cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

"ФНКИЗ" ХКК

"ФНКИЗ" ХКК БТ фаолияти, уларнинг сиёсий,ижтимоий фаоллигини ошириш, конунчиликдаги ва ижтимоий сиёсий сохадаги янгиликл

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
272
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
+37 روز
+1430 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

❗️СУБСИДИЯ УЧУН АРИЗАЛАР ҚАБУЛИ БОШЛАНДИ!!! ⚡️Айни пайтда Давлат хизматлари марказлари орқали ипотека кредити бўйича субсидияга аризалар қабул қилинмоқда. 📄 Ҳукуматнинг 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, ➖ ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади деб кўрсатилган. ✏️ Аризалар қабули бугундан бошланди, демак Сиз бугундан бошлаб Давлат хизматлари марказларига бевосита ўзингиз келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн шаклда ариза беришингиз мумкин. Тўғри, Президент Фармонида аризалар қабули 1-ноябрга қадар давом этади дейилган, лекин бу дегани аризалар 1-ноябргача тўхтовсиз қабул қилинади дегани эмас. Ушбу субсидиялар белгиланган лимит доирасида ажратилади. Яъни, агар ўша лимит тўгаса Сиз хизмат доирасидан ташқарида қолиб кетишингиз мумкин. Аризалар қабули эса, ўша лимитни хисобга олган ҳолда исталган пайтда тўхтатилиши мумкин. Шунинг учун тезда юқоридаги портал орқали онлайн ариза беринг ёки ҳозироқ ўрнингиздан туриб дамасга ўтирингда,— одам олмасдан ҳайда, бўш жойларинга хам ўзим тўлайман деб, зудлик билан Давлат хизматлари марказига ташриф буюринг!!! 👉🏽 @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
⚡️БОЛА ПАРВАРИШИДАГИ ТАЪТИЛ ДАВРИ МЕҲНАТ СТАЖИГА ҚЎШИЛАДИ 📃 Меҳнат кодексининг 405-моддасига асосан, ➖ болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади. ❗️Бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади. 👉 @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
❗️ФУҚАРОЛАР ЎЗ ҲУҚУҚЛАРИНИ БУЗАЁТГАН МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ ҚАРОРЛАРИ УСТИДАН МАЪМУРИЙ СУДЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛГАНДА ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАМАЙДИ 📃 16.01.2024 йил кунги ЎРҚ-897-сон Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, ➖ жисмоний шахслар ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади. ❗️Мазкур шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
#ҳаёт_ҳикмати 📚Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал, Умрнинг ҳар дами ғанимат. ✍️ Анвар Обиджон 🚀 Rasmiy kanalimiz: https://t.me/marifatli_fargona
نمایش همه...
👍 2
00:09
Video unavailableShow in Telegram
🌱Aссалому алайкум.
نمایش همه...
❗️БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИНИ ЯШИРГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК ⚡️САВОЛ; Ташкилот раҳбари ўзидаги бўш иш ўринларини яширса унга қандай жавобгарлик бор ? ⚡️ЖАВОБ; Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 229-моддасига кўра, бўш иш ўринларини (вакант лавозимларни) яшириш, бўш иш ўринлари ёки ҳар бир ходим бўшатиб олиниши кутилаётганлиги тўғрисидаги ахборотни ўз вақтида тақдим этмаслик, иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасига ажратмаларни тўлашдан бўйин товлаш, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiy_axborot1
نمایش همه...
❗️Ташкилотларда штат қисқарганида ҳомиладор ва 3 ёшгача боласи бор аёлларни шу сабаб билан ишдан бўшатиш мумкин эмас! 📃 Меҳнат кодексининг 163-моддасига асосан, иш берувчи қуйидаги ҳолатларда ҳодимни ишдан бўшатиши мумкин эмас: 🟢 Қонунчиликда белгиланмаган асослар билан; 🟢 камситишни тақиқлаш талабини бузадиган ҳолатларда; 🟢 ходим “больничний”да бўлганда (яъни, касал бўлганда) ва таътилларга чиққанида; 🟢 ходим давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарганлиги учун ишдан озод этилганда; 🟢 ходим хизмат сафарида бўлганда; 🟢 ҳомиладор аёллар ҳомиладорлик даврида. ❗️ Шунингдек, 3 ёшгача боласи бор аёллар ёки 3 ёшгача бўлган болани ёлғиз тарбиялаётган ота (васий)ни фақат корхона тугатилганда, улар меҳнат интизомини доимий ёки бир марта қўпол равишда бузганда иш берувчи томонидан бўшатиш мумкин. Штат қисқариши ёки малакаси етарли эмаслиги асоси билан уларни ишдан бўшатиш мумкин эмас. Файзли Водий Бозор эълонлари каналига уланиш ⬇️ https://t.me/fayzli_bozor_vodiyda
نمایش همه...
02:27
Video unavailableShow in Telegram
‼️ 15 may - xalqaro oila kuni BMT Bosh Assambleyasining 1993-yil 20- sentyabrdagi tegishli rezolyusiyasiga muvofiq, 15- may Xalqaro oila kuni (International Day of Families) sifatida 1994- yildan buyon butun dunyoda keng nishonlanib kelinadi. Xalqaro oila kunini o‘tkazishdan maqsad - jahon hamjamiyati diqqatini oilaviy qadriyatlar va oila instituti bilan bog‘liq muammolarga qaratish. 📍O‘zbekiston Prezidentining 2018- yil 27- iyundagi “O‘zbekiston Respublikasida oila institutini mustahkamlash konsepsiyasini tasdiqlash to‘g‘risida”gi qarorida 15- may har yili Xalqaro oila kuni sifatida respublika bo‘ylab keng nishonlanishi belgilangan. O‘zbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qo‘mitasi barcha yurtdoshlarimizni xalqaro oila kuni bilan muborakbod etadi. Oilalarimiz mustahkam, fayzu barakotga boy bo‘lsin! 💠 Oila va xotin-qizlar qo‘mitasi axborot xizmati 🌐Veb sayt |🌐Facebook |🌐Instagram |🌐Youtube
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
«Сўнгги қўнғироқ»да битирув кечаларини ўтказиш тақиқланди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказишга доир зарур тавсиялар билан бирга тақиқ ва чекловларни ҳам эълон қилди. 2023-2024 ўқув йилини якунлаш ва «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади: - турли ресторан ва кафелар, хонадонларда «Битирув оқшомлари»ни ўтказиш; - битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш; - ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши. ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
نمایش همه...