cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

NORMAT TURSUNOV | NAVOIY VILOYATI HOKIMI

نمایش بیشتر
أوزبكستان29 810ازبکی21 279دسته بندی مشخص نشده است
پست‌های تبلیغاتی
1 307
مشترکین
-124 ساعت
+207 روز
+6830 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailableShow in Telegram
🖋️ҲУРМАТЛИ НАВОИЙЛИКЛАР! Вилоятда ишсизликни қисқартириш, вилоятимизни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, ҳаммага ҳам кўнглидагидай иш ўрни топиб бериш аслида осон ишмас, лекин биз буни аллақачон мақсадимизга айлантирганмиз ва бу борада озмунча иш қилганимиз йўқ. Бир иш бошлаган инсон уни амалга оширишнинг минг хил усулидан фойдаланиши шарт. Шундагина самара бўлади, деб ҳисоблайман. "Телеграм" мессенжеридан ҳозирда фойдаланмайдиган инсонлар камчиликни ташкил этади. Шу сабаб биз ҳам аудиторияси кенг бу майдондан яхши ниятда фойдаланишни маъқул топдик. Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, фуқароларнинг бу соҳадаги мурожаатларини алоҳида таҳлил этиб бориш ва масалага амалий ва ижобий ечим топиш мақсадида “ИШ БЕРИНГ” гуруҳи ва унга ёрдамчи “ИШ БОР” канали ташкил этилди. Бошланғич қадам қўйилди, энди бир ёқадан бош чиқариш нима эканлигини, аввало, ўзимизга исботлаб, муштимизни бир нуқтага урайлик. Сиз бизга тўлиқ ва аниқ мурожаатингизни йўлланг, биз бандлигингизни таъминлашда жонбозлик кўрсатайлик. “ИШ БЕРИНГ”  гуруҳига ёзилган ҳар бир мурожаат шахсан менинг назоратимда бўлади. Аниқ ёзиб юборилган ҳар бир мурожаат устида туман ва шаҳар ҳокимликлари, Бандлик бошқармасининг вилоят, туман ва шаҳар бўлимлари, ташкилот ва муассасалар мутасаддилари, маҳалла еттиликлари ишлаши таъминланади. Тўғри бирданига тоғни ваъда қилолмасмиз, бироқ ҳар бир муаммонинг ечими кичик қадамдан бошланади. Келинг, бирлашиб бир-биримизни тушуниб, иш қилайлик. Шу йўлни тутсаккина, мақсадларимизга эришамиз. Гуруҳга норозилик ҳолатларинимас, аниқ ва лўнда мурожаатингизни ёзсангиз, мақсадга мувофиқ бўлади. Ниятни яхши қилиб бошлаган ишимиз, хайру баракали бўлсин. Ҳурмат билан Нормат Турсунов🖋️
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Навоий вилояти ҳокими Нормат ТУРСУНОВнинг вилоят ғаллакорларига ТАБРИГИ 🖋️Қадрли бободеҳқон ва ғаллакорлар! Сиз миришкор деҳқон ва фермерларни вилоятимизнинг 83886 тонналик ғалла хирмонини яратиб, Ватанимиз, халқимиз ва мамлакатимиз раҳбари олдида юзингиз ёруғ бўлганлиги билан чин қалбимдан табриклайман! Ушбу муваффақиятнинг омиллари хусусида сўз кетар экан, энг аввало муҳтарам Президентимиз томонидан қишлоқ хўжалигида олиб борилган ислоҳотлар, ғалла етиштириш бўйича илғор тажрибалардан унумли фойдаланиш, соҳанинг моддий-техник базани мустаҳкамлаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, пировард натижада деҳқоннинг ерга бўлган муносабатини тубдан ўзгартириш, яъни масъуллик ҳиссини ошириш мўл ҳосил гарови бўлганлигини алоҳида таъкидламоқ зарур. Мана шундай рағбат ҳамда унга муносиб меҳнат ҳосилдорликнинг ошишига замин ҳозирлаб, ғалла экилган майдонларнинг ҳар бир гектаридан 85.3 центнер ҳосилдорлик эвазига 292579 тонна ғалла ишлаб чиқаришга эришилди. Умумхирмонда Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор, Хатирчи туманлари ғаллакорларининг улуши салмоқли бўлди. Бу йил об-ҳаво шароити ноқулай кечган бўлсада, вилоятимизда ғалла тез фурсатларда ўриб, йиғиштириб олинмоқда. Кўп йиллик тажрибалар натижаси асосида бу йил ҳам ғалла ўрим-йиғим ишлари отряд усулида ташкил этилиб, етиштирилган ҳосилни белгиланган муддатларда сифатли ўриб олиш мақсадида 108 дона ғалла ўрим отрядлари шакллантирилди. Ўриб олинган донни қабул масканларига белгиланган муддатларда етиб боришини таъминлаш мақсадида 680 дона юк ташиш автомобиллари, 127 дона трактор тиркамалари бириктириб берилди, комбайнларнинг туну-кун ишлашини таъминлаш, носозликни олдини олиш мақсадида 16 дона кўчма устахоналар фаолияти йўлга қўйилиб, 46 дона ёқилғи ташиш воситалари ёрдамида ЁММ маҳсулотларини фермер хўжаликлари майдонларигача етказиб берилиши таъминланди. Фурсатдан фойдаланиб, ушбу ўрим йиғим ишларини тизимли ташкил этишда вилоят Ички ишлар, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг жонбозлигини миннатдорлик билан таъкидлаш лозим. "Ўзингнинг донинг, беминнат нонинг", дейди халқимиз. Тўкисликда хислат кўп. Ғалласи мўл элнинг кўзи тўқ, рисқи бутун, фикри теран, лафзи ҳалол, мақсадлари эзгу бўлади. Сизларни ана шундай эзгу ниятларга омил бўлган неъмат - улкан ғалла хирмони яратилгани билан яна бир бор табриклайман! Ҳалол меҳнатингиздан топган-тутганингиз яхши кунларингизга буюрсин! Ғалабангиз муборак бўлсин. Хирмонларингизга барака берсин! 🖋️Ҳурмат билан Нормат Турсунов.
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсуновнинг Ёшлар куни муносабати билан Байрам табриги 🖋️Қадрли ёшлар, эртамиз эгалари! Барчангизни бугунги байрам “30 июнь —  Ёшлар куни” муносабати билан самимий табриклайман. Катта фахр ва ифтихор билан таъкидлашим ўринлики, сўнгги йилларда мамлакатимиз ёшлари жонажон Ўзбекистонимиз келажагини бунёд этишда фаол иштирок этиб келмоқда. Азиз ёшлар! Буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлиб, Янги Ўзбекистонимизнинг янгидан-янги марраларини забт этишингиздан умидвормиз. Бу йўлда барча даражадаги раҳбарлар сизга ҳаммаслак ва кўмакдош бўлади. Ёш бўлиш ҳар бир янгиликка очиқ бўлиш, билимга интилиш, қийинчиликлардан қўрқмаслик, фаол бўлиш демакдир. Давлат ва жамият тараққиёти мамлакатимизнинг етакчи кучи – ёшларни тарбиялаш, унинг ватанпарварлик ва касбий маҳоратини ошириш билан чамбарчас боғлиқ. Байрам арафасида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар сарҳисоби, янги вазифа ва таклифлар муҳокамасига бағишланган йиғилишда муҳтарам Юртбошимизнинг ёшларимизга бўлган эътибори, ғамхўрлигига ўзингиз яна бир карра гувоҳ бўлдингиз. Ушбу тарихий учрашув келажак авлодларимиз қалбида она Ватанга дахлдорлик ҳисси, ,"Янги Ўзбекистон бунёдкори бўламан, юртим тараққиётига ўз ҳиссамни қўшаман", деган туйғуни янада кучайтиргани, ҳаётингизга янгича мазмун олиб киргани табиий. Сизларни яна бир бор бугунги катта шодиёна билан қутлаган ҳолда, барчангизга улкан зафарлар, олдингизга қўйган мақсадларга етишишингизда омад тилаб қоламан. 🖋️Ҳурмат билан Нормат Турсунов
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсуновнинг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига байрам табриги 🖋️Азиз матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари! Қадрли дўстлар! Аввало, Сиз азиз журналистлар, соҳа фахрийлари, матбуот котиблари, мустақил блогерлар ва ёш ижодкорларни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Матбуот азал-азалдан ҳаётимиз кўзгуси сифатида халқимизнинг қувонч ва ташвишларини, жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий, маънавий ва маданий янгиланишларни ўзида акс эттириб, ўз даврининг тарихи солномасини яратиб келган, десак янглишмаймиз. Унда элнинг орзу армонлари, шижоати, ягона мақсад сари интилишлари, тарихнинг муайян босқичларидаги фидокорона ҳаёти ўз ифодасини топган. Глобаллашув ва ахборот таҳдидлари авж олган бугунги кун воқелигида эса унинг ўрни ҳар қачонгидан-да ортиб, мамлакатимизда рўй бераётган оламшумул ўзгаришларнинг эркин минбари ва халқимиз манфаатларининг фаол ҳимоячисига айланди. Албатта, бу мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари томонидан сўз ва матбуот эркинлиги, ахборот олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқини таъминлаш масалаларига давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири сифатида эътибор қаратилиб, барча соҳаларда инсон қадрини улуғлаш, демократик жамият ва халқпарвар давлат қуришга қаратилган тараққиёт стратегиясининг муҳим самарасидир. Фурсатдан фойдаланиб, доимо янгиликка интилиб яшайдиган, жамиятда юз бераётган муҳим ўзгаришлар, устувор ғоя ва ташаббусларнинг маъно-моҳиятини халқимизга тезкорлик ва холислик билан етказадиган, ҳаётнинг қайноқ нуқталарига дадил кириб борадиган сиз азизларга бу борадаги фаолиятингизда ҳам улкан зафарлар тилайман. Бугун вилоятимизда 20 та газета, 1 та журнал, 1 та телевидение ва радио ҳамда 100 га яқин мустақил интернет сайтлари ва телеграм каналлари фаолият юритмоқда. Уларда 200 нафардан ортиқ журналист ва блогерлар меҳнат қилиб, ўз ижодлари билан ҳудудимиздаги демократик янгиланишлар, бунёдкорлик ишлари, одамларимизнинг орзу-умид ва ташвишларини жамиятдаги ўзгаришларга муносабатлари ва дахлдорлик кайфиятларини ифода этишмоқда. Бундан ташқари, ҳокимликларда, корхона ва ташкилотларда ўз сўзига эга, дунёқараши кенг матбуот котиблари ҳам самарали фаолият юритишмоқда. Ушбу қувончли кунда Навоий вилояти ҳокимлиги медиа тадбирларга доимо тайёр ва очиқ эканлигини алоҳида таъкидламоқчиман ва биз бу кўламдаги ишларимизни тизимли давом эттиришни мақсад қилганмиз. Азиз матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари! Сизларга мустаҳкам соғлик, ижодий муваффақиятлар, хонадонларингизга тинчлик-осойишталик тилайман.
Сиз бугун кенг имкониятлар майдонидасиз!!! Нимаики ёзманг, нимани қаламга олманг - ҳамма вақт шу азиз Ватанимиз - Ўзбекистон манфаaти ёдингизда бўлсин!!! Танқид қилинг, муаммоларни очиқ айтинг- чунки бугун Ўзбекистонда сўз эркинлиги, фикр эркинлиги устувор! Ёзганингиз, фикрлаганингиз, ниятларингизда ҳақиқат ва холислик, ёндошувингизда профессионализм биринчи ўринда бўлиши кераклигини унутманг! Муаммоларга биргаликда ечим топамиз! Шу азиз Ватанни биргаликда ўзимиз орзу қилган, бугунида яшаб, келажакда фарзандларимизга ёруғ юз, тоза виждон билан мерос қолдирадиган Ўзбекистонга айлантирамиз! Барчангизга касб байрамингиз - Оммавий ахборот воситалари вакиллари куни қутлуғ бўлсин - Мустақил Ўзбекистоннинг қалами ўткир журналистлари!!!
🖋️Ҳурмат билан Нормат Турсунов
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсуновнинг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига байрам табриги 🖋️Азиз матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари! Қадрли дўстлар! Аввало, Сиз азиз журналистлар, соҳа фахрийлари, матбуот котиблари, мустақил блогерлар ва ёш ижодкорларни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Матбуот азал-азалдан ҳаётимиз кўзгуси сифатида халқимизнинг қувонч ва ташвишларини, жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий, маънавий ва маданий янгиланишларни ўзида акс эттириб, ўз даврининг тарихи солномасини яратиб келган, десак янглишмаймиз. Унда элнинг орзу армонлари, шижоати, ягона мақсад сари интилишлари, тарихнинг муайян босқичларидаги фидокорона ҳаёти ўз ифодасини топган. Глобаллашув ва ахборот таҳдидлари авж олган бугунги кун воқелигида эса унинг ўрни ҳар қачонгидан-да ортиб, мамлакатимизда рўй бераётган оламшумул ўзгаришларнинг эркин минбари ва халқимиз манфаатларининг фаол ҳимоячисига айланди. Албатта, бу мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари томонидан сўз ва матбуот эркинлиги, ахборот олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқини таъминлаш масалаларига давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири сифатида эътибор қаратилиб, барча соҳаларда инсон қадрини улуғлаш, демократик жамият ва халқпарвар давлат қуришга қаратилган тараққиёт стратегиясининг муҳим самарасидир. Фурсатдан фойдаланиб, доимо янгиликка интилиб яшайдиган, жамиятда юз бераётган муҳим ўзгаришлар, устувор ғоя ва ташаббусларнинг маъно-моҳиятини халқимизга тезкорлик ва холислик билан етказадиган, ҳаётнинг қайноқ нуқталарига дадил кириб борадиган сиз азизларга бу борадаги фаолиятингизда ҳам улкан зафарлар тилайман. Бугун вилоятимизда 20 та газета, 1 та журнал, 1 та телевидение ва радио ҳамда 100 га яқин мустақил интернет сайтлари ва телеграм каналлари фаолият юритмоқда. Уларда 200 нафардан ортиқ журналист ва блогерлар меҳнат қилиб, ўз ижодлари билан ҳудудимиздаги демократик янгиланишлар, бунёдкорлик ишлари, одамларимизнинг орзу-умид ва ташвишларини жамиятдаги ўзгаришларга муносабатлари ва дахлдорлик кайфиятларини ифода этишмоқда. Бундан ташқари, ҳокимликларда, корхона ва ташкилотларда ўз сўзига эга, дунёқараши кенг матбуот котиблари ҳам самарали фаолият юритишмоқда. Ушбу қувончли кунда Навоий вилояти ҳокимлиги медиа тадбирларга доимо тайёр ва очиқ эканлигини алоҳида таъкидламоқчиман ва биз бу кўламдаги ишларимизни тизимли давом эттиришни мақсад қилганмиз. Азиз матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари! Сизларга мустаҳкам соғлик, ижодий муваффақиятлар, хонадонларингизга тинчлик-осойишталик тилайман. Сиз бугун кенг имкониятлар майдонидасиз!!! Нимаики ёзманг, нимани қаламга олманг - ҳамма вақт шу азиз Ватанимиз - Ўзбекистон манфаaти ёдингизда бўлсин!!! Танқид қилинг, муаммоларни очиқ айтинг- чунки бугун Ўзбекистонда сўз эркинлиги, фикр эркинлиги устувор! Ёзганингиз, фикрлаганингиз, ниятларингизда ҳақиқат ва холислик, ёндошувингизда профессионализм биринчи ўринда бўлиши кераклигини унутманг! Муаммоларга биргаликда ечим топамиз! Шу азиз Ватанни биргаликда ўзимиз орзу қилган, бугунида яшаб, келажакда фарзандларимизга ёруғ юз, тоза виждон билан мерос қолдирадиган Ўзбекистонга айлантирамиз! Барчангизга касб байрамингиз - Оммавий ахборот воситалари вакиллари куни қутлуғ бўлсин - Мустақил Ўзбекистоннинг қалами ўткир журналистлари!!! 🖋️Ҳурмат билан Нормат Турсунов
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсуновнинг Қурбон ҳайити муносабати билан вилоят аҳли ва жами мусулмонларга йўллаган ТАБРИГИ 🖋️Азиз ҳамюртлар, ҳурматли диндошлар! Сизларни, барча мўмин-мусулмонларнинг суюкли айёми, халқимизнинг шукроналик, саховат ва меҳр-оқибат байрами – муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклайман! Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимизда тутган ўрни бағрикенглик, мурувват, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби эзгу қадриятларни мустаҳкамлаш борасидаги аҳамияти бугунги кун воқелигида ҳар қачонгидан муҳимдир. Бу қутлуғ айёмда қалбларимиз аввало, мана шундай файзли ва баракотли кунларга етказгани, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо эканлиги учун чексиз шукроналар каломи билан лиммо-лим тўлган. Ушбу байрам асрлар давомида халқимизга хос меҳр-мурувват, бағрикенглик ва саховат ифодаси бўлиб, яқинларимизни йўқлаб уларнинг ҳолидан хабар олиш, ёши улуғларни зиёрат қилиш, муҳтожларга меҳр-мурувват кўрсатиш, оилаларга хурсандчилик улашиш ва байрамнинг кўркига кўрк қўшадиган солиҳ амаллар билан ўтказиш савобталаблик мамлакатимиз раҳбарининг сиёсатига ҳамоҳанг ва юртдошларимизнинг феълига хос бўлган гўзал фазилатлардандир. Қадрли юртдошлар! Ушбу муборак айёмда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида юртимиз равнақи, диёримизнинг осойишталиги, халқ фаровонлиги йўлида олиб борилаётган барча хайрли ишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлишини ният қиламан! Муборак Қурбон ҳайитининг файзу баракоти қалбларимизни ва хонадонларимизни мунаввар айласин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! 🖋️Ҳурмат билан Нормат Турсунов.
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
🖋️Гоҳида қизғин иш куни якунида яна бир кунимиз ортда қолганини ўйлаб, "бугунимиз қандай яхши амалимиз билан эсланади, халққа бир нафимиз тегдими, вақтимиз бекор кетмадими, шу юрт учун нима арзирли иш қилдим, келгусида вилоят аҳли мени қайси ишларим билан ёдга олади, келажак авлодчи?", деб ўйлаб қоламан. Ана шу саволлар билан ҳар бир ўтган кунимни сарҳисоб қилиб бораман. Гоҳида кўнглим тўлади, гоҳида умуман қониқмайман. Қайсидир иш амалга ошмаганлиги учун атрофимдагиларга танбеҳ бериб, уларнинг кўнглини оғритиб қўйган вақтларим ҳам бўлади. Лекин барчамизнинг мақсадимиз бир. У ҳам бўлса, шу халққа муносиб хизмат қилиш. Ҳаётга келсангу, одамларга фойданг тегмаса, кимгадир ўрнак бўла олмасанг, кимгадир ўзинг билан фахрланиш туйғусини бера олмасанг, яшашингдан не наф?! Ҳар ҳолда ҳаёт мен учун шунчаки яшаб, ўтиб кетадиган майдон эмас... 🖋️Нормат Турсунов
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
СИЗ ҲАМИША ҲИМОЯМИЗДАСИЗ ✏️Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳимоя қилиш замирида ҳаётни, унинг давомийлигини асраб-авайлаш моҳияти ётади. Улар тўғрисидаги ҳар қандай ғамхўрлик эса юрт равнақи учун қўйилаётган мустаҳкам пойдевордир. Миллатнинг келажагини болаларига қараб англаш мумкин. Бугун эртамиз эгаларига кўрсатилаётган эътибор негизида ҳам келажакда уларнинг Ватанга садоқатли, жисмонан ва маънан баркамол бўлиб етишишлари каби эзгу тилаклар мужассам. Болаларни ҳимоя қилиш куни аслида мантиқан жуда чуқур байрам десам нотўғри бўлмас. Мен бу кунни болаларни севиш, меҳр бериш, имкониятлар яратиш, уларга ишониш куни деган бўлардим. Бу кун мазаси бутун йилга татийдиган Бахтли болалар куни бўлиши керак. Чунки бахтиёр болаларгина юртнинг бахтли келажагини яратишга қодир бўлади. Азиз болажонлар, келажагимиз эгалари! Сиз - ҳаётимиз давомчиларини асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир. Жаннатмакон юртимизнинг чин маънодаги келажаги бўлган фарзандларимиз меҳр-муҳаббат ва улкан ғамхўрликлар оғушида вояга етишлари учун давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан барча шарт-шароитлар муҳайё этилган. Шуни унутмангки, Сизни олдинда янги имкониятлар, зафарлар билан бирга, синовлар, юксак довонлар, мураккаб ва шарафли йўллар кутмоқда. Сизларни бугунги байрам билан муборакбод этиб, юзингизга самимий табассум, юракларингизга чинакам бахт ва оилангизга тинчлик-хотиржамлик тилайман. Янги Ўзбекистон бахтиёр болалар мамлакатига айланиб, унда фақат сизларнинг соф кулгунгиз янграсин! ✏️Ҳурмат билан Нормат Турсунов
نمایش همه...
00:32
Video unavailableShow in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан юртимизга келган Россия Президенти Владимир Путинни самимий кутиб олди — Президент Шавкат Мирзиёев тепло встретил Президента России Владимира Путина, прибывшего в нашу страну с государственным визитом Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
نمایش همه...
Aeraport_reels_new.mp427.77 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Navoiy viloyati hokimi Normat Tursunovning “So‘nggi qo‘ng‘iroq” tadbiri munosabati bilan ta’lim muassasasi pedagog xodimlari hamda bitiruvchi sinf o‘quvchilariga bayram tabrigi Aziz bitiruvchi o‘g‘il-qizlarim, qadrli ustozlar! Bugun Sizning va jonajon mamlakatimizdagi barcha maktablarning hayotida alohida hayajonli kun. Shaharu qishloqlarimizda bitiruvchilar qadrdon maktablari bilan xayrlashib, ustozlariga o‘z samimiy minnatdorchiligini bildirishmoqda. Sizni, ustozlaringizni, ota-onalaringizni, barcha yaqinlaringizni ushbu ajoyib damlar bilan chin qalbimdan tabriklayman. Hamisha olg‘a intilib, mamlakatimiz rivojiga salmoqli hissalaringizni qo‘shishingizga ishonaman! 👌Navoiy viloyati hokimligi Axborot xizmati 🌐Veb Sayt | Telegram | Facebook | 🌐Instagram | 📹 Youtube
نمایش همه...
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.