cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

АББОСХОН-ҚОЗИ масжиди (ЖАР) 🇺🇿

Косонсой тумани Аббосхон-қози жоме масжидининг расмий канали Шиоримиз: Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш. https://t.me/+pW5iUpO2qTw5ZTYy

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
217
مشترکین
-124 ساعت
-27 روز
-1430 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailableShow in Telegram
#BIR_SHINGIL__TAFAKKUR TOSHDAN O‘SGAN O‘SIMLIKDA YASHIRINGAN HIKMAT “Va Zaytunni ham (o‘stirib qo‘ydik) ...” (“Abasa” surasi, 29-oyat). ✅Zaytun eng yumshoq o‘simlik bo‘lib, tomiri tog‘da bo‘ladi. ✅ Tog‘ esa eng qattiq jism. 👉 Eng qattiq narsadan eng yumshoq narsani chiqarishga qodir bo‘lgan Zot, shubhasiz, yo‘qdan bor qilish va qayta tiriltirishga ham qodirdir. ✅ Shunday ekan: 👉 Eng qattiq narsadan eng yumshoq narsani chiqarishga qodir bo‘lgan Zot, shubhasiz, qotib qolgan qalblarni yumshatib, Allohning zikri ila orom toptirishga ham qodir. ©️ Imom Moturidiy rahimahulloh @kosonsoy_masjidi
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Бошингизга иш тушса, яқинларингизнинг эшигига боринг, эшик очилмаса ҳам, кўзингиз очилади. @kosonsoy_masjidi
نمایش همه...
#Мақола Тафаккур... Бир одам сартарошхонага келиб ўтириб Аллохдан сўз очибди, сартарош эса: “Агар Аллох бўлганда дунёда мухтож, камбағал одамлар қолмас эди, хамма бир хил фаровон яшар эди” дебди, шу пайтда ташқарида соч-соқоли олинмаган бир одам ўтиб қолди, буни кўриб мижоз айтдики : “Сен хам сартарош эмассан, агар сартарош бўлганингда кўчада мана бундай соч соқоли усган қаровсиз одамлар қолмасди деса”, сартарош айтдики: “Мен уни орқасидан югуриб бориб ялиниб соқолини олмайман, ўзи келиб мурожат қилсин” дебди, шу гапни кутиб турган мижоз айтдики: Аллох хам бандасига ялиниб бойлик, фаровонлик бермайди, бандаси ўзи Аллохга мурожат қилиши керак, ана шунда мухтожлар қолмайди деди . . . ! ! ! @kosonsoy_masjidi
نمایش همه...
#ибрат • Бахтли инсон ҳеч қачон бировга озор бермайди ва бировнинг ҳаётига аралашмайди. Чунки бунга унинг вақти йўқ. • Бошқаларнинг ҳаётига ралашиб, озор бериш бу — бахтсиз одамларнинг иши. • Шундай экан, бундайлар билан курашманг! • Аксинча, уларга бахт тиланг ва йўлингизда давом этинг! • Билмаймиз, кимнинг қанча умри қолган. Зеро, шундай экан, бу гўзал ҳаётда фақат ўзингиз биланг ишланг, ривожланинг! • Қўлингиздан келса, яхшилик қилинг! Қўлингиздан келмаса, ёмонлик ҳам қилманг!Чунки олдинда ҳар бирининг тўлови бор. • Ўзингизнинг кунингиз, вақтингиз ва умрингиз билан яшанг! T.me/Abbosxon_qozimasjidi
نمایش همه...
Repost from FATVO.UZ
00:22
Video unavailableShow in Telegram
#Видео #қабр #маййит 🎙Қабрга нима қўйилса маййитга фойда беради? Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
نمایش همه...
00:05
Video unavailableShow in Telegram
#Жума_муборак                                                     Кунларнинг султони Саййид-ул айём, ҳаж-ул масокин яна бир Жума кунига етказган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин! Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин азизлар! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! @kosonsoy_masjidi
نمایش همه...
ЖУМА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Бу кунда биз мусулмонлар бир-биримизни табриклаймиз, байрамдек ўтказамиз. Саловат айтишни кўпайтирамиз. Ижобат соатни излаймиз. 🕌🕌Бинобарин, жума куни: Дуолар ижобат бўлади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Бухорий, Муслим). 🕌🕌Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд). 🕌🕌Қадамлар остидан нурлар чиқади. Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар. 🕌🕌Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади. Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар. 🕌🕌 Гуноҳлар мағфират этилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар. Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди, деганлар. 🕌🕌 Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Абу Довуд, Ибн Можа). Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик. Яқинларимизга ҳам улашайлик! @kosonsoy_masjidi
نمایش همه...
Таҳорат қилиш одоблари Бизда таҳорат деб ўрганиб қолинган маълум ва машҳур амал араб тилида "вузуъ" дейилади. "Вузуъ" сўзи луғатда "гўзаллик" ва "ялтираш" деган маъноларни билдиради. Шариатда эса Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш нияти билан баъзи аъзоларни ювиш "вузуъ" деб айтилади. Таҳорат энг аввало, Аллоҳ таоло томонидан амр қилинган ибодатдир. У мусулмон инсоннинг гуноҳлари мағфират қилинишига сабаб бўлади. Таҳорат поклик демакдир. У инсонни гўзал қилади, соғлом бўлишини таъминлайди ва яна бошқа кўплаб фойдалар келтиради. Аллоҳ таоло мусулмонларни ҳар бир ибодатга таҳоратли ҳолда киришишга буюрган. Таҳоратсиз намоз қабул бўлмайди. Бир кунда беш вақт намоз ўқиш фарз бўлганидан кейин доимо таҳорат билан покланиб юрилса, ҳақиқий исломий одобга риоя қилинган бўлади.   Аллоҳ таоло Моида сурасида марҳамат қилади: "Эй иймон келтирганлар! Намозга турсангиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила, бошларингизга масҳ тортиб, оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар" (6-оят). Ҳанафий мазҳаби уламолари таҳоратда тўртта фарз борлигини ушбу ояти каримадан олишган. Буни қуйидагилардан иборат: 1. Юзни ювиш. 2.Қўлларни чиғаноқлари билан қўшиб ювиш. 3.Бошга масҳ тортиш. 4.Оёқларни тўпиқлари билан қўшиб ювиш. Уламоларимиз таҳорат борасида келган ҳамма ҳадис ва бошқа манбаларни ўрганган ҳолда ишлаб чиққан таҳорат одобларига, бу борадаги қоидаларга назар соладиган бўлсак, бу ҳақиқатни яна ҳам тўлароқ тушуниб етамиз.   Таҳорат одоблари қуйидагилар: 1. Қиблага қараб ўтириб таҳорат қилиш зарур. Таҳорат ибодат бўлгани учун, уни қиблага қараб қилиш керак бўлади. 2. Баланд жойда ўтириб таҳорат қилиш лозим. Ишлатилган сувлар бадан ёки кийимларга сачрамаслиги учун, шундай ва бундан бошқа қулайликларга эга бўлиш талаб этилади. Мисол учун, совуқ ўлкаларда офтобда таҳорат қилиш қулай бўлса, ўта иссиқ ўлкаларда офтобда таҳорат қилиш кўп ноқулайлик ва қийинчиликлар туғдиради. Шунинг учун таҳорат қиладиган жой ва шароитлар қулай қилиб олинса, яхши бўлади. 3. Таҳорат қилишда узри бўлмаса, бировнинг ёрдамидан фойдаланмаслик керак. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аксар ҳолларда шундай қилганлар. Ибодатда мутавозелик, ҳамма нарсани ўзи бажариши афзал саналади. 4. Таҳорат пайтида гапирмаслик лозим. Балки Аллоҳнинг зикри ва дуо билан машғул бўлиш мақбулдир. 5. Узуги бор одамлар уни бир қимирлатиб, остига сув етказиши керак. 6. Оғзига ва бурнига ўнг қўл билан сув олиб, бурунни эса чап қўл билан тозалаб қоқиш зарур. 7. Шошилиб қолмаслик учун намоз вақти кирмасдан таҳорат қилишни бошлаш керак. 8. Сувни исроф қилмаслик талаб этилади. 9. Ишлатиш осон бўлиши учун таҳорат суви солинган идишни ўнг томонга қўйиб олинса, қулай бўлади. 10. Қалбдаги ният билан тилдаги гапни бирлаштириш. 11. Ҳар бир аъзони ювганда, "бисмиллаҳ"ни айтиб, дуо ўқиш. 12. Таҳорат қилиб бўлгандан кейин "калимаи шаҳодат"ни ва ривоятда келган дуони ўқиш. 13. Таҳорат қилиб бўлгач, икки ракъат намоз ўқиш. Мусулмон инсон кундалик ҳаётида доимо баданининг маълум қисмлари пок ҳолда юриши учун таҳорат етарлидир. Исломда таҳоратнинг ўзи билан кифояланиб қолинмайди. Балки мусулмон инсонга бутун баданини пок тутиш учун Аллоҳ таоло ғуслни ҳам фарз қилган. "Ижтимоий одоблар" китобидан. https://t.me/kosonsoy_masjidi
نمایش همه...
АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)

Косонсой туман Аълохон маxдум жоме масжиди расмий канали Шиоримиз: 1.Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломни ӯрганиш 2.Қуръон ва суннатни ўрганиб унга амал қилиш 3.Исломий маърифати ва диний бағрикенглик руҳини таратиш.

Repost from FATVO.UZ
01:27
Video unavailableShow in Telegram
#Видео #сафар #суннат #намоз 🎙Сафарда суннат намозини ўқийманми? Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
نمایش همه...
👍 1
Repost from FATVO.UZ
00:43
Video unavailableShow in Telegram
#Видео #таҳорат 🎙Жойнамоз устида ухлаб қолса таҳорат бузилмайдими? Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
نمایش همه...