Basriya
رفتن به کانال در Telegram
«Baxtsiz kunimiz ilm olmagan kunimiz» Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.
نمایش بیشتر6 560
مشترکین
+124 ساعت
+57 روز
-3230 روز
آرشیو پست ها
6 601
Қисматимиздан розилигимиз Аллоҳга бўлган иймонимиздандир. Агар иймон бўлмаганида ҳаёлларимиз бизни ҳалок қилар эди.
6 601
Жозибангизнинг тенг ярми тилингизда, қолган ярми эса ахлоқингиздадир.
💾Жуброн Халил Жуброн.
6 601
ҲИЖОБНИ ТАРК ҚИЛИШ ВА АВРАТЛАРНИ ОЧИШ.
🟠1. Инсонга берилган биринчи жазо – авратлари очилиб қолишидир! «Бас, (Одам билан Ҳавво) ундан ейишлари билан авратлари очилиб қолди ва ўзларини жаннат япроқлари билан тўса бошладилар».(То ҳо 121)
Агар фитрат бузилса, жазолар маданият бўлиб кўринади.
🟠2. Аллоҳ таоло Одам ва Ҳаввога, жаннатда, аврат очилишини – жазо қилиб белгилади. «Ўша дарахтдан тотиб кўришлари биланоқ авратлари очилиб қолди...» (Аъроф 22) Аллоҳ таоло аврат очилишини пайғамбар учун жарима қилди, сиз эса уни ўз даврингизда юксак маданият қилиб олдингиз.
🟠3. Жоҳилият очиқ-сочиқлиги, ҳижобни тарк қилиш ва авратларни очиб юриш Шайтонни ва зурриётларини асосий мақсадидир: «Эй Одам болалари, шайтон Оталарингизнинг авратларини ўзларига кўрсатиш (яъни, уятли аҳволга солиб қўйиш) учун либосларини ечиб, жаннатдан чиқаргани каби сизларни ҳам алдаб қўймасин!...» (Аъроф 27)
🟠4. Қачонки Аллоҳ таоло ҳижобни тарк қилишдан, авратларни очиб юришдан ва зинодан қайтарса, «Аллоҳ билади, сиз эса билмайсиз», дея марҳамат қилади. Чунки баъзи ҳаром бўлган ишларнинг фасодлиги барча учун очиқ-ойдин бўлмай, кўпинча унинг маҳфий зарари улканроқ бўлади.
🟠5. Ширк ва авратни очиш ёмонлик жиҳатидан бир ҳилдир. Ҳадиси шарифда: «Бу йилдан кейин мушрик ҳаж қилмайди ва Байтни яланғоч киши тавоф қилмайди», дейилган.
🟠6. Ҳаром луқма – ҳижобни тарк қилиш ва яланғочлик билан жазоланиш сабабларидандир: «Бас, (Одам билан Ҳавво) ундан ейишлари билан авратлари очилиб қолди…». Уммат орасида эркак ва аёлнинг яланғочланиши ҳаром луқма ейишликдан кейингина содир бўлади.
🟠7. Фақирлик ва очликка қарши курашиш қанчалик зарур бўлса, аврат очилишига қарши курашиш ҳам шунчалик зарурдир! «Шубҳасиз, сен у жойда (яъни, жаннатда) оч-яланғоч қолмайсан». (То ҳо 118)
Ҳатто хайвонлар ҳам очликка қарши курашадилар, инсон эса яланғочликка қарши курашиш билан ҳайвондан ажралиб туради.
🟠8. Миср, Тунис ва Шом диёрларида ҳижобни тарк қилиш – юзни очишдан бошланиб, яланғочланиш билан ниҳоя топди. Натижада кўкраклар ҳам сонлар ҳам очилди. Юзни очилишидан то сонларни очилишига — атиги йигирма йил кифоя қилди. «Бас, эй ақл эгалари, (уларнинг аҳволидан) ибрат олингиз».
💾Шайх Абдулазиз Торифий.
6 601
Дин сиз-у бизнинг хизматимизга муҳтож эмас, аксинча, биз диннинг хизматига муҳтожмиз!
Чунки Ислом биз билан эмас, биз Ислом билан азиз бўламиз!
