Кундан-кун ошиб борар Хирмонларнинг ҳайбати.   Ишқингизда шеър битган Мен бир куйчи шоирман Сиз борсизки, оламда Мен бу йўлдан тоймайман Насиб этса тўй куни Шеър ўқишга мойилман, Лекин бугун донғингиз, Ишингизга қойилман. Пахтазорга жон бермиш Чеварларнинг ғайрати, Кундан-кун ошиб борар Хирмонларнинг ҳайбати. Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

АРМОНИМ (Кўшиқ) Сен гул бўлиб очилдингу кулмадинг, Кўнгил бўлиб, бир кўнгилдай тўлмадинг, Айтгил, нега ёр кўнглини олмадинг? Муҳаббатим, фақат сенсан армоним. Кўз юммасдан ўтказганда тунларни, Ёдга олдим энг бахтиёр кунларни. Мен қолиб сен бахтли қилдинг кимларни? Муҳаббатим, фақат сенсан армоним. Бу дунёда сабрсизга тўзим йўқ, Айрилиқни кўргани ҳеч кўзим йўқ, Гоҳ ташнаман, гоҳо жиндай жазм йўқ, Муҳаббатим, фақат сенсан армоним. Биламанки, мени излаб келмайсан, Мен борганда: қани, келгин, демайсан, Гар келсанг-да, менинг билан қолмайсан, Муҳаббатим, фақат сенсан армоним. Сувдай оқиб ўтиб борар ҳаётим, Соғинганда учмоққа йўқ қанотим, Ҳамон ўзинг қалб қўшиғим, баётим, Муҳаббатим, фақат сенсан армоним. Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

СЎРАЙМАН (Кўшиқ)   Сен-ла кечган даврим менинг соз ўтди, Ўртамизда қанча фироқ, ноз ўтди, Сездирмасдан баҳор ўтди, ёз ўтди, Баҳоримни энди ёздан сўрайман.   Шоир қалби билмас асло ҳаловат, Ишқ бўлмаса надир назму маҳорат? Гоҳ топмадим оловлардан ҳарорат, Ҳароратни гоҳо муздан сўрайман.   Чеҳранг каби ёруғмиди юлдузлар? Қошинг каби қаромиди қундузлар? Кўзинг каби ёниб турар юлдузлар, Тиниқликни мен юлдуздан сўрайман.   Бир қуёшдир, билсанг, ишқим, имоним, Сўнмоғига зарра йўқдир гумоним. Ҳар қайдаки сени кўрган замоним, Гуноҳимни қора кўздан сўрайман.   Қалбинг тўлгай охир ишқий садога, Таваккал деб қўл бермагил видога, Мен ҳам энди ишонарман дуога, Мен ишончни сендай қиздан сўрайман. Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

ЎЗБЕКИСТОН (Фахрия)   Узатса, фалакка етгайдир қўли, Истаса, қошида тиз чўкар тоғлар. Шу ердан ўтадир қуёшнинг йўли, Шу ердан бошланур энг сўлим боғлар. Бир халқки, заминни кўтаргай бошга, Бир халқки, гул каби севар дунёни. У агар қўл урса жон кирур тошга, Юрт учун фидодир минг битта жони. Бу шундай юрт эрур, жонга дармондир, Буюк Шарқ юраги – Ўзбекистондир.   У пахта илмидан элга дарс берар Ва меҳнат шавқидан сўйлайди достон. Шу буюк ўзбекнинг эгнида турар Бир учи фалакка туташган хирмон. Аждодлар ғурури ўт солур қонга, Арзимас меҳнатдан кутмагай ёрлиқ. Қитъалар омонлик тилайди унга, У билан фахр этар жумлаи борлиқ. У – борлиқ ичинда гўзал макондир, Қалбларга ишқ солган – Ўзбекистондир.   Кўкдаги қуёш ҳам олқайди уни, Уни деб бахт гулин очар истиқбол. Эй юртим, онам деб куйларман сени, Сен она сутидек бокира, ҳалол! Сен шараф мулкининг тожисан – якто, Қардошлик қудратинг, – толеинг кулсин Бахтиёр халқингга бахт бўлсин раво, Юртингда ҳамиша омонлик бўлсин! Безавол бир ўлка, мангу омондир, Мангулик диёри – Ўзбекистондир.   Кўзимга нур ўзинг, юрагимга – қўр, Қалбимда қуёшдек турибсан ёниб. Эй деҳқон падарим, қани қўлни бер, Сен билан бир нафас сўзлашай қониб!.. Сен босган ҳар қадам ўзи бир тарих, Сен тутган ҳар чигит мисоли олтин. Гарчи мен ҳисобдан эмасман фориғ Ва лекин хислатинг санолмай толдим. Хислатинг оширган – ҳурлик замондир, Ҳурликдан миннатдор Ўзбекистондир.   Ахир сен бахт топдинг меҳнатни суйиб, Тақдирдан бекорга кутмадинг самар. Сен толе яратдинг офтобда куйиб, У энди нур сочар мангулик қадар. Сен борки, бу кун мен саодатпеша, Сен борки, юрагим қўшиққа тўлиқ. Эй деҳқон падарим, кам бўлма, яша, Эй меҳнаткаш халқим, сенга минг қуллуқ! Қўлингда тутганинг – ноёб гавҳардир, Қўшиғим, баётим – Ўзбекистондир! Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

ТУШ ҲАҚИДА УЧ ШЕЪР 1 Ногаҳонда элитди уйқу, Истамасдим оромни шу тоб. Асир этди ажиб бир туйғу, Асир этди ажиб бир офтоб. Шодликларга тўлади хонам, Олам-олам қуйилади нур. Кимдир келар, кўзларида нам, Ўқтин-ўқтин сўрайди узр... Фориғ бўлар кўнгил ғамлардан, Мен қўлимга оламан қалам. Сўзлашамиз ўтган дамлардан, Эсламаймиз келажакни ҳам... ...Тонгда, э-воҳ, бузилар ҳушим, Кўз очаман оғир ўй босиб. Тунда мени сийлаган тушим, Ўнгимда ҳеч бўлмайди насиб... 2 Гўёки парвозда куйларим, Парвози монанддир қушларга. Тундаги сўнгги йўқ ўйларим Уланиб кетади тушларга... Тушимда чўққидан бир одам Ўзини жарликка ташлайди. Оёғи заминга етмасдан Қўлларин силкита бошлайди. Қўллари қанотга айланиб, Ажабо, қайгадир жўнади. Бир дамда бургутдек шайланиб У яна чўққига қўнади. Учмоқлик одамга хос бўлса, Қушларга бир нарса бўлганми? Тушдаги кўрганим рост бўлса, Ўнгдаги кўрганим ёлғонми? Мен ҳамон ўзимга келмайман, Бу ҳолат нелардан нишона? Тушимми, ўнгимми билмайман, Билмайман, қайсига ишонай?! 3 Тонг отар чоғида бир туш кўрибман, Қаршимда турганмиш катта бир майдон. Шекспир билан бирга юрибман, Лаганбардори ҳам бор эмиш лойдан. Лойдан ясалганмиш бутун танаси, Гугурт чўпи янглиғ чоққина эмиш. Узун панжасида бормиш хинаси, Ҳатто тишига ҳам қоплабди кумуш. Ичи темирданмиш, сирти эса лой, Эриб кетар эмиш ёмғир ёққанда. Ўлармиш бошлиғи жеркса, ҳойнаҳой, Қайта тирилармиш кулиб боққанда. Устоз иккаламиз қўлидан ушлаб, Биз уни музейга бошлаб борибмиз. Роса койинибди манглайга муштлаб, Биз ҳам сўзимизда маҳкам турибмиз. Аммо уч кун ўтгач ўша лаганбардор Ташқари чиқибди эшикни очиб. Излаб тополмабсиз зинҳор-базинҳор, У ҳам тутқазмабди музейдан қочиб. Секин кўзни очсам бу бир туш экан, Эҳ, тушда ҳар бало бўлиб ўтади. Бу тушим, дўстларим, ростини айтсам Бироз ҳақиқатга ўхшаб кетади. Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

УЧРАШУВ   Япроқларни ўпиб беозор, Майин эсар ўйноқи сабо. Йўлларимга гулдек интизор, Сой бўйида кутар дилрабо.   Кўзлар кўзга тўқнашур кулиб, Нигоҳ этар сокин ва маъсум. Оташ қалблар изҳори бўлиб Ақиқ лаблар қилур табассум...   Қайтар чоғим ширин ўй суриб, Бағрим тўлиб шеърлар айтаман. Ўз қалбимни ёрга қолдириб, Ёр қалбини олиб қайтаман. Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

ИШИНГ БИТГУНЧА...   Қув кўзларинг юввош мўлтираб, Сен ҳаммадан сўрайсан шафқат, Ака, дейсан мени ҳам, ё Раб, Сенга раҳмим келади фақат.   Кўп эгасан ўксик бошингни, Қиёфанг ҳам аламли, ғариб. Битирасан барча ишингни Кимларнингдир пинжига кириб.   Йўлатмайди сени билганлар, Нафратланар доим ирганиб. Аминманки, ҳали кўп йиллар, Яшагайсан шундай судралиб.   Сендайларни учратганман кўп, Ишонмоғим сенга ҳам гумон. Чунки, сенда самимият йўқ, Чунки, сенинг сўзларинг ёлғон!   Ака, дединг, мени ҳам, тавба, Нақ бўғзимга тиқилди жоним. Лекин сени ука демоққа Йўл қўймайди менинг виждоним.   Мен шундоқман, Ҳа, мен шунақа! Тағин олиб юрма ёқамдан... Ҳаммасини биламан, “ука”, Ишинг битгунича “акангман!” Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube