fa
Feedback
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Матбуот хизмати

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Матбуот хизмати

رفتن به کانال در Telegram

ТХКМРМ расмий телеграм канали - https://t.me/txkmrm Марказнинг Матбуот хизмати томонидан юритилади. Марказ расмий сайти — tipme.uz

نمایش بیشتر
830
مشترکین
+124 ساعت
+77 روز
+530 روز
آرشیو پست ها
Туркиянинг етакчи клиника ва марказлари раҳбарлари билан ҳамкорликда ташкил қилинган "Ўзбекистон ва Туркия: Замонавий тиббиёт ва янги чақирувлар" мавзусидаги анжуман қизғин давом этмоқда. ТХКМРМ расмий телеграм канали - https://t.me/txkmrm Марказнинг Матбуот хизмати томонидан юритилади. Марказ расмий сайти — tipme.uz

❗️12 май — Халқаро ҳамширалар куни! ✅ Ушбу сана юртимиз тиббиёт ходимлари орасида кенг нишонлаб келинади. 👩🏻‍⚕️ Бу кун Ўзбекистон ҳамшираларининг меҳнатларини қадрлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш кунига айланган. 📌 Байрам муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худаяров мамлакатимиз ҳамшираларига табрик йўллади. https://t.me/txkmrm

Хурматли, азиз Хамширалар!!!! Сизларни бугунги 12-май Хамширалар куни билан самимий муборакбод этамиз! 💐💐💐💐💐 Мамлакатими
         Хурматли, азиз Хамширалар!!!!          Сизларни бугунги 12-май Хамширалар куни  билан самимий муборакбод этамиз! 💐💐💐💐💐          Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Халқимизнинг ҳаёти, қалби ва онгида юз бераётган ижобий ўзгаришларда Сизнинг ҳам фидокорона меҳнатларингиз борлигини эътироф этиш бизга алоҳида ифтихор бағишлайди.       Сиз азизларни бугунги 12-май Хамширалар куни билан яна бир бора чин қалбимиздан самимий муборкбод этиб, сиҳат – саломатлик, хонадонингизга тинчлик – хотиржамлик, файзу барака ҳамда эзгу фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз. Хурмат ва эхтиром ила Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори профессор Хабибулла Атауллаевич Акилов хамда директор уринбослари,  кафедра профессор доцентлари, факультет деканлари ва барча ходимлари!!

❗️Пойтахтимизда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази томонидан “Неонатологияда янги уфқлар” мавзусидаги халқаро мутахассислар иштирокида I Республика неонаталогия анжумани бўлиб ўтмоқда. 📎 Тадбирни соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова очиб берди. ✅ Унда етук соҳа вакиллари, жумладан, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика перинатал маркази, юртимиздаги тиббиёт олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари вакиллари иштирок этмоқда. 🔷 Анжуман доирасида маҳаллий мутахассислар Германия, Испания, Россия Федерацияси, Польша, Беларус Республикаси, Қозоғистон, Қирғизистондан келган экспертлар билан неонатология соҳасидаги ютуқлар, муаммоларни ечиш усуллари, илмий изланишлар ва уларни амалиётга жорий қилиш борасида фикр алмашмоқда. ТХКМРМ расмий телеграм канали - https://t.me/txkmrm Марказнинг Матбуот хизмати томонидан юритилади. Марказ расмий сайти — tipme.uz

📌Бугун Тошкентда “Педиатрияда инновацион технологиялар” мавзуидаги V халқаро форум бўлиб ўтмоқда. Тадбирни соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова очиб берди. 📑Мақсад — диагностика ва даволашнинг замонавий усулларини кундалик тиббий амалиётга жорий этиш, ихтисослашган мутахассисларнинг тажриба ва билим алмашинуви. Форум тингловчилари Ўзбекистон ва қўшни давлатларнинг таниқли етакчи экспертлари фикрлари билан танишиш имкониятига эга бўлмоқдалар. 🔷Ушбу форум тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимидаги илғор хорижий клиникалар ва олий тиббий таълим муассасалари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади. ✅Форумнинг якуний қисмида маҳорат дарслари ташкил этилиб, унда иштирокчилар жаҳонда касалликларни ташхислаш ва даволашдаги сўнгги ютуқлар, энг янги илмий ишланмалар, педиатрия касалликлари билан боғлиқ барча йўналишларни ривожлантириш истиқболлари билан танишадилар. ТХКМРМ расмий телеграм канали - https://t.me/txkmrm Марказнинг Матбуот хизмати томонидан юритилади. Марказ расмий сайти — tipme.uz

📌 Инха университетида “Акушерлик ва гинекологиянинг долзарб масалалари” мавзуида 3-ёшлар илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. 🏥 Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ташкил этилган мазкур нуфузли анжуманда вазирлик раҳбарияти, БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA)нинг Ўзбекистондаги доимий вакили ва бошқа масъуллар иштирок этди. 📚 Шунингдек, тадбирда Россиянинг В.А.Алмазов номидаги Миллий тиббий тадқиқот маркази, Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети, Қозоғистоннинг Остона тиббиёт университети ва Олмаота Акушерлик, гинекология ва перинатология илмий марказининг ёш тадқиқотчилари ҳамда ўнлаб маҳаллий клиник ординатор ва тиббиёт олий ўқув юртлари магистрлари қатнашди. ТХКМРМ расмий телеграм канали - https://t.me/txkmrm Марказнинг Матбуот хизмати томонидан юритилади. Марказ расмий сайти — tipme.uz

Пойтахтимизда «Инсон ва саломатлик» XI халқаро конгресси бўлиб ўтмоқда Мазкур анжуманнинг мақсади ташҳис қўйиш ва даволашнинг замонавий услубларини кундалик врачлик амалиётига татбиқ этиш, шунингдек терапевтика соҳасидаги мутахассисларнинг ўзаро билим алмашишларига имкон яратишдир. Конгресс давомида Ўзбекистонлик ва хорижлик маърузачилар кардиология, антибиотикотерапия, гастроэнтерология, неврология, акушерлик-гинекология, педиатрия ва эндокринологияда, айниқса мураккаб касалликларни комплекс даволашда асосли тиббиёт асосида дори воситаларини қўллаш бўйича ўз тажрибалари ва билимлари билан ўртоқлашадилар. ТХКМРМ расмий телеграм канали - https://t.me/txkmrm Марказнинг Матбуот хизмати томонидан юритилади. Марказ расмий сайти — tipme.uz

Bolalarning salomatligi tibbiy ko'rikdan o'tkazildi Bugun, Qibray tumanida joylashgan, Toshkent viloyati psixofizik rivojlani
+9
Bolalarning salomatligi tibbiy ko'rikdan o'tkazildi Bugun, Qibray tumanida joylashgan, Toshkent viloyati psixofizik rivojlanishi buzilgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan tipdagi bolalar uyida O‘zbekiston Respublikasi Sog‘liqni saqlash vazirligi tibbiyot xodimlari kasbiy malakasini oshirish markazining malakali mutaxasislari tomonidan bolalar uyi tarbiyalanuvchilari chuqurlashtirilgan tibbiy ko‘rikdan o‘tkazildi . Hozirgi kunda, mazkur bolalar uyida 0-7 yoshgacha bo'lgan 50 nafar bolalarning nafaqat davolanishlari, balki, tarbiyachi ustozlardan ta'lim-tarbiya olishlari uchun ham barcha imkoniyatlar mavjud. ✍️

Узоқ кутилган ва улуғ кун, мўътабар айём Яратганнинг иродаси билан кириб келди. Қалблар иймон ва умидга тўлсин, дуолар ижобат бўлсин. Диёримизда барқарорлик ҳамиша бардавом бўлсин. Энг эзгу ва энг яхши ниятларингиз амалга ошсин, ака-укалар ва опа-сингиллар. ———— Долгожданный и великий день, священный праздник наступил по воле Всевышнего. Да преисполнятся сердца верой и надеждой, да будут услышаны молитвы. Пусть небесная благодать снизойдёт на наш край. Пусть сбудутся ваши самые добрые и заветные чаяния, братья и сёстры.