Basriya
رفتن به کانال در Telegram
«Baxtsiz kunimiz ilm olmagan kunimiz» Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.
نمایش بیشتر6 517
مشترکین
+324 ساعت
+387 روز
+7130 روز
آرشیو پست ها
6 523
Хаммага хайирли тонг. Кеча айтишни унутибман, ҳамма янги йилни кутаётган бир вақтда динимиздаги энг гўзал ойлар ҳам кириб келишни бошланади. Биз бу ойларни, бу кунларни шунчаки ўткизиб юборишимиз керак эмас. Бугун фалақий ҳисобга кўра, ҳижрий 1447 - йил Ражаб ойининг 1 - куни. 21 - декабрь билан бирга барака ва раҳмат ойлари эшиги очилди иншааАллоҳ. Ражаб — тавба учун имкон, қалбни поклаш учун неъмат. Бу ойда қилинган ибодатлао, айтилгаг истиғфорлар, тутилган рўзалар беҳуда кетмайди иншааАллоҳ.
💙Бу ойда имкон қилиб бир кун бўлсаям рўза тутиб олилар…
6 523
Шайх бошқа нарса билан машғуллигида, бирор нарсадан малолланиб турганида, ғамга чўмганида, мудроқ босганида, бирор ерга шошаётганида ундан савол сўрамайди. Шунингдек, шайхга машаққат туғдирадиган бир ҳолатда ёки жавоб тўлиқсиз бўлиб қолиши мумкин пайтда ҳам саволга тутмайди. Ўринсиз жойда унга савол бермайди. Аммо шайх саволни ножўя санамаслигини билсагина, сўрайверади. Ғашга тегувчи саволларни ўжарлик билан сўрамасин. Саволларини шайхнинг кайфияти чоғ ва вақти бемалол пайтга олиб қўйсин. Уларни алоҳида назокат ва гўзал тил билан берсин. Ўзига тушунарсиз бўлган жойларни сўрашдан уялмасин. Аксинча, уларни тамомила аниқ бўлгунча суриштирсин. Кимнинг юзи қаттиқ бўлмаса, илми кам бўлади. Савол беришда юзи қаттиқлик қилмаганнинг камчилиги кўриниб қолади. Агар унга шайх: "Тушундингми?", деса, токи у мавзуни тўлақонли тушунмагунича: “Ҳа”, демасин. Шунда рост гапириб, тушунчасини мукаммал қилиб олади.
6 523
Бу ерда ўқувчи яни толиб - толибалар учун тавсиялар⤵️ Ўзининг моҳир ва софдил табибига итоат қилган бемор каби устозига бўйсунади, ишларини у билан маслаҳатлашади, унинг буйруғидан четга чиқмайди. Устоз ва шогирд ўртасидаги мақом тафовути сабабидан бу энг аъло йўлдир. Уламолар айтдилар: “Илмни фақат бу борадаги лаёқати мукаммал, диёнати кўринган, маърифати ўзини оқлаган, муҳофазакорлиги ва улуғворлиги машҳур бўлган кишилардангина олсин". Ибн Сирийн ва Молик, шунингдек, бир қанча салафи солиҳлардан ривоят қилинади: "Бу илм диндир. Бас, динингизни кимдан олаётганингизга қаранг!". Кўп миқдордаги илмга эга бўлиш таълимга лаёқатли бўлиш учун кифоя қилмайди. Муайян бир фандаги кўп илм билан бирга устознинг шаръий бўлмаган илмлардан ҳам маърифатга эгалиги лозим келади. Чунки фанлар ўзаро боғлиқдир. Унинг дини, дарс ўтиш кўникмаси, гўзал хулқи, ўткир зеҳни, фандан тўлақонли хабардорлиги талаб қилинади. Устозлари ёхуд бирор бир ишончли шайх ҳузурида таълим олмасдан, илмларни фақат китоб ичидан ўрганган кишидан ҳам илм олинмайди. Зеро, фақат китоблардан ўрганган киши тарафидан маънони бузиб ўқиш ҳолатлари содир бўлади, хатолик ва янглишиш кўп учрайди.
6 523
+1
Бу ерда муаллим қандай бўлиши кераклиги хақида малумотлар.
Аввал буни ташладим, кейин ўқувчилар қандай бўлиши кераклиги хақида ташлайман🌟
6 523
Шунчаки самимий бўлинг, мен ўйлайман хаётингизни барча қийинлаштираётган ходисалар ортида сохталиклар ёки яширилган хақиқатлар сабаб деб. Барибир бир кун хамма хақиқат юзага чиқади. Кимгадир қилган ёмонлигингиз қайтмай қолмайди. Кимнидур оғритган кўнглини ҳам жавобсиз қолмайди. Барибир ҳамма - ҳамма нарсага ўша охират деган кўчага етиб борганизда жавоб берасиз.
Басрия
6 523
+1
Хайирли кун, жума айёмилар билан.
Қиш кунида тузламалар ва кўкатли салатлар билан ош зўр кетади нима демадилар)
Сизларга ҳам ёқадими?
6 523
Айни охирги вақтларда сочим кўп тўкилятганди, табиий маҳсулотлардан тайёрланган шампун ва геллар юборишибти. Ифори шунақа майин ёқимли экан. Энди булани ишлатиб кўрибам иншааАллоҳ қандай ўзгариш бўлгани билан бўлишаман. Ушбу хадя учун fragrancee каналига ташаккурларим. Агарда сизлар ҳам шунақа сифатли махсулот излаётган бўлсезлар ушбу каналдан топсезлар бўлади.
💙: Видеони хечқандай музиқаларсиз табиий овозда қолишини хохладим)
6 523
+1
Ёмғирли хаво билан қруассан зўр қомбо бўлади. Бугун куним жияним билан бошланди. Бир кунга қолдиришди бу миттичани🌟
