cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Yunusobod hokimligining rasmiy kanali

Yunusobod tuman hokimligining rasmiy telegram kanali/Официальный телеграм-канал администрации Юнусабадского района

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
11 534
مشترکین
-14824 ساعت
-2267 روز
-1 07730 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

МИКРОЛОЙИҲАЛАР ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ 🔰Юнусобод тумани ҳокимлиги ва маҳаллаларга бириктирилган тумандаги тижорат банклари билан ҳамкорликда “Микролойиҳалар ярмаркаси” ўтказилди. Унда Юнусобод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Тўлаганов, Республика ва Тошкент шаҳар тижорат банклари мутасаддилари, банк филиаллари, маҳаллалардаги микролойиҳалар ташабускорлари иштирок этди.
💢Тадбирда 100 га яқин янгидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилиш истагида бўлган ташаббускорларнинг лойиҳалари кўриб чиқилди. Ярмаркада аҳоли даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, лидер тадбиркорлар билан ишлаш, имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда тадбиркорларга ҳуқуқий масалалар бўйича тушунчалар берилди.
✔️Ярмарканинг ўзида тадбиркорлар ва ташаббускорларнинг таклифлари ва муаммоларига жойида ечим топилди. Кўриб чиқилган бошқа микролойиҳалар ва ташаббусларини амалга ошириш бўйича тижорат банклари, ҳоким ёрдамчиларига тегишли тавсиялар берилди ва аниқ вазифалар белгиланди. 🕊Telegram |📱Facebook|Instagram
نمایش همه...
#RASMIY_MUNOSABAT Ijtimoiy tarmoqlarda tarqalgan murojaat Yunusobod tumani, 9-mazve, 99-uy manzilidagi "Orient Trust” MChJ tomonidan olib borilayotgan qurilish ishlari Toshkent shahar Qurilish bosh boshqarmasi mutaxassislari tomonidan o‘rganildi. Unga ko‘ra, Toshkent shahar Qurilish boshqarmasi qoshidagi Arxitektura shaharsozlik kengashining 2023-yil 28-dekabrdagi 209-sonli bayonining ijobiy xulosasiga asosan “O‘z yer uchastkastda pastki qavatlarida savdo va maishiy xizmat ko‘rsatish majmuasi joylashgan ko‘p kvartirali turar-joy binolarini qurilish” uchun 1726266-148757-sonli ruhsatnoma berilgan. Mazkur ruhsatnomaga muvofiq, Toshkent shahar Qurilish bosh boshqarmasi tomonidan 2023-yil 30-dekabrdagi 1726-1726266-101528-sonli Arxitektura rejalashtirish topshirig‘i ishlab chiqilib, “Mahkam Building” MChJ tomonidan ishlab chiqilgan loyiha-smeta hujjatlari mutasaddi tashkilotlar, jumladan, Yunusobod tumani favqulotda vaziyatlar bo‘limi, hududiy yong‘inga qarshi nazorat xizmati hamda hududiy sanitariya-epidemiologiya xizmati tomonidan ijobiy xulosalari bilan tasdiqlangan. Yuqoridagilarni inobatga olib, Toshkent shahar Qurilish bosh boshqarmasi Loyiha-smeta hujjatlarini kelishish bo‘yicha Arxitektura va shaharsozlik Kengashi ishchi organining 2024-yil 31-maydagi 03-25 TSHX bayoniga asosan, 2024-yil 31-may kuni 62814-sonli xulosasi bilan “O‘z yer uchastkastda pastki qavatlarida savdo va maishiy xizmat ko‘rsatish majmuasi joylashgan ko‘p kvartirali turar-joy binolarini qurilish va loyiha-smeta hujjatlarini davom ettirish” uchun kelishib berilganligini ma’lum qilamiz.
نمایش همه...
ҲОКИМ БСК ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИЮнусобод тумани ҳоким Б.Абдувалиев, “Гео сервис таъмир” Бошқарув сервис компанияси фаолияти билан танишди. БСК раҳбари, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар бўйича батафсил маълумот берди.
Қайд этилганидек, айни пайтда компания “Боғишамол” ва “Боғи Эрам” маҳаллаларидаги 48 та кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Ҳоким, куз-қиш мавсумига пухта ҳозирлик кўриш, кўп қаватли уйларнинг, тик қувурлари, электр тақсимловчи қутилар, электр энергияси, ободонлантириш юзасидан кўрсатмаларини берди.
🛠Айниқса, қишки мавсумда кўп қаватли уйларни иситиш тизимига алоҳида эътибор қаратиш лозим,- деди Б.Абдувалиев. 👉Ўрганиш давомида маҳаллаларда кунлик ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларни ташкил қилиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан вазифалар берилиб, ижроси назоратга олинди. 🕊Telegram |📱Facebook|Instagram
نمایش همه...
ҲОКИМ МАҲАЛЛАЛАРДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИНИ ЎРГАНДИ ✨Юнусобод тумани ҳокими Б.Абдувалиев, “Боғи Эрам” ва “Боғишамол” МФЙларида ободонлаштириш жараёнларини ўрганди.Ўрганишлар жараёнида маҳаллалар ҳудудида тўпланиб қолган чиқиндилар,аҳоли кайфиятига таъсир қилиб, уларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётганлигини таъкидланди.
Ҳоким, "Маҳалла еттилиги" га ҳар кунлик ободонлаштириш ишларининг бошида туриши, кўчалар атрофидаги ўсиб ётган ўтлар ва дарахт шохларини тартибга келтириш, чиқиндиларни махсус техникалар ёрдамида чиқариб ташлаш зарурлигини айтиб,назоратини олиб бориш юзасидан мутасаддиларга кўрсатма берди.
🖍Ҳар бир кўча кўздан кечирилиб, маҳалладаги пиёдалар ҳаракатланадиган йўллар,ариқ зовурлар, уйлар атрофини тоза ва озода сақлаш зарурлиги бўйича топшириқлар берилди. ✔️Ўрганиш давомида соҳа масъулларидан мавжуд муаммолар юзасидан қўшимча вазифалар юклатилиб, уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берилди. 👉Ҳар бир берилган вазифалар ижроси назоратга олинди. 🕊Telegram |📱Facebook|Instagram
نمایش همه...
РАҚАМЛАР ТИЛГАН КИРГАНИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР КЎРИНАДИ ✨Юнусобод тумани ҳокимлиги томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш юзасидан тизимли ёндашилмоқда. Хусусан, тумандаги 13 та давлат ҳамда хусусий тижорат банклари мижозлари билан 31 маротаба учрашувлар ўтказилган. Уларда 2635 тадан ортиқ тадбиркорларнинг таклиф ва муаммолари ўрганилди.
Юнусобод туманида тижорат банклари томонидан 2 157 та лойиҳага 22,8 млрд сўм кредит ажратилиб, 2 495 та янги иш ўринлари яратилди. Жумладан, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” дастури доирасида (БРБ банки ресурси, ПҚ-306) 115 та лойиҳага 10,6 млрд сўм кредит ажратилиб, 414 та янги иш ўринлари яратилди.
Оилавий тадбиркорлик дастури (ПҚ-55) асосида 32 та лойиҳага 472 млн.сўм кредит ажратилиб, 71 та янги иш ўринлари яратилди. “Бизнесга биринчи қадам” дастури асосида (ПҚ-7. 5-18 млн.сўмдан) 2 010 та лойиҳага 11,7 млрд сўм кредит ажратилиб,
🕊Telegram |📱Facebook|Instagram
نمایش همه...
08:25
Video unavailableShow in Telegram
Электр энергияси ҳисоб-китоби: биллинг тизими қандай ишламоқда?
Баъзи истеъмолчилар электр энергиясини ижтимоий норма — 200 кВт/соатдан кам сарфласа-да, нархнинг маълум қисми 900 сўмлик тарифда ҳисобланганидан норози бўлмоқда. Бунга сабаб нима?
🕊Telegram |📱Facebook|Instagram
نمایش همه...
video_2024-07-08_15-01-07.mp457.97 MB
"Маҳалла еттилиги" тизимини янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинди 💢Бугун Юнусобод тумани ҳокими Б.Абдувалиев,”Боғи Эрам” ва “Боғишамол” МФЙларида бўлиб, “маҳалла еттилиги” томонидан амалга оширилган ишлари ва келгусидаги режаларини муҳокама қилди.
🔰Ўрганишда, тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли даромадларини ошириш ва камбағалликдан чиқариш, ёшларни ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш, ажрим ёқасига келиб қолган ва низоли оилаларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ижтимоий хизмат кўрсатиш масалаларида тегишли тавсиялар берилди.
Мулоқотда Лидер тадбиркорлар билан ишлаш орқали янги иш ўринларини яратиш ва тижорат банклари томонидан оилавий тадбиркорликни очиш ниятида бўлган фуқароларга мақсадли кретидларни ажратишга кўмак бериш бўйича кўрсатмалари берилди. Бундан ташқари маҳаллада ободонлаштириш ишларини кунлик ташкил қилиш, БСК томонидан куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш вазифалари берилиб, ижроси назоратга олинди. 🕊Telegram |📱Facebook|Instagram
نمایش همه...
САФ ЙИҒИЛИШ: ҲАР БИР МАҲАЛЛА ОБОД БЎЛИШИ КЕРАК! 🔰Бугун эрталаб Юнусобод тумани ҳокими Б.Абдувалиев “Боғи Эрам” маҳалласида саф йиғилиш ўтказилди. Унда “Маҳалла еттилиги”, профилактика инспекторлари, бошқарув сервис компаниялари вакиллари,коммунал соҳа масъуллари иштирок этди.
Йиғилишда маҳаллада кунлик ободонлаштириш тадбирларини жадаллаштириш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан кўрсатмалар берилди. Шунингдек, “Хавсиз маҳалла” тизимини яратиш, ҳудудни ишсизлик ва жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича амалага оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
🖍Мулоқотда маҳаллада «хонадонбай» тизими асосида аҳолининг муаммоларини ўрганиш, камбағалликдан чиқариш, ободонлаштириш, ариқларни тозалаш, кўчаларни ёритиш билан бирга чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетиш,инфратузилмани янада яхшилаш юзасидан топшириқларини берди. ✅Б.Абдувлиев камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, ободонлаштириш ишларини жадал давом эттириш бўйича аниқ вазифалар бериб, ижросини назоратига олди. 🕊Telegram |📱Facebook|Instagram
نمایش همه...
آرشیو پست ها
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.