𝄛꯭💖꯭ꦿꦼ꯭꯭🌊꯭𝐎꯭⸽𝐒꯭⸽𝐌꯭⸽𝐎꯭⸽𝐍꯭⸽𝐃꯭⸽𝐀꯭⸽𝐆꯭⸽𝐈꯭⸽ ꯭𝐘꯭⸽𝐔꯭⸽𝐋꯭⸽𝐃꯭⸽𝐔꯭⸽𝐙꯭⸽𝐈꯭⸽𝐌꯭⸽꯭🌧꯭ꦿꦼ꯭💖꯭꯭𝄛
Meni BiR yulDuZim bor OsmoniMda 1ta porlab turadi.........💥 #Talantlar qidirilyapti 🧐 •┈┈┈••✦🍃 ❤️ 🕊✦••┈┈┈• •┈┈┈••✦🍃 ❤️ 🕊✦••┈┈┈•
نمایش بیشتر206
مشترکین
-124 ساعت
-67 روز
-730 روز
- مشترکین
- پوشش پست
- ER - نسبت تعامل
در حال بارگیری داده...
معدل نمو المشتركين
در حال بارگیری داده...
💥💥💥 Қайтар дунё .
Тарк этиб кетибсан кўнгил уйимдан ,
Ҳатто сезилмабди кетган маҳалинг .
Озору , ранжлардан садпора бу дил ,
Жисмимни ўлдирган тўккан заҳаринг .
Унутилмас экан жабру - ситамлар ,
Кўнгиллар кўнгилдан қолса бир бора .
Кошкийди , кошкийди келса аламлар ,
Топилса малҳамдек таскин ва чора .
Бугун алвидосиз кетдинг индамай ,
Мен эса қайғулар чекибман чунон .
Эрта сен йиғлайсан , менсиз чидамай ,
Парво ҳам қилмайман , ўтаман ишон .
Ҳаётим ўйинми берибсан қарор ,
Кетганлар қайтмайди бир куни албат .
Вақтлар ўтиб сен ҳам кутасан бедор ,
Муҳаббат ва ишонч қилмайди шавқат .
Адолат қилмайди аслида дунё ,
Қилмишинг жавобсиз қолмас эканда .
Дейдилар баъзилар қасоскор дунё ,
Бу ҳам бир синовдир , қисмат эканда .
5. 07. 2024 йил . Фарғона шаҳар .
✍️✍️✍️✍️ Муҳайё Бегалиева .
💥💥💥 Ҳовлидаги атиргул .
Балки эсларсиз , мен дунёдан ўтсам ,
Ёки ёдингиздан ўчарман буткул .
Барибир умидвор кутавераман ,
Қабримга келарсиз кўтарганча гул .
Эсламассиз балки рўзғор ташвиши ,
Бедор тунингизда ўйларсиз ногоҳ .
Кимнидир ортидан тикилиб унсиз ,
Соғинчдан кўзлариз ёшлатса , бир оҳ .
Кўкдан тикиларман сизга жилмайиб ,
Ёмғирга айланиб ёғаман беҳос .
Ҳовлингиз четида тебраниб турган ,
Атиргул шоҳида гуллайман қийғос .
Ҳар кун эрта тонгда қуёш тушганча ,
Япроқларим ўпар , эркалаб шабнам .
Ёмғир эса ювар мағрур бошимни ,
Гўёки йиғлайди кўзлар бўлиб нам .
3. 07. 2024 йил . Фарғона шаҳар .
✍️✍️✍️✍️ Муҳайё Бегалиева .
💥💥💥 Пушаймонман .....
Метин иродангни , бардошни кўриб ,
Ота шўхликларни қилмабман канда .
Ҳаловат , шодликдан қасрлар қуриб ,
Она пойингга гул тўшамабманда .
Сочингдаги оқлар мени ҳасратим ,
Кел ота сенга мен ҳасса бўлайин .
Ўз - ўзимга келар бугун нафратим ,
Ёшликка қайтайин бола бўлайин .
Кўзларинг ёшини менга кўрсатмай ,
Она нечун дардни ичга ютасан .
Рўзғорнинг камини асло ўйлатмай ,
Мен ношудни ҳатто тунлар кутасан .
Қўлларинг меҳнатдан бўлганда қадоқ ,
Дўстлар билан бўлиб қарамадим мен .
Соғинчдан лабларинг босганда титроқ ,
Бир томчи ёшингга арзимадим мен.
Юздаги ажинлар мендан жароҳат ,
Юрагим тилкалаб ўтяпти виждон .
Бера олмаганман ҳузур - ҳаловат ,
Кечир , душманимдир бугун пушаймон .
30. 06. 2024 йил . Фарғона шаҳар .
✍️✍️✍️✍️ Муҳайё Бегалиева .
💥💥💥 Алдандим ...
Беш кунлик бу ёлғон дунёнинг ,
Зарларига алдандим отам .
Кўзларимни тўсган рўёнинг ,
Ёлғонига тутяпман мотам .
Тополмайман кезиб оламни ,
Онамдайин мехрибон зотни .
Ютаяпман аччиқ аламни ,
Пойига бош урибман ётни .
Яшай деб тилло қаср қурибман
Сўрамабман холингиз бир бор .
Қабрингизда йиғлаб турибман ,
Дийдорингиз тўёлмай зор - зор .
Мен ношудни босибди ғафлат ,
Ўтирибман , ураяпман оҳ .
Минг аламда қиляпман нафрат ,
Қадрингизга етмабман эвоҳ .
Ўлмайди деб юрибман беғам ,
Ота сизга ҳечам тўймабман .
Қанча андуҳ чексам энди кам ,
Она сизга гуллар бермабман .
28. 06. 2024 йил . Фарғона шаҳар .
✍️✍️✍️✍️ Муҳайё Бегалиева .
💥💥💥 Жафолар билан .....
✍✍ Муҳайё Бегалиева .
🎤🎤 (Меҳрли қалб ) Моҳирабону .
3.94 MB
Musiqa
💥💥💥 Индамадим .....
Индамадим , алвидони айтдинг кулиб ,
Азобларни беравердинг , тиғлар уриб .
Севганимдан туравердим бир сўз демай ,
Муҳаббатим ололмайсан мендан юлиб .
Кўз ёшимга қалқон бўлиб турди киприк ,
Сочларимдан ясагандим бир қил кўприк .
Наҳот шунча кўр бўларми бу кўзларинг ,
Узилмасин кўприк дея олдим ҳадик .
Атрофимни ўраяпти тортиб пайкон ,
Арқон бўлиб боғламоқда ёки армон .
Поёнига етадими бу озорлар ,
Мени ўлдир туриб берай бўлиб нишон .
Пора бўлган юрагимдан оқар қонлар ,
Ишқ йўлида жонин фидо қилган жонлар .
Не қилса хам бахтли бўлар муҳаббат деб ,
Ошиқликнинг мақомини олган онлар .
Индамадим алвидони айтдинг кулиб ,
Забонсиздек тилим сўзсиз қолди туриб .
Кўзларингга тикилганча туравердим ,
Севмаганга кўнгил бериб қолдим сўлиб .
26. 06. 2024 йил . Фарғона шаҳар .
✍️✍️✍️✍️ Муҳайё Бегалиева .
Ijroda Ilhombek Komilov.
Indamadim..m4a1.60 MB
💥💥💥 Жафолар билан ....
Қўлда қалам , ёздим ашъорлар ,
Сен туфайли шоир бўлдимми .
Ҳасратлардан тўлиб дафтарим ,
Қалб аталмиш қабр қурдимми .
,, Ўткан кунлар " бўлмади ўрнак ,
Меҳробдаги чаёнлар чақди .
Муҳаббатим бўлдими эрмак ,
Сиртмоқ қилиб маржонлар тақди .
Бир сония яшолмай менсиз ,
Юрагим хам тўхтайди дердинг .
Ёлғон экан ваъдалар эссиз ,
Юрагимга зарбалар бердинг .
Бевафолар тўлган бу дунё ,
Ишонч ўлган азобда севги ,
Ҳақиқатга айланган рўё ,
Ҳиёнатдан олмадим белги .
Вужудимда оғриқ сезмадим ,
Ўлдирибди ёлғон зарбаси .
Муҳаббатни боғин кезмадим ,
Бевафони бўлмас тавбаси .
Тўлиб кетди дунё сендайин ,
Ҳиёнаткор гўзаллар билан .
Ўзин абгор қилар мендайин ,
Ишқ йўлида жафолар билан .
27. 06. 2024 йил . Фарғона шаҳар .
✍️✍️✍️✍️ Муҳайё Бегалиева .
💥💥💥 Индамадим .....
Индамадим , алвидони айтдинг кулиб ,
Азобларни беравердинг , тиғлар уриб .
Севганимдан туравердим бир сўз демай ,
Муҳаббатим ололмайсан мендан юлиб .
Кўз ёшимга қалқон бўлиб турди киприк ,
Сочларимдан ясагандим бир қил кўприк .
Наҳот шунча кўр бўларми бу кўзларинг ,
Узилмасин кўприк дея олдим ҳадик .
Атрофимни ўраяпти тортиб пайкон ,
Арқон бўлиб боғламоқда ёки армон .
Поёнига етадими бу озорлар ,
Мени ўлдир туриб берай бўлиб нишон .
Пора бўлган юрагимдан оқар қонлар ,
Ишқ йўлида жонин фидо қилган жонлар .
Не қилса хам бахтли бўлар муҳаббат деб ,
Ошиқликнинг мақомини олган онлар .
Индамадим алвидони айтдинг кулиб ,
Забонсиздек тилим сўзсиз қолди туриб .
Кўзларингга тикилганча туравердим ,
Севмаганга кўнгил бериб қолдим сўлиб .
26. 06. 2024 йил . Фарғона шаҳар .
✍️✍️✍️✍️ Муҳайё Бегалиева .
💥💥💥 Қайтмайсизми онажон .
Нега келдим дунёга ,
Керак бўлмай бировга .
Айлансаю рўёга ,
Қарам қилмай инсонга .
Ташладингиз тақдирнинг ,
Турли синов йўлига .
Учрадим ҳам таҳқирнинг ,
Қаҳратонли дўлига .
Нега ташлаб кетдингиз ,
Сира шўхлик қилмасдим .
Етим номин битдингиз ,
Бунга лойиқ эмасдим .
Кўчаларда ўйнамай ,
Саволлардан қочардим .
Келсангиз ҳеч ўйламай ,
Бағрим сизга очардим .
Ташлаб кетса гар она ,
Юки ёмон бўларкан .
Уй эмас у ғамхона ,
Гап - сўзларга тўларкан .
Қайтмайсизми онажон ,
Бағрингизга бош қўяй.
Онамни билсин жаҳон ,
Меҳрингизга мен тўяй .
Кўзларим боқар гирён ,
Онажоним излайман .
Чекдим тунлари фиғон ,
Кўзда ёшим бўзлайман .
Қайтишингиз мен муштоқ ,
Кутаяпман интизор .
Сочим босди ғамдан оқ ,
Бола бўлайин бир бор .
23. 06. 2024 йил . Фарғона шаҳар .
✍️✍️✍️✍️ Муҳайё Бегалиева .
umatillo khabibullayev zebojon.m4a9.24 KB
یک طرح متفاوت انتخاب کنید
طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.