cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Najmiddin Qori Otaboyev jome masjidi

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
452
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-97 روز
+9930 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Repost from FATVO.UZ
ҲАЙИТ КУНИ РЎЗА ТУТИБ, СЎНГ ОЧИБ ЮБОРИШ КЕРАКМИ? #ҳайит 402-CАВОЛ: Ҳайит куни рўза тутиб кейин очиб юбориладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одамлар орасида ҳайит куни саҳарлик қилиб, ният қилгандан сўнг пешинга қадар очиб юбориш керак деган шаръиатимизга зид бир тушунча пайдо бўлиб қолган. Аслида Рамазон ойининг рўзаси бошидан охиригача, тўлиқ рўза тутилади. Ҳайит куни рўза тутиш ёки рўзани ният қилиб сўнг очиб юбориш мутлақо мумкин эмас. Пайғамбаримиз алайҳиссалом икки ҳайит куни ва қурбон ҳайитидан кейинги уч кунда рўза тутишдан қайтарганлар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам икки куннинг – Рамазон ва Қурбон ҳайити кунларининг рўзасидан қайтардилар”, — дейилган (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган). Ҳайит кунининг тонги киргандан сўнг фитр садақасини адо қилиш вожиб амал саналади. Шунингдек, тоқ равишда хурмо каби ширинлик ейиш, ғусл қилиш, мисвок ишлатиш, ҳушбўйланиш, энг яҳши кийимларини кийиш мустаҳаб, баъзи уламоларга кўра суннат ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
🗣 Fatvo.uz GA 🌐 OBUNA BO'LING
نمایش همه...
👍 2
Repost from Bayyina.uz
АЛВИДО РАМАЗОН | Ёрқинжон қори Фозилов роҳимаҳуллоҳ! ——— Bayyina.uz | Taqviym.uz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! Telegram | Instagram | YouTube
نمایش همه...
Repost from Muslim.uz
🌙 САУДИЯ АРАБИСТОНИ ВА АКСАР МАМЛАКАТЛАРДА ҲАМ РАМАЗОН ҲАЙИТИ 10 АПРЕЛДА НИШОНЛАНАДИ 🔭 Дунёнинг бир қатор йирик мусулмон давлатлари, хусусан: 🇸🇦 Саудия Арабистони Подшоҳлиги 🇪🇬 Миср Араб Республикаси 🇦🇪 Бирлашган Араб Амирликлари 🇰🇼 Кувайт 🇶🇦 Қатар 🇧🇭 Баҳрайн 🇪🇭 Фаластин 🇸🇾 Сурия 🇱🇧 Ливан 🇹🇷 Туркия 🇰🇿 Қозоғистон 🇰🇬 Қирғизистон 🇹🇯 Тожикистон 🇹🇲 Туркманистон 🇦🇿 Озарбайжон каби давлатларда 2024 йил 10 апрель, чоршанба куни Рамазон ҳайити сифатида кенг нишонланади. Шунингдек, дунёнинг йирик давлатлари 🇺🇸АҚШ, 🇪🇺 Европа, 🇷🇺Россия ва 🇦🇺 Австралия кабиларда ҳам Рамазон ҳайити 10 апрель куни, деб эълон қилинди. 🗣 Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилган эди. #hayit #ramazon Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
👍 1
Repost from Muslim.uz
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ! 🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) 10 апрель (шаввол ойининг 1 куни) чоршанба кунига тўғри келаётгани муносабати билан ҳайит намози вақтларини белгилаб чиқди. 🌙 Шунга кўра 2024 йил 10 апрель чоршанба куни Рамазон ҳайити намози қуйидаги вақтларда ўқилади: 1. Андижон вилояти 06:00 2. Наманган вилояти 06:00 3. Фарғона вилояти 06:00 4. Тошкент вилояти 06:10 5. Тошкент шаҳри 06:10 6. Сирдарё вилояти 06:10 7. Жиззах вилояти 06:15 8. Самарқанд вилояти 06:20 9. Сурхондарё вилояти 06:25 10. Қашқадарё вилояти 06:30 11. Навоий вилояти 06:30 12. Бухоро вилояти 06:30 13. Хоразм вилояти 06:50 14. Қорақалпоғистон Республикаси 06:50 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
👍 2
Repost from Muslim.uz
🌙 ФИТР САДАҚАСИ: КИМЛАР НИМА УЧУН ВА КИМЛАРГА, ҚАЧОН ВА ҚАНЧА МИҚДОРДА БЕРАДИ? 2024 йил учун ҳар бир жон бошига фитр садақасининг миқдори: • буғдойдан – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм; • арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм; • майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм; • хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди. Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.
Эслатма! Фитр садақаси қийматлари Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланган бўлиб, ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.
📋 Видеолавҳанинг матни #fidya #fitr #sadaqa #nima #kimlar #qachon Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
Repost from Muslim.uz
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ ТЎҒРИСИДА 🌐Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлиси бўлиб ўтди. Унда Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказишга оид кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди. 💬Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ҳайити қайси кунга тўғри келиши ва ҳижрий 1445 йил Шаввол ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда фалакий ҳисоб-китоблар атрофлича таҳлил қилинди. 🔭 Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди. Туркий давлатлар диний идоралари масъуллари билан ҳам ушбу масала кенг муҳокама қилинди. 🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #Ramazon #hayit MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
👍 1
Repost from FATVO.UZ
#Рамазон2024 #Рамазон_саволлари 🎙Ҳақиқий мусофир ким? Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси,
🗣 😎 OBUNA BO'LING
نمایش همه...
👍 2
Repost from FATVO.UZ
#Рамазон2024 #закот #қарз 🎙Закот беришда қарзлар қандай ҳисобланади? Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
نمایش همه...
Repost from FATVO.UZ
☪️Фидя садақасини кимлар беради? Отабек домла Мамадиев,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси
#Рамазон_саволлари #Рамазон2024 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
نمایش همه...