Раббоний | Расмий
رفتن به کانال در Telegram
Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш. ®️Раббоний. Савол ва таклифлар учун @Murojat_uchunnbot
نمایش بیشتر952
مشترکین
+524 ساعت
+57 روز
+1330 روز
آرشیو پست ها
Мажлисдан турганда ўқиладиган дуони биласизми?
عن أبي هريرة، قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: " من جلس في مجلس فكثر فيه لغطه، فقال قبل أن يقوم من مجلسه ذلك: سبحانك اللهم وبحمدك، أشهد أن لا إله إلا أنت أستغفرك وأتوب إليك، إلا غفر له ما كان في مجلسه ذلك ".
أخرجه الترمذي (٣٤٣٣)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Ким бир мажлисда ўтирса ва унда бекорчи сўзлар кўпайиб кетса, ўрнидан туришдан олдин: "Субҳака аллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду анла илаҳа илло анта, астағфирука ва атубу илайк", деса, у мажлисда содир бўлган хатолари мағфират қилинади".
Имом Термизий ривояти. (3433-ҳадис)
Маъноси:
"Эй Аллоҳим! Сени ҳамдинг билан пок деб ёд этаман. Сендан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. Сендан мағфират сўрайман ва Сенга тавба қиламан".
Фойда:
• Инсон табиий равишда камчиликдан холи эмас. Ҳатто яхши мажлисларда ҳам баъзан бекорчи сўзлар, ғийбат, хато ёки фойдасиз гаплар аралашиб кетиши мумкин.
• Аллоҳ таоло бандаларининг камчиликларини кечириш учун осон йўлларни қилиб қўйган. Мажлисдан туришдан олдин айтиладиган ушбу калималар ўша ердаги майда хато ва гуноҳларга каффорат бўлади.
®️ Раббоний.
https://t.me/rabboniy_571
Мажлисдан туришда ўқиладиган дуони биласизми?
عن أبي هريرة، قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: " من جلس في مجلس فكثر فيه لغطه، فقال قبل أن يقوم من مجلسه ذلك: سبحانك اللهم وبحمدك، أشهد أن لا إله إلا أنت أستغفرك وأتوب إليك، إلا غفر له ما كان في مجلسه ذلك ".
أخرجه الترمذي (٣٤٣٣)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Ким бир мажлисда ўтирса ва унда бекорчи сўзлар кўпайиб кетса, ўрнидан туришдан олдин: "Субҳака аллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду анла илаҳа илло анта, астағфирука ва атубу илайк", деса, у мажлисда содир бўлган хатолари мағфират қилинади".
Имом Термизий ривояти. (3433-ҳадис)
Маъноси:
"Эй Аллоҳим! Сени ҳамдинг билан пок деб ёд этаман. Сендан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. Сендан мағфират сўрайман ва Сенга тавба қиламан".
Фойда:
• Инсон табиий равишда камчиликдан холи эмас. Ҳатто яхши мажлисларда ҳам баъзан бекорчи сўзлар, ғийбат, хато ёки фойдасиз гаплар аралашиб кетиши мумкин.
• Аллоҳ таоло бандаларининг камчиликларини кечириш учун осон йўлларни қилиб қўйган. Мажлисдан туришдан олдин айтиладиган ушбу калималар ўша ердаги майда хато ва гуноҳларга каффорат бўлади.
®️ Раббоний.
https://t.me/rabboniy_571
"كلُّ الناسِ يا أمي مياهٌ ووحدكِ زمزمٌ يروي فؤادي"
Барча одамлар, эй онажон, оддий сувлардир,
Ёлғиз ўзингиз эса қалбимни қондирувчи Замзамсиз!
®️ Раббоний.
https://t.me/rabboniy_571
"كلُّ الناسِ يا أمي مياهٌ ووحدكِ زمزمٌ يروي فؤادي"
Барча одамлар, эй онажон, оддий сувлардир,
Ёлғиз ўзингиз эса қалбимни қондирувчи Замзамсиз!
®️ Раббоний.
https://t.me/rabboniy_571
اللهُمَّ العوض الجميل بعد الصَّبر الطويل اللهُمَّ دربًا لا تضيق به الحياه وقلبًا لا يزولُ منه الأمل وفرحة لا تذبل ولا تموت أبدًا.
#جمعتكم_مباركة
Аллоҳим, узоқ сабрдан кейин гўзал мукофот бер! Аллоҳим, ҳаёт тораймайдиган йўлни, умиди ҳеч қачон сўнмайдиган қалбни ва ҳеч қачон сўлмайдиган ҳамда ўлмайдиган шодликни насиб эт!
#Жумъангиз_муборак_бўлсин!
®️ Раббоний.
https://t.me/rabboniy_571
"فلْيَحفَظِ اللهُ وجهًا ما نَظَرتُ لَهُ
إلا وأشرقَ في أنفاسِيَ الأمَلُ"
Аллоҳ асрасин ўша юзники,
Қачон унга боқсам, нафасларимда умид порлар эди.
®️ Раббоний.
https://t.me/rabboniy_571
#Мутойиба
Тилга ҳушёрлик!
Кунларнинг бирида бир биродарим телефон қилди. Яқин инсони вафот этганини айтиб, жуда хафа, ҳатто йиғлаган ҳолатда гапирди.
Мен эса уни юпатиб: "Ҳа, сиқилманг, Аллоҳ раҳматига олсин", демоқчи бўлиб, адашиб: "Аллоҳ шифо берсин", деб юборибман!😄
Биродарим йиғидан тўхтаб: "Ўлиб бўлган бўлса, қандай шифо беради?" деб қўяди.😄
Ўша вазиятнинг ўзидаёқ биродаримнинг гапидан роса кулгим келганди. Ҳанузгача ҳар гал эсласам, ҳам таъсир қилади.
Тилга жавоб беролмай қолиш мана шунақа бўларкан-да!
®️ Раббоний.
https://t.me/rabboniy_571
Росулуллоҳга соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишнинг баракаси
يقول ابن الجوزي رحمه الله :
"واعلموا أنه ما مِن عبد مسلم أكثر الصلاة على محمد عليه الصلاة والسلام، إلا نوَّر الله قلبه، وغفر ذنبه، وشرح صدره، ويسَّر أمره، فأكثروا من الصلاة؛ لعل الله يجعلكم من أهل مِلَّته، ويستعملكم بسُنته، ويجعله رفيقنا جميعًا في جنته، فهو المتفضل علينا برحمته" .
بستان الواعظين صـ ٢٩٧.
Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Билингки, қайси бир мусулмон банда Муҳаммад алайҳиссаломга саловотни кўп айтса, Аллоҳ унинг қалбини нурлантиради, гуноҳини мағфират қилади, бағрини кенг (хотиржам) қилади ва ишини осонлаштиради. Бас, саловотни кўпайтиринглар! Шояд Аллоҳ сизни у зотнинг миллати (уммати) аҳлидан қилса, сизни суннатлари узра бардавом этса ва раҳмати ила у зотни жаннатда барчамизга ҳамроҳ қилса. Зеро, У зот Ўз раҳмати билан бизларга фазлу карам кўрсатувчи зотдир".
"Бустанул-воизин" китоби, 297-бет.
Фойда:
• Зикр ва саловотларнинг фойдаси Аллоҳ таолога ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эмас, фақат инсоннинг ўзига қайтади.
• Саловотни кўпайтириш инсонни мана шундай улуғ фазилатларга етиштирар экан, эй биродарим, саловатни кўпайтирайлик!
®️ Раббоний.
https://t.me/rabboniy_571
Илмнинг тўрт буюк фойдаси
قال الإمام ابن الجوزي رحمه الله:
من أحب أن يكون للأنبياء وارثًا وفي مزارعهم حارثًا فليتعلم العلم النافع وهو علم الدين ففي الحديث : { العلماء ورثة الأنبياء }، وليحضر مجالس العلماء فإنها رياض الجنة،
ومن أحب أن يعلم ما نصيبه من عناية الله فلينظر ما نصيبه من الفقه في دين الله ففي الحديث : { من يرد الله به خيرًا يفقهه في الدين }،
ومن سأل عن طريق تبلغه الجنة فليمش إلىٰ مجلس العلم ففي الحديث : { من سلك طريقًا يلتمس فيها علمًا سلك الله به طريقًا إلىٰ الجنة }،
ومن أحب ألّا ينقطع عمله بعد موته فلينشر العلم بالتدوين والتعليم ففي الحديث : { إذا مات الإنسان انقطع عمله إلا من ثلاث صدقة جارية أو علم ينتفع به أو ولد صالح يدعو له } .
التذكرة في الوعظ، ٥٥/١
Имом Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Ким пайғамбарларга ворис ва уларнинг экинзорларида деҳқон бўлишни хоҳласа, фойдали илмни — дин илмини ўргансин. Ҳадисда келган: "Олимлар пайғамбарларнинг ворисларидир". Ва олимларнинг мажлисларида ҳозир бўлсин, чунки улар жаннат боғларидир.
Ким Аллоҳнинг эътибори ва ёрдамидан ўзига канча улуш борлигини билишни истаса, Аллоҳнинг динини англашдан (фиқҳдан) ўзига канча улуш берилганига қарасин. Ҳадисда келган: "Аллоҳ кимга яхшиликни раво кўрса, уни динда фақиҳ (ақлли, теран англовчи) қилиб қўяди".
Ким ўзини жаннатга олиб борадиган йўл ҳақида сўраса, илм мажлиси томон юрсин. Ҳадисда келган: "Ким илм излаб бир йўлга тушса, Аллоҳ уни жаннатга олиб борадиган йўлга солиб қўяди".
Ким ўлимидан сўнг ҳам амали узилиб қолмаслигини истаса, китоб ёзиш ва таълим бериш орқали илмни ёйсин. Ҳадисда келган: "Инсон вафот этганда унинг амали узилади, фақат уч нарсадан ташқари: Садақаи жоря, фойдаланиладиган илм ёки унинг ҳақига дуо қиладиган солиҳ фарзанд".
"Ат-Тазкира фил-ваъз" китоби, (1/55).
Фойда:
• Илм талаб қилиш ва динни ўрганиш бандани пайғамбарларнинг меросхўрлари даражасига кўтарадиган буюк шарафдир.
• Инсоннинг диндаги фақиҳлиги (илми ва англаши) унга нисбатан илоҳий эътибор ва яхшиликнинг нишонасидир.
• Илм мажлисларига қатнашиш ва илм излаш — дунёда жаннат боғларини кезиш ва охиратда жаннатга эришишнинг энг осон йўлидир.
• Ўлимдан кейин ҳам тўхтамай ишлайдиган савоб манбаларидан бири — фойдали илмни тарқатиш, таълим бериш ва кейинги авлодларга қолдиришдир.
®️ Раббоний.
https://t.me/rabboniy_571
قال الإمام الشافعي رحمه الله :
"أرفعُ الناس قدرًا من لا يرى قدرَه ، وأكبر النّاس فضلاً من لا يرى فضلَه"!.
شعب الإيمان، ٦/٣٠٤ للبيهقي رحمه الله
Имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Инсонларнинг энг қадри баландроғи ўз қадрини кўрмайдиганидир (камтар бўлганидир). Инсонларнинг энг фазилатлиси ўз фазилатини кўрмайдиганидир!".
Имои Байҳақий роҳимаҳуллоҳнинг "Шуъабул иймон" китоби, 6/304.
Фойда:
• Инсон ўз камчилик ва камтарлигини қанчалик кўп ҳис этса, Аллоҳ ва халқ орасида қадри шунчалик юксалади. Ўз афзаллиги ва фазилати билан фахрланиш эса мавжуд яхшиликларни ҳам йўққа чиқарувчи иллатдир.
®️ Раббоний.
https://t.me/rabboniy_571
Биродарликнинг гўзал кўриниши...
قال ابن عباس رضي الله عنه: "أحب إخواني إلي الذي إذا أتيته قبلني وإذا غبت عنه عذرني".
الإخوان لابن أبي الدنيا (٦٣)
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар:
"Биродарларимнинг менга энг суюклиси — ҳузурига борсам, мени (очиқ чеҳра ва меҳр билан) қабул қиладиган, ундан ғоиб бўлсам эса, мени узрли ҳисоблайдиганидир".
Ибн Абу Дунё роҳимаҳуллоҳнинг, "Ал-Иҳвон" (Биродарлар) китоби, 63.
Фойда:
• Ҳақиқий биродарлик — кишининг йўқлигида айб қидирмаслик, балки унинг ҳолатини тушуниб, узрини қабул қилиш ва ёнида борлигида эса иззат-икром кўрсатишдир. Ҳақиқий дўстлик мана шундай бағрикенглик ва меҳр устига қурилади.
• Афсуски, замонамизда бундай дўстлар гавҳардек ноёб бўлиб қолди. На ўзимиз бундай дўст бўла олаяпмиз, на бундай дўстга эга бўляпмиз...
®️ Раббоний.
https://t.me/rabboniy_571
Шукр қилишнинг ўзи ҳам бир неъматдир
وقد روي في الأثر : أن داود عليه السلام قال : يا رب ، كيف أشكرك وشكري لك نعمة منك علي ؟ فقال الله تعالى : الآن شكرتني يا داود ، أي : حين اعترفت بالتقصير عن أداء شكر النعم.
تفسير ابن كثير، سورة إبراهيم الآية ٣٤
Асарда ривоят қилинишича, Довуд алайҳиссалом:
"Эй Роббим! Сенга қандай қилиб шукр қилайинки, Сенга шукр қилишимнинг ўзи ҳам Сен томонингдан менга берилган бир неъмат бўлса?" — деди.
Шунда Аллоҳ таоло:
"Эй Довуд, мана энди Менга (ҳақиқий) шукр қилдинг", деди.
Яъни: Неъматларнинг шукрини адо этишда ожизлигини ва камчилигини эътироф этган пайтида.
Ибн Касир роҳимаҳуллоҳнинг "Иброҳим" сураси, 34-ояти тафсиридан.
Фойда:
• Инсон қанчалик кўп шукр қилмасин, ўша "шукр қила олиш" тавфиқининг ўзи ҳам Аллоҳнинг алоҳида бир неъматидир. Шу сабабли инсон неъматларнинг шукрини тўлиқ адо эта олмаслигини, бу борада ожизлигини қалбан ҳис қилиб, эътироф этиши — шукрнинг энг олий даражаси ҳисобланади.
®️ Раббоний.
https://t.me/rabboniy_571
Шукрнинг катта-кичиги йўқ
كان سيدنا نوح عليه السلام إذا أكل قال: الحمد لله، وإذا شرب قال: الحمد لله، وإذا لبس قال: الحمد لله، وإذا ركب قال: الحمد لله، وإذا مشى قال: الحمد لله.
فسمّاه الله " عبدا شكورا " سورة الإسراء
فلا تغفل عن: الحمد لله، فإنها تملأ الميزان...
Саййидимиз Нуҳ алайҳиссалом қачон овқат есалар: "Алҳамдулиллаҳ", ичсалар: "Алҳамдулиллаҳ", кийим кийсалар: "Алҳамдулиллаҳ", уловга минсалар: "Алҳамдулиллаҳ", юрсалар: "Алҳамдулиллаҳ", дер эдилар.
Шунинг учун Аллоҳ Таоло у зотни "Исро" сурасида: "Шукр қилувчи банда", деб номлади.
Бас, "Алҳамдулиллаҳ" айтишдан ғафлатда қолманг, чунки у мезонни тўлдиради...
Фойда:
• Биз одатда фақат катта неъматларга эришганимизда ёки эсимизга тушгандагина шукр қиламиз. Аслида эса банда ҳар бир майда неъмат (овқат, сув, кийим, ҳатто оддий юриш) учун ҳам "Алҳамдулиллаҳ" дейишни одат қилиши керак. Чунки шукр қилиш бандани Аллоҳ наздида қадрли қилади ва бу калима охиратда тарозимизни савобга тўлдиради. Ин шаа Аллоҳ!
®️ Раббоний.
https://t.me/rabboniy_571
МУҲАББАТ ТУФАЙЛИ НОЗИЛ БЎЛГАН ОЯТ
كان ثوبان مولى رسول الله صلى الله عليه وسلم ، وكان شديد الحب له قليل الصبر عنه ، فأتاه ذات يوم وقد تغير لونه ونحل جسمه ، يعرف في وجهه الحزن ؛ فقال له : يا ثوبان ما غير لونك فقال : يا رسول الله ما بي ضر ولا وجع ، غير أني إذا لم أرك اشتقت إليك واستوحشت وحشة شديدة حتى ألقاك ، ثم ذكرت الآخرة وأخاف ألا أراك هناك ؛ لأني عرفت أنك ترفع مع النبيين وأني إن دخلت الجنة كنت في منزلة هي أدنى من منزلتك ، وإن لم أدخل فذلك حين لا أراك أبدا".
فأنزل الله تعالى هذه الآية:
"ومن يطع الله والرسول فأولئك مع الذين أنعم الله عليهم من النبيين والصديقين والشهداء والصالحين وحسن أولئك رفيقا". (سورة النساء، الآية ٦٩).
تفسير البغوي
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озод қилган қули Савбон розияллоҳу анҳу У зотни жуда қаттиқ яхши кўрар ва у зотдан айрилиб туришга сабри чидамас эди.
Бир куни у ҳузурларига ранги ўзгарган, танаси озиб-тўзиб кетган, юзидан маҳзунлик сезилиб турган ҳолда келди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан:
— "Эй Савбон, рангингни нима ўзгартирди?" деб сўрадилар.
У деди:
— Ё Росулуллоҳ, менда касаллик ҳам оғриқ ҳам йўқ. Фақатгина Сизни кўрмасам, Сизни қаттиқ соғинаман ва то Сиз билан учрашмагунимча жуда ҳам қаттиқ ёлғизлик ва (хавотирга) тушаман. Кейин охиратни эслаб, у ерда Сизни кўра олмаслигимдан қўрқаман. Чунки мен Сизнинг пайғамбарлар билан бирга юқори даражаларга кўтарилишингизни биламан. Агар жаннатга кирсам ҳам, Сизникидан пастроқ бир манзилда бўламан. Агар жаннатга кирмасам, у ҳолда Сизни ҳеч қачон кўра олмайман.
Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди:
"Ким Аллоҳга ва Пайғамбарга итоат этса, бас, улар Аллоҳ неъмат берган зотлар — пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Улар қандай ҳам яхши ҳамроҳлардир!". (Нисо сураси, 69-оят).
Бағовий тафсиридан.
Фойда:
• Савбон розияллоҳу анҳунинг ҳолати Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат фақат сўзда эмас, балки У зотнинг ҳижронидан танаси озиб кетадиган даражада чин ва кучли бўлганини кўрсатади.
• Мўмин инсон учун энг катта қўрқув дунёвий қийинчиликлар эмас, балки охиратда севимли Пайғамбаримиздан айрилиб қолиш, У зотнинг жамолидан маҳрум бўлиш хавфидир.
° Банданинг Пайғамбарга бўлган чин соғинчи ва У зот билан бирга бўлиш истаги жавобсиз қолмайди. Аллоҳ таоло итоат ва муҳаббат эгаларини охиратда пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қиладиган юксак даражалар билан мукофотлайди. Ин шаа Аллоҳ!
®️ Раббоний.
https://t.me/rabboniy_571
Салафийларнинг "ажойиботлари"дан:
Расмда белгиланган матнда бир ривоятнинг санади келтирилган бўлиб, қуйидагича жумла ёзилган:
Аҳмад ва Байҳақий ривоят қилганлар, уларнинг ровийлари "Саҳиҳ" ровийларидир, фақат Макҳул Умму Аймандан эшитмаган. Албоний уни саҳиҳ деган, Ҳайсамий эса "Мажмаъ аз-завоид"да (1/295) унга эргашган
Эътибор қаратиш керак бўлган энг кулгули ва мантиқсиз жойи шундаки:
• Имом Ҳайсамий ҳижрий 735–807 йилларда (милодий 1335–1405 йилларда) яшаб ўтганлар.
• Носируддин Албоний эса ҳижрий 1333–1420 йилларда (милодий 1914–1999 йилларда) яшаганлар.
Икки олимнинг орасида нақ олти асрдан зиёд (613 йил) вақт фарқи бор! Яъни, Имом Ҳайсамий Албонийдан роппа-роса 6 аср олдин яшаб ўтган. Аммо расмдаги муаллиф бечора эса буни тушунмасдан, "Ҳайсамий Албонийга эргашган" деб ёзиб қўйган)))
®️ Раббоний.
https://t.me/rabboniy_571
