fa
Feedback
KINOKI SLIM PATCH 👈

KINOKI SLIM PATCH 👈

رفتن به کانال در Telegram

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

نمایش بیشتر
VITEK ISITGICHLAR 👈شبکه:VITEK ISITGICHLAR 👈أوزبكستان15 423دسته بندی مشخص نشده است
5 657
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز
آرشیو پست ها
Катта акция!!!💥 50% чегирма!Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул! Тўловни маҳсулот қўлингизга етиб борганда қиласиз🔖 🧼 Ба
Катта акция!!!💥 50% чегирма!Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул! Тўловни маҳсулот қўлингизга етиб борганда қиласиз🔖 🧼 Бассейнсиз ёз, ёз эмас! Сизларга ёз мавсуми учун сифатли йиғилувчи бассейнларини таклиф этамиз❗️ ☀️ Кунлар борган сари исиб бормоқда. Уйда сиз ва фарзандларингиз диққинафас бўлмаслиги учун бассейнларга буюртма беринг! Ўлчамлари: 183×51см ✅ Талабга кўра, бошқа ҳажмдаги бассейнлар ҳам жўнатилиши мумкин. 🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул! Тўловни маҳсулот қўлингизга етиб борганда қиласиз Эски нарҳи: 594 000 сўм❌ Акция нарҳи: 397 000 сўм✅ 👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈 ❗️Доставка бепул Тўловни махсулот қўлингизга текканда амалга оширасиз! Batafsil 👇👇 https://alijahon.uz/oqim/27242 https://alijahon.uz/oqim/27242

#Ҳадис_80📔 Абу Саълаба ал-Хушаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одамларга шундай замон келадики. Унда динида сабр қилган киши қўлида оловдан бўлган чўғни ушлагандек бўлади. У кунларда Аллоҳнинг амрларига маҳкам туриб риоя қилган кишиларнинг мукофоти, ҳудди шу ишни қилган эллик кишининг мукофотига тенг бўлади. Бир киши: Эй Аллоҳнинг Расули, улардан елликтасигами? деди. У зот: сизлардан элликтасига», дедилар». ✍(Абу Довуд "Сунан №4341", Термизий "Сунан №3058", Ибн Можа "Сунан №4014", Ибн Ҳиббон "Муснад №385", Ҳоким "Мустадрак №7912", Табароний "ал-Му'жам ал-Кабир №587", Абу Яъло "Муснад 6114", Байҳақий "Сунан №19980")

#Ҳадис_79📒 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таоло раҳматни юз бўлакка бўлиб, тўқсон тўққизтасини Ўз ҳузурида олиб қолди ва бир бўлагини ерга туширди. Мана шу бир бўлак раҳмат билан махлуқотлар бир бирига раҳм шафқат кўрсатишади, ҳатто ҳайвон боласини босиб олмаслик учун туёғини кўтаради» ✍(Имoм Муслим ривояти).

#Ҳадис_78📕 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳасаддан четланинглар. Чунки олов ўтин ёки ўт-хашакларни еганидек, ҳасад ҳам яхши амалларни еб битиради» ✍(Абу Довуд ривояти).

#Ҳадис_77📗 Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Умматимдан бир тоифа ҳақда зоҳир бўлган ҳолларида давом этадилар, уларга қарши чиққан киши уларга зарар келтира олмайди. Аллоҳнинг амри келгунга қадар улар ўша ҳолларида бардавом бўладилар», дедилар». ✍(Буҳорий "Саҳиҳ №7311", Муслим "Саҳиҳ №1920")

#Ҳадис_76📘 Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллоҳ таоло қодир бўла туриб, ғазабини ютган кишини қиёмат куни барча халойиқнинг кўз ўнгида чақиради ва хохлаганича хурулайн танлаши учун изн беради». (Имом Термизий: 3/ 2022)

#Ҳадис_75📙 Абу Ҳурайра родиаллоху анхудан ривоят килинади. Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким умматим бузилиб кетган вақтда менинг суннатимни махкам ушлаб (унга амал қилса ), унга 100 та шаҳиднинг ажрича ажр бордир» ✍(Имом Аҳмад ривояти)

#Ҳадис_74📓 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:  “Қиёмат кунида умматим таҳорат изларидан қолган оқ ҳалқачалар-у оппоқ қашқалар билан чақириладилар. Бас, сизлардан кимки ўз оппоқлигини узайтиришга қодир бўлса, ўшани амалга оширсин!” ✍(Муттафақун алайҳи).

#Ҳадис_73📔 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Таҳорат қилган, қилганда хам чиройли қилган, сўнгра, жума намозига келган ва (имом хутба килган пайтда) тинглаб, жим турган кишининг бу жума билан нариги жума ўртасидаги ва кўшимча уч кундаги гунохлари кечирилади». ✍(Имом Муслим ривояти: 857)

#Ҳадис_72📒 Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади; Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Қиёмат куни банда умрини нима билан ўтказгани ҳақида, илмини нимага ишлатгани ҳақида, молини қаердан топиб, қаерга сарф қилгани тўғрисида ва жисмини қайси ишларда қаритгани ҳақида сўралмагунча унинг қадами силжимайди» ✍(Термизий ривояти, Саҳиҳут-тарғиб: 122).

#Ҳадис_71📕 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан дан ривоят қилинади. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Аллоҳ Таоло айтади: "Агар Мен мўмин бандамни синовга дучор қилсам ва у ташриф буюрганларга (дардларидан) шикоят қилмаса, унда Мен уни бу касалликдан даволайман, сўнг унинг танасини яхши тана билан, қонини яхши қон билан алмаштираман. Гуноҳдан поклангандан сўнг, у ўз амалларини тиклайди (тоза саҳифадан)." ✍(Ҳоким 3/375, Байҳақий 3/375 ривояти).

#Ҳадис_72📒 Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади; Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Қиёмат куни банда умрини нима билан ўтказгани ҳақида, илмини нимага ишлатгани ҳақида, молини қаердан топиб, қаерга сарф қилгани тўғрисида ва жисмини қайси ишларда қаритгани ҳақида сўралмагунча унинг қадами силжимайди» ✍(Термизий ривояти, Саҳиҳут-тарғиб: 122).

#Ҳадис_70📗 Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Туғиш сабабли ўлган аёл шаҳиддир» ✍(Табароний ривояти).

#Ҳадис_69📘 Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳасаддан четланинглар. Чунки олов ўтин ёки ўт-хашакларни еганидек, ҳасад ҳам яхши амалларни еб битиради» ✍Абу Довуд ривояти (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)

#Ҳадис_68📙 Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули! Пули, моли бор аҳли дунёлар ажрни олиб кетишди. Улар худди биздек намоз ўқишади, рўза тутишади ва ортиқча молларидан садақа қилишади», дейилди. «Аллоҳ сизларга садақа қиладиган нарсаларни яратиб қўймаганми? Ҳар бир айтилган тасбеҳ, ҳамдда садақа бордир. Жинсий эҳтиёжингизни қондиришингиз ҳам садақа бордир», дедилар. «Шаҳватни қондиришида ҳам садақа бўладими?» дейилди. «Агар шу шаҳватни ҳаром йўл билан қондирса, гуноҳ бўлмасмиди? Худди шунингдек, агар ҳалол йўл билан қондирса, бунга ажр бўлади», дедилар». ✍(Имом Бухорий ривояти).

#Ҳадис_67📓 Nabiy sallollohu alayhi vassallam dedilar: Yasamalikni, nafratni qo'zg'aydigan zo'rma-zo'rakilikni qoralab, aytdilar: "Men va ummatimning taqvolilari takallufdan holidir". Yana aytdilar : "Menda eng ko'p nafrat uyg'otadiganlaringiz va men bilan hamsuhbat bo'lishdan eng uzoqlaringiz - vaysaqi, ezma, safsatabozlaringizdir" ✍(Imom Ahmad rivoyati).

#Ҳадис_66📔 Абдуллоҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: «Бошимизда шундай замон ёки пайтлар бўлдики, бир одамнинг бир динори ёки дирҳами бўлса, ўшанга унинг мусулмон биродаридан кўра ҳақлироқ одам йўқ эди. Бугунги кунга келиб эса, динор ва дирҳам биримизга мусулмон биродаримиздан афзалроқ бўлиб қолди. Ҳолбуки, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қиёмат куни кўпчилик қўшнисининг бўйнига осилиб олиб: «Эй Роббим! Бу қўшним менинг юзимга эшик ёпган эди. У менга яхшилик қилмади», деб даъво қиладилар», деганларини эшитганман», деди». ✍(Имом Бухорий ривояти).

Albatta bir Jumangiz Makkada bo'lsin! Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad. Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad. Alloh
Albatta bir Jumangiz Makkada bo'lsin! Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad. Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad. Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad.

Айтиладики, ёлғоннинг олти аломати бор: 1) назарни беҳуда ва хато нарсаларга қаратиш; 2) ғийбат ва беҳуда сўзни кўп гапириш; 3) қаерда бўлса-да ёмонликка буюриш; 4) яхшиликдан қайтариш; 5) бойлар билан уларнинг молидан тама қилган ҳолда ўтириш; 6) тилини тиймаслик, сукут сақламаслик.

🔰 «ТЎРТ НАРСА» 🔰 #Ривоят #Дуо Довуд алайҳиссалом Парвардигорга шундай илтижо қилибди: «Аллоҳим, Сендан тўрт нарсани тилайман ва тўрт нарса юзасидан Сендан паноҳ тилайман. Тилакларим: 🔸 Сени зикр қилувчи бир кўнгил; 🔸 Шукр қилувчи дил; 🔸 Сабрли вужуд; 🔸 Дунё ва охиратда менга ёрдамчи бир жуфти ҳалол. Сендан паноҳ сўраганларим: 🔸 Ўзини катта тутувчи одобсиз-орсиз фарзанддан асра; 🔸 Барвақт қаритувчи итоатсиз хотиндан асра; 🔸 Вабодай юки бор, яхшиликсиз мол-дунёдан асра; 🔸 Камчилигимни овоза қилувчи ёмон қўшнидан асра!» «Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан.