cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

FAYZLI BAHOR

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
191
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
-1130 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

🌺🌸🌼🍃Барчага оқшом давомида аъло кайфият хамрох булсин...🌼🌺🌸🍃 ✨⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️ ❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ Яқинларингизга улашинг.    ┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄ Каналга Обуна Бўлинг⤵️ Мохларойим Гулим Канали https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
نمایش همه...
ҲАЙРЛИ ОҚШОМ! ФАЙЗЛИ ОҚШОМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌓 🌸🌼🌺 ЯХШИМИСИЗЛАР ЯХШИЛАР,  БУГУНГИ КУНИНГИЗ ЯХШИ ЎТДИМИ АЗИЗЛАРИМ!!! ┅অঠই🌼ইঠঅ┅ ✨ФАЙЗЛИ  ОҚШОМ  🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️ https://t.me/ozbegoyimkanali Каналмизга СИЗ ҳам киринг👆🎁
نمایش همه...
🌺🍀🌺🍀🌺🍀🌺🍀🌺🍀🌺🍀 НООДАТИЙ УСУЛДА ТАЙЁРЛАНАДИГАН ЧЕБУРЕКЛАР ⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️ ❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ Яқинларингизга улашинг.    ┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄ Каналга Обуна Бўлинг⤵️ Мохларойим Гулим Канали https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
نمایش همه...
🌺🍀🌺🍀🌺🍀🌺🍀🌺🍀🌺🍀 КАРАМЛИ САЛАТ 📷mushtariy_cooking ⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️ ❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ Яқинларингизга улашинг.    ┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄ Каналга Обуна Бўлинг⤵️ Мохларойим Гулим Канали https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
نمایش همه...
Ҳар  лаҳзаси  ғанимат умр, Ҳар бир кунга қилайлик шукр. Ҳаёт  йўли  ўтмайди равон, Кимларгадир бу кун ҳам армон. Оғир дамлар ўтади бир кун, Тундан кейин чиқиб янги кун. Синов учун берилган умр, Ҳар бир кунлар синовли ахир. Ҳаёт гўзал, яшамоқ тотли, Биз яшайлик кундан-кун бахтли. Ҳар бир сўзда бўлиб ахдли, Қалби бўлсин ҳар ким иймонли. Ота ~онанг ҳаёт бўлса бил, Мендан бахтли инсон йўқ дегил. Бошингдаги тожингдир отанг, Хоки пойи жаннатдир онанг. Тўрт фасил ҳам алмашиб бир ~бир, Дўстлар умр ўтмоқда ,умр. Исён қилмай қилиб бир фикр, Ўтган кунга қилайлик шукур!...      ✍️ 25.11.2022 й Феруза  Рустамова  🌹🌹🌹
نمایش همه...
Мияси майда-чуйда орзуларга тўла одамлар билан узоқ суҳбат қурманг. Улар сизнинг катта орзу-мақсадларингизни чўктиради. Ҳаётдан аламзада ва норози инсонлар билан мулоқот қилманг. Ундайлар сизнинг ҳаётга бўлган қизиқишингизни, умидингизни сўндиради. Жуда ҳам эҳтиёткор ва қўрқоқларни фикрларига қулоқ солманг. Улар туфайли таваккалга қўл уролмайсиз. Дангаса, ишёқмаслар билан дўстлашманг. Акс ҳолда сизнинг миянгиз ҳам уларникига ўхшаб ҳаётда ўсиш учун имкониятлар эмас, кўпроқ ухлаш учун сабаблар излай бошлайди. Катта орзулар қилинг, мақсадлар қўйинг. Унга етиш режасини тузинг ва бу йўлда сиз билан елкама-елка муаммоларингизни ҳал қилувчи, қувончингизга шерик бўлувчи дўстлар орттиринг! 🌹🌹🌹 @TOPISHMOQLARs
نمایش همه...
қаергадир юборгансан.  – Кечикдинглар, уни отиб  ташладим. Нима керак уни аллақаерга  юбориб?! Бошимга ураманми?  – Қаерда отдинг? Японияда-я?  – Ҳа, онт ичиб айтишим мумкин.  Токио яқинидаги қирғоқда милтиқдан  отдим. Мурдаси балиқларга ем бўлиб  кетди.  Чалиштирилган оёқ тап этиб полга  туширилди.  – Нима? Сен Токиода ҳукумронлик  қилаяпсанми? Уни ростдан  ўлдирдингми? Биздан берухсат, гўё  биз йўқдай...  – Ўчимни олдим, холос.  Япон жиноятчиси жаҳл билан  рақамларни териб, оёққа қалқиди.  Хўжайини билан гаплаша бошлади:  – У ростдан ўлдирибди... Ҳа,  Лобарни... Мурданими? Йўқ, ўз кўзим  билан кўрмадим... Хўп, тушунарли,  босс. Шу вақт оралиғида мафия  одамлари Кэтринанинг малайларини  қуролсизлантириб, катта хўжайиннинг  буйруғини кутмоқда эдилар. Телефон  орқали сўзлашув якунлангач, япон бир  имо қилганди, учала малай ҳам отиб  ташланди.  – Сени тирик қолдирамиз, – деди  мафия вакили жодугарга. – То  шартларимизни бузгунингча  яшайсан... Тўғри, ҳозиргина учинчи  шарт бажарилмади. Фақат биттагина  шарт пул билан ҳал қилинса бўларди.  У ҳам шу – учинчи шарт!  Ранги оқариб кетган Кэтрина:  – Эшитаман, – дея итоаткорона  нигоҳ ташлади.  – Бир миллион доллар, нақд пул.  – Миллион?.. Қиммат...  Мафия вакили тўппонча ўқталди.  – Бунинг ўқи нисбатан арзон, –  шама қилди у.  Кэтрина уф тортиб, бошини  чангаллади. Узун, озғин бармоқлари-  ла “кетинглар” ишорасини берди.  – Уч кун муҳлат, – деди япон.  Уни холи қолдирдилар. Жон таслим  қилган йигитларига бир-бир кўз  ташлади. Ҳар бирининг устига оқ  чойшаб ёпди. Кейин жойига қайтди-  да, базмга аталган шамни ёқди. Чуқур  хаёлга толиб, ярим соатча қилт этмай  ўтирди.  Стол четида қарта қутиси ётарди.  Жодугар унга назар ташлаб, мийиғида  кулимсиради.  – Қачонлардир шундай бўлиши  керак эди, – деб пичирлади у. – Лекин  мен ҳам анойи эмасман. Бир  шаҳардан, бир қиморхонадан чиқмай  туриб ҳам уларнинг кунини кўрсатиб  қўяман. Ким деб ўйлашаяпти мени?  Ахир, бежиз донг таратмадим. Кимсан  – жодугар Кэтрина! Агар ҳақиқий  жодугар бўлганимда... Йўқ-йўқ, мен  ҳақиқий жодугарман! Сохта эмасман,  сохта эмасман...  Телефон овоз берди.  – Ало, – деди Кэтрина.  Нариги томондан товуш келди:  – Бизнинг казино сен учун энди  ёпиқ, алвасти!8  Дарҳол алоқани узишди. Жодугар  хўмрайди. Бироқ бу ҳолваси экан.  Япониянинг турли қиморхоналари  унга дўқ ура бошлашди. Сўнгра  Италиядан қўнғироқ қилишди,  Лондондан, Париждан... Энг ёмони  Америкадан ҳам. Барча-барчаси  Кэтринани деб йирик мафия билан  қирпичоқ бўлиб қолишни  истамасдилар.  Яна телефон жунбишга келганди,  Кэтрина аппаратни деворга улоқтириб  пачоқ қилди. Шундай сўкиндики, ўқ  овозини эшитмаган қўшнилар қўланса  сўкинишни эшитдилар.  – Кўрсатаман бу қисиқ кўзларга! –  қичқирди у. – Мени бева кампир деб  ўйлаяпсанларми, ярамаслар?! Эркак  бўлиб туғилганларингга пушаймон  қилдирмасам... – Кейин илондек  вишиллади. – Сенларга Лобар  керакмиди? Вой, аблаҳлар-ей! Ундан  фойдаланмоқчи бўлдингларми?  Навбат сенларники эди-да, а?  Тўнкалар!.. Ма, ма...  Кэтрина сўкиниб ва уят қилиқлар  қилиб чарчагач, ўзини стулга ташлади.  Ранги бўздай оқариб, шамга тикилиб  қолди. Бир миллион доллар бериши  керак, шуларга – ёмон кўрган  одамларига! Бермаса ўлдиришади.  Мана, хизматидаги японларни қилча  қадрлашмади. Америкалик аёлга  хизмат қилаётса-да, барибир  ўзимизнинг фуқаро, демади. Итдай  отиб кетишди.  Шундай пайтларда Кэтринанинг  мияси тез ишлаб кетгуси эди. Ҳозир  ҳам бирдан тўлқинланди. Хаёлига  келган ғоя ажабтовурлиги билан  ажралиб турарди: “Қимор-маскарад”  ёки “Арвоҳлар иштирокидаги қарта  ўйинлари”.  – Майли, – деди жодугар ўзига-ўзи,  – Лас-Вегасдан чиқмасликка ҳукм  этилдим, розиман! Ўзларинг мени  ахтариб келасанлар! Шип-шийдон  бўлганларингни билмай қоласанлар.  Миллион долларми? Бугуноқ  топаман, бугуноқ бу оролни, атом  бомбасидан карахт бўлган халқни 
نمایش همه...
– Мотоциклда!  – Машина ва микровтобусда.  “Тойота”, “Митсубиши”.  – Рақамлари?  – Эсимда йўқ.  – Биласизми, – деди шифокор  қонун одамларига бир қараб олгач,  Қувонга, – сиз айтган аёл аслида  мавжуд эмас. Полиция аллақачон  келган-кетганлар рўйхатини текшириб  чиққан. Ўзбекистондан Японияга  келган, бу ердан бирон мамлакатга  чиқиб кетган Лобар исмли аёл қайд  этилмаган. Сиз айтган жойларда  аллақачон сув қайтган. На қабр, на  мурда топилган.  Қувон катта ўйин кетаётганини  аввалроқ англаган эди, тўлиқ амин  бўлди. Фақат у ўзининг устидан  қандай ҳукм чиқарилишини  билмасди.  * * *  Кузнинг дастлабки кунлари жодугар  Кэтрина учун омадсиз келди. Кавагути  яқинидаги бир уйда Токиода анчадан  буён миллионларни чўнтакка уриб  юрган Хи-хи лақабли қартабозга дучор  бўлди. Уни учратмаганига бир йил  тўлганди.  Хи-хи бўйи пастгина япон бўлиб,  қарта ўйинларини ростдан  қийворарди. Бироқ жодугар Кэтрина  олдида ип эшолмасди. Буни  мақтанчоқ Хи-хининг ўзи ҳам яхши  тушунарди.  Барча мақтанчоқларга урган бало-  мақтовга ўзини-да ишонтириб қўйиш  Хи-хининг бошига етди. У жодугар  билан бас бойлашиб, қалтис ўйинга  даъвогарлик қилди ва охир-оқибат  чув тушди. Кэтринанинг омадсизлиги  шунда эдики, у Хи-хини мағлуб этиб,  томоғига суяк тиқилган очофат каби  ночор ҳолга тушиб қолди. Чоршанба  тонги эди. Эшик устма-уст тақиллади.  – Ким у? – сўради эшикбон.  – Эшикни очсанг биласан.  – Шунақа де, – эшикбон  тўппончасини ғилофдан чиқарди.6  Бу вақтда улар бировнинг  ташрифидан огоҳлантирилмаганди.  Қолаверса, муомаланинг ўзи ҳам эшик  ортида кимлар турганидан дарак  берарди.  – Бизга меҳмон бор, – дея эшикбон  ортга чекиниб, Кэтринани  огоҳлантирди. Қуроллар шайланганди  ҳамки, телефон куй таратди.  Экранчада бегона рақамлар зоҳир  бўлди.  – Ало, – деди Кэтрина мағрур  ҳолда.  – Агар ўлишни истамасанг эшикни  оч. Қаршилик қилишингнинг фойдаси  йўқ. Биз муҳтарам кишилармиз.  – Нима керак сизга?  – Кирганда гаплашамиз. Ниҳоятда  жиддий масала. Маслаҳатим – гапни  кўпайтирма.  Кэтрина анча вақтдан бери бундай  қўпол муомалани эшитмаганди. “Ду-  ду”лаётган телефонни кўксига босиб,  бир лаҳза ўйга толди. “Якудза”!..  “Якудза” одамларидан бошқа ҳеч ким  эмас. Наҳотки, Хи-хи уларнинг хеши  бўлиб чиқса?! Рост экан-да!  Эшик очилгач, бир-биридан қаҳрли  кишилар бостириб киришди.  Қуролларга парво ҳам қилмадилар.  Кэтрина таниди, булар мафиянинг  юқори тоифадаги одамлари эди.  Рўпара ўтиришгач, калбош оёғини  чалиштирди. Унинг спортчи эканлиги  аён-ошкор эди.  – Кўп гап – эшакка юк, – деб гап  бошлади у. – Қисқача айтсам  тушунасанми?  – Ўзинг эшакка юк деяпсан-ку!  Батафсилроқ гапиравер.  – Нима, ўзингни эшак  ҳисоблайсанми?  Кэтрина юпқа лаблари-ла совуқ  кулимсиради. Энди-энди унинг  жуссаси ёшига муносиб (жодугар  яқинда қирққа киради) кўрина  бошлаганди. Эҳтиёткорлик билан  деди:  – Кўп гап эшакка юк, деб сен  ўзингни айтаяпсан, деган хаёлда  эдим. Ахир, гапингни бир оз бўшатиш  учун келгансан, тўғрими? Майли,  инсон сифатида юкингнинг бир  қисмини кўтараман. Қани, гапир!  – Биринчидан, Америкага даф  бўласан.  – Иккинчидан-чи? – шошилди  Кэтрина.  – Иккинчидан, Қўшма Штатларнинг  фақат Лас-Вегас шаҳридагина қимор  ўйнайсан. Бошқа бирон жойида  қўлинг қартага тегса, ўласан.  – Қандай ўламан? – хотиржам  сўради Кэтрина.  Мафия вакили милтиқдан ўқ  узгандек ҳаракат қилиб, “бум!” деди-  да, қисқагина кулди:  – Отиласан!  – Тушундим. Лекин бу чекловлар  нима учун?  – Биринчидан... – қўлини бигиз  қилди япон.  – “Учинчидан” деявер, – иягини  кўтарди жодугар қартабоз.  – Учинчидан, Хи-хини жазолаб  чатоқ ишга қўл урдинг.  – Йўқ, бу “учинчидан” эмас экан.  Ҳаммасини тушундим, айбимни тан  оламан. Марҳамат қилиб,  “учинчидан”ни гапирсанг.7  – Учинчидан, анави аёл керак. Уни  топасан!  – Кимни? – сергак тортди Кэтрина.  – “Қора қарта рақси” устасини.  Исми Лобар. Сен уни ўлдига чиқариб, 
نمایش همه...
туҳматчилар йўқ эмас. Тунов куни бир  гап эшитганди. Эмишки, Қувон  самарқандлик қўшмачи аёл билан чет  элга одам сотармиш, япониялик  безорилар эмас, ўшалар дўппослаган эмиш. Унчалик таъсирланмаганди,  аммо миясига лоп этиб урди: ҳозир  халқ ундан нафратланаётган бўлса-  чи?!  Хона ўртасига ётқизиб қуйилган  Бердимуроднинг юзини сўнгги бор  очиб:  – Қандай яхши йигит эди-я, охирги  марта кўриб қолинглар-а... – деб  йиғлади аёллардан бири.  Она бояқиш ҳушидан кетди...  Майитни дарров чиқаришди. Ўша  кеча Қувон ухлаёлмади. Лобарнинг  ўлиги топилмаганлиги қийнарди уни.  Аммо тўсиндан шундай хаёлга борди:  “Япониядан қайтганимдан кейин  мамлакат полицияси мурдани ахтариб  топган бўлса-чи? Худди  Бердимуродни кузатгандай  қариндошу маҳалладошлари Лобарни  ҳам сўнгги манзилга кузатган чиқса-  чи? Мен эса ойимқизлардай  даволаниб ётибман. Лобарнинг  қотилини, лаънати Кэтринани ким  фош этади? Ким унинг ўғлини чечен  мафияси қўлидан халос этади?”  Шундай қилиб, Қувон яна шаҳарга  йўл олди.  Давоми бор... @BekalarUchun https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
نمایش همه...