cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

IKROM HOJI JOME MASJIDI

ILM NURI

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
227
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-17 روز
-230 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailableShow in Telegram
3 нарса Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтдилар: Уч нарса хусусида ўй-фикрга чўмма: 1. Камбағаллик хусусида ўйлама, чунки ғаминг кўпайиб кетади. Ғам ғусса эса очкўзликни зиёда қилади. 2. Сенга зулм қилган киши ҳақида ҳам ўйлама, чунки қалбинг ғазабга тўлиб, адоватинг кучайиб, қаҳр ғазабинг бардавомликка юз тутади. 3. Дунёда узоқ қолиш ҳақида ҳам ўйлама, чунки мол дунё йиғишга қизиқиб, умрни зое қиласан ва амал қилишни ортга сурасан. Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/Ikromhojijomemasjidi
نمایش همه...
1
Ажал Фузайл ибн Иёз шундай деган эканлар: “Эй бечора! Ўзинг ёмонлик қиласану, яхшилик қиляпман деб ўйлайсан. Жоҳил бўла туриб, ўзингни олим деб биласан. Бахил бўла туриб, ўзингни саховатпеша деб ўйлайсан. Ахмоқ бўла туриб, ўзингни ақлли деб ўйлайсан. Ажалинг ўта қисқа, орзуинг эса узундир”. Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/Ikromhojijomemasjidi
نمایش همه...
IKROM HOJI JOME MASJIDI

ILM NURI

1
02:16
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari 🌙 ОТАНГИЗГА НАСИҲАТ ҚИЛМАНГ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
نمایش همه...
Repost from FATVO.UZ
10:12
Video unavailableShow in Telegram
#Видео #ҳаж_суҳбатлари 🎙7-суҳбат: Маккаи мукаррама фазилати ва унга оид масалалар 01:01 - Бутун мусулмонларнинг қибласи; 03:37 - Масжидул ҳарамда ўқилган намознинг савоби; 05:59 - Меҳмонхонага жойлашиш; 07:07 - Масжидул ҳарамга кириш; 09:04 - Лаббайкаллоҳуммани тўхтатиш вақти. Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси
📹 Суҳбатлар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
نمایش همه...
👍 1
Repost from Muslim.uz
🗣 МАСЪУЛИЯТ ОСТОНАСИ ВА ДИН ХИЗМАТИДАГИ УЛАМО ЭҲТИРОМИ 😄Бугун, 21 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаларининг 47-битирув хатмонаси ва Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларининг 80 йиллик таваллуд айёми муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Файзли маросимда диний соҳа раҳбарлари, таниқли уламолар, профессор-ўқитувчилар, фахрийлар, имом-хатиблар, талаба-ёшлар, отинойилар, ота-оналар ва ОАВ вакиллари иштирок этди... 🖥 БАТАФСИЛ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
Repost from Muslim.uz
“Ҳаж – 2024” ишчи гуруҳи жамоаларига улкан масъулият юкланди  Шу йил 20 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида “Ҳаж – 2024” мавсумини юқори даражада ўтказиш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳаж делегацияси вакиллари, ишчи гуруҳи аъзолари, элликбошилар ва шифокорлар жамоаси иштирок этди.
Мажлисда Муфтий ҳазратлари ҳаж қилувчи инсон Ҳақ таолонинг меҳмони экани, шу боис ҳаж амалини бажараётган кишига кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган инсон улуғ ажру савобларга ноил бўлишини сўзлаб, ҳар бир ишчи гуруҳи аъзоси ва элликбошилар ана шундай улуғ даражаларни мақсад қилиб, Раҳмоннинг меҳмонларига Ўзи рози бўладиган даражада сидқидилдан хизмат қилиши лозимлигини алоҳида қайд этдилар.
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ўз сўзлари давомида муборак сафарга қадар зиёратчилар билан мунтазам суҳбатлар ташкил этиш ва уларда ҳажнинг тартиб-қоидалари, фарз, вожиб ва суннатлари, ўзига хос машаққатларини тушунтириш ва зикру дуолар қилиш ва юртдошларимизнинг барча саволларига батафсил жавоб бериш зарурлигини таъкидладилар...
🖥 БАТАФСИЛ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикасининг элчихонасига ташриф буюриб, мамлакат шимолида вертолёт қулаши оқибатида Президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахслар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан дўст Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди. — Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев посетил посольство Исламской Республики Иран и выразил глубокие соболезнования дружественному иранскому народу в связи с трагической гибелью Президента Ибрахима Раиси и сопровождавших его лиц в результате крушения вертолета на севере страны. #Mirziyoyev #hamdardlik #Eron #elchixona Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
نمایش همه...
Repost from Muslim.uz
04:18
Video unavailableShow in Telegram
🌙Жорий йилда ҳам Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 15 000 нафар этиб белгиланди АОКАда бўлиб ўтган брифингда Дин ишлари бўйича қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов "Ҳаж-2024" мавсумига кўрилаётган тайёргарлик ҳақида маълумот берди: “Ҳаж-2024” мавсумига пухта тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида, дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига етиб бориб, айни пайтда Макка ва Мадина шаҳарларидаги меҳмонхоналарда, шунингдек, Мино, Арафот, Муздалифа манзилларида бўлиб, юртдошларимиз учун барча шароитларни ҳозирлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар. Шунингдек, ўзбекистонлик зиёратчилар учун ажратилган меҳмонхоналар шай ҳолатга келтирилган ҳамда юртдошларимизни кутиб олиш бўйича барча зарурий ишлар амалга оширилди. Жорий йилнинг 23 майдан 7 июнь кунига қадар республиканинг 10 та ҳудудий халқаро аэропорти: Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч, Нукус шаҳарлари орқали ҳожиларни Мадина шаҳрига юбориш ҳамда 22 июндан 12 июлга қадар Жидда шаҳридан Ўзбекистонга олиб келиш ишлари амалга оширилади. Маълумот учун: зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасида, Макка шаҳрида эса “Abraj al-Dana”, “Al-Ayam Elite”, “Dali Hotel”, “Najma Al-Saad”, “Open Hotel”, “Shueae Nozha Hotel”, “Ayed Al-Saha” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар. Ҳаж мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга хизмат кўрсатиш, ибодатларни эмин-эркин ҳамда тўла-тўкис амалга оширишлари учун юқори малакали Ишчи гуруҳи, шифокорлар, ошпазлар ва гуруҳ раҳбарлари жалб этилади. 〰️〰️〰️〰️〰️ ⚠️ Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ Ҳаж амалларини бажариш учун зиёратчида “Ҳаж-2024” визаси бўлиши шарт. Саудия Арабистони ҳукумати қолган барча турдаги визалар - умра, туризм, бизнес, зиёрат ва бошқалар билан ҳаж тадбирини амалга оширишга қатъий йўл қўймаслигини эслатиб ўтамиз. манба MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
👍 1
Repost from FATVO.UZ
00:41
Video unavailableShow in Telegram
#Видео #намоз #таҳорат 🎙Билмасдан таҳоратсиз намоз ўқиган киши жавобгар бўладими? Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
🗣 😎 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
نمایش همه...
ОҚҚА ИШОНМАНГ!    Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Заммул ҳаво” китобида келтиради: “Ардашернинг шавкати зиёда бўлиб, бирин-кетин бошқа подшоҳлар унга итоат изҳор қила бошлашди. Ардашер Сурёнийлар салтанатини қамал қилди. Аммо забт қилиш ниҳоятда қийин кечди. Чунки қалъа ниҳоятда бақувват ва ўтиб бўлмас эди.    Бир куни Сурёнийлар подшосининг қизи қалъа тепасига чиқиб Ардашерни кўриб қолиб ёни ёқтириб қолди. Қалъадан тушиб Ардашерга мактуб ёзди ва уни камон ўқига жойлаб қалъа ташқарисига отди. Мактубда шундай ёзилган эди:    “Агар менга уйланишга ваъда берсанг сенга қалъага кириш йўлини кўрсатаман!”.    Ардашер унга мактуб ёзди: “Истаганинг бўлсин!”.    Ардашер қиз кўрсатган йўл билан қалъага кириб шаҳар аҳлини қатл қилди. Қизнинг отасини ҳам ўлдирди ва қизга уйланди.    Бир кеча бирга ётишганда қиз нимадандир безовта бўлди. Ардашер сўради: -Сенга нима бўлди? -Биқинимга нимадир қадалаяпти!    Ардашер унинг биқинига қаради. Унинг териси ниҳоятда юмшоқ эди. Ардашер сўради: -Отанг сени нима билан боққан? Қиз жавоб берди: -Отам менга асал, ёнғоқ ва майиз бериб боқар эдилар! Ардашер ғазаб билан деди: -Ҳеч ким сенга отанг едирган нарсаларни едира олмайди. Сен эса отангга хиёнат қилиб ўтирибсан. Ўзимни сенга ишона олмайман!    Ардашер уни икки отга боғлади ва отларни икки томонга ҳайдади. Отлар қизни иккига бўлиб ташлади. Хоин қиз шу тариқа вафот қилди!”.    Бирор-бир қизга совчи бўлиб боришдан олдин унинг ота-онасига қиладиган муомаласини ўрганинг. Агар ота-онасига яхшилик қиладиган бўлса унга уйланинг, уни келин қилинг!    Ота-онасига яхшилик қилишни билмайдиган қиз гарчи ковушингизга патак бўлишни ваъда қилса ҳам унга уйланманг, уни келин қилманг. Ота-онасига яхшилик қилмаган киши сизга ҳеч қачон яхшилик қилмайди!    Баъзи қизлар ота-онасига эҳтироми баланд йигитлардан қўрқишади. Уларни шахсияти заиф деб ўйлашади.    Азиз сингилларим! Бунақа йигитлардан қўрқманг. Ота-онасига оқ бўлган фарзандлардан қўрқинг. Онасига яхшилик қилмаган йигит сизга яхшилик қилади деб ўйлайсизми?!    Азиз ёшларимиз! Онасига яхшилик қилмайдиган қиз гарчи сиз учун ўнта бармоғини шам қилишга тайёр бўлсада, унга уйланманг. Онасига қилмаган ишини сизга қилармиди?!    Яхши қиз билан ёмон қиз ўртасини ажратиш унчалик қийин эмас. Қиз ва йигитларнинг ота-онасига, оиласига муомаласи ҳақида суриштиринг. Агар қиз отасини эҳтиром қилса, унинг гапини гап деса, унинг юзига тик қарамаган бўлса, отасининг лафзини ҳам, феълини ҳам ҳурмат қилса унга уйланса бўлади. У сизни ҳам ҳурмат қилади!    Агар тескари бўлса гарчи дунё маликаси бўлсада, ундан моховни кўрганда қандай қочсангиз шундай қочинг.    Баъзилар “уйланавер, уни тарбиялаб оласан”, дейишади. Бу гап нотўғри. Кўпларни кўрдим. Хотинларини ўзгартириш ўрнига ўзлари хотинларига тобе бўлиб кетишди. Баъзилари тобе бўлишмаган бўлсада, ҳаётлари жаҳаннамга айланган.    Нажотни орзу қилган ақлли инсон мавжланиб турган денгизга кирмайди. Тўлқинлар билан курашиб бўлмайди. Борди-ю нажот топса ҳам ниҳоятда ҳолдан тояди! Яқинларингизга ҳам улашинг https://t.me/Ikromhojijomemasjidi
نمایش همه...
IKROM HOJI JOME MASJIDI

ILM NURI