cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Хатлон вилояти «Ўзбеклар» жамияти | Bokhtar

Ўзбеклар ва Тожиклар – абадий биродарлар!

نمایش بیشتر
أوزبكستان38 981زبان مشخص نشده استحقایق6 689
پست‌های تبلیغاتی
642
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-97 روز
-3430 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Ҳаёт: 1.Сиз учун фойдали, чиройли ва қувончли бўлмаган нарсалардан воз кечинг. 2.Вазият хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, у албатта ўзгаради. 3.Ўзингизни қандай ҳис этишингиздан қатъий назар ўрнингиздан туринг, кийининг ва йўлга тушинг. 4.Яхшиси ҳали олдинда. 5.Юрагингизнинг қаеридадир сиз бахтлисиз. Шундай экан, бахтга эришинг. 🇺🇿 (Тошкентликлар👇) 👉https://t.me/+6Kq_uxh2KYUzMjhi
نمایش همه...
👍 9🫡 1
Миллат маънавиятига қурт тушадиган мавсум яқин, зараркунандаларга қарши дори сепиш керак.
نمایش همه...
👍 17💊 1
2024 йилнинг май ойидан бошлаб Тожикистон Президенти ижро аппарати рахбари Озода Рахмон (президент Эмомали Рахмоннинг қизи, асли ўзбекларнинг қорлуқ уруғидан) ва Тожикистон халқ маорифи (таълим) ва фан вазири Саид Рахим Хамро (ота-онаси ўзбек, Хамроқул отанинг фарзанди) томонидан Тожикистондаги барча умумий ўрта таълим мактабларида фақат давлат тили – тожик тилида ўзаро мулоқотлар олиб борилсин деган кўрсатма берилди. Ўзбек тилида сўзлашиш таъқиқланди !!!! Ушбу кўрсатма ижросининг таъминлаш шахар ва туман халқ таълими ҳамда Миллий Хавфсизлик Давлат Қўмитаси бўлимларига юклатилган. “Хатлон вилояти Ўзбеклар Жамиятининг” Хатлон, Душанбе ва Сўғд вилоятларидан манбаларининг тасдиқлашларича, умумий ўрта таълим мактабларидаги ўзаро мулоқотлар фақат давлат тили – ТОЖИК тилида олиб борилсин деган кўрсатма келиб тушган. Ушбу қарор 2009 йил октябрь ойида қабул қилинган Тожикистонда “Давлат тили тўғрисида” қонунга рўкач қилинмоқда. Аммо қандай қилиб, ота-онаси ўзбек бўлган, оилада ўзбек тилида суҳбатлашадиган миллионлаб тожикистонлик ўзбеклар тожик тилида сўзлашади ??? !!! Ушбу қонун мамлакатнинг барча фуқароларини давлат тилини билишга мажбур қилади. Аҳолисининг 90% ўзбек миллатига мансуб мамлакатимиз шимолидаги Жаббор Расулов туманидаги №№1, 16, 21 ва 27 умумий ўрта таълим мактабларида Сўғд вилояти халқ маорифи (таълими) бошқармаси ва Миллий Хавфсизлик Давлат Қўмитаси Бошқармаси ходимларидан иборат гурухлар томонидан назоратга олинмоқда. Ўзбек тилида суҳбатлашганлиги учун умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг ота-оналари жаримага тортили тўғрисида огохлантирилмоқда.   “Хатлон вилояти Ўзбеклар Жамиятининг” фахрийлар кенгаши эслатиб ўтади, Тожикистоннинг 10 миллион аҳолисининг 4 миллион 500 минг нафари ўзбек миллатига мансуб фуқаролардан иборат.
نمایش همه...
🔥 12😡 6🆒 1
Габриэль Гарсиа Маркес: “Умрим ҳақида” 15 ёшда англадимки, яхши нарсаларни кўпроқ оналар билишади, баъзида эса оталар. 20 ёшда англадимки, эгри ишнинг ҳеч қандай нафи йўқ, у ҳатто ўта моҳирлик билан бажарилган бўлса ҳам. 25 ёшда англадимки, бола онани саккиз соатлик кундуздан, отани эса саккиз соатлик кечадан маҳрум қиларкан. 30 ёшда англадимки, эркакнинг жозибаси кучида, аёлнинг кучи эса жозибасидадир. 35 ёшда англадимки, келажак – инсонга мерос қоладиган нарса эмас, балки ўзи яратадиган нарса. 40 ёшда англадимки, бахтиёр яшаш сири ўзинг севган ишинг билан шуғулланишда эмас, балки қилаётган ишингни севишдадир. 45 ёшда англадимки, инсон ҳаётининг 10 фоизи бошига тушган балолардан, 90 фоизи эса уларга бўлган муносабатдан иборат. 50 ёшда англадимки, китоб – инсоннинг энг яқин дўсти, кўр-кўрона тақлид эса энг ашаддий душманидир. 55 ёшда англадимки, кичик қарорлар мия билан қабул қилинади, катта қарорлар эса юрак билан. 60 ёшда англадимки, севгисиз қурбонлик бўлиши мумкин, лекин қурбонликсиз севги бўлмайди. 65 ёшда англадимки, инсон ҳаётдан завқ олиши учун керакли нарсадан ташқари ўзи хоҳлаганини ҳам ейиши керак. 70 ёшда англадимки, ҳаётдаги энг муҳим нарса қўлингизда яхши карталар бўлиши эмас, балки ёмон карталар бўлатуриб яхши ўйнай олишингиздир. 75 ёшда англадимки, инсон ўзини комил ҳисобламагунча ҳаракатда давом этади, ўзини комил санаган заҳоти эса ҳаракатдан тўхтайди. 80 ёшда англадимки, севиш ва севилиш дунёдаги энг тотли лаззатдир. 85 ёшда  англадимки, ҳаёт ҳақиқатан гўзал. Раҳмат Бобожон таржимаси
نمایش همه...
👍 8
Изохсиз!
نمایش همه...
👍 8
Жадид арбобларимиздан бири Чўлпон иштирокидаги тарихий лавҳалар. ХХ аср 30 йиллари.
نمایش همه...
7👍 2
Агар дунё яхши бўлганида эди, туғилганда йиғламас эдик. Агар дунё тоза бўлганида эди, ўлганда ювилмас эдик.
نمایش همه...
👏 9💊 1