cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

"Муҳаммад Розиқбой" жомеь масжиди.

Шаҳрихон тумани "Муҳаммад Розиқбой" жомеь масжидининг расмий телеграм канали. @M_Roziqboy

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
616
مشترکین
+124 ساعت
+17 روز
-1030 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailableShow in Telegram
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @M_Roziqboy •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• 📲Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг↙️ Ижтимоий саҳифамиз:👇👇👇 @M_Roziqboy @M_Roziqboy @M_Roziqboy
نمایش همه...
👍 1
09:08
Video unavailableShow in Telegram
#Видео #омонат 🎙Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг омонатдорликлари Аббос домла Қосимов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING 📹 YouTube | 🌐Instagram | ✅ Facebook | Ummalife
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
🕓NAMOZ VAQTLARI: 📆 24 - maydan 30 - maygacha. ( Shahrixon vaqti bilan ) 📝 “𝐀𝐡𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐧𝐚𝐦𝐨𝐳 (𝐨ʻ𝐪𝐢𝐬𝐡) 𝐠𝐚 𝐛𝐮𝐲𝐮𝐫𝐢𝐧𝐠 𝐯𝐚 (𝐨ʻ𝐳𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳 𝐡𝐚𝐦) 𝐮𝐧𝐠𝐚 (𝐧𝐚𝐦𝐨𝐳𝐠𝐚) 𝐛𝐚𝐫𝐝𝐨𝐬𝐡𝐥𝐢 𝐛𝐨ʻ𝐥𝐢𝐧𝐠!” ᴛᴏʜᴀ sᴜʀᴀsɪ 132-ᴏʏᴀᴛ 🫥Yaqinlaringizga ham ulashing! 📱Ijtimoiy tarmoqlarda bizni kuzating: 🚀Telegram @M_ROZIQBOY @M_ROZIQBOY @M_ROZIQBOY
نمایش همه...
👍 1
ФАРИШТАНИНГ ДУОСИ... (ўқинг фақат йиғламанг). Уни касалхонага оғир ахволда олиб келишди. Кучли зарбалардан ички аъзолари ҳам ёрилиб кетган эди. Тезкор гуруҳ чақирилмагунга қадар бу ишни ким қилганини шифокорлар била олмади. Боланинг тепасида иззиллаб йиғлаётган она кўксига муштлар, аммо ниманидир яшираётгани кўзларидан маълум эди. Терговчи, бола бечора катта одамнинг тепкиси туфайли шу аҳволга тушганини аниқлаганида, у сунъий нафас аппаратига уланган бўлиб жони қил устида эди. Шундагина аёл , эрининг ишлари юришмай, аламини ичкиликдан олаётганини айтиб, кўзида ёш билан илтижо қилди: - Ичиб келганларида ошхонада эдим. Одилжон йўлакда ўйнаётган экан. Ёш болада, дадасининг қай ахволда келганини билмай музқаймоққа пул сўрабди... Кўрганимда шу иш бўлмасди. Афсус, унинг аҳволи ёмонлашди. Қўлларидан келган чораларни кўриб, етказилган жароҳатлар ҳаёт билан зид эканидан иложсиз қолган шифокорлар онаизорни унинг олдига киргизишди. Кома холатида ётган болакай юз-қўллаларини ўпиб йиғлаётган онасининг овозидан ўзига келиб кўзларини очди. Оғзига тиркалган сунъий нафас олиш аппаратини олиб ташлаб гапиришга чоғланди: - Ойижон мен музқаймоққа эмас, дори учун пул сўраган эдим. Юрагингиз санчаётганини айтган эдингиз. Шунга.... У оғир нафас ола бошлади. Аммо шошиб қолган докторларни тўхтатиб, гапларини айтиб олмоқчи эканини ишора билан тушунтирди. - Ойижон, йиғламанг! Дадам энди ичмайди. - Эй, ичмай ўлсин! Сени шу аҳволга солгандан кўра оёқлари синса бўлмасмиди? -Ойижон қарғаманг! Оёқлари синса, юра олмайдиларку. У эшикка умидвор термулди. Агар ҳозир отаси кириб келса, бағрига отилиб, маҳкам қучоқлашга тайёр эди. Икки соат аввал кўзи қонга тўлиб, ваҳшийларча дўппослаган малъунни эмас , бир вақтлар елкасида кўтариб, у билан ўйнаган, дўконга етаклаб чиқиб машиначалар олиб берган меҳрибонини сўнги бор кўргиси келди. Умиди сўнгач, бир чеккада турган терговчини ёнига чақирди. - Милиса тоға, илтимос, дадамни қамаманг. Улар жуда яхши инсон. Мана кўрасиз, яна аввалгидай яхши дада бўлади. Чунки мен фариштага айланиб, уни ҳар доим дуо қилиб тураман. Турли жиноятларни кўравериб кўзи пишиб кетган тажрибали орган ходими ўзини тўхтата олмади. Кўзларидан шашқатор ёш қуйилиб, болага ваъда бергачгина унинг жони узилди... Аммо, қонун, ҳар қандай ваъдадан устувор эди. Оиласи ва бошқа болалари борлиги инобатга олиниб, енгилроқ жазо тайинланди. Ота бу гуноҳни кўтара олмай, қамоқдаёқ жонига бир неча марта қасд қилди, ўла олмади. Панжара ортидаги хўжайинлар эса, махкум атайин шу гуноҳ билан яшаш учун уни жазоламадилар.... Мижжаларига қалқиган ёш билан воқеани ҳикоя қилиб берган онаизорга юзландим: - Эрингиз қамоқдан чиқибди. Энди ичмай қўйдими? У чуқур хўрсинди. Қўлида беш ёшлардаги ширингина ўғлининг жилмайиб турган суратини кўрсатар экан овози титраб жавоб қайтарди... -Ха, инсоф берди. Аммо, катталарнинг ақли кириши учун, шундай фаришталарнинг кўпайиши шартмикан? У дадасининг тушига кирганида ҳам фақат дуо қилaди😢... •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• 🌐 ♻️Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/M_Roziqboy
نمایش همه...
"Муҳаммад Розиқбой" жомеь масжиди.

Шаҳрихон тумани "Муҳаммад Розиқбой" жомеь масжидининг расмий телеграм канали. @M_Roziqboy

👍 2
​​ЭМИКДОШ ФАРЗАНД МЕРОС ОЛАДИМИ? #мерос ❓1268-CАВОЛ: Биламизки, аёл киши бировнинг гўдагини эмизса, шу бола унинг сут фарзандига айланади. Мазкур аёл вафот этса, шу бола ҳам мерос оладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тўғри, гўдак бирор аёлни эмса, шу аёл болага сут она бўлиб, маҳрамга айланади. Эри ота ҳукмида бўлади. Лекин эмизган она ёки унинг эри вафот этса, ушбу бола улардан мерос ололмайди. Чунки мерос олиш учта сабабдан бири билан бўлади. Бу уч сабаб қуйидагилар: насаб, саҳиҳ никоҳ ва қул озод қилишдир. Яъни қул озод қилувчи ва унинг асабалари (ота томондан қариндошлари) озод бўлган қулнинг меросини бошқа меросхўрлари бўлмаганда, олиш ҳаққига эга бўладилар. Ҳозирда қулдорлик йўқ бўлгани учун фақатгина икки сабаб қолган. Бу сабаблар ичида эмизиш зикр қилинмаган. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда бундай дейилган: ویستحق الإرث …بأحد ثلاثة: برحم ونکاح صحیح… وولاء Яъни: “Меросга уч нарсанинг бири билан ҳақли бўлади: насаб, саҳиҳ никоҳ ва вало (қул озод қилганлик ҳаққи)”. (“Раддул муҳтор” китоби). Демак, эмиш орқали маҳрам бўлган бола эмизган она ёки унинг эридан мерос ололмайди. Лекин агар мазкур она ёки эри шу болага бирор нарсани васият қилган бўлса, мероснинг учдан бир қисмидан васият адо этилади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
نمایش همه...

Набий алайҳиссалом қайси саҳобаларни Яманга юбораётиб, «Хушхабар беринглар, нафратлантирманглар, енгиллаштиринглар, қийинлаштирманглар», деганлар? 📙 «Мўминнинг қалқони»Anonymous voting
  • Муоз ибн Жабал, Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳуларни
  • Саъд ибн Абу Ваққос, Ибн Аббос розияллоҳу анҳуларни
  • Усмон ибн Аффон, Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуларни
  • Энди билиб оламан
0 votes
Киши ниятсиз кунни қуёш ботгунича емасдан, ичмасдан ва жимоъ қилмасдан ўтказгани билан рўза тутган ҳисобланадими? 📙 «Мўминнинг қалқони»Anonymous voting
  • Ҳа, рўза тутган ҳисобланади
  • Йўқ, рўза тутган ҳисобланмайди
  • Энди билиб оламан
0 votes
Қуръон қайси ойда нозил қилинган? 📙 «Мўминнинг қалқони»Anonymous voting
  • Шаъбон ойида
  • Рамазон ойида
  • Шаввол ойида
  • Энди билиб оламан
0 votes
«Рўза сабрнинг ярмидир». Ушбу жумла ... 📙 «Мўминнинг қалқони»Anonymous voting
  • Қуръон ояти (Бақара сураси, 185-оят)
  • Қуръон ояти (Бақара сураси, 187-оят)
  • Ҳадис
  • Энди билиб оламан
0 votes
Ёшлари улуғ бўлиб, рўза тутишга ярамай қолган кишилар тутилмаган рўза учун нима қиладилар? 📙 «Мўминнинг қалқони»Anonymous voting
  • Бир ойлик рўза ўрнига олтмиш мискинни тўйдирадилар
  • Ҳар бир кунлик рўза ўрнига олтмиш мискинни тўйдирадилар
  • Ҳар бир кунлик рўза ўрнига бир мискинни тўйдирадилар
  • Энди билиб оламан
0 votes