cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Sizga Manfaatli

Реклама учун: @foydangiz

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
9 237
مشترکین
-3524 ساعت
-2847 روز
-50130 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Ким нимани даволайди? Эндокринолог – ички секреция безлари касалликларини ташхислаш, даволаш ва олдини олиш билан шуғулланувчи мутахассис. Ички секреция безларига гипофиз билан узвий боғланган марказий нерв системасининг бир қисми ҳисобланган гипоталамус, гипофиз, ғуррасимон без (эпифез), қалқонсимон без, қалқонсимон без олди безлари, меъда ости безининг оролча (инкретор) қисми, буйрак усти безлари киради. Терапевт – ички аъзолар касалликлари билан шуғулланувчи шифокор. Аксарият ҳолларда бемор ўзини безовта қилган муаммонинг асл сабабини билмаганда биринчи бўлиб терапевтга мурожаат қилади. Терапевт кўригидан сўнг, унинг йўналиш бериши бўйича гепатолог ёки эндокринолог каби тор мутахассисларга мурожаат қилиши мумкин. Офтальмолог – кўз касалликлари бўйича мутахассиси. Невропатолог (невролог) – асаб касалликларини аниқлаш, даволаш билан шуғулланувчи мутахассис. Диетолог – касалликларни парҳез ёрдамида даволовчи шифокор. Гастроэнтеролог – меъда-ичак йўли аъзоларининг, асосан, ноинфекцион касалликларини ташхислаш, даволаш ва олдини олиш билан шуғулланувчи шифокор. Хирург (жарроҳ) – касалликлар ва шикастланишларни ташхислаш ва уларни жарроҳлик йўли билан даволаш бўйича таълим олган мутахас Ревматолог – бириктирувчи тўқима ва бўғим касалликларини (масалан, ревматик артрит, тизимли қизил бўрича, Бехтерева касаллиги, ревматизм) ташхислаш, даволаш ва олдини олиш билан шуғулланувчи шифокор. Ортопед – ҳаракат ва таянч аъзолари касалликлари (майибликлар)га даво қилиш ва олдини олиш билан шуғулланувчи шифокор. Кардиолог – юрак-қон томир касалликларини даволовчи мутахассис. Дерматолог – тери касалликларини ташхислаш, даволаш ва олдини олиш билан шуғулланувчи шифокор. Андролог – эркаклар пешоб таносил аъзоларининг касалликларини даволовчи шифокор. Физиотерапевт – табиий омиллар, масалан, қуёш, ҳаво, электр билан даволовчи мутахассис. Психиатр – руҳий касалликларни ташхислаш, даволаш, олдини олиш билан шуғулланувчи шифокор Онколог – ўсма (саратон) касалликларини ташхислаш, даволаш, олдини олиш билан шуғулланувчи мутахассис. Иммунолог – иммунитет билан боғлиқ патологик ҳолатларни текшириб, даволовчи шифокор. Гинеколог – аёллар касалликлари бўйича мутахассис. Аллерголог – аллергик касалликлар ва аллергик реакцияларнинг келиб чиқиши, ривожланиши ҳамда уларни даволаш, профилактика қилиш бўйича мутахассис. Отоларинголог – қулоқ, бурун, томоқ ва бўғиз касалликлари диагностикаси, даволаш ва профилактикаси билан шуғулланувчи шифокор. Гепатолог – жигар касалликларини даволовчи шифокор. Логопед – нутқ камчиликлари (дудуқланиш)ни даволовчи мутахассис. Маммолог – сут бези касалликларини даволаш ва ташхислаш билан шуғулланувчи Уролог – сийдик-таносил аъзолари касалликлари бўйича мутахассис. Трихолог – соч билан боғлиқ касалликлар (соч тўкилиши, каллик, эрта оқариши)ни ўрганувчи ва даволовчи мутахассиси. Пульмонолог – нафас олиш тизими (ўпка, бронхлар, трахея, ҳиқилдоқ) касалликларини ташхислаш ва даволаш билан шуғулланувчи шифокори. Гематолог – қон таркиби, унинг хусусиятлари, қон ишлаб чиқариш аъзолари касалликларини даволовчи шифокор. Педиатр – болалар касалликлари мутахассиси Неонотолог – янги туғилган чақалоқлар касалликлари билан шуғулланувчи мутахассис Травмотолог – одам танасига этувчи тирли жароҳат ва шикастланишларни даволовчи мутахассис Венеролог – таносил аъзолари касалликларини даволовчи. Анестезиолог – оғриқсизлантирувчи; наркоз (умумий оғриқсизлантирувчи) ва маҳаллий оғриқсизлантирувчи мутахассис. Оғриқ йўқотувчи моддани қон томирига юбориб, сезгини вақтинча йўқотувчи. Апитерапевт – асалари заҳри ва унинг препаратлари билан даволовчи мутахассис. Гирудотерапевт – касалликларни даволашда тиббиёт зулукларидан фойдаланувчи мутахассис. t.me/SizgaManfaatli | Бўлиш мумкин
نمایش همه...
👍 28🔥 4
Қуйидагилар кўз тегишидан асрамайди: - Дарвоза тепасига, ҳовлидаги устунларга осиладиган ҳайвоннинг калла суяги, тақа, исириқ, қалампир каби нарсалар; - Буржга қараб тавсия қилинадиган турли рангли тошлар; - Қўлга, бўйинга осилган кўзмунчоқ, кийимга қадаб қўйилган дўлана. Туғруқнинг оғир ёки енгил кечиши қуйидагиларга боғлиқ эмас: - Кўрпа-тўшакларнинг астар томони билан тахланганига; - Ҳомиладорлик даврида ғўзапоя ўтини тандирга илдиз томони билан солинганига; - Касалхонага кетаётиб, кийимларни илгичлардан чиқариб ёки кир ёйиш учун боғланган дорларни ечиб ёҳуд жавон каби жиҳозларнинг эшикларини очишга; - Сувда қайнатилган мошнинг тез очилишига. Расулуллоҳ (Соллаллоҳу Алайҳи Васаллам) Янги топилган ишлардан сақланинглар, ҳар бир янги топилган иш бидъатдир ва ҳар бир бидъат адашишликдир» Давоми бор… t.me/SizgaManfaatli | Бўлиш мумкин!
نمایش همه...
👍 33🔥 4👏 4🍓 3
Photo unavailableShow in Telegram
Турмуш ўртоғингиз билан фақатгина ҳаёт ўртоғи эмас, ҳаёл ўртоғи бўлинг, биргаликда ҳаёллар суринг. Ҳатиже Кубра Тонгар t.me/SizgaManfaatli | Бўлиш мумкин!
نمایش همه...
❤‍🔥 32😁 22👍 11 10😐 7👏 1🍓 1
Қуйидагиларга ишонсангиз адашасиз: - Кечқурун тирноқ олса (ёки сешанба, шанба ва ҳоказо кунлари) тирноқ олса, бир ёмонлик келади; - Чақалоқни жума куни чўмилтириб бўлмайди, савобини кўтара олмайди; - Дуо қилинаётганда дастурхон устида пичоқ турса, уйдан барака учади; - Шомдан кейин сут, қатиқ сотилса ёки берилса, сигирнинг сути камаяди; - Азали хонадон аъзолари марҳумнинг «қирқи чиққунича» тухум ейишлари гуноҳ; - Таом аввалини гўшт билан бошласа, бош фарзанди ўғил бўлади; - Таомнинг қирмочини еган ёки қозон тагини ялаган қизнинг тўйида ёмғир ёғади; - Эркак киши уйдан чиқаркан, йўлини аёл киши кесиб ўтса ўша куни иши юришмайди; - Тирик одамнинг бўйини қаричлаб ёки бошдан оёғигача метрлаб ўлчаб бўлмайди, ўликни ўлчагандек бўлади; - Янги туғилган чақалоқни «қирқи чиқмасдан» ювинтириб, соч ва тирноқларини олиб бўлмайди; - Шанба куни қўлдан пул кетса, фақирлик келади, аксинча, пул келса, бойлик келади; - Супургини қўшнига бериб бўлмайди, уйдан барака қочади; - Қўшнидан супурги, игна сўраб бўлмайди, йўқсиллик келтиради; - Нонни дастурхонга тоқ қўйиб бўлмайди, азали жойда тоқ қўйилади; - Чоршанба куни соч-соқол олиб бўлмайди, чунки у куни ҳатто тўнғиз ҳам тук ташламас экан; - Тўқ кўк рангли либосни кийиб бўлмайди, чунки у азадорларнинг либоси ҳисобланади. - Кимнингдир ўлими учун юлдуз учади десангиз; - Идиш-товоқларни қозоннинг ичига солиб ювиш керак десангиз; - Гўдакни деразадан узатиш, олиш керак десангиз; - Бешикни икки киши кўтариши керак десангиз. Расулуллоҳ (Соллаллоҳу Алайҳи Васаллам) Янги топилган ишлардан сақланинглар, ҳар бир янги топилган иш бидъатдир ва ҳар бир бидъат адашишликдир» Давоми бор… t.me/SizgaManfaatli | Бўлиш мумкин!
نمایش همه...
🔥 31👍 21 8❤‍🔥 1👏 1
Вафот топишинг билан дастлаб номинг барчани эсидан чиқади! Ғассол кела солиб: "Жасад қаерда?" дейди. Мансабингни ҳам, насабингни ҳам ва хатто номингни ҳам сўрамайди! Жанозангни ўқишдан олдин Имом: "Марҳумнинг ёши неччида эди?" дейди! Мансабингни ҳам, насабингни ҳам ва ҳатто номингни ҳам зикр қилмайди! Кейин: "Тобутни кўтаринглар!" дейилади. Бунда ҳам на мансабинг, на насабинг ва на номинг эсланади! Эсингиздан чиқарманг, ҳамма нарса ўткинчи, сиздан фақат яхшиликлар қолади... t.me/SizgaManfaatli | Бўлиш мумкин!
نمایش همه...
🔥 42 13😢 13💯 13👍 4 4❤‍🔥 1🆒 1
Аёл яшашни, яхши яшашни истади. Турмуш ўртоғидан садо чиқмагач, ўзи ҳаракат қилди, сут-қатиқ сотди, бозорга чиқди, ўзини ўтга урди, чўққа урди, битмаган ҳовли жойлар битди, қимматбаҳо гиламлар, нафис дарпардалар уйга ўзгача кўрк бағишлади. "Энди яшайман", деганида бедаво дардга чалингани маълум бўлди, болалари онамлаб қолаверди. Шундоқ ҳовли-жойларга, бойликка эга эркакка ўзидан 25 ёш кичик аёл жон-жон деб турмушга чиқди. Эр энди гапириб юрганмиш "Ҳақиқий аёл бундай бўларкан, олдинги аёлим доим чарчаб юрарди, бор топган-тутганим шуники" деб. t.me/SizgaManfaatli | Бўлиш мумкин!
نمایش همه...
😢 119👍 20🤯 10🔥 8 3😁 2💔 2❤‍🔥 1
Баъзи сўзлар тиғли бўлади – тегса, ўлдиради. Кекса ёшли киши институтнинг дарсхонасига кириб келди. Талабалар уни ўқитувчи деб ўйлашди. Лекин у талабалар қатори партадан жой олди. Дарс тугагач кекса киши савол назри билан қараган талабаларга юзланиб, шундай деди: Мен ишлик одамман – оёқ кийим сотаман. Еттита фарзандим бор. Бир ўғлим табиб, бири муҳандис, бири зобит, қизим эса дорихонада ишлайди. Бир куни болаларим илмий бир мавзуда суҳбатлашиб ўтиришган эди, мен ҳам уларнинг суҳбатига аралашдим. Шунда ўғилларимдан бири менга шундай деди: «Дада, гапга аралашманг, биз илмий мавзуда гаплашяпмиз, буни сиз тушунмайсиз. Ҳафа бўлманг-а!» Бу гап ич-этимни узиб юборди, лекин индамадим. Эртаси куни тўғри кутубхонага бориб, 9-синф китобларини сотиб олдим, ҳеч кимга билдирмай дўконимда ҳаммасини ўқиб ўзлаштирдим ва мактаб имтиҳонида қатнашиб, ҳаммасидан ўтдим. Буни ҳам ҳеч ким билмади. Кейин эса олийгоҳга кириш ниятида китоблар сотиб олдим. Уларни уч йил ўқиб таёрландим ва имтиҳон топшириб, ҳаммасидан муваффақиятли ўтдим. Буни ҳам оиламда ҳеч ким билмади. Мана бугун эса институга қабул қилиндим. Иншааллоҳ, шу ерни битирсам, фарзандларимни чақираманда, уларга: «Болажонларим, мана бу дипломим. Энди сизларни тарбиялаган, ўқитган ва уйли-жойли қилган отангиз гапингизга аралашса майлими?», дейман! t.me/SizgaManfaatli | Бўлиш мумкин!
نمایش همه...
😢 108👍 19🔥 16😁 5 4🤯 2💔 2❤‍🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
#ибрат Биз бу инсон ҳақида биламизми? Бу инсон 1994-йилда Қирол Файсал мукофотини қабул қилишдан бош тортди ва шундай деди: “Мен ёзганларимни фақат қудратли Аллоҳ учун ёзганман, шунинг учун мени васвасадан қутқаринг“. Францияда яшаган вақтида у орқали ярим аср давомида 40 мингдан ортиқ одам Исломни қабул қилди. У 22 тилни яхши биларди ва у 84 ёшида ўрганган охирги тил Тайланд тили эди. У бир нечта тилларда 450 та илмий асар, шунингдек, дунёнинг турли тилларида 937 дан ортиқ мақола ёзган. У бир миллион рупий бўлган барча гонорарини Исломободдаги Исломшунослик институтига совға қилди ва шундай деди: "Агар мен бу ўлик дунёда совринни олсам, абадий ҳаётда нима оламан?!" Бу шаҳс Шайх Муҳаммад Ҳамид, у 2002-йилда 94 ёшида вафот этди. Орамизда мана шундай биз билмаган буюклар бор. Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
نمایش همه...
🔥 64 20👍 10👏 8🤩 7❤‍🔥 3🤗 2
Photo unavailableShow in Telegram
Имтиҳон учун келдик бу дунёга аммо, ҳамма бахтли бўлиш учун ҳаракат қилмоқда... t.me/SizgaManfaatli | Бўлиш мумкин!
نمایش همه...
👍 43😢 16 13🔥 12 5❤‍🔥 1
БАХТЛИ ОИЛА БЎЛИШ АСОСЛАРИ ёхуд “Аёлимда бўлмаган нарсани талаб қилмадим” Шайх Aли Тантовий раҳматуллоҳ алайҳи бахтли оила бўлишнинг сабаблари ҳақида шундай дейди: 1. Ўзим билган хонадонга куёв бўлганман ва мени яхши биладиган хонадон менга қизини берди. 2. Ўзимнинг тенгимни олдим (ҳар томонлама). 3. Оддий таълим олган аёлни никоҳимга олдим. 4. Мен аёлимни юзидаги гўзалликни ахтармадим. 5. Ўзим ҳурмат ва эҳтиром қиладиган хонадонга ва мени ҳам ҳурмат ва эҳтиром қиладиган хонадонга куёв бўлдим. 6. Ҳар қандай ҳолатда ҳам оиламда бўладиган ҳодисаларга бировнинг аралашишига йўл қўймадим. 7. Турмушимизнинг бошидан аёлим қандай бўлса, шундайлигича қабул қилдим. 8. Aёлимнинг ишларига аралашмадим. 9. Aёлимдан ҳеч бир нарсани яширмадим. 10. Аёлимда бўлмаган нарсани талаб қилмадим. t.me/SizgaManfaatli | Бўлиш мумкин!
نمایش همه...
👍 39🤗 10🔥 7 6 5😢 4❤‍🔥 1