2 440
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-37 روز
-330 روز
آرشیو پست ها
2 440
Тупроқдир-ки, оёқсоти қилганингдир,
Яралганинг, ҳақиқатинг, шу танингдир,
Риё нима, кибр недир, қайдан билдинг?
Лойдан эдинг, тупроқ сенинг маъданингдир!
2 440
"...Ўшанда жуда чиройли кетдинг, - деди эркак, - йигирма йилки, кетишингни унутолмайман... На жанжал, на зуғум, на бир оғиз сўз.
Фақат эсимда: Фақат... кетаётганингда елканг бетўхтов силкинди.
Йиғлаган эдингми?
- Йиғлаган эдим, ёшим тўхтагани йўқ ҳали-ҳануз ҳам..."
Сукунат. Эркак бош эгди. Қанча уринмасин, кўтаролмади бошини. Елкаси эса силкингани-силкинган...
©Усмон Азим
2 440
Мен сизларга хакикий эркакларни курсатсам, улар улимни севишади, худди сизлар дунёни севгандек.
Холид ибн Валид
2 440
Йиғлайверганидан кўр бўлиб қолган Яқуб а.с нинг кўзлари каби вужудим нолаларга тўла.
2 440
Ёнма-ёнлик - олис.
Ёнма-ёнлик - оз.
Бизлар бир-бировда яшашимиз шарт...
Фақат шу.
Бошқаси - жудолик, холос.
Бошқаси - даволаб бўлмайдиган дард.
Илтижо эмас,
йўқ.
афсун қиламан:
Сен менда,
Мен сенда бўламиз.
Бошқаси бедаво дард. Мен биламан.
Бу дарддан бир чексак, ўламиз.
©бегона
2 440
Менга оғир бўлар - сен ўлсанг...
сенга нима - ўлсам-ўлмасам
Менга оғир бўлар - йўқ бўлсанг...
сенга нима - бўлсам-бўлмасам...
Менга оғир бўлар - йиғласанг
ёхуд есанг юрак-бағрингни...
Сенга нима - жинни бўлмасанг
ташлаб кетсам ҳатто шаҳрингни...
Менга оғир бўларди - зорлаб
Тополмасанг бирор остона...
Сенга нима - товоним қонаб
бошим олиб кетсам - девона...
©бегона
