Ҳаёт кундалигин варақлаб,,,,
2- қисм (арҳивдан)
Ойлар , йиллар шу зайилда ўтаверди.
Раънонинг дадаси тез тез ичиб келар, баъзида ўта мос холда кўчада ётиб қолганини бирортаси айтиб келар. Шунда Онаси катта акалари билан уни қўлтиқлашиб кўтаришиб келишарди. Бунақа пайтда ҳеч бири дадасини гапираётган гапларига ҳам тушинишмас эди. Отанинг уст боши бир ахволда., Онаси аччиқлангандан дадасини ётган ерида қай холатда бўлса ўша холатда қолдирар , болаларини сўкиб қарғаб (худди улар айбдордай) «Итдан тарқаган , ҳаромилар , Шу алкашдан ошиб қаерга ҳам боришардинг!!!
Йиғиштириш китобингни !!!! Ўқиб олим бўлишармидинг?!»
Дарс қилиб ўтирган болалар бир бирларига қараб шоша пиша китоб дафтарларини сумкаларига жойлашарди. Агар тезроқ йиғиштиришмаса «ғазаб отига минган » онасидан ҳар нарсани кутса бўларди. Ё калтак ейишади (она уларни аямай ёғоч сингунча уради) ё бўлмасам китоб дафтарлар йиртилиб ёқиб юборилади....
Раъно ёшлигидан онасидан тинмай калтак егани учун қалтирайдиган одат чиқарганди.
Мактабда ўқитувчиси уни ёнига келибми ёки , доскага чиқариб бирор нарсани сўраганида , қўлини ҳаркатга келтирса ҳам Раъно қўрқиб кетар , баъзи холларда бошини қўли билан беркитарди (бу бошланғич синфдалигида )
Ўқитувчиси ҳам «Нега чўчийсан ? Сени урмаяпманку,,, укаскада кўрсатяпман ,,,» деб таажубланарди....
Йиллар ўтса ҳам бу ҳадиксираш Раънодан кетмарди. Айниқса онаси уни жазолаятганда
сонларини чимдиса додлаб типирчиларди.
У бақирган сари онаси «Овозини ўчир ! » деб жудаям даҳшатли қараш қилиб янаям қаттиқ чимдирди. Раъно доим ҳайрон қолиб ўйланарди,, «Нега онам бизни бунчалик урадилар ? Оддий дадамни аламини ҳам биздан оладилар,,,,» Опаси иккови кечаси ётоқда шу ҳақда ҳам пичирлашиб сухбат қуришарди. Раънонинг опаси Ҳуснида унга нисбатан анча нозик эди. Онасидан калтакланаётганда «Жон ойижон урманг илтимос , айтганизни қиламан фақат урманг,,,» деб онасини оёқларини қучоқлаб оларди.
Раъно эса анча тетик қизлиги учун калтакларга пишиб кетган. Уни устида қанча ёғоч , супургилар синган эххеее,,,, Онаси унга анча мунча калтак таъсир қилмаятганига чимдиб азоб берарди.
Раъно эртак китоблар кўп ўқир эди. Онасини доим эртакдаги ёвуз ўгай онага қиёсларди. Онасининг қайсидир ҳислатлари ўҳшар эди ўша ялмоғизга,,,
Бемеҳр , фахший , тошбағир...
Тўғриси махалла хотинлари ҳам баъзан шу аёлнинг қовоқ солиб қарашларидан қўрқишарди. Нигоҳлари одамга ўқдай қадалардида . Раъно синфдош дугоналари оналари ҳақида берилиб мақтанишса уларга ич ичидан хавас қиларди. Ўша оддий оиланинг оддий оналари болаларини суйиб эркалатишса , қучоқлаб юзларидан ўпишса , дугоналари ҳам онасини маҳкам қучоқлашса
уларга термулиб ҳавас қиларди. Ич ичидан эса эзиларди. Раъно ҳеч ҳам эслолмайди онаси уни шу ёшигача эркалатиб ўпганини , ёки қизим деб чақирганини.. Дадаси лекин ичгани билан ҳамма боласини эркалатарди. Ҳар куни мактабига қўлларига пул берарди. Кундаликларини текшириб мақтарди. Онаси ҳудди ўгай онадай ,,, кундалигини кўрсатишса
«Обор кўзимдан нарига , хозир йиртиб ташлайман. Бор молга қара , ўт ўриб кел , ўқишдан нима фойда. ? » деб жиркиб ташлар эди.
Раънонинг онасини характерига ҳеч ким тушинмас эди. Оилада ҳаммаёқ етарли , камчилик йўқ . Болаларнинг уст боши бутун. Ҳатто ўзидан катта икки овсинидан ҳам яхши яшайди. Унга нима етишмасди ҳайронсан киши... Онанинг энг ёмон хулқи болаларини ҳипчин билан савалашида . Уларни озгина қилган тўполонига асабийлашиб бақириб
аямай уришида эди. Ҳар бир оилада болалар шўҳлик қилишиб бирор нарсани толашади , уришади , яна ҳеч нарса бўлмагандай бирга ўйнашадику. Аҳир улар жигар бир бирига,,,,
Ўша холатларда ҳам она болаларини қарғаб калтак кўтариб қувирди. Хатто кўчага қараб қочишса ҳам одамлардан орият қилмай катта кўчада ҳам болаларини тутиб олса аямай урарди. Махалла аёллари унга бирон нарса дегани ҳам ҳайиқишарди. Чунки бир куни бир аёл УНДАЙ ҚИЛМАНГ БОЛАНГГИЗНИ ҚЎРҚИТМАНГЕ деганида. СИЗНИ УМУМАН АРАЛАШМАНГ ! БОЛА МЕНИКИ ҲОҲЛАСАМ УРИБ ЎЛДИРАМАН , ҲОҲЛАСАМ ТИРИКЛАЙ КЎМИБ ТАШЛАЙМАН деб дўқ урган ва боласига қараб СЕНИ ДЕБ ҚАЁҚДАГИ ҚАЛАНҒИР ҚАСАНҒИРЛАРДАН ҲАМ ГАП ЭШИТАМАНМИ , ИТДАН ТАРҚА