cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

TOSHBOY XALFA JOME' MASJIDI

Ушбу канал ТОШБОЙ ХАЛФА ЖОМЕЪ масжиди бош имоми назоратида. Телеграм канал орқали Ўзбекистон Республикаси Диний идораси томонидан берилган расмий маълумотлар бериб борилади.

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
224
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-17 روز
-2130 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Repost from FATVO.UZ
​​ҚАБР УСТИГА СУВ СЕПИШ #қабр ❓1265-CАВОЛ: Қабр зиёратига борганда қабр устидаги тупроқларни юмшатиб, сув сепса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қабрга сув сепишни уламолар мустаҳаб дейишган. Сув сепишнинг фойдаларидан бири қабрдаги тупроқларни шамол учириб кетишини олди олинади. Бу борада фиқҳий китобларимизда иборалар келган: وَلَا بَأْسَ بِرَشِّ الْمَاءِ عَلَيْهِ بَلْ يَنْبَغِي أَنْ يُنْدَبَ لِأَنَّهُ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَعَلَهُ بِقَبْرِ سَعْدٍ كَمَا رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَبِقَبْرِ وَلَدِهِ إبْرَاهِيمَ كَمَا رَوَاهُ أَبُو دَاوُد فِي مَرَاسِيلِهِ وَأَمَرَ بِهِ فِي قَبْرِ عُثْمَانَ بْنِ مَظْعُونٍ كَمَا رَوَاهُ الْبَزَّارُ “Қабрга сув сепишнинг зарари йўқ. Балки мустаҳабдир. Чунки Ибн Можа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъднинг қабрига сув сепганларини ривоят қилган. Абу Довуд қилган ривоятда У зот алайҳиссалом ўғиллари Иброҳимнинг қабрига шундай қилганлар. Баззор қилган ривоятда У зот алайҳиссалом Усмон ибн Мазъуннинг қабрига шундай қилишни буюрганлар”. (“Раддул муҳтор” китоби). Лекин шуни ҳам таъкидлаш жоизки, қабр устига сепиладиган сув ҳаддан зиёд кўп бўлиб, унинг чўкишига олиб келмаслиги керак. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
نمایش همه...

Repost from Xatib.uz
Photo unavailableShow in Telegram
Менга олтин эмас, таҳорат учун сув керак... Намоз вақти бўлган бир паллада Иброҳим Адҳам таҳорат олмоқ учун кувини сувга (дарёга) ботирган эди, куви тўлиб олтин чиқди. Уни тўкиб ташлаб, қайта ботирди. Бу сафар ҳам кувига жавоҳир тўлиб чиқди. Қайтиб тўкди. «Ё Роббий! Менга хазинани билдирарсан, ҳолбуки, менга таҳорат учун сув керак», деган эди, бу гал сув чиқди. Таҳорат олиб намоз ўқиди. (Фаридуддин Аттор,"Тазкиратул-авлиё") Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
نمایش همه...
Repost from Muslim.uz
“Ҳаж – 2024” ишчи гуруҳи жамоаларига улкан масъулият юкланди  Шу йил 20 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида “Ҳаж – 2024” мавсумини юқори даражада ўтказиш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳаж делегацияси вакиллари, ишчи гуруҳи аъзолари, элликбошилар ва шифокорлар жамоаси иштирок этди.
Мажлисда Муфтий ҳазратлари ҳаж қилувчи инсон Ҳақ таолонинг меҳмони экани, шу боис ҳаж амалини бажараётган кишига кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган инсон улуғ ажру савобларга ноил бўлишини сўзлаб, ҳар бир ишчи гуруҳи аъзоси ва элликбошилар ана шундай улуғ даражаларни мақсад қилиб, Раҳмоннинг меҳмонларига Ўзи рози бўладиган даражада сидқидилдан хизмат қилиши лозимлигини алоҳида қайд этдилар.
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ўз сўзлари давомида муборак сафарга қадар зиёратчилар билан мунтазам суҳбатлар ташкил этиш ва уларда ҳажнинг тартиб-қоидалари, фарз, вожиб ва суннатлари, ўзига хос машаққатларини тушунтириш ва зикру дуолар қилиш ва юртдошларимизнинг барча саволларига батафсил жавоб бериш зарурлигини таъкидладилар...
🖥 БАТАФСИЛ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
Repost from FATVO.UZ
00:43
Video unavailableShow in Telegram
#Видео #шумланиш 🎙Қора мушукдан шумланиш бор нарсами? Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
نمایش همه...
00:19
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ. Бу кунга етказган роббимиз Аллоҳга хамдлар бўлсин. Кунингиз хайрли, барокотли ҳамда мазмунли ўтсин.
نمایش همه...
Repost from Xatib.uz
ЗИКР Бир киши ҳар кеча "Аллоҳ" дер, бу зикрдан завқ олар еди. Шайтон: "Эй кўп гапирувчи, шунча "Аллоҳ" деганингга яраша унинг "Лабайка" дегани қани? Аллоҳ салтанатидан бир жавоб йўқ. Уялмай, зерикмай токайгача "Аллоҳ" деб турасан?" - деди. Одамнинг кўнгли синди, бошини ерга қўйди, ётди. Тушида яшил либос кийган Ҳазрат Хизрни кўрди. Ҳазрат Хизр: "Ўзингга кел, нега зикрни бас қилдинг, чақирган исмдан қандай зерикдинг, зикрингдан қандай пушаймон бўлдинг?" - деди. Одам жавоб ўрнида: "Лаббайка" деган овоз келмаяпти, даргоҳдан қувилишдан қўрқаяпман", - дегач, Хизр: "Сенинг "Аллоҳ" дейишинг бизнинг "Лаббайка" дейишимиздир. Сенинг у ниятинг, дардга тушишинг, ёниб-куйишинг бизнинг хабарчи аскаримиздир. Сенинг ҳийлаларга ишонишинг, чоралар излашинг сени ўзимизга тортишимиздан, оёғингни қўйиб юбормаганимиздадир. Қўрқув-хавотиринг еса лутфимиз камандидир, ишқинг ҳам. Ҳар "Йо Раббий" дейишингда бизнинг "Лаббай, афандим" дейишимиз яширин! - деди. (Жалолиддин Румий) Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
نمایش همه...
Repost from Xatib.uz
Кўчиришдан қутулдим Аллома Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ўзининг улкан асари - Бидоя ва Ниҳоя китобида ҳижрий 489 йил воқеалари ҳақида сўзлар экан, Ибн Хозиба лақабли Абу Бакр Даққоқ исмли олим ҳақида қуйидагиларни ёзади: - "Бу киши одамларга билимини тарқатиш орқали, гўзал қироати, ҳусни хати, нусхаларни бехато кўчириши билан маълум ва машҳур эди. Қироат ва ҳадис илмларини пухта эгаллаган, Хатиб Бағдодийдан кўп ривоят қилган киши эди. Ўзи ҳақида гапирар экан, шундай ёзади: "Бағдод сувга ғарқ бўлганида ҳовли-жойим ҳам, китобларим ҳам ғарқ бўлди.. Ҳеч нарсам қолмади. Китоблардан нусха кўчиришга мажбур бўлдим (қадимда китоб нусхалари хаттотлар томонидан қўлёзма шаклида кўчирилиб, кўпайтирилар эди). Ўша йили (489 йил) Саҳиҳи Муслимдан етти нусха кўчирдим. Бир кеча туш кўрибман. Тушимда қиёмат қўпибди. Бировнинг "Ибн Хозиба қани!" деб чақираётганини эшитдим. Бордим. Жаннатга киритилдим. Жаннатга кириб хотиржам бўлгач, чалқанча ётдим ва оёқларимни бир-бири устига қўйиб: - Китоб кўчиришдан қутулдиме! - деб юбордим.. Кейин уйғониб кетдим. Қарасам, қўлимда қалам, қаршимда нусхалар қалашиб турган экан..". (Ибн Касир, “Бидоя ва Ниҳоя”) Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
نمایش همه...
👍 1
Repost from FATVO.UZ
00:38
Video unavailableShow in Telegram
#Видео #тавба 🎙Тавба эшиклари бир марта очиладими? Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
نمایش همه...
Repost from FATVO.UZ
08:29
Video unavailableShow in Telegram
#Видео #интернет 🎙Интернетдан фойдаланиш Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
نمایش همه...
Repost from FATVO.UZ
​​КОМА ҲОЛАТИДАГИ ИНСОНДАН МАХСУС ЖИҲОЗНИ УЗИШНИНГ ҲУКМИ #кома ❓1264-CАВОЛ: Комага тушиб қолган инсондан сунъий ҳаёт бериб турадиган мосламани қачон узишга шаръан рухсат этилади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу саволга жавоб бироз тафсилотга эга. Халқаро Ислом Фиқҳи Академияси ҳижрий 1407 йил, 8-13 сафар/милодий 1986 йил, 11-16 октябр кунлари бўлиб ўтган учинчи мажлисида инсон жисмидан ҳаётни тутиб турувчи жиҳозларни олиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиб, бу масала бўйича мутахассисларнинг баёнотларини диққат билан ўрганиб чиққан ва муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилинган: يعتبر شرعًا أن الشخص قد مات وتترتب جميع الأحكام المقررة شرعًا للوفاة عند ذلك إذا تبينت فيه إحدى العلامتين التاليتين: - إذا توقف قلبه وتنفسه توقفا تامًا وحكم الأطباء بأن هذا التوقف لا رجعة فيه. - إذا تعطلت جميع وظائف دماغه تعطلًا نهائيًا، وحكم الأطباء الاختصاصيون الخبراء بأن هذا التعطل لا رجعة فيه. وأخذ دماغه في التحلل، وفي هذه الحالة يسوغ رفع أجهزة الإنعاش المركبة على الشخص وإن كان بعض الأعضاء كالقلب مثلا لا يزال يعمل آليًا بفعل الأجهزة المركبة " والله أعلم. Яъни: “Қуйидаги икки аломатдан бири аниқ бўлса, шаръий жиҳатдан бемор ўлган деб эътиборга олинади ва унга вафотга оид ҳукмлар жорий бўлади: 1. Беморнинг юраги ва нафаси батамом тўхтаса ва шифокорлар юрак уриш ва нафас олиши қайта ишга тушмайди деб қатъий таъкидлашса. 2. Бемор миясининг барча вазифаларининг фаолияти бутунлай тўхтаса ва мутахассис шифокорлар унинг мия фаолияти қайта ишга тушмаслигини қатъий таъкидлашса ва миянинг емирилиши бошланган бўлса. Мана шу ҳолатда беморга уланган ҳаётни тутиб турувчи жиҳозни олишга рухсат берилади. Бунда гарчи юрак каби айрим аъзолар жиҳоз ёрдамида ишлаб турган бўлса ҳам ҳукм шундай”. Шуни ҳам қўшимча қилиш керакки, мия фаолияти тўлиқ тўхтагани билан, агар жиҳозни олгандан кейин юрак ва нафас олиш табиий равишда амалга ошаётган бўлса, мазкур одам ўлганга ҳукм қилинмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
نمایش همه...