Basriya
رفتن به کانال در Telegram
«Baxtsiz kunimiz ilm olmagan kunimiz» Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.
نمایش بیشتر6 513
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-57 روز
+5630 روز
آرشیو پست ها
6 513
Сенинг эплай олмаслигингни айтаётганлар, ўз имконият чегараларидан келиб чиқяптилар, сеникидан эмас.
Айман Ёғий
6 513
"Мен унинг муҳаббати билан ризқландим".
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳадича розияллоҳу анҳога муҳаббатларини ризқ дея ҳисобладилар ва бундан севиндилар. Хадичани севишларини яширмадилар ва асҳоблари олдида дил изҳори қилишдан уялмадилар.
Одамлар бугунда вафо хусусидага бу буюк дарсни олишга ва Муаллими аввал соллаллоҳу алайҳи ва салламдан уни ўрганишга нақадар муҳтожлар!
"Хадичанинг уйида" китобидан.
6 513
Ният ✨
Хадиси шариф китобининг илк бетидаги “إنما الأعمال بالنيات” яни амаллар ниятларга боғлиқдир, сўзига жуда такрор ва такрор хаётимда амин бўлавераман. Неччидир йил олдин мадросада қийналиб ўқиб юрган вақтим, “хали шундай устоза бўлайки, толибаларимга шу қадар эътибор ва мехр, ихлос билан илм берай, уларни тақдирлайман ва хаммасининг шаходатномасида, устоза деган жойида “Басрия” исми ва менинг имзойим бўлади, чиройли логойимдан ясалган мухрим бўлади” - дер эдим. Ҳар сафар сертификатларга мухр босиб, имзо қўяётганимда шу ниятим эсимга тушаверади. Ич - ичимдан “Аллоҳим, сен инсонларни қалбини туб - тубини ҳам эшитгувчисан дейман”. Кеча Тошкентга боришдан олдин, турмуш ўртоғимга бир қафеди роса борсе оборасиза, деб кўрсатгандим. Кейин билсам қизлар хуууудди ўша жойни келишишибти, кейин бир ойча олдин айнан флонериадан гул олгим келиб, Андижонга почта қиворинг дўдим, йў у ерга юборолмаймиз деганди. А толибалар ҳам айнан ўшандан гулни олишган экан. Бунақа нарса ҳар куни, ҳар хил холатда юз беради. Шукур…Яхши ният жуда мухим. Ўйлаганларимизни ўйламаган томонларимиздан етказувчи Роббимга минг шукурлар…
Басрия
6 513
Бир киши Ибн Ҳалдундан сўради: “Фарзандларимизга қандай тарбия берайлик?”
Ибн Ҳалдун унга шу жавобни бердилар: “Фарзандларингизга тарбия беришга ҳаракат қилманг. Чунки улар шундоқ ҳам сизга ўхшайдилар. Ўзингизни тарбия қилинг етарли”.
