cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

UM-BATAFSIL

نمایش بیشتر
کشور مشخص نشده استازبکی22 622دین و مذهبی85 355
پست‌های تبلیغاتی
657
مشترکین
-324 ساعت
+127 روز
-9530 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Тошкентда KIA пойга ўйнаб, йўлдаги пиёдани уриб юборди. Устахона қаршисида уйиштирилган пойга натижасида 27 ёшли пиёда вафот этди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда автомашина устахонаси қаршисида икки автомобиль пойга ўйнагани, улардан бири шу ерда турган фуқаронинг уриб юборгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳодиса юзасидан маълумот берди. Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 май куни соат 17:00 ларда Сергели тумани Қумариқ кўчаси Avtotuning устахонаси қаршисида ҳайдовчи 2000 йилда туғилган А.Х. KIA Stringer русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, пиёда 1997 йилда туғилган Д.К.ни уриб юборган. ЙТҲ натижасида, пиёда олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган. Аммо, вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда. 👉 @UnchaMuncha
نمایش همه...
😱 45👍 7👎 2 1
#ЙТҲ Чилонзор туманида содир бўлган ЙТҲ бўйича маълумот Жорий йилнинг 04 май куни соат 12.50 ларда Чилонзор тумани КХАЙ кўчаси 104-уй қаршисида 2 та автомашина иштирокида; Ҳайдовчилар, 2003 йилда туғилган A.Yu. бошқарувида бўлган Spark русумли автомашинаси ва 1985 йилда туғилган Ж.Й. бошқарувида бўлган Матиз русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. ЙТҲ натижасида Spark автомашина ҳайдовчиси тан жароҳат олган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. ‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати 👉 @UnchaMuncha
نمایش همه...
👍 2
❗️Гулистон шаҳрида содир бўлган ҳодиса юзасидан расмий маълумот. 2024 йил 04 май куни соат 14:03 да Гулистон шаҳар Ички ишлар бошқармасига тушган хабарга кўра, фуқаро Л.Н бошқарувида бўлган Нексия-1 русумли автомашина Гулистон шаҳар, Дўстлик маҳалласи, Хондамир кўчаси йўл четида тўхтаб турган вақтида автомашинага ўрнатилган газ балони ёрилиб кетган. Ҳодиса содир бўлган вақтда автомашина салонида ҳеч ким бўлмаган. Ушбу ҳодиса натижасида оғир турдаги тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 👉 @UnchaMuncha
نمایش همه...
👍 4
❗️Олдиндан тўлаб қўйилса, тариф 2 ой мобайнида эски нархда қабул ҳисобланади “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 116-бандида “Маиший истеъмолчи ўз хоҳишига кўра, 2 ойдан кўп бўлмаган муддат учун электр энергиясидан фойдаланиш ҳақини олдиндан тўлаб қўйиши мумкин ва бунда тариф ўзгарса ҳам қиймат қайта ҳисоб-китоб қилинмайди”, дейилган. Шунингдек, “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг 102-бандида “Тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ ҳажми учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади”, деган қоида мавжуд. Шундан келиб чиқилса, 1 майга қадар тўлов қилган ҳақдор абонентларга 2 ой муддат мобайнида эски тариф қоидалари амал қилади. Масалан, сиз электр энергияси учун 30 апрелда 1 миллион 100 минг сўм тўлаб қўйсангиз ва май ойида 1 000 кВт·соат электр энергияси ёқсангиз, сизнинг шахсий ҳисоб рақамингиздан 200 кВт·соат учун 59 минг сўм (295 сўмдан), 800 кВт·соат учун эса 472 минг сўм (590 сўмдан), жами 531 минг сўм ечиб олинади. Июнь ойида худди шу тартиб давом этади. 1 июль ҳолатига 38 минг сўм пул билан ўтасиз ҳамда шу кундан эътиборан 1 кВт·соат учун сиздан 450 сўм ечиб олина бошлайди. Аммо қарздор ёки май ойининг бошидаёқ ҳисоб рақамида маблағи тугаб, янги тўловни амалга оширишга мажбур бўлган абонентлар учун тариф ўзгаради ҳамда улар янги тўлов билан тегишли равишда 450/650 – 1000/1500 сўмдан ҳақ тўлашни бошлайдилар. 👉 @UnchaMuncha
نمایش همه...
👍 5 2👎 1
❗️Навоийда 9-синф ўқувчиси бошқарувидаги Matiz ЙТҲга учради. Икки ўқувчи вафот этган Навоий шаҳри ва Кармана туманидаги мактабларнинг 3 нафар ўқувчиси бегона фуқаронинг машинасини олиб, Нурота туманига саёҳатга борган. Улар ортга қайтишда ЙТҲга учраган. Икки бола воқеа жойида ҳалок бўлган, бир нафари эса шифохонада оғир аҳволда қолмоқда. Манбага кўра, ЙТҲга учраган болалар Навоий шаҳридаги 11-сонли ҳамда Кармана туманидаги 5- ва 7-сонли умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари бўлган. 8- ва 9-синфда ўқийдиган 3 нафар бола 23 апрел куни ўзларига бегона бўлган фуқаронинг Matiz машинасини олиб, Нурота туманига саёҳатга борган. Машинани ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган, вояга етмаган болаларнинг ўзлари бошқарган. 👉 @UnchaMuncha
نمایش همه...
👍 3😢 1
☎️ Зўравонликка учраган аёл-қизлар қаерга мурожаат қилиши керак – муҳим контактлар Республикада зўравонликка учраган аёлларга ёрдам кўрсатувчи 10 дан ортиқ ташкилотлар бор. — ИИВ Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш ишонч рақами : 1259 — Республика зўравонлик қурбонларини реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази : 1146 — ИИВ ишонч телефони: 1102 — ИИВ Хотин-қизлар билан ишлаш бошқармаси: +998 (71) 256-14-18 — “Nihol” ННО ишонч рақами Ишонч рақами соат 8.00 дан 20.00 гача ишлайди Психолог: +998 (97) 102-33-73 Шифокор-консультант: +998 (90) 188-43-88 Оператор: +998 (97) 102-33-43 Юрист: +998 (97) 102-33-13 Телеграм бот: https://t.me/psixologikmaslahat_GT_bot — Фуқаролар ташаббусини қўллаб-қувватлаш маркази ННО Оператор: +998 (97) 187- 87-13; +998 (97) 187-87-12 Юрист: +998 97 137 24 24; +998 97 137 26 26 Психолог: +998 97 137 27 27; +998 97 187 87 15 Телеграм бот: https://t.me/Ayollar_himoyasi_bot — “Ойдин Нур” оилани ижтимоий ҳимоя қилиш Бухоро вилояти маркази Туну-кун ишлайдиган шаҳар рақами: +998 (65) 224-65-11 — Самарқанддаги “Раҳмдиллик” маркази Ижтимоий ходим: +998 (91) 534-24-81 Шифокор-гинеколог: +998 (97) 383-98-99 Умумий шифокор ва УЗИ шифокор: +998 (91) 522-68-12 Психолог: +998 (93) 355-69-70 Адвокат: +998 (90) 505-27-26 Адвокат: +998 (93) 721-43-46 — Республика “Istiqbolli Avlod” ижтимоий-ахборот маркази Тошкент: +998 (95) 143-94-94 Жиззах: +998 (91) 197-94-94 Нукус: +998 (95) 605-94-94 Урганч: +998 (99) 509-94-94 Гулистон: +998 (95) 290-94-94 Самарқанд: +998 (99) 529-94-94 Қарши: +998 (95) 479-94-94 Бухоро: +998 (95) 514-94-94 Навоий: +998 (99) 619-94-94 Андижон: +998 (95) 201-94-94 Термиз: +998 (95) 069-94-94 Наманган: +998 (95) 301-94-94 Фарғона: +998 (99) 798-94-94 — Жиззах вилояти Зўравонлик қурбонларини реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази : +998 (72) 222-94-01 Адвокат: +998 (97) 784-22-06 Психолог: +998 (95) 579-53-83 👉 @UnchaMuncha
نمایش همه...
👍 2
Дунёвий давлатда радикаллашувга ўрин йўқ Жорий йилнинг апрель ойида «Замонавий аёллар» клуби томонидан «Atlas Party» номли миллий либослар тарғибот тадбири ўтказилган ва тадбирдан лавҳалар ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган. Ушбу лавҳаларга нисбатан номаълум эркакнинг мазкур тарғибот тадбирида иштирок этган аёлларни обрўсизлантирувчи ҳақоратли сўзлари акс этган видеоролик ижтимоий тармоқларда тарқалган бўлиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Шу сабабли, мазкур ҳолат юзасидан «Atlas Party» тадбирининг бир қатор иштирокчилари ички ишлар идораларига ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўриш учун ариза билан мурожаат қилишди. Олиб борилган тезкор-суриштирув тадбирлар натижасида мазкур шахс 1988 йилда Сирдарё вилоятида туғилган фуқаро М.Д. эканлиги аниқланди. 2024 йилнинг 23 апрель куни фуқаро М.Д. Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга таклиф этилди ҳамда у ўзининг шахсий диний қарашларидан келиб чиққан ҳолда атлас тарғиботини олиб борган аёлларга нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатганлиги таъкидлаб ўтди. Ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолати тегишли тартибда Шайхонтоҳур туман суди томонидан кўриб чиқилиб, фуқаро Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси («Майда безорилик») асосида М.Д. га нисбатан 15 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Ҳурматли фуқаролар! Жамиятда қабул қилинган юриш-туриш қоидаларини ҳурмат қилган ҳолда, миллий қонунчилигимизга риоя қилишга чақирамиз. ИИВ 👉 @UnchaMuncha
نمایش همه...
IIV | Rasmiy kanal

Дунёвий давлатда радикаллашувга ўрин йўқ Жорий йилнинг апрель ойида «Замонавий аёллар» клуби томонидан «Atlas Party» номли миллий либослар тарғибот тадбири ўтказилган ва тадбирдан лавҳалар ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган. Ушбу лавҳаларга нисбатан номаълум эркакнинг мазкур тарғибот тадбирида иштирок этган аёлларни обрўсизлантирувчи ҳақоратли сўзлари акс этган видеоролик ижтимоий тармоқларда тарқалган бўлиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Шу сабабли, мазкур ҳолат юзасидан «Atlas Party» тадбирининг бир қатор иштирокчилари ички ишлар идораларига ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўриш учун ариза билан мурожаат қилишди. Олиб борилган тезкор-суриштирув тадбирлар натижасида мазкур шахс 1988 йилда Сирдарё вилоятида туғилган фуқаро М.Д. эканлиги аниқланди. 2024 йилнинг 23 апрель куни фуқаро М.Д. Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга таклиф этилди ҳамда у ўзининг шахсий диний қарашларидан келиб чиққан ҳолда атлас тарғиботини олиб борган аёлларга нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатганлиги таъкидлаб ўтди. Ушбу ҳуқуқбузарлик…

👍 7
Жорий йилнинг 25-28 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлиги ҳақида Ўзгидромет хабар берди. Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида; Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида; Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида; Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида; Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида; Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида; Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида; Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида; Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралади. Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин. 👉 @UnchaMuncha
نمایش همه...
👍 5
Термиз шаҳрида аттракцион ўриндиғи синиб қулаб тушган ва тўрт киши жароҳатланган. Бу ҳақда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, 2024 йил 16 апрел куни Термиз шаҳрида жойлашган “Termiz avenue park” МЧЖга қарашли “Bolajon” номли маданият ва истироҳат боғида ўрнатилган аттракционда ўриндиқ синиб, ерга қулаб тушган. Оқибатда тўрт нафар фуқаро турли даражада тан жароҳатлари олишган. “Аттракцион мавсум олдидан тўлиқ техник шаҳодат синовларидан ўтказилмаган. Уни тайёрлаш ва уни техник текширувдан ўтказиш учун тақдим этиш аттракционларнинг соз ҳолати ва улардан хавфсиз фойдаланиш учун масъул бўлган шахс тайинланмаган, мавсумга тайёрлиги тўғрисидаги далолатнома тузилмаган. Мавсум олдидан аттракциондан фойдаланиш учун рухсатнома олмасдан ундан фойдаланилган”, дейилади қўмита хабарида. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Kun.uz’га маълум қилишича жароҳатланганлар 11 ва 15 ёшли қизлар ҳамда 27 ва 29 ёшли аёллар бўлган. Улардан икки нафари Қозоғистон фуқаролари бўлишган. Жароҳатланганлар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалига ётқизилган. 👉 @UnchaMuncha
نمایش همه...
😱 4👍 2
Ўзбекистонда мигрантларга йўл чиптаси ва виза харажатлари учун пул берилади Ўзбекистонда мигрантларга йўл чиптаси ва виза харажатлари учун пул берилади. Мирзиёевнинг меҳнат миграцияси тўғрисидаги Фармони ҳақида батафсил маълумот берилди. Адлия вазирлиги Президентнинг «Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони мазмун-моҳиятини тушунтирди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати Bugun.uz’га маълум қилди. Фармонга мувофиқ Ўзбекистоннинг Буюк Британия, БАА, Венгрия, Германия, Латвия, Полша ҳамда Япония давлатларидаги дипломатик ва консуллик муассасалари штат жадвалига қўшимча равишда меҳнат миграцияси масалалари бўйича attashe лавозими жорий этилди. Фармонга кўра, 2024 йил 1 июндан: «Хорижда иш» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга: хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМнинг 3 бараваригача миқдорда; хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга «ишчи виза»ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 5 бараваригача миқдорда; йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда компенсация тўланади. Суғурта ташкилотларига:  «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган оила сифатида эътироф этилган ёки «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»дан бирига киритилган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаёти, ҳар бир суғурталанган фуқаро учун йилига бир марта 50 минг сўмгача миқдорда субсидия тўланади; хорижда меҳнат қилиш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга дучор бўлган ва камситилган, меҳнат ҳамда бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволда, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз ва яшаш учун маблағсиз қолган Ўзбекистон фуқароларига адвокатнинг, юридик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларининг хизматлари учун белгиланган тартибда ҳақ тўланади. Фармонга кўра, 2024 йил 1 июндан ҳужжатларни онлайн талаб қилиб олиш бўйича консуллик йиғимлари миқдори фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар берганлик учун давлат божи миқдорига тенглаштирилади. 2024 йил 1-сентябргача: меҳнат мигрантларига ёрдам кўрсатиш учун туну кун ишлайдиган Cалл-марказ фаолияти ташкил этилади; чет элдан чиқувчи абонентлар учун колл-марказ рақамига қўнғироқларни бепул асосда амалга ошириш имкони яратилади. 2025 йил 1 июлгача қуйидагилар яратилади: Ўзбекистондан ташқарига чиқувчи ва давлат ҳудудига кириб келувчи шахсларнинг аниқ ҳисобини юритиш имконини берувчи ягона идоралараро ва тўлиқ интеграция қилинган электрон маълумотлар базаси; меҳнат мигрантлари учун бўлиб турган мамлакатлари ва у ердаги бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотларни жойлаштириш, ватандошлар билан онлайн мулоқот қилиш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш, қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган фуқароларга ёрдам кўрсатувчи ташкилотлар билан боғланиш имконини берувчи мобил илова. 2024 йил 1 июлдан хусусий бандлик агентликларига хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган шахсларга Ўзбекистон ташқарисида ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатганлик учун ҳақ ундиришга рухсат этилади. 👉 @UnchaMuncha
نمایش همه...
👍 25🖕 5🤔 2🕊 1