Dostoyevskiy, Kafka and Remark's golden words
Кутубхонаси бўлмаган киши билан суҳбатни инкор этаман..
نمایش بیشتر540
مشترکین
-124 ساعت
+57 روز
+6830 روز
- مشترکین
- پوشش پست
- ER - نسبت تعامل
در حال بارگیری داده...
معدل نمو المشتركين
در حال بارگیری داده...
Сиз кимсиз,
Мени кечиринг.
Мен буни билмасдан севиб қолдим ..
Кафка
Канал контентида янгиланиш бўлди. Ишдан чиқибам кўзимни уза олмаганим, кўчаларда ҳиқиллаб йиғлашларим, "доим кулиб келадиган қиз қани" кабиларга сабаб бўлган асар ҳақида ёзмоқчиман...
Хўрланиш ва ҳақоратланиш. Бу икки сўзни эшитибоқ , вужудингизда икки хил даҳшатли ғалаён юзага келади. Ёзувчи асарни ўзининг юрагида симиллаб турган оғриққа қаламини боғлаб ёзган бўлса ажабмас.
Асар кучли психологизмга қурилган бўлиб, кўчада ўкириб йиғлашларим бежиз эмасди. Негаки, ўқиш жараёнида сиз ҳам қаҳрамонлар каби хўрланасиз ва ҳақоратланасиз.
Албатта, асар ўша давр муаммоларини четлаб ўта олмаган, бош қаҳрамон Ваня орқали ёзувчи ўз ҳаётига урғу ҳам бериб ўтгандир. Мансабдорларнинг кучсизлар устидан ҳукмронлиги каби азалий ва абадий муаммолар сюжет оқимини ҳаракатлантиради.
Қаҳрамонлар характеридаги кучли эгоизм нафратимга сабаб бўлди. Князнинг эгоизми: вақти келса, ўғлидан ўз манфаатлари учун фойдаланиш, уни икки чақага олмаслиги. Наташанинг эгоизми: ота-онасига нисбатан мағрурлиги, қайтиб бора олмаслиги, севгисидаги эгоизм эса охир-оқибат Алёшадан уни айирди. Эгоизм ҳар бир қаҳрамонда мавжуд, Ванядан бўлак.
Уч қаҳрамон: Нелли ва унинг ойиси Наташа орқали хўрланган севги, ҳақоратланган умидлар кўрсатиб берилган.
Кўп гапиргандан, бир марта ўқиган яхши.
Тавсия қиламан.
| Олийжаноб қалб раҳми келганидан ҳам севиб қола олади.
@FDostoyevskiy
Оҳ, нима қиламан, тақдирим нима бўлади? Мен учун бундай ноаниқликда қолиш, келажагим йўқлиги, мен билан нима бўлишини олдиндан айтиб бера олмаслик жуда қийин. Орқага қараш ҳам қўрқинчли. У ерда доимо оғриқ бор, ҳатто бир хотира билан юрагим иккига бўлинади..
Достоевский
Мен дўстликка тайёрман, мана менинг қўлим, фақат илтимос, мени севиб қолма..
Достоевский
Мен фақат бир нарсадан қўрқаман: азобларимга муносиб бўлмаслик..
Достоевский
Севган нарсангни топ ва у сени ўлдирсин..
Буковский
Инсонлар билан ҳеч қандай алоқам бўлмаслиги учун боримни берган бўлардим, дея вақти вақти билан ўйланиб қоламан..
Камю
Тўшакда оғриқли тонг. Менга ягона йўл деразадан сакрашдек туюлди.
Кафка
Ўз бахтини бошқалар билан боғлаганларнинг барчаси ёлғизликдан вафот этди..
Достоевский
Сизни учратганим туфайли бу дунёни озгина бўлса-да, севишга муваффақ бўлдим.
Мураками
یک طرح متفاوت انتخاب کنید
طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.