cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

💖ISHQ VA MUHABBAT💖

#Assalomu_alaykum ✌️Hush kelibsiz 🤞ISHQ VA MUHABBAT siz bilan birga 💙Ibratli Hikoyalar 💛Hayotiy Voqealar 💜Eng zo'r Statuslar 💚Kerakli Maslahatlar 🎤 Eng zo'r Musiqalar 🎬 Sevimli kiliplar Talab va takliflar Hammasi bizning kanalda😊😊

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
200
مشترکین
-324 ساعت
-207 روز
-7230 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

🌙ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАР!🌙 ✨💫Нима булса хам утган кунга шукр айтинг! ✨💫Якинларингизни кадрланг! Борликлари учун миннатдорчилик билдиринг! ✨💫Борлигингизнинг узи бахт! ✨💫Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин! ✨💫Йўл қўйган хато -камчиликларимизни ✨💫Аллоҳ Ўзи кечирсин! ✨💫Эртанги кунга барчамизни соғ-омон еткaзсин мен учун жудаям кадирли булган кадирдонларим 🌷🌷🌷 Яхши дам олинглар , Аллохга омонатсизлар 😘🥰❤️ ✨💫ТУНИНГИЗ ОСУДА УТСИН! 🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌙
نمایش همه...
🔥 1
❤️🍃 🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃 ...Хаётдан хамиша гузаллик ва яхшилик кидириб яшанг... Шунда у хам сизга уша нарсаларни такдим эта бошлайди! 🍃❤️ Хаёт бунча гузалсан... Калби гузал инсон факат гузалликни куради.. ❤️
نمایش همه...
---  Гохида сездирмай утади умр...🕊🤍 ---- Узоқ айрилиқда билинар қадр...🕊🤍 ----- Оллохдан сурайман тоқату сабр...🕊🤍 ----- Соғиниб яшайман Сизни, бари бир...🕊🤍 ❤️🥰 МОХИМ 🥰❤️ 🤍🤍🤍🕊🕊🕊🕊🤍🤍🤍
نمایش همه...
🌿Samimiylik ortidan chekkan ozorlar bor... Lekin asosiysi, shu ozorlar ichida samimiylikni saqlay olish... 🥰🌹❤️
نمایش همه...
🎙 153-қисм «Чинга айланаётган хайрли туш» 📚 3-китоб ☪️ «САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ»
نمایش همه...
🥰 1
​​#Ҳаётий_қисса. Бир қария кексалиги туфайли касалхонага тушиб қолди. Бир йигит ҳар куни кўргани келарди. У билан бирга ўтирарди. Отани таомланишига ёрдам қиларди. Сўнг бир ювинтириб шифохона ҳовлисини сайр қилдирарди. Отахон чарчагач хонасига келтириб ётқизарди. Меҳр билан устини ёпар ва яхши дам олинг ота деб чиқиб кетарди. Хонага кирган ҳамшира қариядан сўради: Субҳаналлоҳ! Амаки шу йигит ўғлингизми, ҳар кун келиб сизга жуда ғамхўрлик қилади.? Отахон дераза томонга тикилганча: "Қани эди ўғилларимдан бири бўлсаа... Бу йигит болалигида етим бўлиб қолган, қўшни маҳалладан. Бир куни у болалик пайтида масжид эшиги олдида йиғлаб турганини кўрдим. Уни бошини силадим, етаклаб ҳолвачини олдига бордим ва ширин ҳолвадан сотиб олиб бердим. У хурсанд бўлиб еб олди." Кейинчалик ёлғиз қолганимизни билиб қолибди, кампиримни ўз уйига олиб борди ва келинга парвариш қилишни тайинлади, мени эса йўқ дейишимга қарамай шу ерга ётқизиб кетди. Ўшандан бери ҳар куни ҳолимдан хабар олади. Мен ундан нега бизни деб ўзингни шунчалик машаққатга қўясан ўғлим десам, у табассум қилиб "Ўша ҳолвани таъми ҳалигача оғзимдан кетмайди ота" дейди. Барака топсин, Аллоҳ отасини раҳмат қилсин. Кўзлари ҳавасдан порлаган ҳамшира лабини тишлаганча хонадан чиқиб кетди. Яхшилик уруғини экиб кетаверинг, у асло зое бўлмайди •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз  билан  бирга  бўлинг!
نمایش همه...

КЎПЧИЛИКНИНГ ҲАҚҚИ Дафтар ҳошиясидаги битиклар ✍️Ўткир Ҳошимов 🎙Рамзиддин Эгамбердиев •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг
نمایش همه...
📖 КЎПРИК Муҳсин ота жума намозидан кеч қолди, боролмади. Ўзини койий-койий, ибодатни уйида адо этди. “Ҳамма бало йўлнинг тескарилигида! – ўйлади у. – Ана масжид, шундоқ кўриниб турибди. Кўприк борлигида бир қадамгина эди!” Чолнинг куюнганича бор. Катта йўл билан уларнинг маҳалласини ўртадаги зовур тўсиб туради. Илгаридан қолган бир осма кўприк бор эди, ёшини яшаб, узилиб йўқ бўлди. Шундан бери одамлар оворайи сарсон. Бозоргаям, марказгаям зовурни айланиб ўтиб уловга чиқишади. Болаларнинг мактабга қатнаши ҳам қийинлашди. Шу куни отага ғойибдан ғайрат келди. Дўпписини ёнига қўйиб ўйлади: “Кўприк қуриш шунчалик қийинми? Ўзи қурса-чи? Иккита паҳлавон ўғли бор, эл-юрт ҳам қараб турмас. Одамларнинг қанча оғири енгил бўларди! Ахир, тириклик бир умр ўз ўчоғига қўр тортиб яшаш дегани эмас-ку?” Қариянинг аҳдига биров ишонди, биров ишонмади. Болалари “Шунчалик зарурми?” дейишганди, силтаб берди: – Сенлар шунақасан! Сенларга ҳамма нарса тайёр бўлса! – Жа-а унчаликмас, дада. Бунинг бошқа йўллари ҳам бор-ку, маҳаллага ариза ёзиб... – Бас! – чўрт кесди ота. – Мен арз-дод қилиб юрадиганлардан эмасман. Қарс икки қўлдан чиқади. Аввал бошлаб, кейин кам-кўстига ёрдам сўрасак, бошқа гап. Кампири тушмагур сергапгина-да, жим туролмади. Аммо бир оғизгина “ҳай, отаси...” деди-ю, айтари тилининг учида қолди. Муҳсин ота унга шундай қарадики, қаршисида етмиш довон ошиб, ҳилвираб қолган чол эмас, миқти вужудига шаҳди сиғмаётган эр киши турарди. “Бўпти”, деди шаштидан қайтиб ва секингина қистириб қўйди: – Жудаям уринворманг-да... Хуллас, ҳашар бошланди. Майда-чуйда тахта-ю ғўлалар ўзидан чиқди. Муҳсин ота эскитдан боғ парваришлайди, шох-шабба сероб. Фақат қувур топиш осон кечмади. Шу ерига келганда маҳалла йиғини ҳам қўзғалди. Фермер қўшниси уловдан қўллаб юборди. Уч кун чумолидай меҳнат қилишди. Ҳазилакам иш бўлмади, ўзиям. Аввалги эплама кўприк ўрнида машина ҳам бемалол юрадиган бинойидек йўл барпо қилинди. Ёғинли кунларда лой бўлмаслиги учун устидан майин шағал ҳам тўкиб қўйишди. Иш битгач, чол ҳашарчиларни алқаб-алқаб дуо қилди. Жамоат мамнун тарқалди. Фақат Муҳсин ота кўприк устида узоқ қолиб кетди. Чангга беланган калиши билан кўприкнинг у ер-бу ерини нуқиб-нуқиб босиб, ўзича текшириб кўрди. “Ҳали тўйлар қиламиз, бу йўлдан гурас-гурас одамлар ўтади”, деб ўйлади ва кўксини тўлдириб нафас олди... ...Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, қишлоқда Муҳсин ота қазо қилибди, деган хабар тарқалди. Бу гап узоқ-узоқларга, қариянинг қадами тегмаган жойларгача етиб борди. – Ким ўтибди? – Кўприк қурган одам. – Ие, кетдик бўлмаса! Янги кўприк устидан гурас-гурас одам ўтди. – Яхши одам эди, Аллоҳ раҳмат қилсин, – дейишди уни умрида бирон марта кўрмаганлар ҳам... Гулчеҳра Асронова
نمایش همه...