cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

ODAMLAR ORASIDA

🥀 Shunchaki, samimiy kanal 🥀 Ma’lumot yuborish uchun @OdamlarOrasidaBot

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
1 602
مشترکین
-124 ساعت
-287 روز
-13230 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: Пайғамбаримиз Саййидул Анбиё соллаллоҳу алайҳи вассаллам тушларини баён қилаётгандилар. — Жаброил Амин ёнимга келиб қўлимдан тутди ва умматим жаннатга кирадиган эшикни кўрсатди. Шунда Ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳу чидолмади: — Эй, Аллоҳнинг Пайғамбари, сен билан бирга бўлишни ва ўша эшикни кўришни орзу қилардим, — деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам бунга жавобан шундай дедилар; «Сенга келсак, эй, Абу Бакр, умматимдан жаннатга кирадиган илк инсон сен бўласан». * * * * * * Абдуллоҳ бин Умар розияллоҳу анҳунинг бир хотираси бор эди. Унинг айтишича, улар масжидда ўтиришарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам ёнларида ҳазрат Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳулар билан келдилар. Бири ўнг тарафларида, иккинчи чап томонларида эди. Иккисининг ҳам бир қўлидан тутган эдилар. Шунда У соллаллоҳу алайҳи вассаллам масжиддагиларга юзланиб сўз айтди: — Қиёмат куни биз мана шу ҳолда ёнма — ён, қўл—қўлда, бирга бўламиз. Яна Абдуллоҳ бин Умар келтирган бир хабарда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳуга шундай деганлари баён зтилади: «Эй, Абу Бакр, сен Ҳавз бошида менинг биродарим бўласан. Ғорда ҳам сен эдинг». Бу муборак сўзнинг маъноси: «Энг азобли дақиқаларимда биродарим сен эдинг, охиратда энг бахтиёр дамларимда ҳам сен бўласан» — деганидир. Азалий оламда бошланган дўстлик абадий оламда ҳам давом этади ва севган севгани билан бирга бўлади. Ғорда бирга, қабри саодатда бирга, маҳшарда бирга ва жаннатда бирга... “Абу Бакр Сиддиқ” Аҳмад Лутфий Қозончи 🍃 Самимият соғинганлар https://t.me/odamlar_orasida2
نمایش همه...
ODAMLAR ORASIDA

🥀 Shunchaki, samimiy kanal 🥀 Ma’lumot yuborish uchun @OdamlarOrasidaBot

👍 4 2😢 2
Photo unavailableShow in Telegram
Қарғалар жам бўлишиб, дарё бўйидаги ботқоқда ўралашиб юрган, булбулнинг устидан кулишди. - Барака топгур,-булбул, бу ерларда сенга нима бор? Бориб Чаманзорингда сайраб юравермайсанми?! Булбул шахд билан гап қотди: Сайрашни тўхтатдим, чувалчанг излаяпман, уйимда болаларим оч... P.S: Уйда музлатгич бўш, болалар оч қолганда принциплар ҳам, дипломлар ҳам дам олиб туради. Бугунги кунда олий маълумотли қора ишчилар камми? Тўғри меҳнатнинг айби йўқ, аммо булбул ўзининг вазифасини қила олмаётгани айб… 🍃 Самимият соғинганлар https://t.me/odamlar_orasida2
نمایش همه...
👍 9🔥 3😢 1
Кўчада нотаниш бир йигит мени бехос саволга тутиб қолди: — Ҳамонки, инсон такдири ҳали туғилмасидан илгариёк, белгилаб қўйилган экан, ёмоннинг яхши бўлишига ҳаракат қилмоғи бехуда экан-да? Масалани тушунтириб беришга зарур илм каминада етарли бўлмаса-да, савол берилган, жавоб кутилмокда эди. Ақлим етганича дедимки: — Ҳа, кишининг тақдирини Аллоҳ ҳали туғилмасидан илгариёқ белгилаб қўйгандир. Аммо кишининг рўпарасида икки йулни ҳам бер­ган: бири — ҳидоят, иккинчиси — залолат. Бу йуллардан қай бирини танлаш учун эса унга акл, зеҳн ва фаросат ҳам берилган. Айни чоғда бу аклни қувватлантирувчи каломини ҳам туширган ҳамда ҳидоят би­лан залолатни фарқлашларида тўғри йўлни кўрсатсин, деб бандалари орасидан ўзининг расулини ҳам белгилаб қўйган. Кимки ақли ва қалби билан каломуллоҳни англабди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламга эргашибди — у ҳидоятга етибди. Кимки англамабди, англашга интилмабди ёки интилишни истамабди — шайтоннинг этагини тутибди ва залолат йўлини ўзига маъқул кўрибди. Демак, Аллоҳ бандага ихтиёр бериб қўйибди. Тоҳир Малик “Одамийлик мулки” 🍃 Самимият соғинганлар https://t.me/odamlar_orasida2
نمایش همه...
ODAMLAR ORASIDA

🥀 Shunchaki, samimiy kanal 🥀 Ma’lumot yuborish uchun @OdamlarOrasidaBot

👍 14 3
Photo unavailableShow in Telegram
Асмаъий раҳимаҳуллоҳ деди: Бир куни халифа Ҳорун ар-Рашид хузурига кирдим. Жума куни эди. У тирноғини олиб ўтирган экан. Унга нега айнан бугун тирноқ олаётгани ҳақида савол қилдим. У деди: Тирноқларни пайшанба кунда олиш суннатдан, тўғри, аммо менга жума куни олишлик фақирликни қайтаради , деган хабар келган. Мен унга: Эй Амир ал-мўминин! Сиз ҳам фақирликдан қўрқасизми?! дедим. У: Эй Асмаъий, фақирликдан мендан кўра кўпроқ қўрқадиган ким экан?! Менинг хавфим ҳамманикидан кўпроқ , деди. Ал-Мужоласа ва жавоҳир ул-илм. 159/ ривоят. 🍃 Самимият соғинганлар https://t.me/odamlar_orasida2
نمایش همه...
👍 4😢 3 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ибн Жавзий вафот этганда уни ювиш учун қаламларининг қириндилари билан сув иситишгани ва кириндиларнинг ортиб қолгани Қуммий китобида қуйидаги ривоятни нақл қилган: «Ибн Жавзийнинг ҳадис ёзишда учлаган қаламларининг қириндилари тўпланган. У катта бир уюмга айланди. Ибн Жавзий вафот этганидан сўнг уни ювишда сувни шу қириндиларни ёқиб иситишни васият қилган эди. Ўша қириндилар сувни иситишга етиб ортиб қолган». 🍃 Самимият соғинганлар https://t.me/odamlar_orasida2
نمایش همه...
😢 12 5👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
🩸 Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. 🩸 Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. 🩸 Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик. Ўткир Ҳошимов 🍃 Самимият соғинганлар https://t.me/odamlar_orasida2
نمایش همه...
👍 12 4
Photo unavailableShow in Telegram
Она ишдан асабийлашиб қайтди. Аксига олиб олти яшар қизчаси расм чизаман деб гиламни ҳам бежаб ўтирибди. Она аввал катта ўғлига ўшқирди. - Компютер ўйнаб ўтиргунча синглингга қарасанг ўласанми? Қара нима аҳволга солибди гиламни? Кейин эса жаҳл билан қизининг юзига бир шапалоқ туширди. Қизча йиғлаб юборди. Ўғил деди: - Ойи, синглим ишдан келсангиз совға қиламан деб сизни расмингизни чизаётганди. Она ердаги қоғозга назар солди. Қоғоздаги аёл суратининг тепасига “Дунёдаги энг меҳрибон ойижонимга” деб ёзилган эди. ✍️ #Mehribon 🍃 Самимият соғинганлар https://t.me/odamlar_orasida2
نمایش همه...
😢 18😁 2😱 2
Repost from Mubaşşir Ahmad
Ўша қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилибди, алҳамдулиллаҳ. Фаол бўлайлик, фарзандларимиз келажагига жавобгармиз. Аллоҳ таоло айтади: "Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли-оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангиз" ("Таҳрим" сураси, 6-оят). Изоҳдаги ҳаволага кириб, ўз фикр-мулоҳазангизни билдиринг: https://parliament.gov.uz/regulation/29?fbclid=IwZXh0bgNhZW0CMTEAAR2394r9OZE02Q3s2cGA1ue_OI0a-RZRhkiXa4MfxXKqDRtWAuj3PJ7pQ-U_aem_GP_TnKKet9HHgghKJgmwHg @MubashshirAhmad
نمایش همه...
👍 12 2
Ҳазрати Мусо Аллоҳ таолодан сўрадилар: «Эй, ҳар недан юксак, ҳар кимдан буюк Аллоҳим! Энг қаттиқ жазо берадиган қулларинг кимлар?» Аллоҳ марҳамат этди: «Бир кишига «Аллоҳдан қўрқ!» дейилса, у киши ғазабланиб: «Менга Аллоҳдан қўрқишни сен ўргатмоқчимисан?!» дея қаршилик кўрсатганга энг қаттиқ жазо бераман, энг шиддатли азобимни юбораман. Агар ўша кишига «Аллоҳдан қўрқ!» дейилганда, «Албатта, қўрқаман!» деса, ўша қулимни раҳматим билан ёрлақайман, дунё ва охират муроди не бўлса, бераман!» Эй, фарзанд! Қилган ишларининг гуноҳи юзига солинмаслиги, ҳолини тузатган киши ўтмиши туфайли айбланмаслиги керак. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам шундай дейдилар: «Бир киши бошқа бир кишининг ўтмиш гуноҳини юзига солса, уни кечмиши билан айбласа, Аллоҳ таоло ўша айблаган кишини айни айб билан дунёдан охиратга йўллайди. Бундай кишига тавба ҳам насиб бўлмайди». “Эй, фарзанд!” Имом Ғаззолий 🍃 Самимият соғинганлар https://t.me/odamlar_orasida2
نمایش همه...
ODAMLAR ORASIDA

🥀 Shunchaki, samimiy kanal 🥀 Ma’lumot yuborish uchun @OdamlarOrasidaBot

👍 5😢 5
Photo unavailableShow in Telegram
🧨 🧨 🧨 🧨 🧨 🧨 🧨 🧨 Миллатни еймиз, қонини ичамиз, сўнг ҳожатга шошамиз, болаларни ҳам, келажакни ҳам ахлат каби тўкамиз миллий ҳожатхоналарга! ✍ Жавлон Жовлиев. "Қўрқма" 🍃 Самимият соғинганлар https://t.me/odamlar_orasida2
نمایش همه...
👍 7😢 5🤔 2
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.