fa
Feedback
Basriya

Basriya

رفتن به کانال در Telegram

«Baxtsiz kunimiz ilm olmagan kunimiz» Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.

نمایش بیشتر
6 528
مشترکین
+224 ساعت
+167 روز
+6330 روز
آرشیو پست ها
Basriya
6 531
Устоз Аллоҳ тарафидан берилган буюк бир неъмат ҳисобланади. Устоз билан дунё ва охират йўлини, чин ва тўғри ҳидоят йўлини топиб бориш ҳам мароқли, ҳам осон бўлади, иншаАллоҳ 🌸🌸🌸 Устоз… Толиби илм одоби… Илм нурки, устознинг қалбидан шогирднинг қалбига ўтади. Бунинг учун шогирд устозни яхши кўриши керак, устознинг шаънини ҳар жойда ҳимоя қилишни билиши керак, устозига садоқатли бўлиши керак. Ана шундагина устозни бошқалардан кўра кўпроқ яхши кўришини ҳис қила олади ва устоз-шогирд муносабатида илмнинг ўтиши ва таъсир қилиши осон ва завқли бўлади, иншаАллоҳ Ҳозирги кунда кўпчилик ҳар хил безакли китобларга қизиқиб, ёлғиз ўқишга одатланиб бормоқда. Китоб ўқиш яхши, аммо китоблар ҳеч қачон устоз бўла олмайди. Агар китоб устоз бўла олганида эди, Аллоҳ таоло 4 та китоб юбориб, 124 000 пайғамбар юбормаган бўлар эди. Ҳатто пайғамбарлар ҳам фақат китоб ўқиб тўхтаб қолмаган, балки инсонлар учун ҳидоят йўлини топишлари учун устоз бўлганлар. Биз бунга ҳозирги кунда интернетдан маълумот қидираётган мусулмоналарни ҳам мисол қилиб келтиришимиз мумкинки, интернет ҳам ҳеч қачон устоз бўла олмайди. Аллоҳ севган бандасини устоз билан сийлар экан, шогирд бунга ҳис қилиб, ўзининг ҳам, устозининг ҳам вақтига зиён қилмаслиги зарур. Берилган дарсларини масъулият билан бажариши, муҳаббат билан устоз ҳаққига доимо дуода бўлиши одобдан ҳисобланади Форсийларда бир байт бор: Агар ёшинг 80 дан ортган бўлса-да, умринг мобайнида устозинг хизматида бўлмаган бўлсанг, умринг хазон ва бесамар ўтибди, дейилади. Демак, устоздан фақат унинг илмини олиш билан эмас, балки устозга кўмак бериб, ҳар ишида хизматида бўлиб, кўнглини ва дуосини олиш шогирдлар учун улкан шараф ҳисобланади. Шундагина илмга ҳам устоз муҳаббати билан эга бўлади, иншаАллоҳ Устознинг ҳақлари жудаям кўп. Аммо кичик ҳақларидан бири — Устозни доимо иззат-икром қилиш ва унинг ҳаққи отамизнинг биздаги ҳақларидан ҳам кўпроқ эканини билишдир. Сабаби: Ота-онамиз бизга дунё илмини ва дунёга келишимизга сабабчи бўлган, муҳаббатимизга лойиқ энг қадрли зотлар бўлса, Устоз Аллоҳни танишимизга, охират ҳаётида бахтга етишишимизга сабаб бўладиган ҳукмларни таълим берган гўзал хулқ эгасидир, би-изниллаҳ. Ибн Утба айтади: Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг боласи-ю устуни эди, яъни доимо олдиларида хизматда эди. Ҳатто олдиларида доимо Расулуллоҳнинг мисвакларини кўтариб юрар ва таҳорат сувларини ҳам тайёрлаб юрар эдилар. Саҳобалар Расули Акрамга мана шундай хизмат ва муҳаббатда тенгсиз зотлар эди. Улар Расулуллоҳга қилган хизматларини кейинчалик тобеинларда давом этганини кўришган. Улар хизматни “илм олдим, шунча қилиб қўя қолай” деб эмас, балки юракдан, муҳаббат билан, сидқидилдан бажарганлар. Бу учун Аллоҳдан охират диёрида ҳам буюк устозлари билан бирга бўлишликни умид қилиб дуо қилишган. Устозга хизмат бир оддий шахсга қилинган хизмат эмас, балки илмга холислик билан Аллоҳ йўлида қилинган энг шарафли хизматдир, иншаАллоҳ 🌸🌸🌸 Аллоҳ ҳар бир мусулмон ва муслимага бу шарафни насиб қилсин 🌹 Устозимдан✉️

Basriya
6 531
Устозимиз томонидан толиби илмлар учун ёзилган пост бор экан, охирги вақтларда хақиқатда толибаларда устозга хурмат деган нарса жуда кам. Жудаям ич - ичидан ёзибтилар ва каналимга ҳам ташлаб қўйишимни сўрадилар…

Basriya
6 531
Қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади: 1. Тавба умидида гуноҳ қилавериш. 2. Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш. 3. Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш. 4. Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш. 5. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик. 6. Ўликларни кўмиб ибратланмаслик. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ

Basriya
6 531
Анчадан бери видео олмаятгандим🌙

Basriya
6 531
Шу кунларда 24/7 миямда: Ошхонага кирсам, мен пиёзман, мени бирбало қил. Хоммомга кирсам, мен кирювиш машинасиман, мени бундай режимга сол. Ойнага қарасам мен юзингман, мени лимон билан ишқала ва қорануқталардан халос бўл… Инстага кирселар аи сизларниям жониларга тегяптими🤦‍♀️

Basriya
6 531
🌙 "RAMAZON CHALLENGE" qanday loyiha? "RAMAZON CHALLENGE" - tolibi ilmlar uchun ulamolar qo'yib bergan tartibda yashash haqid
+4
🌙 "RAMAZON CHALLENGE" qanday loyiha? "RAMAZON CHALLENGE" - tolibi ilmlar uchun ulamolar qo'yib bergan tartibda yashash haqida ma'lumot beradigan pullik yopiq sahifa. "RAMAZON CHALLENGE" da qanday imkoniyatlar bor? • Jonli efir • Qatnashuvchilarning muammosi va ularga yechimlar • Kun tartiblash, maqsad, reja • Kitoblardan lavhalar • Ulamolar hayotidan lavhalar • Ulamolar tavsiyalari Qatnashish uchun ko'k yozuvni bosing. Narxi: 49,000 so'm @SherzodAhmad

Basriya
6 531
Реклама⤵️

Basriya
6 531
Рамазоннинг илк жумаси муборак бўлсин✨
Рамазоннинг илк жумаси муборак бўлсин✨

Basriya
6 531
Нақт икки соат вақтимни ажратиб астойдил ўтириб икки кунлик чатни текширдим. Лекин тўғриси фақат қувонарли, барча ўқувчиларни
+1
Нақт икки соат вақтимни ажратиб астойдил ўтириб икки кунлик чатни текширдим. Лекин тўғриси фақат қувонарли, барча ўқувчиларни мехр билан дарс қилиши, қунт билан ўқиши фақат ва фақат мен учун яхши натижа) Аллоҳ барчасини илмларини зиёда қилсин🤲

Basriya
6 531
Авомнинг рўзаси фақат овқат ва ичимликдан тийилишдир. Мўминларнинг рўзаси маъсият ва гуноҳлардан ҳам тийилишдир. Тақводорларнинг рўзаси Аллоҳдан бошқа нарсани тарк қилишдир. Ротиб Наблусий

Basriya
6 531
Оғиз очарга 5 минут қолди🌟

Basriya
6 531
Отанг бозор, онанг … Кўчада бахор хавоси, охирги марта бу бозорга келганимни эслолмадимам. Корзинкаларда кеча махсулотлар туг
+1
Отанг бозор, онанг … Кўчада бахор хавоси, охирги марта бу бозорга келганимни эслолмадимам. Корзинкаларда кеча махсулотлар тугаб кетибти ва шу сабаб берк… Бозорга борсак, бозордаям одамлар жуда кўп. Лекин Рамазонда фойдаланиб қолишимиз керак. Кўп - кўп ибодатлар, дуолар қилиб. Фақат ифтор учун тайёргарлик эмас…

Basriya
6 531
صباح الخير ✨ Бугундан барча мусулмонлар қанча кўп ажр олса, аёл - қизлар эса аҳли учун таомлар тайёрлаб, хонадонида хатмонала
+1
صباح الخير ✨ Бугундан барча мусулмонлар қанча кўп ажр олса, аёл - қизлар эса аҳли учун таомлар тайёрлаб, хонадонида хатмоналар қилиб, унданда кўпроқ ажрлар олади иншааАллоҳ🌙

Basriya
6 531
Ха малумот ўрнида айтиб қўяй, мободо устоз топа олмасангиз академиямизда хозирда ҳадис дарслиги учун қабул очиқ) https://t.me/+FSPp8MhNUZ4wMzMy

Basriya
6 531
Ушбу китоб: 40 ҳадис Пайғамбаримиз 🤍 нинг энг муҳим ва ҳаётий ҳадисларидан жамланган тўпламдир. Шу сабабли уламо уламолар диннинг асосий қоидаларини қамраб олган ҳадисларни танлаб, 40 ҳадис шаклида жамлашган. Энг машҳур тўплам, Имом ан-Нававий раҳматуллоҳи алайҳнинг “Арбаъин ан-Нававий” асаридир.
Пайғамбаримиз 🤍 марҳамат қилганлар: «Ким умматим учун динига оид 40 ҳадисни ёд олса, Аллоҳ уни олимлар сафида тирилтиради».
Қуръондан кейинги иккинчи асосий манбаа ҳадисдир. Намоз, рўза, закот, ҳаж, ахлоқ ва муомала қоидаларининг кўп қисми ҳадислар орқали тўлиқ тушунилади. Ҳадисни шунчаки ёдлаш эмас, аслида ёдлашдан мақсад ҳаётимизга татбиқ қилишдир. Бу китобни ўзингиз ёлғиз мутолаа қилишингиз тавсия этилмайди. Чунки, ҳадислар арабий матнини ёд олиш, таржимасини эса, яхши шархлаб тушунтириб, еткизиб берадиган устоздан ўрганмасангиз нотоғри тушунчага эга бўлиб қолишингиз мумкин. Басрия🪶

Basriya
6 531
Энди эса шу китоб хақида росса манфаатли пост ёзяпман) Ташлагунимгача реакциялар билан безаб турилар✨
Энди эса шу китоб хақида росса манфаатли пост ёзяпман) Ташлагунимгача реакциялар билан безаб турилар✨

Basriya
6 531
Буни оподдам ёздириб олибтилар 🫠 Жуда эътиборли инсонларки чеки йўқ. Бувимлар билан муносабатлари бошланганига мана 44 йил б
Буни оподдам ёздириб олибтилар 🫠 Жуда эътиборли инсонларки чеки йўқ. Бувимлар билан муносабатлари бошланганига мана 44 йил бўлибтики, инсон ҳавас қилади. Ҳаммагаям насиб қилсин қўшақариш) Пс: Ширинлик менга эмас, куёвжонисига🚓

Basriya
6 531
Хайрли кеч, бугун каналда актив бўлолмадим. Сабаби эса яна меҳмонлар🌟
+1
Хайрли кеч, бугун каналда актив бўлолмадим. Сабаби эса яна меҳмонлар🌟

Basriya
6 531
Ҳаётда… Илк зарбадан сабоқ чиқармасанг, демак иккинчисига лойиқсан! Нажиб Маҳфуз

Basriya
6 531
Туйғуга эмас, илмга суяниш керак Ҳар йили Рамазон ҳилоли масаласида мусулмон уммати ташвиши янгиланади. Сабаби илмсизлик. Жуд
Туйғуга эмас, илмга суяниш керак Ҳар йили Рамазон ҳилоли масаласида мусулмон уммати ташвиши янгиланади. Сабаби илмсизлик. Жуда кўп одам эртага рўза тутиш масаласида савол бермоқда. Халқимиз ташвишини кўриб, ушбу постни эълон қилишни лозим топдим. Азизлар, дунёда Саудиядан бошқа мамлакатларда ҳам ой кузатилган ва кўп жойларда ҳилол кўринмаган. Туйғуга кўра, қибламиз бугунги Саудия мамлакати тасарруфида бўлгани учун биз уларга кўпроқ қулоқ соламиз. Аммо бу илм билан ёндашув эмас. Вақт зиқлиги учун ҳозирча гапни қисқа қиламан. Билиб билмай раддия ёзиб юрманг, вақти билан масалани ёритаман, иншооллоҳ. Биз юртимиз уламолари фатвоси ва бошқа кўплаб мусулмон уламолар ҳайъатининг сўзига кўра, пайшанбадан рўза тутамиз. Кириб келаётган Рамазон муборак бўлсин!