cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

𝐍𝐚𝐳𝐥𝐢𝐦 𝐢𝐣𝐨𝐝𝐢📓🦋

#Bismillaahir_rohmaanir_rohiym. Шунчаки ҳордиқ олинг, хаваскор ёзувчиман, илҳом келган вақтда бир нималарни қоралайман кетган вақтингизга рози бўлинг. #Назли билан боғланиш учун:⤵️ @Nazliga_murojaat_bot. #Реклама_хизмати_мавжуд_эмас 04.08.2023🦋

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
2 318
مشترکین
+19924 ساعت
+1817 روز
+90530 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

#ҚАЛБИМ_ҲАСРАТИ Муаллиф: #Н_Шуҳратовна   88-қисм — Нафосат, ҳеч ишонгим келмаяпти, сен билан бирга мана шундай бемалол юришни, ҳатто маҳаллангдан олиб кетишни етти ухлаб тушимга ҳам кирмаганди. Қизнинг қизиллик югурган юзига қараб янада кўнгли кўтарилди. — Бўлажак қайнотам сени қандай  рози қилди? Шаҳриёр ўзига қизиқ бўлган саволни берди. — Бир ҳафта олдин ҳаммасини айтди, гапга бувим аралашди, орада жанжал ҳам бўлиб ўтди. Адам шу орада чақиртирди сўради сиз нима десангиз шу дедим агар яна йўқ деганимда бувим уйда катта жанжал қиларди хомуш машина ойнасидан кўчага боқди. — Энди қутилдинг ялмоғиз бувингнинг гапларидан. Қишлоқдан ташқаридаги ҳашаматли ресторанга киришаркан эшик ёнида Шаҳриёрга урилиб кетган йигитга Шаҳриёр еб қўйгудек қаради. — Муза нима қиляпти бу ерда. — Муза? Исми Музаффар-ку! — Нафосат! Йигит кўзидан олов сачради — Мени ёнимда уни тилингга ҳам олма, асабимга тегиб. Шундай кайфиятимни бузяпсан. — Нима дедим, шунчаки исмини айтдим, холос! Нафосат Шаҳриёрдан одимлаб курсилардан биридан жой олди. Қизнинг ортидан борган йигит официантни чақириб менюни қўлига олди. Мана бундан иккита, бунисидан учта олиб келасиз. Шаҳриёр менюдан таомларни кўрсатаркан официантнинг хаёллари балки кўзлари ҳам бошқа ёқдалигини кўриб — Менга қара! Ўрнидан турди. Ҳозир ишингдан айриласан, мана шу кўзларингни ўйиб олайми? Нима келган ҳар бир мижознинг аёлига шундай тикиласанми? — Аёли? Официант ҳайрат билан Нафосатга қаради — Турмушга чиқдингми, Нафосат менам сени севардим-ку. Официантнинг берган саволи-ю айтган гапларига Шаҳриёр турган жойида ёниб бўлди Нафосат бошланди деб кўзларини официантдан олиб қочди. — Қандай танишсан? Ўв менга қара, юр ортимдан Шаҳриёр ўтирган стулини орқага тепди, йигитнинг ёқасидан ушлаб кўча томон судраб кетди. Вазият жиддийлашганини сезган Нафосат атрофдагилар нигоҳидан хижолат бўлиб ташқарига югурди. — Шаҳриёрррр, ҳейй урманг тўхтанг. Нафосат зўр бериб ураётган йигитнинг қўлларидан ушлади. — Синфдошим бу. — Нима қилай синфдошинг бўлса бошимга кўтариб эъзозлайми? Нафосатнинг синфдоши деб, кимсан нимасан қизиғи йўқ Нафосат ҳақида энди қизиқма. Яна бир нозик жойингга тепсам уйланолмай ўтиб кетасан. Нафосат эгалик! Э-га-лик! Тушундингми? Нафосатнинг қўлидан ушлаб бармоғига тақилган узукни кўрсатди.  — Кета қолайлик, юринг. Нафосат яна вазият жиддийлашишидан қўрқди. — Бошқа жойга борамиз, соатига қаради, бир соат вақтим қолибди-кууу, асабийлашиб машина балонини тепди. Биринчи берган ваъдамни ҳам бажара олмасам ишонч йўқолади. — Даданг икки соат вақт берган бир  соат қолибди, ярим соати йўлга кетса ярим соат вақтимиз бор, лекин бу ерга кирмаймиз -деди ресторан хизматчилари олиб кетаётган йигитга қараб, бошқа жойга борамиз, ўтир машинага... — Секиннн ҳайданг, қўрқаман тезликданн. Соатига 100км/соат ҳайдаб кетаётган Шаҳриёрга зарда қилди — Уйга бора қолайлик. Машинага қаттиқ тормоз берилди — Ана етиб келдик, соатига қараб — қойил беш дақиқада етиб келибмиз, юр энди ичкарига. Вақт қандай ўтганини сезмай ҳам қолишди. Кетар чоғи йўлда тўхтаб бир сумка нарсалар олиб чиқди Шаҳриёр — Булар сенга, сингилларингга  буниси эса фақат ўзингга тилла занжирни кўрсатди. Қара мендаям бор кумуши, ўғил болаларга тилла тақиш мумкинмас, сенга тилласидан, ўзимга кумушидан олдим қара бир-бирига яқинлаштирсанг жипслашиб қолади. — Раҳмат, хурсанд бўлдим. — Арзийсан. Энди уйингга тезроқ олиб боришим керак.    Бугун маҳалланг бошида эмас эшигингда тушиб қоласан, эшигинггача олиб бораман. Маҳалла бошида тезликда ўтиб кетган тез ёрдам машинасини кўриб Нафосат тинчликмикан деб қўйди... Нафосатнинг эшигида тўхтаб қизни туширди... Бугун ажойиб кун бўлди... Шаҳриёр машинасини гаражига киргизиб уйига кирди. Супада ўтирган ойисининг ёнига хурсанд борди. — Қалай бўлди, ойи. Зўр бўлдими? Хурсанд ҳолда ерёнғоқдан оғзига солди. — Жуда зўр бўлди -деди Гулноза аччиғи чиқиб..
نمایش همه...
34😱 19😘 2❤‍🔥 1🔥 1👏 1
00:11
Video unavailableShow in Telegram
QALBIM_HASRATI Muallif: N_Shuhratovna Saqlash: https://t.me/Nazlim_ijodi/13
نمایش همه...
3.23 MB
24
#ҚАЛБИМ_ҲАСРАТИ Муаллиф: #Н_Шуҳратовна   87-қисм Тезликда ҳайдалган машина ортидан кўтарилган чанглар орасида қолган Шаҳло ўз аламига ўзи чидай олмай югуриб уйига кириб кетди.   Йўлда кетаётиб бир ҳафта олдинги Шуҳрат билан бўлган суҳбатни эсларкан рози қилганига хурсанд ҳолда жилмайиб қўйди. — Ассалому алайкум Шуҳрат ака, Шаҳриёр Шуҳрат айтган манзилга келиб у билан саломлашди. — Ваалайкум ассалом. Шаҳриёр кеча ўйлаб кўрдим. Унаштирувни ўқишдан келганингдан кейин қиламиз. Орада икки йил бор, балки дейман сен бошқасига кўнгил берарсан, Нафосат бошқа бировга кўнгил қўяр. Унаштирув бўлди деб кейин ҳаётингизни мажбурликда яшашдан бирор бир манфаат йўқ. Шуҳратнинг гапларини таҳлил қилган Шаҳриёр — Шуҳрат ака, агар унаштирувни ҳозир қилмасак мен ўқишга бормайман. Унаштирувга рози бўлсангиз ундан кейин кетаман. Сизга ваъда бериб айтаман оламанки ҳеч кимга кўнгил қўймайман. Агар ҳозирги муҳаббатим ростлигига кўзим етмаганда унаштирув қилайлик демасдим. Қўрқаётган нарсам унаштирилмасдан мен ўқишга кетсам-у, сизлар Нафосатни бошқа бировга бериб юборсангизлар... Шаҳриёр гапининг давомини айтишга қийналди. — Розиман! Фақат битта шартим бор, икки йил ичида Нафосат билан севги-муҳаббат севдим, ўлдим куйдим қилиб телефонда гаплашмайсанлар, ёзишмайсанлар. Сан ўз ўқишингни ўқийсан, Нафосат ўз ўқишини ўқийди чалғимасдан. — Шартингизга розиман. Мениям бир шартим бор. Унаштирувни катта қилиб қиламиз, тўйни эса  кичкина. Бачканаликни ёқтирмайман. Унаштирувни катта қиламиз деганим яқинда армиядан келганим учун зиёфат қилинмоқчи эди, шу бўлмайди. Ўрнига унаштирувни қиламан. Унаштирув куни Нафосатни икки соатга бериб турасиз ва шу билан бошқа безовта қилмайман. — Майли. Сенга ишонганим учун рози бўляпман. Қўл ташланди. Шаҳриёр уйига бориб ҳаммасини ойисига айтди — Ишни пишитибсан-у ўғлим. Хурсанд бўлди Гулноза. Майли катта бўлса каттада. Келинойинг билан бозорга тушайлик унда митти келинимга нарсалар олгани. Гулноза хурсанд ўрнидан турди. Мана ўша Нафосатни икки соатга олган кун. Нафосатнинг уйида оқ ўратар катта қилиб ўтказилаётган бўлса Нафосат машинада ўзидан хушбўй ҳид таратаётган гулларни ҳидлаб, ёнида ўз ишонган бўлажак турмуш ўртоғи билан кетяпти...
نمایش همه...
🥰 121👏 27 16🔥 4❤‍🔥 1
Дил изҳорларингиз бўлса ёки #ҚАЛБИМ_ҲАСРАТИ ҳикояси ҳақида фикрларингиз бўлса. #Разолат_ботқоғи қиссасини ўқиётган обуначиларим мана шу каналда бўлса фикрларингизни @Nazlim_hikoyalari_bot шу ботга йўллашингиз мумкин❤   Ҳикояларга бўлган фикрларингизни кутиб қоламан❤
نمایش همه...
27
ҚАЛБИМ_ҲАСРАТИ Муаллиф: Н_Шуҳратовна   86-қисм Бирин-кетин келаётган икки қиз. Бири аввалги севгиси эди, бири эса ҳозирги муҳаббати. Йигит аввалги севгисига назар солмай сал нарида келаётган қизга табассум билан қараб турарди. — Мендан кейин топганингиз шу бўлдими? Шаҳло йигитнинг ёнига етиб келиб алам билан гапирди. Унинг гапларини Нафосат ҳам эшитган эди. — Келдингми гўзалим. Шаҳриёр Шаҳлонинг гапларига эътибор бермай Нафосатга гул тутқазди. — Асилда гулга гул берилмайди-ку, мен шундай ажойиб кунимизда сенга гул беришни афзал кўрдим. — Раҳмат. Нафосат эътиборини Шаҳлога  қаратди. — Ассалому алайкум Шаҳло опа  -деди ёнига яқинлашиб. Шаҳло  Шаҳриёр билан Нафосатга қараркан ичидан олов бўлиб ёнди. — Мендай гулни ташлаб, ҳаётингизни мана шу ўтин билан ўтказмоқчимисиз? Шаҳлонинг алам билан айтилган гаплари Нафосатга таъсир қилмай қолмади. — Ягона севгилим деяр эдингиз мени? Шу эдими севгингиз. Шаҳло бу сафар кўзларига ёш олди. — Севги билан муҳаббат орасида фарқ бор опажон! Гапиришга энди оғиз жуфтлаган Шаҳриёрни тўхтатиб Нафосат гапирди. — Севги ягоналигича қолгани яхши! Муҳаббатлар эса бирлашгани. Опажон, гул бир зумда сўлиб қолади, энг асосийси гулга ҳаммани ҳаваси келиб ушлаб кўргиси, ҳидлаб унинг ҳидидан баҳра олгиси келади. Ўзига берилаётган эътибордан ҳаволанган гул бир кун келиб, сўлиб одамлар эътиборидан қолишини ўйламайди. Лекин гулларнинг гули бор! Ҳеч кимни ёнига яқинлаштирмайдиган, келса тиканини сочадиган, ҳамманинг эътиборидан четда турадиган бир гул бор биласизми у қайси гул у–кактус! Лекин сиз ўзингизни кактусга қиёсламасангиз керак. Яна ҳеч ким назар-писанд қилмайдиган ўша айтган ўтинингиз бутун бошли инсон қалбига олов ёқиши, уни ўз муҳаббати, тафти ила иситиши мумкин, нафақат инсон қалби балки бутун оламга ўт қўйиши мумкин ўша сиз айтган ўтин. Гул нима? Сўлиб йўқ бўлиб кетгач бир қалбни иситишга ҳам қурби етмайди. Хуллас, опажон ўтинлар билан ҳазиллашманг. Улар бир аланга олса  ҳамма ёқни ағдар-тўнтар қилишга қодир. Нафосат гапларини тугатиб Шаҳлога табассум ҳадя қилиб қўйди. — Олиб келдингми? Бунча қолиб кетдинг. Шаҳриёр машинасини олиб келган укасидан калитни олиб Нафосатга эшикни очиб берди.
نمایش همه...
❤‍🔥 95👏 28 14😘 8😍 3🔥 1
​​ҚАЛБИМҲАСРАТИ Муаллиф: НШуҳратовна   85-қисм Адасининг чақиргани сабаб юрагини қўлига олиб чиққан Нафосат бувиси билан адасини кўриб ёнига секин борди. — Бор машинани тозалаб қўй, кечкага ҳайдашга чиқамиз -деди ўша дағаллик билан.  Нафосатга калит тутқазди. Ҳозиргина қизини уришишини кутган Башорат ёқтирмай ўғлига қаради. Нафосат қўлида калитни ушлаб адасига қараб қолди — Нимага анқаясан машина ҳайдашни ўргатаман дедим, ҳозир тозалаб қўй. Нафосат хўп деб чиқиб кетди. — Қиз болага машина ҳайдашни ўргатиб бало борми? Қизиқтиргани фойда бермагач Башорат ўзига ўзи гапириб кириб кетди. — Гуниҳол нима қиламиз, рози бўламизми? Нима дейсан. Кечқурун ёлғиз қолишгач Шуҳрат гап бошлади. — Гулноза опа қизимизни ўйлаб учинчи курсни битиргач тўй қиламиз деяпти. Лекин икки йилда Шаҳриёр бошқасига кўнгил қўйса-чи. Ёки Нафосат орада бошқага кўнгил берса. Ҳозир унаштириб қўйсак-да кейин бир-бири билан мажбуран яшашадими. Буниси ҳам бор-да, яна Туркияга ўқишга борса. Яхшиси келсин ўқишидан. Ана ундан кейин биратўла қуда бўлиб тўйни ўтказворурардик. — Тўғри. Майли унда икки йил ҳам бир зумда ўтади. Эртага Шаҳриёрни ишхонага чақиртириб тушунтириб гаплашаман. — Шундай қилинг. Ҳаёт ўйинчоқмас. Яхшилаб ўйлаб қарор қабул қилиш керак. Орадан бир ҳафта ўтгач қишлоқда ҳар хил гап-сўзлар тарқала бошлади. — Эшитдингми? Ана Содиқни ўғли Ҳумоюн шаҳарлик келган қиз билан иш битириб қўйган экан, қиз ҳомиладор бўлиб қолибди, энди тўй қилишмоқчикан — Ҳа, саёқ юрардида ўзиям. Саёқ юрсанг, таёқ ейсан деганлар, ачинмадим баттар бўлсин. 🍃🍃🍃 Маҳалласида ўзи тенгқур қизлар билан ўтирган Шаҳло бир қатор ўтган чиройли машиналарга қараб маҳлиё бўлиб қолди. — Тўй, бўляптими бирор жойда — Йўқ, тўй эмас. Менимча фотиҳа келяпти кимникигадир. Қара лекин зўракан-а — Гапирма, зўр ҳам гапми даҳшат. Машиналар тўхтаган эшикни кўриб аламдан ёна бошлади... Маҳалла бошида эса бир букет гул кўтарган йигитни кўриб жаҳлдан кўзлари қисилиб шартта ўрнидан турди, ўйлаб ҳам ўтирмай йигит томон юрди... унинг шижоатини кўрган қизлар -ҳозир бориб букет гулни сочиб ташлайди деб ўйлаб, томошага жимжит қараб ўтиришди...
نمایش همه...

🥰 91👏 19🔥 12❤‍🔥 9😱 8 4😢 2😍 1😘 1
#ҚАЛБИМ_ҲАСРАТИ Муаллиф: #Н_Шуҳратовна   84-қисм — Менми? -деди қиз орқасига қараб. — Сендан бошқа кимдир борми? Ҳумоюн қизга ёқтирмай қаради. — Севгилим, сизни шу уйга кириб кетаётганингизни кўриб келавердим. Анча бўлди учрашмаймиз фақат телефонда гаплашамиз инсофдан эмасда. — Ичкарига кирмайсан. — Нимага? Сабрина Ҳумоюннинг ёнидан уй томонга қаради. — Ҳозир сен шундай магазинга ўтиб кел, мен сен учун дастурхон тузаётган эдим. Сенга сюрприз бўлсин дедим-да, ҳозир уйга кирсанг бўлмайди. Сюрприз сўзини эшитган Сабрина магазинга кетди, ҳатто нима олиш кераклигини ҳам сўрамади. — Севинч, Севинч. Учрашув бекор бўлди. Опам билиб қолибди. Тезроқ кетиш керак! Ёлғондан хонага ҳовлиқиб, кирган Ҳумоюн, Севинчнинг ҳам юзига қўрқув югурганини кўриб ишонди деб қўйди. — Ҳозир холангникига бор, бирор кун яна учрашамиз — Хўп  -деди ҳафсаласи пир бўлиб. Тезликда уйдан чиқиб кетди. 🍃🍃🍃 — Ассалому алайкум Шуҳрат ака. Шаҳриёр унчалик ҳашамдор бўлмаган уйга бир қараб қўйди. — Ваалайкум ассалом. Хўш, нима мақсадда келдинг. Шуҳрат синчковлик билан Шаҳриёрдан кўз узмай қарарди. — Икки кундан бери ойим келади, совчиликка. Бугун келганда унаштириб қўйишга рози бўлмапсиз — Хўш... хотиржамликни йўқотмасдан йигитдан кўзини узмай гапирди.  — Шуҳрат ака қанчадир муддат бирга ишладик. Бир-биримизни биламиз, таниймиз. Қизингизни бахтли қиламан. Кўзидан томчи ёш оқизмайман деб ёлғондан гапирмайман. Ҳар хил вазият бўлиши мумкин, сизга ваъда берсам-у уни бажара олмасам бўлмайди. Шунинг учун қўлимдан келганча бахтли қиламан. Ҳозирдан унаштирув масаласини айтганим икки йилга кетаман Туркияга ўқишга. Нафосат ҳам унгача ўқишни тамомлаб қолади. Ишонаверинг орамизда ортиқча ҳеч қандай гап-сўз хатти-ҳаракат бўлмайди. Мана шунга ваъда бераман. Шаҳриёр ҳаяжон билан ҳамма гапларини тез-тез айтди. Шуҳрат ўйланиб қолди. — Менга қара укам. Қизимни бермайман деб оёқ тираб олганим йўқ. Унаштирув масаласини ўйлаб кўриб айтаман. Қалбига умид учқунлари йўғрилган Шаҳриёр хурсанд Шуҳратнинг ёнидан чиқди... — Нимага йўқ дейсан, совчиларга бериб юбор. Жойи чиққанда. — Ойи, турмуш масаласи бу ўйлаб суриштириб ҳаётни ҳал қилиш керак. Совчи келди деб розиман демайман-ку. Нафосат билан гаплашай олдин нима дейди. — Нафосат нима дерди, рози бўладида ишни қилиб юргандан кейин. Башорат худди Нафосат билан Шаҳриёрни ёмон иш устида тутиб олгандек ишонч билан гапирди. Шуҳратнинг асаб толалари таранг тортилди. Ичидан бир тўфон келди-ю — Нафосатттт, менга қара! -деган бақириқ билан тўфон сал босилди...
نمایش همه...
🔥 94😱 25❤‍🔥 13 9👏 6😢 5🥰 1
#ҚАЛБИМ_ҲАСРАТИ Муаллиф: #Н_Шуҳратовна  83 -қисм — Ўғлим -деди Гулноза ҳорғин аҳволда — Лаббай ойи, нима бўлди, нима дейишди. — Таклифимни айтдим, учинчи курсда тўй қиламиз, ҳозир Нафосатни қийнашни хоҳламаймиз дедим, ҳозир унаштириб қўяверамиз дедим, лекин рози бўлишмади. Икки йил фотиҳаланиб юришини хоҳламади адаси. Бир ёқдан гаплари ҳам тўғри. Икки йил кутиш керак энди. — Икки йил, бошқасига рози бўлишса-чи? Туркия университетига рўйхатдан ўтиб қўйгандим, биласиз-ку, шуни жавоблари чиқибди. Нафосат уйидагилар рози бўлишса кетмайман деб тургандим энди нима қилишга ҳайрон қолдим. — Яна бораймикин. Менга қара ўзинг ҳам гаплаш Шуҳрат билан.  Мана яқинда унаштирилибмиз деб икки ёш қилар ишини қилиб қўйишганакан кейин йигит манга сендакаси керакмас деб кетворибди, қиз номуссиз бўлиб қолган. Адасини ишонтир, икки йил унаштирилиб юрсак ҳам учрашмаймиз дейсанми? Нима дейсан билмайман эртага гаплаш. Ишончли бўлиб кейин кетаверасан ўқишингга. Орада Нафосат ҳам учинчи курс бўлиб олади. — Тўғри айтдингиз ойи, бугун бориб гаплаша қолай-а нима дейсиз. Рози бўлса эртага яна борардингиз. — Менга қара сен бола, Нафосатни ман айтмасдан олдин билиб юрган экансан-да. — Ҳа, энди ойи. Сочларини тўғрилаб ойисидан кўзини олиб қочди. — Бор, бўлажак қайнотанг билан гаплаш. Жон куйдирмасанг жанона қайда деган гап бор. — Хўп бўлади-да, султон хоним. Шаҳриёр тазим қилган мисол ойиснинг ёнидан кетди. — Шукр бу ўғлим анча шижоатли, кўз тегмасин. Гулноза бўйлари узун, барваста ўғлининг ортидан дуо қилганча кузатиб қолди. 🍃🍃🍃 — Ҳумоюн ака, бугун холамникига боришга ойим рухсат берди. Йўлга тушган Севинч Ҳумоюнга хабар йўллади. — Ўў бугун байрам экан-да, қайси холангникига борасан. Худди холаларини ҳаммасини танийдигандек гапирди. — Дилсора холамникига, сизни эски уйингизга яқин, мен билан тенг қизи бор шуни баҳона қилиб келяпман. — Маладес, севаман-да сени. Ҳумоюн уст-бошига яхши кийим кийиб эски уйи томон йўлга тушди. Вақтни тахминан ҳисоблаб Севинчдан олдин етиб боришни режалаштириб қўйди. Соат кундузги ўн бирдан ошган, ўн дақиқада боришни ўйлаб, йўлдан маст қилувчи бир нечта нарсалар олди... — Келдингми, Севинчим, қувончим — Келдим, мана эшигингиздаман.Севинч атрофга назар ташлади-ю, тезликда уйга кириб кетди. — Ў гўзалим. Ҳумоюн бетартиб тузалган столга Севинчни таклиф қилди. — Нима бу? Севинч винога қараб оғзини буриштирди. — Нима ёқмадими? Қизнинг белидан қучиб ўзига қаратди — Ёқди, сиз тайёрлаган ҳамма нарса менга ёқади! Юзига яқин келган йигитнинг юзини текширувдан ўтказгандек ҳаяжон ила қараб чиқди. Орадаги масофани йўқ қилган Ҳумоюн қизни бағрига сингиб кетгунча қучди. Эшикнинг тақиллаган овози сабаб иккиси ҳам чўчиб бир-биридан узоқлашишди. — Оббо ким келди экан-а. Ҳумоюн истар-истамас эшик томон юрди. Севинч ғижимланган кўйлагини тўғрилаб икки кўзини эшикка тикиб турди. Зарб билан очилган эшикдан, эшик ортида турган қиз чўчиб йигитга нафрат билан қаради — Сен? Яна нима қиляпсан  бу ерда? Ҳумоюн қизга икки қошини туташтириб, чимирилиб қаради...
نمایش همه...
❤‍🔥 97👏 24😱 11 9🔥 3😍 2🥰 1😘 1
Photo unavailableShow in Telegram
Tabriklashlaringiz mumkin❤🔥 Kechagi aytgan gapim hayotimdagi eng to'g'ri yo'l deganim mana shu xalqaro taklifnoma edi. Bugun mana shu taklifnomani kutdim, to'g'risi. Keyin reklama ishlarim bilan band bo'ldim. Xullas hikoya kechaga bo'ladi. Turkiya xalqaro antalogiyasiga taklifnoma❤
نمایش همه...
53👏 32❤‍🔥 3
#Анонс Тўйи куни ўғирланган қиз. Уни қўйиб юборишгач, ҳеч ким Уни Иффатли эканига ишонмайди. "—Иффатинг ўзингда эканини исботла. Ҳозир ичкарига мен билан кирасан! Биз сен билан бирга бўламиз. Агар сен росдан ҳам бокира бўлсанг. Кейин никоҳимга оламан." Вақти-вақти билан ухлатиб қўйишгани учун, ҳатто ўзини ҳам ишончи сўнади поклигига. 🍃 🍃 🍃 Гап-сўзлардан қутилиш учун, дадаси икки марта хотин қўйган эркакга узатишга қарор қилади. "—Келинга айт. Маҳалла бошидаги, Маъмур қассоб сўради синглингни. Тайёргарлик кўрсин. Эртага одамлари келади. —Ахир у икки марта уйланиб ажрашганку, иккинчи аёлини ҳиёнатда айблаб, мол сўядиган пишоғида сўйиб ташлаган." 🍃 🍃 🍃 "Озгина уят бўлганда, ўзингни ўлдирган бўлардинг" қулоқларимда фақат шу сўзлар такрорланарди. Ой нурида тез оқар суви ажиб мавжланяпти. Шу он ҳаёлимга келган ўй, менга бари ҳақоратлардан қутилиш учун, ечимдек туйилди кўзларимни юмдимда, ўзимни сувга отдим. Алвидо ҳаёт!... 🍃 🍃 🍃 #Dilorom_Qosimova dan Оғриқли #ИФФАТ ҳикояси. Тугалланган! Ҳозирда 2-ҳикоя #КОКТЕЙЛ ёзилмоқда. Қўшилиш истагида бўлганлар. @D_Qosimovabot муаллифга @Halovatimm_bot админга мурожат қилишингиз мумкин.
نمایش همه...
❤‍🔥 20😍 1😭 1
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.