2 440
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-37 روز
-330 روز
آرشیو پست ها
2 440
кўп инсонлар билан узоқлашяпмиз. сабаби не?
балки дуоларимиз ижобатидир. хайрсизини олиб хайрлигини берар, балки..
2 440
тушуняпсанми? одам қилган ишни одам қилади. шунчаки ўзингни устингда ишласанг бўлгани. тўғри, ҳозир қийналаяпсан, лекин, бу қийинчиликларнинг ҳам бир ажри бор, бир мукофоти бор.. ҳар бир қийинчилик ортида бир осончилик бор эмасми?! тўхтаб қолма, муҳими шу. тўхтаган кунингда ўзингга эслат: "ота-онамни мендан умидлари катта эдику.. арзимаган ўткинчи чарчоқларга енгилиб, олға кетаётган йўлимдан тўхтармидим.." дея.
харакат билан одам ўлмаган. уйғон. келажагинг учун ўзинг харакат қил. "олма пиш, оғзимга туш" деган билан иш битмайди. дарахтда турган олмани ейиш учун ҳам харакат қилиш керак.
2 440
тун келганда олам ўзгариб қолади. кундузнинг шовқин-сурони секин йўқолади, ҳаво ҳам бошқача туюлади. шаҳар устига жимжитлик ёйилади, одамлар тўхтаб, хаёлга чўмилади. тун гўё қалбга қараб шивирлайди: «энди ўйла, ўзингни тингла, ичингдаги сирларни эшит». тун — сирли парда, унда юлдузлар чақнайди, ой эса йўлчи учун чироқдек ёнади..
2 440
Ҳақ шаррларни ҳайр айлар,
Ўйламаки, ғайр айлар.
Ориф ани сайр айлар,
Мавло кўрайлик найлар,
Найларса гўзал айлар.
2 440
في بعض الأحيان يوجد أشخاص في حياتك يجعلونك تحاول أن تكون شخصًا أفضل...
баъзида ҳаётингда шундай инсонлар учрайди-ки, улар сабаб яхши инсон бўлишга ҳаракат қиласан..
2 440
иссиқ кийиниб чиқмасанг совуққотасан, лекин иссиқ кийинсанг обедга келиб исиб кетасан, аммо кечки пайтга келиб иссиқ кийинмасанг совуққотасан..
куз шунақаям ажойиб фасл боладимия😕
2 440
кўзлар кўрганидан, қулоқлар эшитганидан, қалблар ҳислардан, бошимиз эса ўйлардан қийналади баъзан..
2 440
қалбни кузатиб туриш қийин. у жуда тез айланади. холати дам-бадам ўзгаради.
севгидан лоф урасан. аммо севгилинг қон ичса, сен қандоқ шарбат ичасан?..
ёлғон, севдим деганинг ёлғон…
аслида, шарбат ичишга изн берган қалбинг айбдор. чунки ишқ унда етарлича пишмаган, ишқ ҳали амирга айланмаган.
ишқ қалбинг амири бўлган ондан бошлаб, севгилинг қон ичса, қон; оғу ютса, оғу ютасан!
бу олам саҳнида севдим деган ошиқларнинг кўпи ёлғончи. ростгўйларида изҳор учун қувват ва журъат йўқ.
© Акром Малик
2 440
баъзи нарсаларни биз чин дилимиздан ҳоҳласакда, насибимизда бўлмаса бизга буюрмас екан..
насибда гап кўп экан..
