cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

NIGOH

DUNYOGA BIZNING NIGOH BILAN BOQING

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
363
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-47 روز
-39530 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

03:00
Video unavailableShow in Telegram
Шарманда, ачинарли ҳолат ёши катта эркак ёш қизга кўчада шилқимлик қилган, Қиз қаршилик кўрсатгани учун уни муштлаб уриб қочиб кетган
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Баъзи одамлар учун пенсия ошди 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм миқдорда белгиланганлиги сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди: 💰 иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм; 💰 боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди.
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
🇹🇯🇷🇺 Тожикистон фуқаролари Россиядан оммавий равишда депортация қилинмоқда Москва аэропортида кўп кунлик ҳибсдан сўнг Внуководан 643 киши депортация қилинди. Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига яқин келажакда Россияга бормасликни яна бир бор тавсия қилди.
نمایش همه...
00:54
Video unavailableShow in Telegram
Қашқадарёда маст ҳолатда давлат ижрочиларига қаршилик кўрсатиб, машинасини пачоқлаган фуқаро 3 йилга “кесилди” Мажбурий ижро бюроси Касби туман бўлими ходимлари ижро ҳужжатига асосан фуқаронинг 41 млн. 660 минг солиқ, давлат божи ва маъмурий жарималарини ундириш юзасидан ижро ҳаракатлари олиб боришган. Ижро ҳаракатлари давомида фуқаро спиртли ичимлик ичган ҳолатда, ижро ҳаракатларига тўсқинлик қилиб, уларга фаол қаршилик кўрсатиб, давлат ижрочисига тегишли “Матиз”га темир болта билан барча ойналарини синдирган.
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Фарғонада туман прокурори ўринбосари 2 минг доллар олаётганда ушланди Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурори ўринбосари 2 минг доллар олаётганда ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди. 2024 йил 27 апрел куни соат 18:0 ларда Фарғона вилояти прокуратураси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Тадбирда Қўштепа тумани прокурори ўринбосари танишлари орқали суднинг иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан жазо қўлланишида енгиллик қилиб беришни айтиб, алдов йўли билан ишончни суиистеъмол қилиб, 2 минг доллар олган вақтида ушланган. Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 28,211- (пора беришда иштирокчилик) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Эртадан ҳаво исиб кетиши кутилмоқда Жумладан, қуйидаги ҳудудларда +32° иссиқ бўлади: ▪️Бухоро, Навоий, Хоразм, Қорақалпоғистон вилоятлари. ▪️Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида эса ҳарорат +29°гача кўтарилади. ▪️Қашқадарё ва Сурхондарёдан эса +31° кузатилади. ▪️Водий вилоятларида ҳарорат +29°гача исиши мумкин.
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Кўп квартирали уйларда умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорлари белгиланди. Тўловлар бинодаги қаватлар сонига, лифт бор ёки йўқлигига боғлиқ. Жумладан, Тошкент шаҳрида: ➖икки қаватли уйлар учун тариф 1 кв метр учун 1147−1149 сўм; ➖3 қаватли бинолар учун 1303−1305 сўм; ➖4 қаватли бинолар учун 1514−1518 сўм; ➖лифтсиз 5 қаватли бинолар учун 1512−1514 сўм; ➖лифтли 6 қаватли бинолар учун 1110 сўм; ➖7 қаватли бинолар учун 1703−1709 сўм; ➖8 қаватли учун 1701−1707 сўм; ➖9 қаватли учун 1700−1706 сўм; ➖10 қаватдан бошланган бинолар учун эса 1828−1830 сўмни ташкил этади.
نمایش همه...
01:37
Video unavailableShow in Telegram
Ботир Қодировнинг даъвосини Юлдуз Усмонова ҳам тасдиқлади Юлдуз Усмонова Ботир Қодировнинг концертига ташриф буюрди ва биргаликда дует куйлади. Ҳамда Жўраевлар ва Ботир Қодиров ўртасида кетаётган можорога муносабат билдирди.
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон автомобил бозорида қаторасига учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди Ўзбекистон автомобил бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилмоқда. Март ойи якунларига кўра, мамлакатда автотранспорт воситаларининг умумий савдоси деярли 109 минг донани ташкил этди ва автомобил бозори ой давомида 5,8 фоизга қисқарди. Ой давомида фақат енгил электромобиллар сегментида бироз ўсиш қайд этилди.
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Бугун Ўзбекистон бўйлаб кучли ультрабинафша нурланиши ва магнит бўрони кутилмоқда Геотаъсир кучига эга магнит бўрони - 3 балл кун бўйи фаол бўлади ва фақат кечаси сусаяди. Бундан ташқари, қуёш фаоллигининг энг кучли УВ индекси 12:00-13:00 да чўққисига чиқади. Соат 18:00 гача индикатор ўртача қийматларга қайтади.
نمایش همه...