cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Ayol-qizlarga ma'naviy ko'mak

✨ Odinaxon Muhammad Sodiq boshchiliklarida kuchli psixolog ustozlarni jamlagan "Ayol-qizlarga ma'naviy ko‘mak" loyihasining telegram kanali. Konsultatsiyaga yozilish: @qalblarga_komak_murojat Tel: +998958448808

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
2 763
مشترکین
+124 ساعت
-77 روز
-9530 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

00:10
Video unavailableShow in Telegram
🔥 Кибр барча гўзал фазилатларимизни барбод қилади!
نمایش همه...
IMG_0905.MP42.68 KB
👍 13 7🙈 3
Photo unavailableShow in Telegram
💡 Ғафлатда қолманг! 📌 Бугун Ашуро куни! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ашуро куни оиласига кенгчилик қилиб берса, Аллоҳ унга йил бўйи кенгчилик қилиб беради», деб марҳамат қилганлар. 📌Яқинларингизга ҳам эслатинг!
نمایش همه...
👍 11 4 1
00:33
Video unavailableShow in Telegram
🩷 "Нега ҳаётим унақа, нега ҳаётим бунақа?" деб тушкунликка тушиб нолийдиган АЁЛЛАРИМИЗ учун 🎙 Устоз Одинахон Муҳаммад Содиқдан қимматли тавсиялар!
نمایش همه...
IMG_0901.MP42.88 MB
👍 25 17🕊 4 2🙏 1
Photo unavailableShow in Telegram
📌 Ёшинг улғайиб, "Қарияпсан" дейишса, тасдиқлама. Жисминг руҳинг солинган бир идиш, холос. Руҳ эса ёшармайди ҳам, қаримайди ҳам. Руҳ бизнинг оламимиздан ўзга бир оламдан бўлиб, унинг ҳақиқатини фақат Аллоҳ билади. Руҳингни фақат жисминг катакларига қамаб олма, балки хаёллар ва орзулар ичра парвоз қилдир. Ҳар бир босажак қадамингда Аллоҳга ишонгин, барчага ёрдам бер ва муҳаббат улаш, ҳамма ерга яхшилик уруғларини эккин.  ✍️ Араб тилидан Анвар Аҳмад таржимаси @BintuSodiq
نمایش همه...
👍 20❤‍🔥 8 8
Photo unavailableShow in Telegram
📌 Эслатма! 💡 Ашуро куни 16 июль, сешанба куни! ✅ Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 🕊️ «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ашуро куни оиласига кенгчилик қилиб берса, Аллоҳ унга йил бўйи кенгчилик қилиб беради», дедилар». ➡️ Тобароний ва Байҳақий ривоят қилганлар.
نمایش همه...
👍 13 7😇 3
Маҳзунликда ўқиладиган дуолар 1️⃣ -дуо Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ғам-ташвиш пайтида «Лаа илааҳа иллаллоҳул ъазиимул ҳалиим, лаа илааҳа иллаллоҳу Роббус самааваати вал арди ва Роббул ъаршил ъазиим», деб дуо қилар эдилар» (Имом Бухорий, имом Муслим ривояти). 2️⃣ -дуо Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ғам-ташвиш етса, «Ё Ҳайй, ё Қайюм! Раҳматинг билан ёрдам сўрайман!» дер эдилар». Имом Термизий ривояти. 3️⃣ -дуо Абу Бакра Нофеъ ибн Ҳорис Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Мушкули борнинг дуоси будир: «Аллоҳим, раҳматингдан умидворман. Мени кўз юмиб-очгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўймагин, ҳамма ишларимни Ўзинг ўнглагин, Ўзингдан ўзга илоҳ йўқ». Имом Абу Довуд ривояти. 4️⃣ -дуо Асмо бинт Умайс розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай деганлар: «Сенга мушкул пайтда нима дейишни ўргатайми? «Аллоҳ, Роббим Аллоҳ! У Зотга ҳеч нарсани шерик қилмайман» дегин». Абу Довуд, Ибн Можа ривояти. 5️⃣ -дуо Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Бир бандага ғам-ташвиш, қайғу етганда «Аллоҳим, мен Сенинг қулингман, қулингнинг, чўрингнинг фарзандиман! Тақдирим қўлингда, ҳукмингдаман! Менга чиқарган ҳукминг адолатли. Ўзинг айтган, махлуқотларингга ўргатган, Китобингда келтирган, ғайб илмингда сақлаб қўйган барча исмларинг ҳаққи, Қуръонни қалбимнинг баҳори, қалбимнинг нури, қайғуларимнинг кушойиши, ғамларимнинг аритувчиси қилгин!» деса, Аллоҳ таоло унинг ғам-ташвишларини етказиб, ўрнини хурсандчилик билан тўлдиради». ➡️ Бошқа ривоятда у зот: «Шундай дуо қилинглар, уни бошқаларга ҳам ўргатинглар! Ким бу дуоларни айтса, Аллоҳ унинг маҳзунлигини кетказиб, хурсандчилигини бардавом қилади», деганлар. 📚 Абдуллоҳ Абдулмуътий Ҳуда Саъид Баҳлулнинг "Қулоғим сенда, қизим!" китобидан.
نمایش همه...
👍 22 11😇 2
Photo unavailableShow in Telegram
📋 Бир психиатр шифокор айтади: ➡️ «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган, қайғуларни аритадиган дуоларни жуда кўп беморларда синаб кўрганман. Бу дуолар айниқса тушкунлик – депрессия ҳолатидаги беморларга жуда зўр таъсир қилган. Мен бу дуоларни бир парча қоғозга ёзиб, «Унда илоҳий шифо бор», деган ишонч билан айтишни шарт қилар эдим, бир кунда бир неча бор такрорлашни талаб қилардим. Натижа жуда яхши бўлар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан етиб келган дуолар бунчалик кўп, турлича бўлишидаги ҳикмат – ҳар бир мусулмоннинг ўзига хос табиати, ўзига хос ички кечинмалари борлигидир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон бу дуолар ичидан ўзига мақбулини, такрорлаганда малолланмайдиганини топа олади. Сиз ҳам юқорида келтирилган олтита дуони ўқиб чиқинг-да, ичидан ўзингизга муносибларини танлаб, ёд олиб, қайғуларингизни енгиш учун уларни кўп-кўп такрорлаб, баҳра олинг. ➡️ Қайғуга ботган пайтингизда бир нечта дуоларни айтишингиз мумкин, чунки дуо ҳам дорига ўхшайди: касаллик кучайган сари дори-дармонларнинг миқдорини оширганингиздек, маҳзунлигингиз ортгани сайин дуоларни ҳам кўпайтираверасиз. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган, қайғуни аритадиган дуоларнинг барчасини ёдлаб, улардан бирини барча маҳзунликларингизда айтиб юришингиз мумкин. Натижада барча дуоларнинг ҳаловатини тотиб, уларнинг баракасидан баҳраманд бўлишингиз мумкин бўлади».
نمایش همه...
❤‍🔥 19👍 7 7🤷‍♀ 1
Photo unavailableShow in Telegram
📚 Кимки… ➡️ Кимки ўзини ва ўзлигини яхши билса, ўзгаларнинг гап сўзларию эътирозларига ортиқча вақт сарфламайди, муҳокама қилмайди. Сабаби ўзингиз ҳақингизда ҳеч ким сизчалик таассурот ва маълумотга эга эмас! Ўзингизни қўлга олинг!
نمایش همه...
👍 26 10❤‍🔥 6
Photo unavailableShow in Telegram
❓Сиз ваҳимадан қийналасизми? ❓ Уйда ёлғиз қолиш қўрқинчликми? ❓Лифтдан қўрқасизми? ❓ Самолётда учишдан фобиянгиз борми? ❓Қўрқинчли хаёллардан қутулолмаяпсизми? ✨ У ҳолда бу семинар сиз учун, азиз опа-сингиллар! 🔥Мавзу: Қўрқувларимиз қачон ВАҲИМА ва ФОБИЯга айланади? 📆 27 июль ⏰ 11:00 🕹 "Пешқадамлар карвони" 📞 Мурожаат ва тўловлар учун: +998 99 820 00 25 🔥 Семинаримиз спикери психология фанлари номзоди, доцент Дилором Маҳмудова 🖊 Семинаримизга ташриф буюринг, ўзингиз ва оилангиз саломатлиги учун ажратган вақтингиз зое кетмайди! @ayollarga_komak
نمایش همه...
👍 3
00:35
Video unavailableShow in Telegram
🔖 AРТ мозаик Ҳусан Мирзаҳабибовдан ажойиб ижод намунаси
نمایش همه...
IMG_0821.MP43.07 MB
👍 45 13👏 4🤗 4❤‍🔥 1
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.