cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

𝑻𝑼𝑻𝑨𝑺𝑯 𝒀𝑶ʻ𝑳𝑳𝑨𝑹

Ko’ngildan - ko‘ngilga darcha borligi aniq. Ikki qandilning yog’ quyilgan idishlari bitta emas, ammo shu`lalari bittadir. Bu ko’ngilda sevgi chaqmog’i chaqdimi, bilki, unda muhabbat bordir..✨🌸 Admin bilan bogʻlanish: @Nurga_murojatbot

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
1 030
مشترکین
-624 ساعت
-447 روز
-15630 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

#Сенга_сўз_қалбим #Муаллиф_Нур #Н_76 Укамнинг олдидан хотиржам чиқиб хонамга кирдим. Бугунги кун учун атайлаб тиктирилган либосимни тезда алмаштириб олдим. Бугунги кун... мазмунсиз ҳаётим бошланиши бўлса керак. Ойим тўғри айтган экан. “Дадангни асли қандайлигини билмайсан” деганини фаҳмига энди боряпман. Лекин улардан ранжиёлмайман ҳам, ота-она фарзандига доим яхшиликни раво кўради... Томоғим қуруқшаганини сезиб, ошхонага тушдим. Ҳеч ким билан тўқнаш келишни истамай тезда хонамга чиқмоқчи эдим. Дадамнинг ишлайдиган хонаси эшиги ярим очиқлигидан. Беҳосдан укам билан суҳбатлари гувоҳи бўлдим. — Мен йўқ дедим. Яна ва сўнгги марта айтаман, ЙЎҚ! Ким қўйибди сенга? Муштимдек бўлиб олиб, опангни тақдирини ҳал қилишни? Сендан ё онангдан сўраб ҳал қилмайман тўй қилишни. Опангни Темурга узатаман. Ундан яхшироқ, зеҳнлироқ йигит кўрмадим. Зотан, опангга муносиби ҳам у. Улуғбек, ўғлим ҳали ёшсан. Мени олдимга келиб олиб ақллилик қилма. Қарорим ҳеч қачон ўзгармайди. Шу ергача... суҳбатларини шу ергача эшитишга юрагим бетлади холос. Улуғбекни жавобини кутмасдан хонамга шошилиб чиқдим. Ўзим билан олиб чиққан сувни графинини стол устига қўяман деб беҳосдан йиқитиб юбордим. Дадамнинг гаплари бугуннинг ўзида менга энг катта зарба бўлди. Борган сари хонамнинг тўрт девори мени бўғаётгандек туйилавериб, ахийри ювиниш хонасига қулфланиб олдим. Бир муддат вақт ўтиб, ўзимни анча ўнглаб олгач, чиқиб ухламоқчи эдим. Аммо тўсатдан хонамга ойим ҳовлиқиб кирди. — Қизим биз даданг билан кетяпмиз. Холангни тоби бўлмай қолибди. Уйда бир ўзи, қийналяпти экан. Бугун уни олдида ётиб қоламан. Даданг мени ташлаб қайтади. Унгача эшикни қулфлаб ол. — Нимага? Яъни Улуғбек қаерда? — Кўрмайсанми дадангни. Қаттиқ гапириб қўйибди. Ҳай-ҳайлаган билан кетиб қолди. Майли, биз кетдик. Эшикни қулфлаб ол. Ойимни такрор буйруғидан ортидан чиқдим. Дадам иккиси кетишгач, дарвозани қулфлаб хонамга чиқдим. Энди кўзим илинган экан, бир пайт эшикнинг қаттиқ тақиллаётганини эшитиб, ўрнимдан сапчиб турибман. Улуғбек бўлса керак деб ташқарига чиқдим. — Оч эшикни Шодия! Оч! Эшикни дастагидан ушлаган қўлим, таниш овозни эшитиб бўшашиб кетди. Ўз-ўзидан ортга икки қадам босдим. Ҳа деганда, жим бўлавермагач, гапиришга мажбур бўлдим. — Бемаҳалда нима қиласиз бу ерда? Кетинг... Гапиришни бошлаганимда тиниб қолган овоз, энди икки ҳисса шижоатга тўлиб жонланганди. — Кетмайман! Оч эшикни. Отанг билан гаплашмасдан ҳеч қаерга кетмайман! — Дадам уйда йўқ. Бўлганда ҳам келиб бекор қилибсиз. Сизни деб эшикни очган қўлларимни синдиришга-да, тайёр турибди дадам. Мени гапга қўйманг... Кетинг.
نمایش همه...
🥰 52👍 22🔥 12💋 8😨 6😢 3 2😍 2👀 1
#Сенга_сўз_қалбим #Муаллиф_Нур #Н_75 Бугун иш камлиги сабаб эртароқ уйга келган Виқор, кечки овқатдан сўнг бувиси чақиргани учун олдига кирди. — Кел ўғлим, ўтир. Ҳожи онанинг диди жуда нозиклиги сабаб хонасида на ортиқча нарса бор эди, на камчилик. Эшикдан кирганда ўнг томондан жой олган ўриндиққа ўтириб, набирасини имлади. Зум ўтмай олдига келиб ўтирган набираси, нимадандир безовтадек туйилди ҳожи онага. — Нимадан безовтасан? — Чорасизликдан буви. — Эски мавзуми.., - бирдан жиддийлашди ҳожи она. Зотан, набирасини асли шу мавзу юзасидан чақирганди... — Ҳа. Кетишим керак. — Нима? Бемаҳалда қаерга кетмоқчисан? — Билмаганингиз маъқул, - бир лаҳзага кўзларини чирт юмиб ўриндиққа суяниб олди. — Ўғлим... отангни норози қилма. Аммангни куйдиргани етади унга. Сен ҳам дард устига чипқон бўлма, - самимий, мулойимлик билан гапириб, набирасининг сочларидан силади ҳожи она. — Бувижон қўйинг... Биласиз қарорим қатъий. — Дадангни гапини қилмадинг, майли, хўп. Аммо... мени гапим-чи? Мени ҳам назарингга илмайсанми Виқоржон? Ҳожи она набирасини бундай чақирмаганига йиллар бўлибди. Айни дам бувисининг, исмига "жон"ни қўшиб айтгани Виқорни жонини олай деди. Рўмоли тагидан билинмаса-да, бувисининг сочлари оқарганини, жисмидан дармони кетиб, анча кексайиб қолганини ҳозир янада аниқроқ пайқади Виқор. — Сизни яхши кўраман буви. Жонимдан-да, ортиқ кўраман. Отам қучсалар отамдан, укам қучса укамдан қизғониб яхши кўрганман сизни. Ойимдан ҳам кўпроқ сиз қарагансиз менга. Хавотирла йиғлаб, “Эҳтиёт бўл, Виқоржон. Сен оғрисанг, мени дилим оғрийди” деб шилинган, чанг тегиб, қон оққан тиззамни ювиб ўпиб қўйган сизсиз буви. Илтимос... аросатда қолдирманг мени. Розилик беринг менга. Хайринур она кўз очиб юмгун-ча, ўзини севимли набираси бағрида кўрди. Виқорнинг қалбининг тубидан чиққан сўзлари, зумда ҳожи онанинг кўзлари намланишига сабаб бўлди. — Майли, шошиб турибман дединг. Боравер. Тўнғич набирам, суюклигимсан. Ўзим яна бир бор отанг билан гаплашаман. Фикри ўзгармаса, қайта-қайта гаплашиб бўлса ҳам кўндириб бераман. Гапим гап. Сўзим – сўз!..
نمایش همه...
31👍 10🔥 10💋 7🥰 2👏 1