fa
Feedback
Basriya

Basriya

رفتن به کانال در Telegram

«Baxtsiz kunimiz ilm olmagan kunimiz» Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.

نمایش بیشتر
6 516
مشترکین
+224 ساعت
-97 روز
-10230 روز
آرشیو پست ها
Basriya
6 516
Қурълнни тарк қилишнинг турлари: — Унга амал қилмаслик — Уни тиловат қилмаслик — У ҳақида тафаккур қилмаслик — Уни ўрганмаслик — Ўзгаларга ўргатмаслик (ўргатишга қодир бўлган кичи учун)

Basriya
6 516
Уйғонганларнинг вазифаси ухлаётганларни уйғотишдир… Жуда манфаатли суҳбат бўлибти. https://youtu.be/lXthzAZtFJs?si=iBCrtHKI_f
+1
Уйғонганларнинг вазифаси ухлаётганларни уйғотишдир… Жуда манфаатли суҳбат бўлибти. https://youtu.be/lXthzAZtFJs?si=iBCrtHKI_fBPE7u8

Basriya
6 516
🌱
+1
🌱

Basriya
6 516
Расулуллоҳнинг меросларини олишда хижолат бўларли даражада дангасалик қиляпмиз!

Basriya
6 516
Олдингиларнинг илм йўлидаги машаққатлари ҳақида келган қиссаларни ўқиб, ажабланасан. Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ биттагина ҳадис учун бир шаҳардан бошқа шаҳарга сафар қилганлар. Имом Розий илм учун ялангоёқ йўлга чиққанлар. Бу сафарлари ҳақида шундай деганлар: «Ҳадис излаб йилнинг аввалида йўлга чиқдим. Юрган қадамимни санадим. Минг фарсахдан ошиб кетди». Бир фарсах тўрт километр бўлади, яъни у киши илм излаб, тўрт минг километрдан зиёд йўл босганлар. Китобдан олганларим📚 Басрия

Basriya
6 516
Дунё - охират экинзоридир. Биз бунда экин экамиз. Ҳосилни эса Аллоҳга етишганимизда оламиз. Мўмин одам бу дунёда бир яхшилик қилса, замирида саодатни, қалбида роҳатни ҳис қилади. Буни Аллоҳ учун қилганига ишонади. Эртага У Зотга йўлиқишини билади. Аллоҳдан кўра вафоли Зот йўқлигини, Қиёматда бунинг ажрини гўзал суратда беришини англатади! Ёмон амал қилганингизда хафа бўлсангиз, демак сиз мўминсиз! Китобдан олганларим📚 Басрия.

Basriya
6 516
Бугунимнинг сўнгида ёқимли хабарлар… ))
Бугунимнинг сўнгида ёқимли хабарлар… ))

Basriya
6 516
Ислом умматига айтар гапим: уммат фарзандлари бирлашиб, жипслашсинлар. Ўзаро ихтилофларини бартараф қилиш ва сафларини яқинлаштириш пайида бўлсинлар. Шу тариқа Ислом уларга фарз қилган бирликни таъсис қилсинлар. "Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг", (Оли-Имрон сураси, 103 оят). Шайх Юсуф Қарзовий Ижтимо🌱

Basriya
6 516
15.05.25.🌱 Чиройли кунда, янги болаларим, баъзан ўқувчи ўзини ўзи рағбатлантириб туриши ҳам керак.
+1
15.05.25.🌱 Чиройли кунда, янги болаларим, баъзан ўқувчи ўзини ўзи рағбатлантириб туриши ҳам керак.

Basriya
6 516

Basriya
6 516
🌿
+1
🌿

Basriya
6 516
Аллоҳимнинг бу гўзал мўжизалари шу қадар чексизки, ҳар бир мўжизаси чуқуур тафаккурга чорлайди. У гўзалликларни кўриб, “бу гў
+1
Аллоҳимнинг бу гўзал мўжизалари шу қадар чексизки, ҳар бир мўжизаси чуқуур тафаккурга чорлайди. У гўзалликларни кўриб, “бу гўзалликларни яратган Зот қанчалар гўзал экана, Жамолини кўриш насиб этармикин, мен бунга лойиқманми?” - деган саволлар қамраб олади инсонни. Бу дунёдаги Аллоҳ яратган кўплаб гўзалликларни кўришни жуда қаттиқ хохлардим. Денгизлар, осмондан ерни кўриш, турли капалаклар, турли гуллар, дарахтзорлар… Ўзи насиб этмаган нарсаларни, хаёл эттирмас… Басрия

Basriya
6 516
Ким нима дартда…

Basriya
6 516
Repost from Fikrat
Айни вақтда Мубашшир Аҳмад домланинг адвокатлари ҳуқуқий жараёнга аралашишдан ман этилмоқдалар. У кишига нисбатан зарурий ҳуқуқий ҳимоя кўрсатиш йўли очилиши учун олдинги постдаги аризани оммалаштиришга чақирамиз. Ариза остидаги "Ҳурмат билан" жумласидан кейин ҳар ким ўз исм-фамиляси ва #MubashshirAhmadga_huquqiy_himoya ҳаштагини қўйиши лозим.

Basriya
6 516
Юқоридагиларни инобатга олиб, Сиздан: 1. Фуқаро Турсунов Алишер Ахмадович (Мубашшир Аҳмад)нинг қонунда белгиланган ҳимоя ҳуқуқи таъминланишини, давлат томонидан бериладиган адвокатлар эмас, унинг ўзи ва яқинлари томонидан ёлланган адвокатлар томонидан ҳимоя қилинишини таъминлашингизни; 2. Унинг диний фаолияти сиёсий ёки ноаниқ “экстремизм” тамғаси билан нотўғри талқин қилинишининг олдини олишингизни; 3. Тергов ҳаракатлари давомида унга ва унинг оиласига нисбатан инсоний муомала, ҳуқуқий кафолатларни таъминлашингизни; 4. Мустақил оммавий ахборот воситаларига ушбу жараённи ёритиш имконини яратишингизни; 5. Туркиядан депортация жараёнига оид расмий ва ҳуқуқий ҳужжатларни очиқ эълон қилинишини таъминлашингизни; 6. Ушбу мурожаатни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий тамойиллари – қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари ва диний эркинликларга ҳурмат руҳида кўриб чиқишингизни сўраймиз. Ҳурмат билан, Рахимова Муслима #MubashshirAhmadga_huquqiy_himoya

Basriya
6 516
Мазкур ҳолатлар бугунги кунда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, қонун устуворлигини рўёбга чиқариш лозим даражада эмаслигини кўрсатмоқда. Чунки, А.Турсунов 10 май куни Ўзбекистон Республикасига олиб келиниб, орадан қарийб 96 соат вақт ўтган бўлсада, унинг қаерда сақланаётганлиги, соғлигининг аҳволи қандайлиги номаълумлигича қолмоқда. Ушбу холат бугунги кунда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари қонунга риоя қилган ҳолда амалга ошираётганлигини шубҳа остига олмоқда. Албатта, жиноят процесси тамойилларини бузган ҳолда, тергов органи давлат ҳимоячисини ишда иштирок этишга жалб қилган бўлиши мумкин, бироқ, бунинг учун қонуний асослар мавжуд бўлмаган, чунки: 1) гумон қилинувчи ўзи танлаган ҳимоячилар хизматидан воз кечмаган; 2) келишув бўйича адвокатларнинг ишда иштирок этишига объектив имконсизлик бўлмаган; 3) ҳимоячини алмаштириш учун бошқа қонуний асослар бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида “Инсоннинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас. Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак” деган императив норма белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 18-моддасида “Жиноят ишини юритиш учун масъулиятли барча давлат органлари ва мансабдор шахслар жиноят процессида қатнашаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишлари шарт. Суд ва прокурор қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум этилган ёки қонун ёхуд суд ҳукмида назарда тутилганидан ортиқ муддат ҳибсда ушлаб турилган ёки қамоқда сақланган ёхуд уй қамоғида бўлган ҳар қандай шахсни дарҳол озод қилиши шарт” деб белгилаб қўйилган. Қолаверса, мазкур кодекснинг 23-моддасида “Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланиши” кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, ушбу кодекснинг 48-моддасида гумон қилинувчининг қуйидаги асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилган: • Ушлаб турилганлиги ва турган жойи тўғрисида адвокатга ёки яқин қариндошига телефон орқали қўнғироқ қилиш ёхуд хабар бериш; • У амалда ушланган ёки жиноят жойида ушлаш билан боғлиқ тезкор-қидирув тадбири амалда якунланган ёхуд унинг гумон қилинувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги қарор унга маълум қилинган пайтдан бошлаб ҳимоячига эга бўлиш ҳамда учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда у билан холи учрашиш. Бироқ, кўришимиз мумкинки, юқорида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқларнинг биронтаси таъминланмасдан, қонун нормалари қўпол равишда бузилган. Тергов органининг ушбу ноқонуний ҳаракатлари натижасида гумон қилинувчи А.Турсунов жиноий таъқибнинг ўта муҳим пайтида – озодликдан маҳрум қилиш масаласи ҳал қилинаётганда ўзи танлаган адвокатлар томонидан ҳимояланиш каби конституциявий ҳуқуқидан амалда маҳрум этилган, қолаверса, адвокатлар ишда иштирок этишга ўз вақтида киришиш ва қамоқда сақлаш учун асосларнинг йўқлигини исботловчи далилларни судга тақдим этиш имкониятидан маҳрум этилган. Бу ўз навбатида суд томонидан қарор қабул қилинишига таъсир кўрсатмасдан қолмаган.

Basriya
6 516
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили - Омбудсманга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлигига АРИЗА Биз, қуйида имзо чекувчи фуқаролар, 2025-йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси фуқароси Турсунов Aлишер Ахмадович (тахаллуси Мубашшир Аҳмад)га нисбатан бўлаётган муносабатдан чуқур хавотирдамиз. Aлишер Турсунов йиллар давомида халқимизга ўзининг диний-маърифий чуқур билими билан хизмат қилиб келган, диний экстремизм ва зўравонликни рад этиб, миллатни диний-миллий қадриятларимизга асосланган соғлом мафкурага эга бўлиши йўлида ўз ҳиссасини қўшиб келаётган шахс сифатида танилган. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2443-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида унга нисбатан қўшимча модда, яъни ушбу кодекснинг 2441-моддаси билан сиртдан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этиш учун жалб қилиш ҳақида қарор қабул қилиниб, қидирув эълон қилинган. Жорий йилнинг 8-май куни фуқаро А.Турсунов Туркия Республикасида ушланиб, �10-май куни Ўзбекистон Республикасига депортация қилиниб, сўнгра Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. Унинг Туркиядан олиб келиниши ҳамда Жиноят кодексининг 2441-моддаси ва �2443-моддалари бўйича айбланиб, қамоққа олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилишида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги талаблари бузилмоқда деб ҳисоблаймиз. Хусусан, ИИВ томонидан берилган маълумотга кўра, ватандошимиз Aлишер Турсунов жорий йилнинг 10-май куни Ўзбекистонга депортация қилиб олиб келинган бўлсада, бугунги кунга қадар унинг ҳимоя ҳуқуқи таъминланмаган. Ҳуқуқий ҳимоя билан шуғулланаётган адвокатларга ватандошимиз Aлишер Турсуновнинг қаерда эканлиги ҳақида маълумот тақдим этилмай, ҳимоячиларга у билан учрашиб малакали ҳуқуқий ёрдам берилишига тўсқинлик қилинмоқда. Хусусан, А.Турсуновнинг ҳимоячилари “Gulyamov, Sadikov and Partners” адвокатлик фирмаси адвокатлари А.Ғ.Содиқ, Ф.Ш.Абраевларга, қолаверса, муқаддам адвокатлик ордери тақдим этган А.Даминов ва Ж.Муталибовларга ҳам иш ҳужжатлари билан танишиш, гумон қилинувчини ушлаш жараёнида ҳимоя билан таъминлаш, эҳтиёт чора танлашда суд мажлисида қатнашиш, ҳимоя остидаги шахс билан холи учрашиш имконияти берилмаган. Адвокатлар томонидан Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилинганда, тергов органи адвокатларга гумон қилинувчи А.Турсуновнинг қайси тергов ҳибсхонасида вақтинча сақланаётганлигини билмаслигини, эҳтимол Давлат хавфсизлик хизмати марказий тергов ҳибсхонаси (Гвардейский)да сақланаётган бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот беришган. Шу ўринда асосли савол туғилади, нима учун Тошкент шаҳар ИИББ тергов қилаётган жиноят иши бўйича гумон қилинувчи шахс ДХХ тергов ҳибсхонасида сақланмоқда? Бундан ташқари, адвокатлар томонидан 14.05.2025 йилда ДХХ марказий тергов ҳибсхонасига борилганда дастлаб А.Турсуновнинг шу ерда сақланаётганлигини маълум қилишиб, икки соатдан сўнг учрашувга рухсат беришларини айтишган. Бироқ, орадан бироз вақт ўтиб, ДХХ ходимлари адвокатларга қўнғироқ қилишиб, А.Турсуновнинг ДХХ тергов ҳибсхонасида йўқлигини, улар бошқа шахс билан адаштириб юборишганлигини маълум қилишган. Қизиқарли томони шуки, қандай қилиб ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлаётган шахсни бошқа бир одам билан адаштиришлари мумкин?

Basriya
6 516
Хайрли кун Кеча спорт билан шуғулланганларни бугун шунақа кун кутяпти💕 🌟 Мени ҳам

Basriya
6 516
Фотима 🤎 вафот этишларидан олдин Али 🤎 : “Фотима мен сенсиз ёлғизман“ - дедилар . Вафот этганларидан кейин : “Жаннатдан бир гул жаннатга қайтди ва унинг ифори кўнглимда қолди“- дедилар.

Basriya
6 516
يا ربنا كنْ له جارًا مِن ظُلم الظالمين، انْصُرْهُ عَلَى مَنْ ظَلَمَهُ، وَاجْعَلْ لَهُ فَرَجًا وَمَخْرَجًا