cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

🧕 Muslimalar kundaligi

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
4 656
مشترکین
-5024 ساعت
-4147 روز
+69530 روز
توزیع زمان ارسال

در حال بارگیری داده...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تجزیه و تحلیل انتشار
پست هابازدید ها
به اشتراک گذاشته شده
ديناميک بازديد ها
01
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ☘️ Хайрли тонг! ☘️ #Дуо Яхшиликлар, муҳаббат ва камтарлик касб этувчи дуо Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас‘алука фиълал хойроот, ва таркал мункароот ва ҳуббал масаакийн,  ва ан тағфиролий ва тарҳаманий, ва изаа аротта биқовмин фитнатан фатаваффаний ғойро мафтуун. Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан хайрли амалларни қилишни, мункар гуноҳ ишларни тарк қилишни ва мискинларни севишни ва мени мағфират қилиб раҳм қилишингни сўрайман. Ва қачонки бир қавмни фитна қилишни ирода қилсанг мени мафтун бўлмаган холимда вафот эттир. https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
1437Loading...
02
Media files
612Loading...
03
#ТАНЛАНГАН эгнига алламбало олачипор кўйлак илган , шим ўрнида қирқ ямоқ бўлгулик , иплари титилиб, йиртиқлари сон-сонсиз , ранги унниқиб кетган жинси шим ,оёғида пайпоғи кўринмаётган енгил кросовка кийиб олганди . - Ё тавба ! Тушимми, ўнгим ?! - Содиқжон ҳайратини яширишга ҳаракат ҳам қилиб ўтирмади ,- менга қара, Фарруҳ? Нима бало бугун ёнғоқнинг тагидаги ухладингми, укам ? - у Фарруҳга яқинлашиб бошмалдоқ қалинлигида тақиб олган йўғон занжирини қўлига илиб тортиб кўрди , - бу "матаҳ"ни кийинишингдаги уйғунликка нима алоқаси бор ?! Умуман олганда тинчликми ?! Нималар бўляпти бу ерда ?! Гулнур- ку , майли . У бугун роль ўйнаши кераклигини биламан. Аммо сен ... Фарруҳ кўксини ғоз кериб Гулнурни ёнига келиб мақтанганнамо турар экан , Содиқжонга тушунтириш берган бўлди : - Шу десангиз , Ока , кеча Эркин акам бу кишимни амалиётда менга бириктириб берганлари ёдингиздадир. Бу бир. Иккинчидан , бугун опамга ёрдам бериши керак бўлган қўшни бўлимдаги ходим ярим кечаси янги меҳмончали бўлибди. Шунга ишдан жавоб олибди. Айнан шу сабаб туфайли Гулнур опамни қишлоққа ўзим олиб боришдан бошқа "иложим қолмади". Ўз ақлим билан уларни "йигитлари" ролини ўйнашим кераклигини фаҳмлаб , ипподромчи жиянимдан "модний - адасининг эркаси" имиджини яратиб беришни сўрадим. Қалееей , чўткийми ? - Ҳаа , чўткий ! Бувим айтганларидек "Полиздаги қўриқчи" нинг ўзи бўлибсан , қолибсан ...- энсаси қотганини яширмади Содиқжон. - Э Ока , жаа унчаликмасдир. Шу кўринишга келгунча қанча ҳаракат қилдим ахир,- Фарруҳ шундай деб Гулнурни тирсагидан тутди ,- энди бизга руҳсат. Кун ёйилиб қизиб кетмасидан Гулнур опам билан бир айланиб келайлик . Фарруҳ билан Гулнур хонани тарк этиб кетишгач , Содиқжон анча вақтгача муҳим бир нарсасини йўқотгандек гарангсираб турди-да , сўнгра компьютерни ёқиб ўзига келган топшириқларни текшириб кўра бошлади. * * * Гулнур билан Фарруҳ Юлдузнинг жасади топилган қишлоққа кун ёйилмай етиб келишди . Улар ишни нимадан бошлашни билмай қишлоқ гузарида кўчанинг шундоқ бетида тўртта столга дастурхон солиб қўйганча, бир четида пирожки пишириб сотаётган қўлбола "кафе"га қўнишди. - Опа , бунақа кийим кийганлар пирожкини менсирмикан ? Кейфси , лаваш, пицца деган таомларга муносибмасмиканмиз бу димоғимиз билан ... - Фарруҳ шундай деб афсусланганнамо лабини бурди ,- лекин ростини айтсам мен мана шунақа иссиққина пирожкиларга ошиқман. Дадам бунақа қиймали пирожкиларни "бедана кабоб" дея улуғлайдилар. Шу топда ўнтасини аччиққина соусга ботириб еб олишга йўқ демасдим. Гулнур йигитнинг кўнглида кири йўқлигини кўриб яхши кўриб кетди: .- Фарруҳ акааа ! - деди у ноз билан "ака" сўзига алохида урғу бериб , бир вақтлар Ўткир Ҳошимов ўзининг "Дунёнинг ишлари" қиссасида бир она номидан "Нима комиссиянгни қорни очмайдими ? Нима улар нон емайдими?"деб ёзганлари ёдимда. Так что сиз билан мендака "пўрим" кийинганларнинг ҳам қорни очади. Оч қоринга эса йўқ ердан кейфси қидириб ўтирилмайди. "Уйқу жой танламас, муҳаббат- чирой" деганларидек , оч қорин ҳам овқат танламаса керак. Ҳа айтганча ,- Гулнур шўх кулимсиради ,- қаердан биласиз балки менинг бошим пирожкига қоронғи бўлган бўлса- чи ? - Тўғри шундай бўлишиям мумкин-у , кетдик унда ?! - деди Фарруҳ кўзлари чақнаб ,- асосий мақсаддан чалғимаган ҳолда олға ! Фарруҳ билан Гулнур мажнунтол новдалари эркаланиб тебраниб турган жойга яқин столни танлашди. Улар "Ҳизмат?!" дея ўзларига яқин келган дўмбоққина аёлга салом беришиб мақсадга ўтишди : - Марҳамат қилиб бизга ўнта йўқ ўн бешта пирожки беринг , иссиққинасидан . - Жооон , бунча кўп пирожкини кўрсам егим келмай қоладииии,- сузилиб эркаланган бўлди Гулнур. - Кўзинг тўйсин деяпманда , асаликам . Ўзинг йўл бўйи аччиққина нимадир бўлсайди деяптувдинг- ку. Бир маза қилгин,- Фарруҳ шундай деб аёлга ўгирилди , - илтимос ёғ шиммаганларидан олиб келинг. Тез кўнгилга урмасин деяпман-да. /12
5340Loading...
04
👆👆👆👆аввалги қисмлар #ТАНЛАНГАН 4- ҚИСМ - Ойижооон ?! - Нима Ойижон ?! Нима Ойижон?! - Одамларнинг гаплари асабингиз бузилишига арзимайди . Қолаверса одамлар гапирмасин деб ким тўғри келса шунга тегиб кетавермайман- у ?!- ҳуноб бўлди Гулнур - Қизим , унутма. Биз ўзбеклармиз . Бири билан бирининг иши бўлмаган ғарб одамлари эмас. Истайсанми , йўқми , сен турмушга чиқмагунингча бу гаплар тўхтамайди. Гапирганлар орасида сени бахтли кўришни истайдиганлар ҳам анча. Улар гапирса куйганидан гапиради. Умуман олганда қиз боланинг бозори бир қайнайди. Бозоринг ўтдими , чекингга тушадиган инсон ҳам шунга яраша бўлади. Ўзи кўнглингга қарамасдан йигирмани ҳатлатмай сени эрга бериб юборсак бўларкан. Ўшанда раҳматлик даданг "Сожида , қўй онаси , кўнгил иши қийин . Бу дунёда ҳамма ўзи суйган овқатни ичиши керак" деб ёнингга тушгандилар. Сен суйган овқат эса шу давргача ҳали-ҳануз пишгани йўқ. Яна бироз шу таҳлит юрсанг ёшинг ўттизни қоралайди. Билмадим унда нима бўлади ?! - Ойижооон... Айтинг-чи ... Мана сиз... дадамларни севиб , севилиб турмуш қургансиз - а ? Агар ўшанда умр йўлингизда дадам учрамаганларида ёшим ўтяпти деб кимга бўлса ҳам тегиб кетаверган бўлармидингиз? - Қизим ... - Менга ҳам ана шундай инсон учрамаяптида , Ойижон. Қолган умримни ишониб топширадиган , ёнида бахтни ҳис қиладиган, ҳаётимни бирор дақиқасини усиз тасаввур қилишни истамайдиган ... Бу қандай туйғу эканлигини укамга қараб билгандекман. Азиз ва Шаҳризодаларнинг қанчалик қалбан яқинлигини кўриб ,ҳис қилиб турибман. Шу сабаб уларнинг тўйларини қилаверинг деяпган эдим. - Мен укангни уйлантирсам , бу сенга яна бир минус бўлади қизим. Нега тушунмайсан ? Одамлар "Куёвнинг эр олмаган опаси бор экан!" деб ноғора чалишдан тойишмайди. Бирортаси "Ҳой бахтни ясаб олиш қизнинг қўлидамиди- ки , биз уни маломат қилсак?!" дейишмайди. - Ана кўрдингиз?! Ўзингиз ҳам тан олиб турибсиз- ку , ўз бахтимни ясаб олиш менинг қўлимда эмаслигини,- ҳўрсинди Гулнур ,- аммо ... Майли ... - Нима майли ?! - Ойижон ... Одамларнинг гап- сўзлари ҳам , менинг ўжарлигим ҳам сизнинг бир дақиқалик асабингизни бузишингизга арзимайди. Сиз Анзират опоқимга "Бир , бир ярим ой ичида Шаҳризодани келин қилиб тушириб оламан" деб жавоб бериб юборинг. Тўхтанг !- Гулнур Онасининг қарши жавобга шайлана бошлаганини кўриб сўзларини тугатиб олишга шошилди ,- эътирозга оғиз жуфтламанг , мени эшитинг. Илтимос...Шу давр мобайнида менга оғиз солганлардан кимдир сизга маъқул бўлса , мен ҳам турмушга чиқишга розиман. Фақат шу бир ой амалиётим ўтсин ... Гулнур Сожиданинг елкасидан қучди : - Майлими , Ойижон ?! Сожида аста бош силкиди : - Майли, болам , маъқул... * * * Эртаси куни эрталаб идорада Гулнурни учратган Содиқжон уни дафъатан танимади. - Гулнур ?! - деди у кўзларини катта - катта очганча ,- э қойил ! Зўрға танидим сизни. Гулнур бошига кийиб олган соябони катта ҳаворанг шляпани олиб юзини енгил елпиди. У бугун узун сочларини жингалак қилиб ёйиб елкасига ташлаган серпирпирак уқали кўйлак ва қора рангли қайиқ туфли кийиб, ўзгача таманно билан турланиб олган эди. Кечаги пардозсиз ҳам гўзал чеҳра , бугун қуюқ қилиб тобига келтирилган пардоз натижасида бутунлай бошқа, таниб бўлмас кўринишга келган эди. - Ҳаа , озгина ҳаракат қилган бўлдим ,- ўзидаги ўзгаришдан ийманганча жавоб қайтарди Гулнур ва дарров гапни бурди ,- қолганлар кўринишмайди ?! Ўртоқ майор менга шерик бермоқчи эдилар ?! - Ҳозир шу масалани ҳал қилиб бераман. Хонадошларимиз эса ҳадемай келиб қолишади. Содиқжон Гулнурга шундай деди- ю , аммо кўнглидан "Эссизгина . Эркин акага ортиқча бир нарсалар деб қўймаганимда бугун бу қиз саҳналаштирмоқчи бўлган спектаклда бош ролни ўйнаган бўлармидим ?!" дея ўйлади. Кўп ўтмай хонада бутунлай бошқа имиджда Фарруҳ кўриниш берди. У бошига панамкасини қўнқайтириб қўндириб, қора кўзойнак таққан, /11
5100Loading...
05
🌿 Bu otaxon birovning haqidan qattiq qo‘rqqanligi va omonatdorligidan tarozining bir pallasiga bo‘sh paket qo‘yib, so‘ng narsalarni tortar ekan. Otaxondan so‘rashibdi: - Nima uchun bir pallaga bo‘sh paket qo‘yib qo‘yasiz? Otaxon: - Men paketning ichidagi narsani sotaman, paketni emas, deb javob bergan ekan... ✅ Adolat ila o‘lchang va tarozidan urib qolmang. Ar-Rohman, 9-oyat. @dunya_di 🍃
6213Loading...
06
Kuksi Kerakli masaliqlar Kuksi lapshasi 300 gr mol goshti 1 dona piyoz 4 dona dungan qalampiri Yarimta karam 6 8 dona bodiring 3 4 dona pomidor 4 ta tuhum Ziravorlar Chesnok Soya Uksus Tayyorlanishi : Kuksi suvi uchun 2 ta bodiring 2 ta pomidor qirgichdan chiqaramiz Maydalangan chesnok 1 qoshiq shakar Tabga kora tuz 2 3 qoshiq soya 1 qoshiq uksus quyib Kokatlarni mayda tograb solib aralashtiramiz 1 yarim litr muzdek suv quyamiz Goshtni marinovka qilamiz (soya tuz paprika) Tovaga yog solib mayda togralgan chesnok qovurib olamiz Song gosht solamiz Unga dungan qalampirini somoncha shaklida tograb solib olamiz 15 20 daqiqaga dimlab qoyamiz Yarimta karamni maydalab tograb Tuz va 3 4 qoshiq osimlik yogi solib yaxshilab mijiglab yarim soatga olib qoyamiz 3 4 ta bodiringni yarim oy Simon tograb tuz hamda osimlik yogi solib hamma suvi chiqib olishi uchun yarim soatga tindirib qoyamiz 4 ta tuhumni chaqib tuz va 2 3 qoshiq osimlik yogi quyib aralashtirib blinchik qilib pishirib olamiz. Tuhumni blinchikni somoncha shaklida tograb olamiz Kuksi lapshasi 2 hil boladi biri qaynatiladi biri suvga ivitiladi Suvi chiqgan karamimizni suvidan ajratib olib tovaga yog solib 1 2 minut qovurib olamiz 2 ta somoncha togralgan pomidorni qoshib aralashtirib tovani gazdan olamiz issigiga dimlab qoyamiz 2 3 qoshiq yogni qizdirib mayda togralgan chesnok paprika hamda maydalangan kashnich solib qovurib suvidan ajratib olingan bodiring ustiga quyamiz Kuksini terishni boshlaymiz Idishga tayyor lapshani solib bir chetiga karamli aralashmani Goshtimizni bodiring hamda tuhumli blinchigimizni joylab olamiz Ustidan kuksi suvini quyamiz . Yoqimli ishtaha🥰🤤
70010Loading...
07
#ТАНЛАНГАН Хуллас Гулнур қизнинг амалиёти поёнига етгунча сенга,- Раимов жиддий қиёфада Фарруҳга тикилди ,- бириктирамиз. Ростини айтсам Содиқжонга бундай таклиф билан мурожаат қила олмайман. Сабаби маълум . Унинг амалиётчи қизларга аллергияси бор. Содиқжон Эркин Раимовнинг сўзларига жавобан енгил кулимсираш билан кифояланган бўлса-да , аммо ич-ичидан зил кетди. Бироқ эътироз билдиришга энди кеч эди. * * * Гулнур уйга қайтганда онасини ҳовлидаги стол ёнида сабзи артиб ўтирганига кўзи тушди . - Ассалому алайкум , Ойижон ! - дея салом берган Гулнур Сожидага яқинлашиб уни беозор қучиб оҳиста ўпар экан ,- нима ҳаракат ? - Ваалейкум ассалом, асал қизим . Нима ҳаракат бўларди ?! Ошга уннаяптувдим. Бугун амалиётга чиққанингни биринчи куни. Шунга сен келгунча бир сюрпиз қилиб ош дамлай дегандим. Уни пишириб улгураман дея чамалагандим ҳам . Аммо сен барвақт келиб қолдинг. Ўйловдим-ки ... - Ойижон , бугун амалиётнинг биринчи куни бўлгани учун шунақа эрта жавоб беришди,- Гулнур онаси артган сабзидан биттасини олиб "карт" этиб тишлаб, иштаҳа билан чайнай бошлади,- аммо оз ишлаган бўлсам ҳам ёмон ишламадим. Кун бўйи қааанча ҳужжатларни тартибга келтирганимни тасаввур ҳам қила олмайсиз. - Роса чарчабсанда унда ?! Сен кийимларингни алиштириб бироз чўзилгин , унгача мен ошни дамлаб оламан ,- деди Сожида ўзи артган охирги сабзини тоғорачага солар экан , Гулнурни беозоргина койиган бўлди , - ҳой қиз , майдалаб чайна , йўқса ошқозонингга ботади. - Ойижон , сира чарчаганим йўқ. Мен ҳозир зумда кийимларини алиштириб чиқиб сизга қарашиб юбораман,- деди Гулнур ва сал аввал ўзи билан олиб келиб стол устига қўйган халтага ишора қилди,- янги чиққан карам , памидор , бодринг ва кўкатлар олиб келгандим. Сиз яхши кўрган салатни қилиб бераман. - Яхши унда ,- жилмайди Сожида, - она - бола бир чақчақлашар эканмизда ... Гулнур кийимларини алиштириб чиққач Сожида гапни айлантириб ўтирмади : - Гулнур , болам . Анзират опоқинг яна қўнғироқ қилдилар . Айтишларича Шаҳризодага совчилар келиб қўймаяпганмиш. Опоқингни обдон жонидан ўтган шекилли бу сафар бетини сидириб дангалига "Ё қизимни келин қилиб тушириб кетинг , ё жавобимизни беринг" деди . Гулнур ойисининг куюнчаклик билан гапирган сўзларига енгил хўрсинди: - Нима муаммо ?! Тўй қиламан десангиз пулга зориққан жойингиз бўлмаса ?! Бу ёқда Азиз билан Шаҳризода бир- бирларига кўнгил қўйишган бўлишса ?! Яна камига икки оиланинг катталари уларнинг турмуш қуришларига қарши бўлмаса . Ойижон , сизга аввалам айтганман , ҳозирам айтаман : тўйни бошлайверинг ! Сожиданинг оппоқ юзи бирданига унниқиб кетди : - Сен-чи ?! Сени нима қиламан ?! Одамларга нима дейман ? Азизнинг бошини икки қилсам элнинг оғзига элак тутиб бўларканми ? #давоми_бор / 10 Муаллиф: Хазонрезги ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
7363Loading...
08
#ТАНЛАНГАН - Мен ён- атрофдаги бир- икки қишлоққа "мижоз" сифатида борсаммикан ?! Айтмоқчиман-ки , мўмай пул эвазига уйининг ертўласида "оғиримни енгил қиладиган" бирорта ҳожатбарор топилиб қолар ?! - Бу анчайин қалтис ўйин ,- деди Содиқжон кўп ўйланиб ўтирмай, - борди-ю ўша одам топилса ҳам кечаги муваффақиятсиз уринишидан кейин яқин орада яна бундай таваккалчиликка қўл урмаса керак. - Тўғри , менинг ўзим ҳам шу фикрдаман,- деди Гулнур босиқлик билан , - ҳамманиям боши иккитамас . Аммо баҳонада қўни - қўшнилардан бирортаси "Пинҳона қассобчилик" ҳунари бор кимнингдир изига тушишимизга ёрдам бериб қолишар дейман-да . Ўша даҳада истиқомат қилаётган биров бўлмаса биров "гуллаб" қўяр ахир. - Ҳа нима ?! Бу гапда ҳам жон бор . Хонадагилар дув этиб эшик томонга ўгирилишди . Улар азбаройи қизишиб кетганларидан майор Эркин Раимовнинг аллазамон йиғилишдан қайтиб ўзларини тинглаб турганини пайқамай қолган эдилар . Эркин ака залворли қадамлар билан хонанинг ўртасигача юриб келди ва Гулнурга бақамти бўлиб тургач: - Қизим , айнан шу ишни сизга топшираман . Кўриниб турибди-ки , бундай масалаларда бўш келадиганлар тоифасиданмассиз,- деди оталарча меҳр билан ва сўзида давом этди ,- хўўўўш , бугун энди бироз кеч . Ҳозир уйга қайтинг. Эртага яхшилаб пардоз - андозни жойига қўясиз-да , ишга киришасиз. Мени тушундингиз- а ? Бу деганим бугун жасад топилган ерда кўпгина инсонларининг кўзи сизга тушди . Эртага ташқи қиёфангизни ўзгартириб бутунлай бошқа имиджда , яъни мижоз сифатида кўчаларни айланасиз. Ҳа нима ?! Чиқмаган жондан умид. Шояд шу йўл билан ёшгина жоннинг умрига зомин бўлганларнинг изига тушиб қолсак ажаб эмас. - Хўп бўлади,- деди Гулнур гапни кўпайтирмай,- қўлимдан келганча ҳаракат қиламан. Бари сиз айтганча бўлади. - Гап бундоқ бўлибди, қизим. Эртага сизга ҳамроҳ қилиб қўшни бўлимдан бир йигитни қўшиб бераман. Ўзимизникилар ,- Эркин Раимов Содиқжон билан Фарруҳга ишора қилди ,- маҳаллий аҳолига отнинг қашқасидек танилиб бўлишди . Гулнур Эркин Раимовга яна бир бор "Хўп бўлади" деганича хонадагилар билан бирма - бир хайлашиб , уни тарк этди. - Қалееей ? - деди Эркин Раимов дераза орқали кўча тарафда Гулнурнинг қаддини тик тутиб бир -бир қадам босиб кетаётган ҳолига ишора қилиб ,- таассуротларни айтаман ? Содиқжон илжайиб иягини қашиган бўлди : - Умуман олганда ёмон эмас. Бир сўз билан айтганда "Боқса одам бўлади" ... - Нимааа ? "Боқса одам бўлади" деганинг нимаси ?! Мен сенга айтсам бу қизнинг келмасидан харидорлари бир дунё бўлиб кўпайиб кетди. Қўшни бўлимдагилар "Ўқиши билан ўзимиз келишиб оламиз. Шу қизни бизга ўтказинг" деб эрта - сахардан илтимос қилавериб миямнинг қатиғини чиқариб юборишди. - Йўғеей ? - астойдил ажабланди Содиқжон ,- билсак бўладими бу таҳлит илтимоснинг сабаби нимада эканлигини ,- у ўзи томонга кўзларини қувлик билан ўйнатиб кулимсираб турган бошлиғи олдида дарҳол ўзини оқлашга тушди ,- сўраганимга ҳайрон бўлманг яна. Шунчаки "Биринчи кундан у бўлимдагилар бу қизнинг қайси фазилатига ошиқ бўлишди экан?!" деб ажабланяпган жойим бу. - Майли сен сўрадинг , мен айтай. Бу қиз эрталаб келганида биринчи бўлиб у бўлимга кирган экан. У ердаги опа борлар- ку ?! Ҳа ўша ! Матлуба опа ! Бир ойлик ҳисоботлар базасини компьютердан бехосдан ўчириб юбориб тутаб ўтирган эканлар . Матлуба опа соҳа мутахасисларидан ёрдам сўрасалар , улар "Бу ишга камида бир ҳафта муҳлат кетади" деган жавобни олибдилар. Гулнур эса Матлуба опага ўз ёрдамини таклиф қилиб маълумотлар базасини 10 дақиқада тиклаб берибди . Хуллас шунақа гаплар ... - "Такая девушка самому нужна" дедингизми ишқилиб ? - илжайиб сўради Фарруҳ. - Сен нима деб ўйловдинг ?! Қара-чи анойига ўхшайманми ?- кулимсиради Эркин Раимов,- албатта айтдим . Энди эса асосий гапни эшитларинг. /9
7281Loading...
09
#ТАНЛАНГАН Хуллас Гулнур қизнинг амалиёти поёнига етгунча сенга,- Раимов жиддий қиёфада Фарруҳга тикилди ,- бириктирамиз. Ростини айтсам Содиқжонга бундай таклиф билан мурожаат қила олмайман. Сабаби маълум . Унинг амалиётчи қизларга аллергияси бор. Содиқжон Эркин Раимовнинг сўзларига жавобан енгил кулимсираш билан кифояланган бўлса-да , аммо ич-ичидан зил кетди. Бироқ эътироз билдиришга энди кеч эди. * * * Гулнур уйга қайтганда онасини ҳовлидаги стол ёнида сабзи артиб ўтирганига кўзи тушди . - Ассалому алайкум , Ойижон ! - дея салом берган Гулнур Сожидага яқинлашиб уни беозор қучиб оҳиста ўпар экан ,- нима ҳаракат ? - Ваалейкум ассалом, асал қизим . Нима ҳаракат бўларди ?! Ошга уннаяптувдим. Бугун амалиётга чиққанингни биринчи куни. Шунга сен келгунча бир сюрпиз қилиб ош дамлай дегандим. Уни пишириб улгураман дея чамалагандим ҳам . Аммо сен барвақт келиб қолдинг. Ўйловдим-ки ... - Ойижон , бугун амалиётнинг биринчи куни бўлгани учун шунақа эрта жавоб беришди,- Гулнур онаси артган сабзидан биттасини олиб "карт" этиб тишлаб, иштаҳа билан чайнай бошлади,- аммо оз ишлаган бўлсам ҳам ёмон ишламадим. Кун бўйи қааанча ҳужжатларни тартибга келтирганимни тасаввур ҳам қила олмайсиз. - Роса чарчабсанда унда ?! Сен кийимларингни алиштириб бироз чўзилгин , унгача мен ошни дамлаб оламан ,- деди Сожида ўзи артган охирги сабзини тоғорачага солар экан , Гулнурни беозоргина койиган бўлди , - ҳой қиз , майдалаб чайна , йўқса ошқозонингга ботади. - Ойижон , сира чарчаганим йўқ. Мен ҳозир зумда кийимларини алиштириб чиқиб сизга қарашиб юбораман,- деди Гулнур ва сал аввал ўзи билан олиб келиб стол устига қўйган халтага ишора қилди,- янги чиққан карам , памидор , бодринг ва кўкатлар олиб келгандим. Сиз яхши кўрган салатни қилиб бераман. - Яхши унда ,- жилмайди Сожида, - она - бола бир чақчақлашар эканмизда ... Гулнур кийимларини алиштириб чиққач Сожида гапни айлантириб ўтирмади : - Гулнур , болам . Анзират опоқинг яна қўнғироқ қилдилар . Айтишларича Шаҳризодага совчилар келиб қўймаяпганмиш. Опоқингни обдон жонидан ўтган шекилли бу сафар бетини сидириб дангалига "Ё қизимни келин қилиб тушириб кетинг , ё жавобимизни беринг" деди . Гулнур ойисининг куюнчаклик билан гапирган сўзларига енгил хўрсинди: - Нима муаммо ?! Тўй қиламан десангиз пулга зориққан жойингиз бўлмаса ?! Бу ёқда Азиз билан Шаҳризода бир- бирларига кўнгил қўйишган бўлишса ?! Яна камига икки оиланинг катталари уларнинг турмуш қуришларига қарши бўлмаса . Ойижон , сизга аввалам айтганман , ҳозирам айтаман : тўйни бошлайверинг ! Сожиданинг оппоқ юзи бирданига унниқиб кетди : - Сен-чи ?! Сени нима қиламан ?! Одамларга нима дейман ? Азизнинг бошини икки қилсам элнинг оғзига элак тутиб бўларканми ? #давоми_бор / 10 Муаллиф: Хазонрезги Каналга уланиш 👇 : https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
10Loading...
10
Farzandlarimiz uchun maxsus duo 🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀 Kanalga ulanish ⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️ https://t.me/+HSywWr4CjMljNTM6 https://t.me/+HSywWr4CjMljNTM6
87721Loading...
11
Sizning tug'ilgan kuniz qaysi sanada❓ 😍Tug'ilgan kuningiz sanasini tanlab bosing va Gurux👥  tanlab ustiga bosing qiziqarli hodisaga guvoh bo'ling 🥳👇🏼 Yanvar❄️ - Fevral ❄️ 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29. Mart🌧 - Aprel🌧 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30. May⛈ - Iyun🌥 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30. Iyul🌤 - Avgust☀️ 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31. Sentyabr☁️ - Oktyabr 🌨 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31. Noyabr🌨 - Dekabr🌨 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31
8510Loading...
12
Baho bering ❤️ ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
9211Loading...
13
#HIKOYA 🌱Masal. Keksa mushuk maysaning ustida dam olib yotardi. SHunda uning oldiga yoshgina bir mushuk kelib, chirpirak bo'lib aylana boshladi. ⸺Nima qilayapsan?⸺so'radi undan keksa mushuk. ⸺Dumimni tutishga harakat qilayapman! ⸺Bu senga nimaga kerak? ⸺Agar uni ushlasam, baxtli bo'lishimni aytishdi. Keksa mushuk jilmaydi. ⸺Nega jilmaydingiz? ⸺endi uning o'zini savolga tutdi yosh mushuk. ⸺Jilmayganimni sababi, menga ham yoshligimda dumimni tutsam baxtli bo'lishimni aytishgan edi. Keyin men uni kun bo'yi quvladim. Ovqat yemay, suv ichmay kuni bo'yi dumimni quvaverganimdan, oxiri holdan toyib, yiqilib qoldim. Dumimni tutishdan ortiq umidimni uzib, bir chekkada xafa bo'lib yotar ekanman, bilasanmi nimani tushunib qoldim? ⸺Nimani? ⸺Qaerga bormay, dumim o'zim bilan ekan! Baxtni quvmang Baxt o'zingiz bilan! @PSXOLOGIYA biz bilan albatta yuksalasiz!
8984Loading...
14
Media files
96710Loading...
15
🌸Ассалому Алайкум! 💥БУГУН 12-ИЮНЬ 🌹МУРОДБАХШ ЧОРШАНБА ТОНГИ 💐МУБОРАК БЎЛСИН ДИНДОШИМ! 🌸🍀 Илохим ҳар бирингизнинг 🌸🍀 Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни, 🌸🍀 Юзингиз ТАБАССУМни, 🌸🍀 Хонадонингиз БАРАКАни, 🌸🍀 Ҳамёнингиз ДАРОМАДни, 🌸🍀 Қалбингиз ИЙМОНни, 🌸🍀 Танингиз САЛОМАТЛИКни, 🌸🍀 Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин! 👉🏻 @AptekaTV
1 75235Loading...
16
Media files
9763Loading...
17
👆👆👆👆 аввалги қисмлар #ТАНЛАНГАН 3- ҚИСМ - Огоҳлантирган ? Қанақасига ? - сўради Содиқжон - Юлдуз бошлиқдан бир хафтага руҳсат сўраган экан. "Бироз тобим йўқ , бир хафталарда муолажа олиб қайтаман" деган экан. Менежер аёлнинг айтишича қиз ошқозон оғригидан шикоят қилган,- Фарруҳ озроқ тин олиб сўзида давом этди,- энди гапнинг энг индаллосини айтсам. Темир йўлда содир бўлган ҳалокатда нобуд бўлган қизнинг эгнидаги кийими ва оёқ кийимини кафеда Юлдуз билан бирга дастёрлик қиладиган икки нафар қиз таниди. Улар "Юлдузда ҳам айнан шундай кийим бор эди" дейишди. Бундан келиб чиқади-ки ... - Бундан келиб чиқади-ки , юқори эҳтимол билан жасад эгаси ҳақиқатда Юлдуз ... Фамилиясини нима дегандинг ? - Содиқжон саволли нигоҳини Фарруҳга қадади - Амирова ...- шоша - пиша жавоб қайтарди Фарруҳ - Юлдуз Амирова . Хўш ?! - Содиқжон ҳамкасбига маънодор боқар экан ,- қани энди воқеалар ривожини бир бошдан ипга тизгин-чи ?! Фарруҳ шуни кутиб тургандек ўнг қошини учирди. У қўлидаги ихчам чарм папкани шошилмай очиб ундан ярим дафтар катталигидаги суратни чиқарди. - Юлдуз Амирова . Роппа- роса уч кундан кейин ўн тўққиз ёшга кирар экан. Келиб чиқиши Марғилондан. Муқаддам судланмаган. "Бир зумда" кафесида етти ойдан буён ишлайди. Кафедаги касбдошларининг айтишича бу ерга ишга киришидан аввал жанубий вокзал тарафдаги аллақандай қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ҳусусий оилавий цехда пишириқчи бўлиб ишлаган. Кафедагиларнинг айтишича қиз жуда тарбияли , ширин муомалали , меҳнаткаш ва дилкаш қиз бўлган. Иш жараёнида ҳеч бир кимса билан ортиқча сан- манга бормаган. Бўш қолса китоб ўқиркан. Қизгинанинг бирдан бир орзуси талаба бўлиш экан . -Кумушбибининг юртидан экан- да бу қиз,- деди Содиқжон таассуф билан суратни қўлига олар экан,- у ҳам Қодирий қаламига мансуб ҳамюртига ўхшаш бениҳоя хушсурат экан,- Содиқжон ҳалитдан бери гапга аралашмай бир четда тингловчи бўлиб турган Гулнурга сўз қотди ,- сиз ҳақ бўлиб чиқдингиз чоғи . Қизнинг чиройига қараб унинг бошига бало бўлган айнан шу ҳусни деган таҳмин устунлик қилиб қолди. Гулнур Содиқжонга индамади. Афтидан у Фарруҳ топиб келган шунча кўп маълумотни шуурига сингдириш билан оворадек эди. Содиқжон кафтини кафтига урганча иш столига яқинлашди : - Қани кўрайлик-чи ?! Суд- мед экспертиза хулосалари келдимикан ?! Содиқжон стол устидаги компьютерни ёқиб тармоққа улагач , юзи ёришган бўлди. : - Оббо шоввозлар ! Ишни битиришибди- ю . Қани қандай хулоса беришди экан ?! Фарруҳ ва Гулнур беихтиёр Содиқжоннинг иш столига яқинлашдилар. Содиқжон экспертиза хулосаларини овоз чиқариб ўқий бошлади : - * * рақамли жасад текширув мақсадида ёриб кўрилганда қуйидаги маълумотларга эга бўлинди. Ўлим вақти: кеч соат 21- 22 :30 лар оралиғи . Ўлим сабаби : Ички қон кетиш оқибатида. Хулоса : Текширувдаги жасад бачадон деворининг ўткир тиғли жисм ёрдамида олган жароҳати сабаб юзага келган ички қон кетиш жараёнида кўп миқдорда йўқотилган қон туфайли оламдан ўтган. Қўшимча маълумот: Жасад вужудидаги биологик параметрларга қараб шундай хулосага келинди : Жасад эгаси тириклик чоғида 2, 5 ойлик муддатда ҳомиладор бўлган . Бачадоннинг жароҳатланиши аёл вужудидан ҳомилани ажратиш , яъни "аборт" жарроҳлик амалиёти вақтида содир бўлган . Суд- мед экспертлар гуруҳи: Раис : ( имзо) / Норқулов Ш. Д. Аъзолар: ( имзо) / Қобилов О.Р. ( имзо) / Арипов Т.Т. Сана : 3 май 202-* йил - Эээ ҳааа ! Мана энди иш расман жиноий иш дея тан олинадиган бўлди ,- деди Фарруҳ Содиқжон хабарни ўқиб тугатар- тугатармас. Нима дейсиз , Ока ? Энди бу ёғига ҳаракатни қай таҳлит давом эттирамиз ? Менимча мен темир йўлга яқин бирор бир километр диаметрдаги ҳар қандай турдаги касалхоналарни айланиб чиқишим керакка ўхшаяпти. Зора бирортасида аёлни аборт қилганларига гувоҳ топила қолар . - Менда ҳам бир таклиф бор . Анчадан буён бир сўз демай жим турган Гулнурдан садо чиққач ҳар иккала йигит ярқ этиб унга қарашди . /8
9610Loading...
18
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
10Loading...
19
#ТАНЛАНГАН - Ўўў, жон дейман. Ким ҳам ошдан бош тортарди ? - Содиқжон шундай деб идорага кириб кетаётган Фарруҳга кўзи тушди ,- ана Фарруҳ ҳам қайтди. Кўрайлик- чи нима янгилик топиб келдийкан ?! Фарруҳ ҳақиқатда ҳам анчагина тош босадиган янгилик билан қайтибди У Гулнурдан ортиқча тортиниб ўтирмай бугунги суриштирув натижалари ҳақида Содиқжонга маълумот бера бошлади : - Кредит тўлаган шахс Умрзоқова Ширина . Университетнинг ll- босқич талабаси бўлган Ширина шаҳардаги маиший - техника воситалари билан савдо қиладиган 107 - сонли "Орзулар рўёби" дўконидан олти ой муддатга бўлиб тўлаш шарти билан ноутбук харид қилган . Бу ой кредит тўловининг тўртинчи ойи экан. Тўлов ўтган куни кундузги соат 14 : 53 да амалга оширилган. Тўлов жараёнида Ширина билан бирга кўчада бехосдан учрашиб қолган қишлоқдоши Юлдуз иштирок этган. Икки қиз тўловни амалга оширишгач дўкондан чиқиб бирга лаваш егани кўча юзидаги кафега боришган.Кафеда у ёқ, бу ёқдан гаплашиб ўтирибди. Сўнгра икковлари ўз йўлларига кетишибди. - Юлдуз ?! У қиз ҳақида етарлича маълумот тўплай олдингми , ишқилиб ?! Фарруҳ мақтанганнамо кўкрагини керди : - Биласизкуу , Ока ?! Мени бекорга "Шумахер" дейишмайди. Бизда энг муҳими тезлик. Мен вақтни кетказмай Юлдузнинг изига тушдим. Маълум бўлишича Юлдуз ўтган йили пойтахтга ўқишга кириш учун келган. Аммо ўқишга кира олмагач , қишлоққа қайтмай шу ерда ишлаб қолган. Ширинанинг айтишича Юлдуз ўрта мактабни аъло баҳоларга битирган қиз бўлган. Ўқишга киришга жуда ҳавасманд бўлган бу қизнинг оиласи серфарзанд оила бўлган экан. Қиз уйда саноқ бўйича тўртинчи қиз фарзанд бўлган. Унинг учта опаси мактабни тугатар - тугатмас турмушга бериб юборилган. Чамамда Юлдуз ҳам шу нарсадан қўрқиб уйидагиларни "Ўқишга кирдим" дея алдаган бўлса керак. - Тўхта-чи , Фарруҳ?! Сен боядан бери ҳалок бўлган қизни Юлдузга чиқариб қўйдинг ?! Бизнинг ишда шошма- шошарлик кетмайди ,- Содиқжон иложи борича вазминлик билан фикрини баён қилишга киришди ,- ахир жасадни боши йўқ эди- ку ?! Балки жасад Юлдузники эмасдир ?! - Ока- ей ? Бердисини айтмагунча уриб ўлдирманг-да ! Мен ҳам ойдан оёқ узатиб тушмагандирман. Бир нарсаларни билгандирман- ки , гапиряпман. Илтимос , гапимни бўлманг. Йўқса калавани учини йўқотиб қўяман. - Бўлди , бўлди. Гапир қулоғимиз сенда. - Ҳа нима деяпгандим ?! - талмовсиради Фаррух,- ҳмм ... Ҳа топдим . Хуллас мен қиз ишга кирган "Бир зумда" кафесини топиб бордим. У ерда ўзимни таништириб қиз ҳақида суриштиришни бошлаганимда кафе ходимлари бир овоздан Юлдуз Амировани уч кундан буён ишга келмаётганини айтишди . Энг қизиғи Юлдуз бу ҳақда ишхонадагиларни огоҳлантирган. .. /7
9390Loading...
20
#Fason_köylak❤️😊 @Kelinchak_fason_koylaklar🤍🔥                    Pechatsiz rasmlar🤎🤎 🔹Reaksiya bosish tekin😻                  
9422Loading...
21
#ТАНЛАНГАН Содиқжон ва Гулнур ўзаро бир оғиз гап қотмай ва ҳалал бермай икки соатча ўз ишлари билан андармон бўлишди . - Гулнур ?! Чамамда тушлик вақти бўлди ?- деди Содиқжон қўлидаги соатга кўз югуртирар экан, - қорин масалани нима қиламиз ? Гулнур қоғоздан бош кўтарди : - Бирор таклиф борми ?! - сўради у йигитга сокин овозда. - Биз кўпинча йигитлар билан кўчанинг нариги бетидаги ошхонада тушлик қилардик. Хўп десангиз сизни ҳам ўша ерга таклиф қилардим. У ернинг таомлари жуда мазали . - Яхши ,- деди Гулнур столи устини саранжонлашга киришар экан , - очиғи бугун нонуштада иштаҳам бўлмаган эди. Бир чашка қаҳва билан кифояланган эдим . Ҳозир эса чиндан очқадим. - Фаррух ҳам кеч қолди . Эркин аканинг бугун "юқори"да мажлислари бор. Демак , бу сафарги тушлик ҳамкорлиги икковимизнинг чекимизга тушгани рост экан. Қани кетдикми бўлмаса ?- Содиқжон ўрнидан туриб йўл бошлади. Гулнур ажойиб табиатли қиз чиқиб қолди. Содиқжон бунга илк танишган дақиқаларидан буён амин бўлган бўлса-да , тушлик вақтида яна ҳам тан берди. Қиз ўзаро муомалада ортиқча мулозамат қилиб ўтирмас, туйғуларни хас-пўшламас, инсонларга қандай бўлса шундай кўринишни маъқул деб топадиган, бир сўз билан айтганда тили ва дили бирлар тоифасидан экан . - Хўш нима овқат буюртирамиз ? - сўради Содиқжон қиз икковлари ошхонанинг сокин бир бурчагидан жой эгаллашгач. - Мен сизга айтсам таом танлайдиган одатим йўқ . Қандай таом бўлса ҳам яхши пишган ва мазали бўлса бўлгани. Аммо айтиб қўяй. Мен учун дунёда ойижоним пиширган ош-паловхонтўрага тенг келадигани йўқ. - Оналар пиширган таомларнинг барчаси тотли. Ҳаммада ҳам шундай бўлса керак. Гулнур , - деди Содиқжон завқ билан ,-ош ҳақида шундай гапирдигизки дил деганлари беихтиёр ошга суст кетди. Нима дейсиз , ош буюрамизми ? - Майли , -деганча Гулнур йигитнинг гапига дарровда кўнақолди . Гулнур таомланиш вақтида ҳам ортиқча тортиниб ўтирмади. У гўё Содиқжон билан бир умрлик танишдек хотиржам овқатланар экан , йигитнинг қиз ҳақидаги тасаввури тобора самимий тус ола бошлади. "Бу қиз жуда соф табиатли инсонларнинг фарзанди эканлиги ўзини тутишидан кўриниб турибди . Оиласидагилар жуда тўғри сўз ва бағрикенг инсонлар шекилли , Гулнурнинг табиатида ҳам бу ҳусусиятлар манаман дея барқ этиб турибди. Содиқжон бундай хулосага ўз оиласидан келиб чиқиб тўхталганди. - Гулнур , бир кўрган таниш , икки кўрган билиш дейишади .Мудоми- ки , иш юзасидан бўлса- да бир ой ҳамсуҳбат бўлар эканмиз, атрофлича танишиб олсак ёмон бўлмасди , ҳарқалай. Гапни ўзимдан бошлай қолай. Мен бекам-у кўст оилада ўсиб улғайдим десам муболаға бўлмайди. Умрилари узоқ бўлсин бобо-ю бувимлар борлар. Дадам нафақадаги ички ишлар ҳизмати фахрийсилар. Онажоним ҳам яқинда нафақага чиқдилар. Битта синглим бор. Икки йил аввал турмушга берганмиз . Ҳозирда ширингина қизалоғи бор. Менимча бу маълумотлар мен тўғримда атрофлича тасаввур қилиб олишингиз учун етарлича бўлса керак . Айтганча , ёшим йигирма олтида . Ўқишга бироз кечроқ кирганман. Йигирма тўрт ёшимда ўқишни битирган вақтимдан бошлаб шу даргоҳда терговчи бўлиб ишлаяпман. Хуллас , шунақа гаплар . - Ҳа тенгдош эканмиз . Менинг ҳам ёшим йигирма олтида. Оилада ойижоним , мен ва укам яшаймиз. Дадамлар эса ,- Гулнурнинг товуши шу ерга етганда титраб кетди ,- улар уч йил аввал оламдан ўтганлар ...- Гулнур шундай деб бу мавзуда ортиқча гапиришга рағбати йўқлигини сездирган бўлди,- турамизми ? Дастурхонга фотиҳа қилиб юборсангиз . Икковлари бир вақтда ўрниларидан қўзғалишар экан , Гулнур илк бор назокат ила жилмайган бўлди : - Мазали тушлик учун раҳмат . Бу ошхона мақтаганингизча бор экан. - Ёққанидан ҳурсандман,- терисига сиғмай яйраб кетди Содиқжон,- аммо ростини айтсам ойижонингиз пиширган ошга жуда қизиқиб қолдим . - Унда сизни бир куни уйимизга таклиф қиламан. Ойижонимнинг қўлларидан ош ейишга . /6 ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
1 0252Loading...
22
👆👆👆👆 аввалги қисмлар #ТАНЛАНГАН 2- ҚИСМ Содиқжон мулозаматни унутиб машинанинг орқани кўрсатувчи ойнаси орқали ялт этиб қизнинг кўзларига кўзини қадади : - Сиз ?! Сиз нима учун бу хулосага келдингиз ? - деб сўради у беихтиёр ва нафасини ичига ютиб қиздан жавоб кута бошлади . Гулнурнинг юзида "Шунгаям ортиқча ақл керакми ?" дегандек захарханда ифода балқди. - Кўриб турибсизки қиз йигирма ёшлар, балки ундан ҳам ёш атрофида бўлган. Бу ёшда ўлимни ихтиёр қилиш...- Гулнур шундай деб оғир хўрсинди. Шу вақтда қизнинг оппоқ юзлари бирдан бўғриқиб дилидаги туғёнларни сотиб қўйгандек бўлди ,- бунинг учун ким ...ёки кимлар қанчалар жидду жаҳд қилдилар экан- а ?! Кўпинча инсонни ўлдириш учун уни тириклик неъматидан мосуво қилиш шарт эмас. Шунчаки уни ўша чегарагача етаклаб олиб бориб қўйиш кифоя. Бу нарса баъзан оддий гап билан , баъзида эса айрим ҳаракатлар билан ҳам содир бўлиши мумкин. Содиқжоннинг кўзи йўлда бўлса ҳам Гулнурнинг нима демоқчилигини тушунишга ҳаракат қилгандек ўйга толганди. - Содиқжон Азизович, мени тўлиқ тушунмадингиз чоғи ,- деди Гулнур назарини машина ойнасидан олдинма- кетин лип- лип этиб алмашинаётган кўча манзараларига тикар экан ,- назаримда бу қиз нафс қурбони бўлган. Энг биринчи ва энг асосий таҳмин ҳам шу. Мен инсон умрининг энг гуллаган чоғи - авж балоғат палласида унинг ҳаёти учун бундан арзирли тажовуз бўлмаса керак деб ўйлайман. Яна шунга аминман-ки , нобуд бўлган қизнинг танасининг бош қисмини кўздан кечириш имкони бўлмаган бўлса ҳам унинг белдан паст қисмига қараб нечоғлиқ келишимли эканлиги гувоҳи бўлдим. Ўйлашимча қиз тириклик чоғида жуда чиройли бўлган. Айнан ана шу чиройи бошига бало бўлган бўлишининг асосий сабаби бўлган бўлса эҳтимол,- Гулнур шундай деб гап ўзанини бошқа тарафга бурди ,- айтингчи , суд- мед экспертиза хулосаларининг жавоби қанча вақтда чиқади ?! - Ўйлашимча тушдан кейин,- деди Содиқжон, - жасадни текшириб бўлишгач ўзлари хабар қилишади. - Ҳаа . Қизнинг шахсини аниқлаш масаласи-чи ? У нима бўлди ?! - Кўрдингиз- ку , сал наридан топилган сумкачадан кредит тўланган чек қоғозчасининг бир қисми чиқди. Фаррух ҳозир тўлов қилинган дўконга кетди. Ўйлаймизки , ана шу тўлов қоғози бизни керакли манзилга олиб боради. - Бу қоғозча чалғитиш мақсадида ҳам солиб қўйилиши мумкин-ку а ? - Гулнур дилидагини тилига чиқаришдан ўзини тўхтата олмади - Бўлиши мумкин . Кўпгина вазиятларда буни жиноят изларини хаспўшлаш дейилади. Умид қиламан- ки , бу сафар бундай бўлмас. - Ҳаа , - деди Гулнур , - ана манзилга ҳам етиб келдик. Содиқжон Азизович , ичкарига киргач менга ёзув- чизув папкаларини топширсангиз . Бекор ўтирмай. Баҳонада иккимизга ҳам фойда бўлар. Шундагина Содиқжоннинг ёдига Эркин ака билан ўрталарида бўлиб ўтган кечаги суҳбат тушди. Гўёки қиз эшик ортида туриб ўзларининг суҳбатига гувоҳ бўлгандек ўнғайсизланди. - Йўғей , нималар деяпсиз ? - деди у чапдастлик билан машинасини тайинли тураргоҳга жойлаштирар экан , - эрталабдан шунча жойга бордингиз. Камига гувоҳи бўлган воқеангиз дилингизни етарлича хира қилгани аниқ . Шунга ... - Айнан шу сабаб ўзимни бироз чалғитсам дегандим,- деди Гулнур машинадан тушар экан ортиқча эътирозга ўрин қолдирмаган оҳангда , - шу орқали вақтни ўлдирсам дегандим. - Унда яхши ... Гулнур хонага киргач Содиқжондан ёзилиши керак бўлган папка ва файлларни қабул қилиб олди-ю , йигитдан тўлдириш борасида маслаҳат сўраб ҳам ўтирмасдан ишга киришди. Содиқжон дастлаб унга бу борада йўлланма беришни хаёл қилди. Қараса қиз ишни бемалол уддалаяпти. Гулнурнинг бу таҳлит иш билан анчадан буён шуғулланиши дадил- дадил ҳаракатларидан англашилиниб турар эди. Содиқжон кўнгли тинчиб ҳам ўз иш столига ўтирди ва тортмадан қалин чарм муқовали дафтарни чиқарди. У дафтарнинг ўзига ишланган узун чилвирча билан белги қўйилган варағини очди-ю , ҳуснихат билан "Суиқасд ёки қотиллик ?" дея сўроқ белгисини қўйди ва хат бошидан 1 рақамини қўйганча хаёлга чўмди. / 5
1 0000Loading...
23
Бир дўстим янги туғилган фарзандининг ақиқасига ош берадиган бўлди. Шундай кунида ёнида турайлик деб, хаммамиз ресторан кираверишида бир қатор бўлиб, салобат тўкиб турардик. — Азим келмадими? — деб сўраб қолди ош бераётган дўстим. — Келиб қолар, ҳали вақт бор-ку, — дедим. Тонг ёришиб, тумонат одам йиғилиб кетди. Одамлар ресторанга саф-саф бўлиб киришар, саф-саф бўлиб чиқишар эди. Бу орада дастурхон эгаси яна менга яқин келди. “Азим келмадими“, сўради яна. “Йўқ“, дедим паст овозда. “Билардим келмаслигини, ўғиллик бўлганимни ҳазм қилолмади у. Ичи қоралигича қолибди“, деди жахл билан. Суҳбатга бошқа дўстларимиз хам аралаша бошлашди: — Ўзи, охирги пайтларда қўмитада катта лавозимга кўтарилиб, одамни менсимай қолган!  — Эй, хотини рухсат бермаган... Хуллас ош тугагунча Азимнинг ғийбати тўхтамади. Меҳмонлар тарқаб, ош ейиш навбати бизга етди, ҳаммамиз дастурхон атрофига йиғилган ҳам эдик, хизмат қилиб юрган болалардан бири шошиб келиб, мени имлаб чақира бошлади. Ўрнимдан туриб, олдига бордим. Ранги оқариб кетганди. Унинг етказган хабаридан мениям рангим оқарди. Азим тонгда ўз машинасида ошга келаётганда автоҳалокатга учрабди. Ўша заҳотиёқ жони узилган экан. Чўнтагидан ош бераётган дўстимизга деб конвертга солинган 500$ тўёна ва машинасидан чақалоққа олинган ўйинчоқ самолёт чиқибди. Ош ҳам емай, ҳаммамиз жанозага отландик. ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
1 1152Loading...
24
Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунлигида афзал бўлган амаллар: 1. Қурби етган одам ҳаж қилиши. 2. Аллоҳ зикрини кўпайтириш. 3. Масжидни жамоатда иштирок этиш билан обод қилиш. 4. Нафл намозларни кўпайтириш. 5. Нафл рўза тутиш. 6. Қуръон тиловати. 7. Садақа. 8. Тунги таҳажжуд намози. 9. Қурби етса Қурбонлик қилиш. 10. "Алҳамдулиллаҳ", "Лаа илаҳа иллаллоҳ", "Аллоҳу акбар" каби зикрларни айтишга машғул бўлиш. ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
1 28618Loading...
25
Камбағалликдан шикоятчимисиз? Унда, мана сизга ечим: Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига камбағалликдан, яшаш қийинчилигидан ёки маош (камлигидан)дан шикоят қилиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Уйга кирганингда, уйда одам бўлса, бўлмаса салом бер. Сўнгра менга саловат-салом айт, сўнгра «Қул ҳува Аллоҳу Аҳад»ни бир маротаба ўқи!» дедилар. Киши шундай қилган эди, Аллоҳ унинг ризқини мўл қилди ва яхшиликларини орттирди. Дўстларингизга ҳам улашинг! ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
1 28940Loading...
26
Имконинг борича энг афзал инсон бўлгин. Одамларни қўявер, нима дейишса деяверишсин. Билгинки, коинотнинг Робби бор. У Зот бирор нарсага «Бўл!» деса, албатта бўлади. Ҳикматлар китобидан. ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
1 1898Loading...
27
Дарвешга «Ҳамма нарсамдан айрилаётгандек ҳис қиляпман ўзимни. Юрагим хотиржам эмас», деди бир киши. Дарвеш жавоб берди: - Дарахтларга қара, ҳар йили япроқларини йўқотадилар, лекин ҳамон тик оёқда туришибди. Сен сабр қил, шукр қил ва дуо қил!... 💌 Энг яқин инсонларингизга юборинг! ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
1 32111Loading...
28
💫⛅️Ассалому алайкум, менинг қадрдонларим, ўзлари мендан узоқда бўлсада қалбга яқинларим 🤗 ⛅️🌷Эрта тонг яна сизлар билан ғойибона кўришганимдан хурсандман 🌺🌸 Аллоҳимнинг мўжизаси билан тонгда яна уйқудан турдингиз Аллохимга шукур... 🌞🌷Бугунги тонг сизларга олам олам кувонч олиб келсин 😊💐 Осмонимиз мусаффо бўлсин! ☀️ Кечаги кунда ушалмаган орзуларингиз бугунушалсин 🌻 🌚🌷Кеча билмай туриб кимнидир кўнглини оғритган бўлсангиз бугун албатта кечирим сурашни ёддан чикарманг. Хаёт гўзал, албатта сизнинг табассумингиз билан гўзалдир.🌸 ✨🌷Тонгни хуш кайфиятда кутиб олинг 🤗 🦋🌺Хайрли тонг азизларим🌹 Яқинларга улашинг ❤️⤵️ 🌷Опа-сингилларим учун🥰👇 https://t.me/+sN88lRJaqqk4M2Uy Мунис ва мўътабар аёллар учун💝 https://t.me/+LrUoZbomyS5kNmZi
1 48038Loading...
29
Yangi asar ❤️ maroqli mutolaa tilayman ☺️
1 0890Loading...
30
#ТАНЛАНГАН Бу вақтга келиб қуёш терак бўйидан-да баландроқ кўтарилиб кетган , май ойининг дастлабки хафтаси бўлишига қарамай ўз нурларини теварак-атрофга мўл-кўл тарата бошлаган эди. Содиқжон бошқарувидаги матиз машинасини темир йўл шлагбаумига етмасдан сал берироқда, танасига қулоч етмас бақувват ёнғоқ дарахти соясининг тагида қолдирди. У Гулнур билан бирга ўзларини кутиб олган махаллий ишчи-ходим бошчилигида воқеа жойига йўл олишди. Содиқжон ўзини "Икром" дея таништирган участка нозирига эргашар экан , беихтиёр четга тисарилиб Гулнурга йўл берди. Содиқжоннинг мулоҳазаси Гулнур оёқларига кийиб олган ўртадан баланд бўлган пошнали туфлида эди. Бироқ кўп ўтмай Содиқжон Гулнур учун бекорга ташвишланганини тушуниб етди. Қиз баланд пошнада юришнинг обдон ҳадисини олган экан . Қиз учли чақир тошлар тўшалган темир йўл рельслари устида чапдастлик билан ҳаракат қилар экан , бу унга заррача қийинчилик туғдирмаётганини кўрган Содиқжоннинг хаёлидан "Бу Гулнур деганлари "Тайсон қиз" - Ҳусниянинг тоифасидан шекилли , шу туришда ундан ҳам ўтса ажаб эмас" деган фикр ярқ этиб ўтди. Нобуд бўлган қизнинг жасади темир йўл кесишмасидан ўн беш дақиқача атрофида ичкарироқда экан. Содиқжонлар воқеа жойига етиб боришганда теварак- атроф аллақачон одамга лиқ тўлиб кетган эди. Йиғилганлар ичида томошаталаблар ҳам анчагина шекилли , текширувга ҳалал бермаслик мақсадида ички ишлар ходимлари томонидан анча наридаги дўнгликка чиқартирилиб қўйилибди, тасмали сунъий девор ёрдамида иҳоталантирилиб қўйилибди. Эркин Раимов аллақачон воқеа жойига етиб келган экан. У Содиқжон билан бош ирғаб сўрашган бўлди-ю , аммо Гулнурга ортиқча эътибор бермади. У ҳам Содиқжон каби Гулнурнинг биринчи кўришда бўлимларида амалиёт ўташга келиши кутилаётган практикант қиз ўрнида кўрмагани учун вақтини ортиқча зое қилгиси келмаган эди. Бошқалар эса Гулнурни Содиқжон ва Икром билан бирга келгани учун ички ишлар ходими сифатида қабул қилишганди. Шу сабаб Гулнур устига оқ сурпдан чойшаб ёпилган жасад ёнига келиб тиззалаганда Содиқжондан бошқа ҳеч бир кимса ортиқча қизга эътибор бермади. Гулнур эса ўзига "Четга ўтинг!" дея им қоқаётган йигитга аҳамият бермай жасад устидаги оқ чойшабни оёқ тарафидан аста , авайлаб сидирди. Оқ чойшабнинг деярли учдан икки қисми қонга беланиб қизғиш - сарғимтил тусга кирган , унинг остидан атрофга кўнгилни беҳузур қилувчи қон ҳиди анқиб турар эди. Қизнинг бош ва бўйин сохаси ҳамда икки билагигача мажақланиб йўқ бўлиб кетган эди. Гулнур кийимларининг бел қисмигача титилиб , увадага айланиб кетган жасаднинг оёқ ва сон қисмига бир муддат тикилиб турди. Сўнгра бир сўз демай ўрнидан туриб нари кетди. Орадан икки соатлар вақт ўтди. Жасад шаҳар чеккасидаги ўликхонага жўнатилингандан сўнг Содиқжон билан яна иккиси бирга изларига қайтаётган вақтда йигитнинг "Чўчимадингизми ?" деган саволига Гулнур кутилмаганда тиш ёрди : - Қиз ўз жонига қасд қилмаган ! Бу аниқ қотиллик ! #давоми_бор Муаллиф: Хазонрезги /4 ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
1 1261Loading...
31
#ТАНЛАНГАН Ҳозир қаршингизда туриб сизнинг саволларингизга жавоб беришга мажбурлигим ҳам шу қизиқишларим туфайли. Содиқжон ўзи билан тенгдош бўлиб чиққан қизнинг заковатига ҳалитдан тан бера бошлаган эди. Шу билан бирга унинг юрагини алланима , тўғрироғи қиздаги бошқарувчанлик иқтидори куйдира бошлаган эди. Йигитнинг назарида қиз унга эмас , балки ўзи қизга эргашишга мажбур бўлаётгандек алам ҳисси қалбини жиз- жиз куйдира бошлаган эди. - Ҳаа , шундай денг ,- деди Содиқжон ,- майли яхши унда. Бизнинг бўлимда бир неча ходим ишлайди. Айни хонада эса тўрт киши жойлашганмиз. Кўриб турганингиздек мен , шеригим Фаррух , Камол Исматов ва Эркин Раимов акаларимиз. Айни дамда Камол ака таътилга чиққанлар. Фаррух бир топшириқ билан кетган эди . Ҳализамон келиб қолади, Эркин ака эса бошқармага кетганлар, - Содиқжон шундай дея туриб зимдан Гулнурга тикилди. Қизнинг тенг ўртасидан текис фарқ очиб орқа тарафига енгил турмакланган қора сочлари, ҳиёл чўзиқга мойил оппоқ юзидаги қорачиқлари тим қўкимтир , серкиприк кўзлари, қалдирғоч қаноти мисол терилган каби узун , қайрилма қошлари , чимдиб қўйилгандек бежирим бурни- ю, пишиб етилган гилос мисоли ақиқ лаблари пардоз деган мартабанинг кўчасига мўраламаган бўлса-да табиий чиройли , табиий бўлганда ҳам бениҳоя гўзал эди. Бундай хушсурат кўринишга эга инсонларни шоирлар кўпинча "Аллоҳ ўзгача завқ билан ижод қилган" дея таъриф беришга шошиладилар. Гўёки улар шу ибора замирида дилларидаги барча ҳайратларини тўкиб - солмоқчи бўлишади. "Бу қиз турмушга чиққанмикан ? - беихтиёр хаёлидан ўтди Содиқжоннинг, - йўқ , турмушга чиқмаган бўлса керак. Оиласи бор аёл кўнглимнинг иши деб иккинчи бора шундай жиддий ўқишни танлаб таълимни давом эттириши ақл бовар иш эканлиги аниқ. Аммо шу ёшигача бировга кўнгил бермасдан юрмагандир. Камида йигити бўлса керак. Ээээйй, Содиқ ,- хаёлан ўзига ҳитоб қилди йигит,- бу қизнинг йигити борми , йўқми , сенга нима ? Бирор иссиқ - совуғи борми сен учун ? - Ўртоқ лейтенат , мен нима иш қилишим керак ?- Гулнур биргина савол билан Содиқжоннинг ҳушини ўзига келтирди . Содиқжон унга кеча Эркин ака билан келишиб олган каби иш ҳужжатларини тартибга солиб бериш ҳақида кўрсатма беришдан тийилди , аниқроғи истамади. - Мен ҳозир бир иш юзасидан кетаётган эдим. Агар , агар ... - Нима агар ?! Очиқроқ айтаверинг ?! Содиқжонга савол назари билан тикилди Гулнур . - Очиғи мен ҳозир бир иш билан йўлга отланиб турган эдим,- такрорлади Содиқжон Азизович,- Ростини айтсам бу иш дилингизни хира қилиши мумкин. Гулнур аста ўрнидан турди . Сумкасини қайтиб елкасига илар экан Содиқжонга тагдор қаради : - Сизнингча мен бу соҳада шунчаки вақт ўтказиш учун ўқияпманми ?! Қани йўл бошланг. Содиқжон йўл - йўлакай қизга кўрилиши назарда тутилган ишнинг тафсилотлари билан таништириб кетди. - Бугун тонгга яқин Тошкент - Самарқанд темир- йўл кесишмасининг ** - километрида йигирма ёшлар атрофидаги қизнинг жасади топилган. Дастлабки текширувлар натижасига кўра қиз ўз жонига қасд қилган. У... Мени кечирасиз- у ... - Содиқжон бироз тин олиб Гулнурга қаради. Унинг диққат билан ўз сўзларини тинглаётганини кўриб сўзида давом этди, - қизнинг боши ва икки қўли тирсагига қадар мажақланиб ... йўқ бўлиб кетган. Бундан кўринади-ди , қиз атай ўз жонига қасд қилган. Ва ... - Ва ?! - Гулнур саволли нигоҳларини Содиқжонга қадади. - Ва бу шунчаки дастлабки хулоса халос. Асосий хулосага жасадни атрофлича ўрганиб келиш мумкин . - Мурдалар гапирадилар денг ?! - хаёлпаришонлик билан сўради Гулнур. - Шундай,- енгил тин олди Содиқжон, - янглишмасам атоқли адиб Тоҳир Маликнинг шу номдаги асари бор эди ? - У кишининг асарлари "Мурдалар гапирмайдилар" дея номланган эди,- жавоб қайтарди Гулнур. Содиқжон кўриниши ва ўзини тутишидан турган битгани жумбоқ бўлиб кўринган бу қизга яна бир бор қараб қизиқсиниб қаради. Йўлнинг давомига ҳар икки ёш ўз хаёлларига андармон бўлиб кетишди. Кўп ўтмай Содиқжон ва Гулнур фалокат содир бўлган воқеа жойига етиб келишди . / 3
1 0180Loading...
32
#ТАНЛАНГАН Шу ҳизматчиликни деб уларга эргаша олмайман-да... - Э, Содиқжон ! Тоҳир - Зуҳроларнинг ўртасида Қоработир бўлиб сенга нима бор ? Яхшиси ўзинг уйлан . Кейин келинбола билан ҳоҳлаган жойингга кетаверасан. - Устоз ! Сиз ҳам дадамнинг гапларини гапиряпсиз-да. Кейинги вақтларда улар ҳам ҳар икки гапнинг бирида уйланишимдан сўз очяптилар . - Тўғри қиладилар ,- деди Эркин Раимов эшик тутқичига қўл узатар экан,- сен тенгилар аллазамон бир , икки болалик бўлиб кетди. Ҳатто тенгқурларинг ичида уч , тўрт болаликлар учраши ҳам ажабланарли ҳол эмас. Сен бўлсанг ... Ё ... Эркин Раимов орқасига ўгирилиб Содиқжонга тагдор тикилди. Содиқжон эса унинг бу қарашларидан эсанкираб қолган бўлди- ю , бироқ дарровда ўзини оқлаш учун куч топди : - Йўғеей , устоз . Ҳеч қандай "Ё"си йўқ. Шунчаки ҳали бўлажак турмуш ўртоғимни учратмадим-да. Пешонамга ёзилган қиз ҳам қайдадир мени кутиб ўтиргандир . - Вот именно ! - Эркин Раимовнинг шодон овози бу сафар ташқаридан жарангдор кулгига қўшилиб эшитилди ,- ҳалиям бўлса ўша Ҳусниядан хабар ол ! Бахтингга эрга тегмаган бўлса ажабмас ! Ҳа нима ?! - Устооооз ! * * * Содиқжон идоралари келди- кетдига тўла бўлганлиги учун кечаги амалиётчи қиз ҳақидаги хабарни деярли унутаёзган экан. Шу сабаб соат тўққизларда эшик чертиб келган оғир- босиқ , янаям аниқроқ таърифлаганда ўйчан чеҳрали қизни кўриб уни бирор юмуш билан келган деб ўйлади . - Кирсам мумкинми ? - деди қиз ичкарига бир қадам босар экан ,- Ассалому алайкум . - Аллақачон кириб бўлдингиз- у , энди руҳсат сўрашга ҳожат йўқ,- деди Содиқжон қизга кўз қири билан боқар экан ,- келинг. Ваалейкум ассалом. Бироқ қиз Содиқжоннинг қочиримли гапига ортиқча эътибор бермади. У хонага зимдан бирров кўз югуртириб чиққан бўлди-ю , Содиқжон қўли билан кўрсатган стулга омонатгина чўкди. - Қулоғим сизда ?! - деди Содиқжон ўзини тутишидан йигирма беш ёшлардаги қиз деб ўйлаган ташриф буюрувчига қараб,- эшитаман. Қиз елкасига илиб олган ўртача катталикдаги сумкасини тиззаси устига сурди ва ундан иккига букланган қоғозни олиб Содиқжонга узатди : - Мен ... Мен амалиётга келган эдим . Шундагина Содиқжоннинг ёдига Эркин Раимовнинг кечаги огоҳлантириши тушди. Содиқжон бу сафар меҳмонга ўзгача қизиқсиниш билан қаради ва шуни тушундики , қиз кириб келгандан буён ўзининг диққатини жалб қилаётган , эътиборини тортаётган нарса қиздаги кўз илғамас виқор экан. Йигит гўёки қизни кўзлари билан суратга олган бўлди , шу билан бирга у узатган қоғозни очиб ўқий бошлади : - Воисова Гулнур Диёрбековна. Ўзбекистон Юридик университетининг учинчи босқич талабаси . Факультет...- Содиқжон қоғоздан кўз узиб қизга қаради ,- исмингиз Гулнур экан-да ! Мени исмим Содиқ. Содиқжон Азизович деб мурожаат қилсангиз бўлади. - Хўп,- гапни қисқа қилди қиз. - Биласизми , Гулнур ?! Бир нарсага ҳайрон бўлдим. Шунга ойдинлик киритиб олсам дегандим- да. Саволим сизга ноқулайлик туғдирса олдиндан узр. Шу десангиз ... - Содиқжон сўзини давом эттира олмай чайналди. - Сўрайверинг. Бемалол . Ҳижолат бўлманг. - Мен бу бўлимга ишга қабул қилинганимдан буён тўрт нафар талаба қўл остимда амалиёт ўтади. Аммо улар... Мени кечиринг- у , уларнинг кўпчилиги энди йигирма ёшларни қаршилаган ёшдаги йигит - қизлар эди ,- Содиқжон шундай дея туриб кўзлари таажжубланганча катта очилган қизга қараб шоша - пиша ўз сўзларини хас- пўшлашга ҳаракат қилишга тушди ,- менимча сиз олий таълимдаги ўқишга кечроқ қабул қилинган бўлсангиз керак-а? Содиқжонни ҳайрон қолдириб қиз ҳотиржамликни йўқотмай жиддий жавоб қайтарди : - Сиз тўғри таҳмин қилдингиз, яъни ёшим борасида. Менинг ёшим йигирма олтида. Ва шу билан қолган барча таҳминларингиз ўз кучини йўқотади. Демоқчиман-ки , тўғри мен ҳозир Юридик Университетнинг учинчи босқичида ўқийман. Бу менинг олий малака эгалламоқчи бўлган иккинчи йўналишим. Унгача мен кимё институтини битирганман. Бир муддат шу йўналишда ишладим ҳам . Аммо айни дамда қалб амрига бўйсуниб айни шу йўналишда ҳам таълим олишни ихтиёр қилдим. / 2
9782Loading...
33
🔥ТАЛАБЛАРИГА БИНОАН 🔥 Муаллиф: Хазонрезги #ТАНЛАНГАН 1-қисм - Содиқжон ! - Лаббай , устоз! - Эътиборингга олиб қўй. Эртага эрталабдан бўлимга бир қиз келади. Практикант. Иш ҳужжатларини йиғиштираётган жиноят қидирув бўлими терговчиси лейтенат Содиқжон Алиев бўлим бошлиғи майор Эркин Раимовнинг маълумот учун берган хабарини ёқтирмагани юз - кўзидан дарровда сезилди: - Ўртоқ майор ... - Бўлди , бўлди . Бунча энсанг қотавермасин. Келаверсин- чи... Хонага ўтказамиз-да барча иш ҳужжатларини тартибга солишни сўраймиз,- Эркин ака маънодор кулди ,- қиз бола дегани тартибли бўлади. Қарабсан-ки , кўп ўтмай барча файл ва папкалар ўз ўрнида бўлади. Ҳа нима ?! Баҳонада унинг ҳам амалиёти ўтади , биз ҳам ҳурсанд. А лаббай ? - Устоз , бу қизингиз ҳам ўтган йили келган амалиётчи қизга ўхшаган бўлса- чи ?! Содиқжоннинг овозидаги кинояни сезган Эркин Раимов ёйилганча жилмайди : - Ҳа нима ?! У қиз ёмонмиди?! "Киияяя" деб шуғулланаётган ходимимизни кўричагига нохосдан икки марта тепиб , бояқишни ичагини ёриб қўйганини айтмаса , ортиқча ҳунар кўрсатмаганди. Ҳа энди бир , икки пай чўзилишлар , турли синди- чиқдилар ҳеч гапмас . Инсон бир терини ичида неча семириб , неча озади. - Эээ ўргилдим . Ўша "Тайсон"ингизни амалиёти тугаб кетган куни синфдошларимга ош қилиб берганман. Мен сизга айтсам, умримда ҳеч қачон ўзимни ўша "Тайсон" қиз кетган кундагичалик елкамдан тоғ ағдарилгандек енгил ҳис қилмаганман. - Менга қара, вей ?! Бунча "Тайсон , Тайсон"ладинг? Исми бор эди- ку ўша қизни . Биббинойи , ўзига ярашган. Ҳаттоки , жуда чиройли исм эди. Ҳусния ! Ҳусния - исми жисмига мос чиройли қиз эди ! Аммо- чи , ростини айтсам сенга беш кетмадим?! Шундоқ қизни қўлдан чиқардинг- а ?! Битта тукинг қилт этмай ! Ҳа нима ?! Келишган , чиройли , олий маълумотли бўлай деб турган. Яна камига спортсменка ... - "Одним словом проста красавица" деяқолинг ! - кулимсиради Содиқжон ,- йўўўқ устоз, кимга қандай билмадим- у , аммо бизнинг соҳамизда касбдошларнинг турмуш қуришларига қаршиман. Ўзи ишимиз шундоғам зиқ иш. Кун бўйи "форма"да юрамиз Ҳеч бўлмаса уйга борганда барча ташвишларни унутиб , енгил нафас олайлик. Ким ким билмадим- у , аммо менинг фикрим айнан ана шундай. - Оббо шоввоз- ей ?! Ҳали шунақа дегин?! Майли , Азиз акамга сенга қандай қизлар ёқиши ҳақида секин шипшитиб қўйиш мендан,- деди Эркин Раимов Содиқжоннинг елкасига енгил шапатилар экан ,- айтганча акам яхши юрибдиларми ўзлари ?! Бирда- бир бу ерга қадам ранжида қилиб иш тажрибаларидан бўлишиб турсалар бўларди. Ахир у киши "Тирик тарих" бўладилар. Бизларнинг талабалик даврларимиздаёқ Азиз Алиевга ўхшашни истамаган, уларга ҳавас қилмаган бирорта ёш йўқ эди. Жиноят ишларини очиш бўйича уларни рекордларини шу чоққача ҳеч ким янгилай олмади ҳисоб. Ахир бизнинг оламда уларга "Афсона" деган ном бежизга берилмаганди . - Ҳаа , дадамлар яхшилар. Нафақага чиққач анча вақт ишларидан кўнгил узишлари қийин бўлди . Аммо кейинги вақтда ўзларига зўр янги эрмак топиб олганлар. - Йўғееей ?! Шундай инсонни жалб қилган нарса нималигини билсак бўладими ?! - Содиқжонга завқланиб тикилди Эркин Раимов, - ёки бу нарса биз билишимиз мумкин бўлмаган сирми ? Содиқжон қошларини учириб жилмайди : - Сирликка сир эмас- ку , аммо дадамнинг кўнгил қўйган машғулотлари ҳақида эшитсангиз бирданига "Воҳ " деб юборишингиз тайин. - Оббо , бунча чайналди- я бу бола ?! - Бўлди , бўлди , устоз. Ортиқча гапни чўзмайман. Дадамларни кейинги ойларда ўзига жалб қилган машғулот бу - балиқ ови. Айтсам ишонмайсиз. Энг ажабтовури бу машғулотга аямларни ҳам қизиқтириб қўйганлар. Машиналарининг юкхонасида балиқни овлайдиган қармоқ дейсизми , тўр дейсизми - хуллас барча қақур- қуқирлар тайёр туради. Камига қўлбола ўчоқ ва қозондан тортиб , кенг соябондан йиғма палаткагача тахт. Балиқ овига ҳушлари кетдими , тамом . "Кетдик , аяси" дейдилар- у , аямни олиб кўлми, дарё бўйигами жўнаб қоладилар. Шунақа пайтда менга бир алам қилади , бир алам қилади. / 1
1 0751Loading...
34
Reaksiyala kamku
1 1420Loading...
35
Media files
1 1810Loading...
36
Yangi asar oʻqiymizmi?
1 2010Loading...
37
Media files
1 2423Loading...
00:12
Video unavailableShow in Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ☘️ Хайрли тонг! ☘️ #Дуо Яхшиликлар, муҳаббат ва камтарлик касб этувчи дуо Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас‘алука фиълал хойроот, ва таркал мункароот ва ҳуббал масаакийн,  ва ан тағфиролий ва тарҳаманий, ва изаа аротта биқовмин фитнатан фатаваффаний ғойро мафтуун. Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан хайрли амалларни қилишни, мункар гуноҳ ишларни тарк қилишни ва мискинларни севишни ва мени мағфират қилиб раҳм қилишингни сўрайман. Ва қачонки бир қавмни фитна қилишни ирода қилсанг мени мафтун бўлмаган холимда вафот эттир. https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
نمایش همه...
3.33 MB
👍 1
👍 1
#ТАНЛАНГАН эгнига алламбало олачипор кўйлак илган , шим ўрнида қирқ ямоқ бўлгулик , иплари титилиб, йиртиқлари сон-сонсиз , ранги унниқиб кетган жинси шим ,оёғида пайпоғи кўринмаётган енгил кросовка кийиб олганди . - Ё тавба ! Тушимми, ўнгим ?! - Содиқжон ҳайратини яширишга ҳаракат ҳам қилиб ўтирмади ,- менга қара, Фарруҳ? Нима бало бугун ёнғоқнинг тагидаги ухладингми, укам ? - у Фарруҳга яқинлашиб бошмалдоқ қалинлигида тақиб олган йўғон занжирини қўлига илиб тортиб кўрди , - бу "матаҳ"ни кийинишингдаги уйғунликка нима алоқаси бор ?! Умуман олганда тинчликми ?! Нималар бўляпти бу ерда ?! Гулнур- ку , майли . У бугун роль ўйнаши кераклигини биламан. Аммо сен ... Фарруҳ кўксини ғоз кериб Гулнурни ёнига келиб мақтанганнамо турар экан , Содиқжонга тушунтириш берган бўлди : - Шу десангиз , Ока , кеча Эркин акам бу кишимни амалиётда менга бириктириб берганлари ёдингиздадир. Бу бир. Иккинчидан , бугун опамга ёрдам бериши керак бўлган қўшни бўлимдаги ходим ярим кечаси янги меҳмончали бўлибди. Шунга ишдан жавоб олибди. Айнан шу сабаб туфайли Гулнур опамни қишлоққа ўзим олиб боришдан бошқа "иложим қолмади". Ўз ақлим билан уларни "йигитлари" ролини ўйнашим кераклигини фаҳмлаб , ипподромчи жиянимдан "модний - адасининг эркаси" имиджини яратиб беришни сўрадим. Қалееей , чўткийми ? - Ҳаа , чўткий ! Бувим айтганларидек "Полиздаги қўриқчи" нинг ўзи бўлибсан , қолибсан ...- энсаси қотганини яширмади Содиқжон. - Э Ока , жаа унчаликмасдир. Шу кўринишга келгунча қанча ҳаракат қилдим ахир,- Фарруҳ шундай деб Гулнурни тирсагидан тутди ,- энди бизга руҳсат. Кун ёйилиб қизиб кетмасидан Гулнур опам билан бир айланиб келайлик . Фарруҳ билан Гулнур хонани тарк этиб кетишгач , Содиқжон анча вақтгача муҳим бир нарсасини йўқотгандек гарангсираб турди-да , сўнгра компьютерни ёқиб ўзига келган топшириқларни текшириб кўра бошлади. * * * Гулнур билан Фарруҳ Юлдузнинг жасади топилган қишлоққа кун ёйилмай етиб келишди . Улар ишни нимадан бошлашни билмай қишлоқ гузарида кўчанинг шундоқ бетида тўртта столга дастурхон солиб қўйганча, бир четида пирожки пишириб сотаётган қўлбола "кафе"га қўнишди. - Опа , бунақа кийим кийганлар пирожкини менсирмикан ? Кейфси , лаваш, пицца деган таомларга муносибмасмиканмиз бу димоғимиз билан ... - Фарруҳ шундай деб афсусланганнамо лабини бурди ,- лекин ростини айтсам мен мана шунақа иссиққина пирожкиларга ошиқман. Дадам бунақа қиймали пирожкиларни "бедана кабоб" дея улуғлайдилар. Шу топда ўнтасини аччиққина соусга ботириб еб олишга йўқ демасдим. Гулнур йигитнинг кўнглида кири йўқлигини кўриб яхши кўриб кетди: .- Фарруҳ акааа ! - деди у ноз билан "ака" сўзига алохида урғу бериб , бир вақтлар Ўткир Ҳошимов ўзининг "Дунёнинг ишлари" қиссасида бир она номидан "Нима комиссиянгни қорни очмайдими ? Нима улар нон емайдими?"деб ёзганлари ёдимда. Так что сиз билан мендака "пўрим" кийинганларнинг ҳам қорни очади. Оч қоринга эса йўқ ердан кейфси қидириб ўтирилмайди. "Уйқу жой танламас, муҳаббат- чирой" деганларидек , оч қорин ҳам овқат танламаса керак. Ҳа айтганча ,- Гулнур шўх кулимсиради ,- қаердан биласиз балки менинг бошим пирожкига қоронғи бўлган бўлса- чи ? - Тўғри шундай бўлишиям мумкин-у , кетдик унда ?! - деди Фарруҳ кўзлари чақнаб ,- асосий мақсаддан чалғимаган ҳолда олға ! Фарруҳ билан Гулнур мажнунтол новдалари эркаланиб тебраниб турган жойга яқин столни танлашди. Улар "Ҳизмат?!" дея ўзларига яқин келган дўмбоққина аёлга салом беришиб мақсадга ўтишди : - Марҳамат қилиб бизга ўнта йўқ ўн бешта пирожки беринг , иссиққинасидан . - Жооон , бунча кўп пирожкини кўрсам егим келмай қоладииии,- сузилиб эркаланган бўлди Гулнур. - Кўзинг тўйсин деяпманда , асаликам . Ўзинг йўл бўйи аччиққина нимадир бўлсайди деяптувдинг- ку. Бир маза қилгин,- Фарруҳ шундай деб аёлга ўгирилди , - илтимос ёғ шиммаганларидан олиб келинг. Тез кўнгилга урмасин деяпман-да. /12
نمایش همه...
👍 29🥰 2
👆👆👆👆аввалги қисмлар #ТАНЛАНГАН 4- ҚИСМ - Ойижооон ?! - Нима Ойижон ?! Нима Ойижон?! - Одамларнинг гаплари асабингиз бузилишига арзимайди . Қолаверса одамлар гапирмасин деб ким тўғри келса шунга тегиб кетавермайман- у ?!- ҳуноб бўлди Гулнур - Қизим , унутма. Биз ўзбеклармиз . Бири билан бирининг иши бўлмаган ғарб одамлари эмас. Истайсанми , йўқми , сен турмушга чиқмагунингча бу гаплар тўхтамайди. Гапирганлар орасида сени бахтли кўришни истайдиганлар ҳам анча. Улар гапирса куйганидан гапиради. Умуман олганда қиз боланинг бозори бир қайнайди. Бозоринг ўтдими , чекингга тушадиган инсон ҳам шунга яраша бўлади. Ўзи кўнглингга қарамасдан йигирмани ҳатлатмай сени эрга бериб юборсак бўларкан. Ўшанда раҳматлик даданг "Сожида , қўй онаси , кўнгил иши қийин . Бу дунёда ҳамма ўзи суйган овқатни ичиши керак" деб ёнингга тушгандилар. Сен суйган овқат эса шу давргача ҳали-ҳануз пишгани йўқ. Яна бироз шу таҳлит юрсанг ёшинг ўттизни қоралайди. Билмадим унда нима бўлади ?! - Ойижооон... Айтинг-чи ... Мана сиз... дадамларни севиб , севилиб турмуш қургансиз - а ? Агар ўшанда умр йўлингизда дадам учрамаганларида ёшим ўтяпти деб кимга бўлса ҳам тегиб кетаверган бўлармидингиз? - Қизим ... - Менга ҳам ана шундай инсон учрамаяптида , Ойижон. Қолган умримни ишониб топширадиган , ёнида бахтни ҳис қиладиган, ҳаётимни бирор дақиқасини усиз тасаввур қилишни истамайдиган ... Бу қандай туйғу эканлигини укамга қараб билгандекман. Азиз ва Шаҳризодаларнинг қанчалик қалбан яқинлигини кўриб ,ҳис қилиб турибман. Шу сабаб уларнинг тўйларини қилаверинг деяпган эдим. - Мен укангни уйлантирсам , бу сенга яна бир минус бўлади қизим. Нега тушунмайсан ? Одамлар "Куёвнинг эр олмаган опаси бор экан!" деб ноғора чалишдан тойишмайди. Бирортаси "Ҳой бахтни ясаб олиш қизнинг қўлидамиди- ки , биз уни маломат қилсак?!" дейишмайди. - Ана кўрдингиз?! Ўзингиз ҳам тан олиб турибсиз- ку , ўз бахтимни ясаб олиш менинг қўлимда эмаслигини,- ҳўрсинди Гулнур ,- аммо ... Майли ... - Нима майли ?! - Ойижон ... Одамларнинг гап- сўзлари ҳам , менинг ўжарлигим ҳам сизнинг бир дақиқалик асабингизни бузишингизга арзимайди. Сиз Анзират опоқимга "Бир , бир ярим ой ичида Шаҳризодани келин қилиб тушириб оламан" деб жавоб бериб юборинг. Тўхтанг !- Гулнур Онасининг қарши жавобга шайлана бошлаганини кўриб сўзларини тугатиб олишга шошилди ,- эътирозга оғиз жуфтламанг , мени эшитинг. Илтимос...Шу давр мобайнида менга оғиз солганлардан кимдир сизга маъқул бўлса , мен ҳам турмушга чиқишга розиман. Фақат шу бир ой амалиётим ўтсин ... Гулнур Сожиданинг елкасидан қучди : - Майлими , Ойижон ?! Сожида аста бош силкиди : - Майли, болам , маъқул... * * * Эртаси куни эрталаб идорада Гулнурни учратган Содиқжон уни дафъатан танимади. - Гулнур ?! - деди у кўзларини катта - катта очганча ,- э қойил ! Зўрға танидим сизни. Гулнур бошига кийиб олган соябони катта ҳаворанг шляпани олиб юзини енгил елпиди. У бугун узун сочларини жингалак қилиб ёйиб елкасига ташлаган серпирпирак уқали кўйлак ва қора рангли қайиқ туфли кийиб, ўзгача таманно билан турланиб олган эди. Кечаги пардозсиз ҳам гўзал чеҳра , бугун қуюқ қилиб тобига келтирилган пардоз натижасида бутунлай бошқа, таниб бўлмас кўринишга келган эди. - Ҳаа , озгина ҳаракат қилган бўлдим ,- ўзидаги ўзгаришдан ийманганча жавоб қайтарди Гулнур ва дарров гапни бурди ,- қолганлар кўринишмайди ?! Ўртоқ майор менга шерик бермоқчи эдилар ?! - Ҳозир шу масалани ҳал қилиб бераман. Хонадошларимиз эса ҳадемай келиб қолишади. Содиқжон Гулнурга шундай деди- ю , аммо кўнглидан "Эссизгина . Эркин акага ортиқча бир нарсалар деб қўймаганимда бугун бу қиз саҳналаштирмоқчи бўлган спектаклда бош ролни ўйнаган бўлармидим ?!" дея ўйлади. Кўп ўтмай хонада бутунлай бошқа имиджда Фарруҳ кўриниш берди. У бошига панамкасини қўнқайтириб қўндириб, қора кўзойнак таққан, /11
نمایش همه...
👍 7
Photo unavailableShow in Telegram
🌿 Bu otaxon birovning haqidan qattiq qo‘rqqanligi va omonatdorligidan tarozining bir pallasiga bo‘sh paket qo‘yib, so‘ng narsalarni tortar ekan. Otaxondan so‘rashibdi: - Nima uchun bir pallaga bo‘sh paket qo‘yib qo‘yasiz? Otaxon: - Men paketning ichidagi narsani sotaman, paketni emas, deb javob bergan ekan... ✅ Adolat ila o‘lchang va tarozidan urib qolmang. Ar-Rohman, 9-oyat. @dunya_di 🍃
نمایش همه...
👍 8 1
00:56
Video unavailableShow in Telegram
Kuksi Kerakli masaliqlar Kuksi lapshasi 300 gr mol goshti 1 dona piyoz 4 dona dungan qalampiri Yarimta karam 6 8 dona bodiring 3 4 dona pomidor 4 ta tuhum Ziravorlar Chesnok Soya Uksus Tayyorlanishi : Kuksi suvi uchun 2 ta bodiring 2 ta pomidor qirgichdan chiqaramiz Maydalangan chesnok 1 qoshiq shakar Tabga kora tuz 2 3 qoshiq soya 1 qoshiq uksus quyib Kokatlarni mayda tograb solib aralashtiramiz 1 yarim litr muzdek suv quyamiz Goshtni marinovka qilamiz (soya tuz paprika) Tovaga yog solib mayda togralgan chesnok qovurib olamiz Song gosht solamiz Unga dungan qalampirini somoncha shaklida tograb solib olamiz 15 20 daqiqaga dimlab qoyamiz Yarimta karamni maydalab tograb Tuz va 3 4 qoshiq osimlik yogi solib yaxshilab mijiglab yarim soatga olib qoyamiz 3 4 ta bodiringni yarim oy Simon tograb tuz hamda osimlik yogi solib hamma suvi chiqib olishi uchun yarim soatga tindirib qoyamiz 4 ta tuhumni chaqib tuz va 2 3 qoshiq osimlik yogi quyib aralashtirib blinchik qilib pishirib olamiz. Tuhumni blinchikni somoncha shaklida tograb olamiz Kuksi lapshasi 2 hil boladi biri qaynatiladi biri suvga ivitiladi Suvi chiqgan karamimizni suvidan ajratib olib tovaga yog solib 1 2 minut qovurib olamiz 2 ta somoncha togralgan pomidorni qoshib aralashtirib tovani gazdan olamiz issigiga dimlab qoyamiz 2 3 qoshiq yogni qizdirib mayda togralgan chesnok paprika hamda maydalangan kashnich solib qovurib suvidan ajratib olingan bodiring ustiga quyamiz Kuksini terishni boshlaymiz Idishga tayyor lapshani solib bir chetiga karamli aralashmani Goshtimizni bodiring hamda tuhumli blinchigimizni joylab olamiz Ustidan kuksi suvini quyamiz . Yoqimli ishtaha🥰🤤
نمایش همه...
IMG_1154.MOV20.54 MB
👍 3
#ТАНЛАНГАН Хуллас Гулнур қизнинг амалиёти поёнига етгунча сенга,- Раимов жиддий қиёфада Фарруҳга тикилди ,- бириктирамиз. Ростини айтсам Содиқжонга бундай таклиф билан мурожаат қила олмайман. Сабаби маълум . Унинг амалиётчи қизларга аллергияси бор. Содиқжон Эркин Раимовнинг сўзларига жавобан енгил кулимсираш билан кифояланган бўлса-да , аммо ич-ичидан зил кетди. Бироқ эътироз билдиришга энди кеч эди. * * * Гулнур уйга қайтганда онасини ҳовлидаги стол ёнида сабзи артиб ўтирганига кўзи тушди . - Ассалому алайкум , Ойижон ! - дея салом берган Гулнур Сожидага яқинлашиб уни беозор қучиб оҳиста ўпар экан ,- нима ҳаракат ? - Ваалейкум ассалом, асал қизим . Нима ҳаракат бўларди ?! Ошга уннаяптувдим. Бугун амалиётга чиққанингни биринчи куни. Шунга сен келгунча бир сюрпиз қилиб ош дамлай дегандим. Уни пишириб улгураман дея чамалагандим ҳам . Аммо сен барвақт келиб қолдинг. Ўйловдим-ки ... - Ойижон , бугун амалиётнинг биринчи куни бўлгани учун шунақа эрта жавоб беришди,- Гулнур онаси артган сабзидан биттасини олиб "карт" этиб тишлаб, иштаҳа билан чайнай бошлади,- аммо оз ишлаган бўлсам ҳам ёмон ишламадим. Кун бўйи қааанча ҳужжатларни тартибга келтирганимни тасаввур ҳам қила олмайсиз. - Роса чарчабсанда унда ?! Сен кийимларингни алиштириб бироз чўзилгин , унгача мен ошни дамлаб оламан ,- деди Сожида ўзи артган охирги сабзини тоғорачага солар экан , Гулнурни беозоргина койиган бўлди , - ҳой қиз , майдалаб чайна , йўқса ошқозонингга ботади. - Ойижон , сира чарчаганим йўқ. Мен ҳозир зумда кийимларини алиштириб чиқиб сизга қарашиб юбораман,- деди Гулнур ва сал аввал ўзи билан олиб келиб стол устига қўйган халтага ишора қилди,- янги чиққан карам , памидор , бодринг ва кўкатлар олиб келгандим. Сиз яхши кўрган салатни қилиб бераман. - Яхши унда ,- жилмайди Сожида, - она - бола бир чақчақлашар эканмизда ... Гулнур кийимларини алиштириб чиққач Сожида гапни айлантириб ўтирмади : - Гулнур , болам . Анзират опоқинг яна қўнғироқ қилдилар . Айтишларича Шаҳризодага совчилар келиб қўймаяпганмиш. Опоқингни обдон жонидан ўтган шекилли бу сафар бетини сидириб дангалига "Ё қизимни келин қилиб тушириб кетинг , ё жавобимизни беринг" деди . Гулнур ойисининг куюнчаклик билан гапирган сўзларига енгил хўрсинди: - Нима муаммо ?! Тўй қиламан десангиз пулга зориққан жойингиз бўлмаса ?! Бу ёқда Азиз билан Шаҳризода бир- бирларига кўнгил қўйишган бўлишса ?! Яна камига икки оиланинг катталари уларнинг турмуш қуришларига қарши бўлмаса . Ойижон , сизга аввалам айтганман , ҳозирам айтаман : тўйни бошлайверинг ! Сожиданинг оппоқ юзи бирданига унниқиб кетди : - Сен-чи ?! Сени нима қиламан ?! Одамларга нима дейман ? Азизнинг бошини икки қилсам элнинг оғзига элак тутиб бўларканми ? #давоми_бор / 10 Муаллиф: Хазонрезги ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
نمایش همه...
👍 32 3
#ТАНЛАНГАН - Мен ён- атрофдаги бир- икки қишлоққа "мижоз" сифатида борсаммикан ?! Айтмоқчиман-ки , мўмай пул эвазига уйининг ертўласида "оғиримни енгил қиладиган" бирорта ҳожатбарор топилиб қолар ?! - Бу анчайин қалтис ўйин ,- деди Содиқжон кўп ўйланиб ўтирмай, - борди-ю ўша одам топилса ҳам кечаги муваффақиятсиз уринишидан кейин яқин орада яна бундай таваккалчиликка қўл урмаса керак. - Тўғри , менинг ўзим ҳам шу фикрдаман,- деди Гулнур босиқлик билан , - ҳамманиям боши иккитамас . Аммо баҳонада қўни - қўшнилардан бирортаси "Пинҳона қассобчилик" ҳунари бор кимнингдир изига тушишимизга ёрдам бериб қолишар дейман-да . Ўша даҳада истиқомат қилаётган биров бўлмаса биров "гуллаб" қўяр ахир. - Ҳа нима ?! Бу гапда ҳам жон бор . Хонадагилар дув этиб эшик томонга ўгирилишди . Улар азбаройи қизишиб кетганларидан майор Эркин Раимовнинг аллазамон йиғилишдан қайтиб ўзларини тинглаб турганини пайқамай қолган эдилар . Эркин ака залворли қадамлар билан хонанинг ўртасигача юриб келди ва Гулнурга бақамти бўлиб тургач: - Қизим , айнан шу ишни сизга топшираман . Кўриниб турибди-ки , бундай масалаларда бўш келадиганлар тоифасиданмассиз,- деди оталарча меҳр билан ва сўзида давом этди ,- хўўўўш , бугун энди бироз кеч . Ҳозир уйга қайтинг. Эртага яхшилаб пардоз - андозни жойига қўясиз-да , ишга киришасиз. Мени тушундингиз- а ? Бу деганим бугун жасад топилган ерда кўпгина инсонларининг кўзи сизга тушди . Эртага ташқи қиёфангизни ўзгартириб бутунлай бошқа имиджда , яъни мижоз сифатида кўчаларни айланасиз. Ҳа нима ?! Чиқмаган жондан умид. Шояд шу йўл билан ёшгина жоннинг умрига зомин бўлганларнинг изига тушиб қолсак ажаб эмас. - Хўп бўлади,- деди Гулнур гапни кўпайтирмай,- қўлимдан келганча ҳаракат қиламан. Бари сиз айтганча бўлади. - Гап бундоқ бўлибди, қизим. Эртага сизга ҳамроҳ қилиб қўшни бўлимдан бир йигитни қўшиб бераман. Ўзимизникилар ,- Эркин Раимов Содиқжон билан Фарруҳга ишора қилди ,- маҳаллий аҳолига отнинг қашқасидек танилиб бўлишди . Гулнур Эркин Раимовга яна бир бор "Хўп бўлади" деганича хонадагилар билан бирма - бир хайлашиб , уни тарк этди. - Қалееей ? - деди Эркин Раимов дераза орқали кўча тарафда Гулнурнинг қаддини тик тутиб бир -бир қадам босиб кетаётган ҳолига ишора қилиб ,- таассуротларни айтаман ? Содиқжон илжайиб иягини қашиган бўлди : - Умуман олганда ёмон эмас. Бир сўз билан айтганда "Боқса одам бўлади" ... - Нимааа ? "Боқса одам бўлади" деганинг нимаси ?! Мен сенга айтсам бу қизнинг келмасидан харидорлари бир дунё бўлиб кўпайиб кетди. Қўшни бўлимдагилар "Ўқиши билан ўзимиз келишиб оламиз. Шу қизни бизга ўтказинг" деб эрта - сахардан илтимос қилавериб миямнинг қатиғини чиқариб юборишди. - Йўғеей ? - астойдил ажабланди Содиқжон ,- билсак бўладими бу таҳлит илтимоснинг сабаби нимада эканлигини ,- у ўзи томонга кўзларини қувлик билан ўйнатиб кулимсираб турган бошлиғи олдида дарҳол ўзини оқлашга тушди ,- сўраганимга ҳайрон бўлманг яна. Шунчаки "Биринчи кундан у бўлимдагилар бу қизнинг қайси фазилатига ошиқ бўлишди экан?!" деб ажабланяпган жойим бу. - Майли сен сўрадинг , мен айтай. Бу қиз эрталаб келганида биринчи бўлиб у бўлимга кирган экан. У ердаги опа борлар- ку ?! Ҳа ўша ! Матлуба опа ! Бир ойлик ҳисоботлар базасини компьютердан бехосдан ўчириб юбориб тутаб ўтирган эканлар . Матлуба опа соҳа мутахасисларидан ёрдам сўрасалар , улар "Бу ишга камида бир ҳафта муҳлат кетади" деган жавобни олибдилар. Гулнур эса Матлуба опага ўз ёрдамини таклиф қилиб маълумотлар базасини 10 дақиқада тиклаб берибди . Хуллас шунақа гаплар ... - "Такая девушка самому нужна" дедингизми ишқилиб ? - илжайиб сўради Фарруҳ. - Сен нима деб ўйловдинг ?! Қара-чи анойига ўхшайманми ?- кулимсиради Эркин Раимов,- албатта айтдим . Энди эса асосий гапни эшитларинг. /9
نمایش همه...
👍 17😭 1
#ТАНЛАНГАН Хуллас Гулнур қизнинг амалиёти поёнига етгунча сенга,- Раимов жиддий қиёфада Фарруҳга тикилди ,- бириктирамиз. Ростини айтсам Содиқжонга бундай таклиф билан мурожаат қила олмайман. Сабаби маълум . Унинг амалиётчи қизларга аллергияси бор. Содиқжон Эркин Раимовнинг сўзларига жавобан енгил кулимсираш билан кифояланган бўлса-да , аммо ич-ичидан зил кетди. Бироқ эътироз билдиришга энди кеч эди. * * * Гулнур уйга қайтганда онасини ҳовлидаги стол ёнида сабзи артиб ўтирганига кўзи тушди . - Ассалому алайкум , Ойижон ! - дея салом берган Гулнур Сожидага яқинлашиб уни беозор қучиб оҳиста ўпар экан ,- нима ҳаракат ? - Ваалейкум ассалом, асал қизим . Нима ҳаракат бўларди ?! Ошга уннаяптувдим. Бугун амалиётга чиққанингни биринчи куни. Шунга сен келгунча бир сюрпиз қилиб ош дамлай дегандим. Уни пишириб улгураман дея чамалагандим ҳам . Аммо сен барвақт келиб қолдинг. Ўйловдим-ки ... - Ойижон , бугун амалиётнинг биринчи куни бўлгани учун шунақа эрта жавоб беришди,- Гулнур онаси артган сабзидан биттасини олиб "карт" этиб тишлаб, иштаҳа билан чайнай бошлади,- аммо оз ишлаган бўлсам ҳам ёмон ишламадим. Кун бўйи қааанча ҳужжатларни тартибга келтирганимни тасаввур ҳам қила олмайсиз. - Роса чарчабсанда унда ?! Сен кийимларингни алиштириб бироз чўзилгин , унгача мен ошни дамлаб оламан ,- деди Сожида ўзи артган охирги сабзини тоғорачага солар экан , Гулнурни беозоргина койиган бўлди , - ҳой қиз , майдалаб чайна , йўқса ошқозонингга ботади. - Ойижон , сира чарчаганим йўқ. Мен ҳозир зумда кийимларини алиштириб чиқиб сизга қарашиб юбораман,- деди Гулнур ва сал аввал ўзи билан олиб келиб стол устига қўйган халтага ишора қилди,- янги чиққан карам , памидор , бодринг ва кўкатлар олиб келгандим. Сиз яхши кўрган салатни қилиб бераман. - Яхши унда ,- жилмайди Сожида, - она - бола бир чақчақлашар эканмизда ... Гулнур кийимларини алиштириб чиққач Сожида гапни айлантириб ўтирмади : - Гулнур , болам . Анзират опоқинг яна қўнғироқ қилдилар . Айтишларича Шаҳризодага совчилар келиб қўймаяпганмиш. Опоқингни обдон жонидан ўтган шекилли бу сафар бетини сидириб дангалига "Ё қизимни келин қилиб тушириб кетинг , ё жавобимизни беринг" деди . Гулнур ойисининг куюнчаклик билан гапирган сўзларига енгил хўрсинди: - Нима муаммо ?! Тўй қиламан десангиз пулга зориққан жойингиз бўлмаса ?! Бу ёқда Азиз билан Шаҳризода бир- бирларига кўнгил қўйишган бўлишса ?! Яна камига икки оиланинг катталари уларнинг турмуш қуришларига қарши бўлмаса . Ойижон , сизга аввалам айтганман , ҳозирам айтаман : тўйни бошлайверинг ! Сожиданинг оппоқ юзи бирданига унниқиб кетди : - Сен-чи ?! Сени нима қиламан ?! Одамларга нима дейман ? Азизнинг бошини икки қилсам элнинг оғзига элак тутиб бўларканми ? #давоми_бор / 10 Муаллиф: Хазонрезги Каналга уланиш 👇 : https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
نمایش همه...
00:18
Video unavailableShow in Telegram
Farzandlarimiz uchun maxsus duo 🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀 Kanalga ulanish ⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️ https://t.me/+HSywWr4CjMljNTM6 https://t.me/+HSywWr4CjMljNTM6
نمایش همه...
4.05 MB
👍 8🔥 1